MATH SOLVER | SAT | MILLIY SERTIFIKAT
1.68K subscribers
15.7K photos
1.31K videos
1.89K files
2.05K links
🚩 Matematikadan XALQARO va O'ZBEKISTON OTMga tayyorlanayotganlar uchun maxsus kanal !!!
⭕️ 19-yillik (2007-yildan beri) tajriba;
🎯 8 000+ natijalar;
🔗 Variantlar va uning yechimlari;
♻️Shaxsiy fikrlar va qiziqarli faktlar
Download Telegram
Forwarded from GET- Chmolar maktabi
Ravshan Yusufjonov (uyqichiligi bilan butun markazga mashhur)
Forwarded from Abituriyentlar
Hali ham davom etayotgan imtihondan....
Yechimini admin @Bobur_Normatov ga yo’llang
Forwarded from GET- Chmolar maktabi
ПРОФЕССОР ВА ТАЛАБА

Бир куни бир ақлли профессор институтда талабаларга савол берди. У ўзига жуда ишонган эди:
Профессор: Худо яхшими ?
Талаба: Ҳа.
Профессор: Шайтончи ?
Талаба: Йўқ.
Профессор: Тўғри. . . Ўғлим айтингчи, ерда ёмонлик мавжудми ?
Талаба: Ҳа
Профессор: Ёмонлик ҳамма ерда бор, шундай эмасми? Ва ҳамма нарсани Худо яратган тўғрими ?
Талаба: Ҳа
Профессор: Унда ёмонликни ким яратган ?
Талаба: . . . . . .
Профессор: Сайёрамизда хунуклик, мутакаббирлик, касаллик ва жаҳолат бор. Буларнинг бари бор нарсалар, тўғрими ?
Талаба: Ҳа, жаноб. . .
Профессор: Хўш, уларни ким яратди ?
Талаба: . . . . .

Профессор: Фан инсон ўз атрофидаги дунёни кашф этиши учун 5 туйғу бор деб айтади. Айтингчи, сиз ҳеч Худони кўрганмисиз ?
Талаба: Йўқ жаноб. . .
Профессор: Айтингчи, сиз ҳеч Худони тинглаганмисиз ?
Талаба: Йўқ жаноб. . .

Профессор: Сиз ҳеч Худони ҳис қилганмисиз ? Уни таъмини татиб кўрганмисиз ? Ҳидини ҳидлаб кўрганмисиз ?
Талаба: Бундай эмас деб қўрқаман жаноб. . .
Профессор: Ва сиз шунда ҳам унга ишонасизми ?
Талаба: Ҳа! ! !

Профессор: Олинган тажрибаларга асосланиб, фан Худони йўқ деб даъво қилиши мумкин. Сизни бунга қандайдир қаршилигингиз борми ?
Талаба: Йўқ профессор, менда фақат ишонч бор!

Профессор: Гап ҳам айнан шунда. . . Ишонч- бу фаннинг энг катта муаммоси!
Талаба: Профессор, совуқлик мавжудми ?

Профессор: Бу қанақа савол ? Албатта мавжуд. . . Нима сен ҳеч қачон совуққотмаганмисан ? (Талабалар йигитнинг саволидан кулишди)

Талаба: Аслида эса, профессор совуқлик мавжуд эмас. . . Физика қонунларига мувофиқ, биз совуқлик деб атайдиганимиз аслида иссиқликнинг йўқлигидир. . . Демак совуқлик йўқ. . . Биз бу сўзни фақат иссиқлик йўқ пайтда ҳис қилаётган нарсамизни тасвирлаш учун ўйлаб топганмиз. . . (Аудитория жим бўлиб қолди)

Талаба: Профессор айтингчи, зулмат(қоронғулик) мавжудми ? Профессор: Албатта мавжуд, зулмат бўлмаса тун бўладими?

Талаба: Сиз яна ноҳақсиз! Жаноб. . . Зулмат ҳам мавжуд эмас. Зулмат аслида ёруғликнинг йўқлиги ҳисобланади. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, лекин зулматни эмас. Оддий нур зулмат дунёсига кириб уни ёритиши мумкин. Сиз бир жойнинг қанчалик қоронғу эканлигини билмоқчи бўлсангиз нима қиласиз ? У ерда қанча миқдорда ёруғлик борлигини ўлчайсиз, шундай эмасми ? Зулмат- ёруғлик йўқ вақтда инсон нимани ҳис қилаётганини тасвирлаш учун ўйлаб топилган тушунарсиз атамадир. . .

Ана энди айтингчи ўлим мавжудми ?
Профессор: Албатта мавжуд. . . Ҳаёт бор ва ўлим ҳам бор. Унинг тескариси.

Талаба: Сиз яна ноҳақсиз профессор. Ўлим- бу ҳаётнинг тескариси эмас, унинг йўқлигидир. Сизнинг илмий назариянгизда жиддий ёриқ пайдо бўлибди.

Профессор: Бу билан нима демоқчисиз?
Талаба: Профессор сиз барча талабаларга биз маймунлардан пайдо бўлганмиз, деб ўқитасиз. Сиз бу эволиция жараёнини ўз кўзингиз билан кўрганмисиз?
Профессор гап нима ҳақида кетаётганини тушуниб, кулимсираб бошини чайқади. ??

Талаба: Бу жараённи ҳеч ким кўрмаган. Демак бу сизни олим эмас, кўпроқ руҳоний эканлигингизни англатади. (Аудитория кулгудан бақириб юборди??)

Талаба: Ана энди айтингларчи, бу хонада профессорни миясини кўрган биронта инсон борми? Уни тинглаган, ҳидлаган ва унга тегиб кўрган инсон борми ? (Аудиториядагилар кулишни давом эттиришди)

Талаба: Кўринишидан ҳеч ким . . !
Демак илм-фан назариясидан ва олинган тажрибалардан келиб чиқиб айтишимиз мункинки, профессорнинг мияси йўқ. Ҳурматли профессор, биз бундай ҳолатда қандай қилиб сизнинг марузаларингизга ишонишимиз мумкин ?
(Аудитория сукунатда)

Профессор: Мен фақатгина сизлар менга ишонишингиз керак деб ўйлайман.
Талаба: Худди шундай ! Худо ва инсон ўртасида битта алоқа воситаси бор. Бу-ИШОНЧ. Профессор жойига ўтирди.
Бу ёш талабанинг исми Альберт Эйнштейн эди. . .
MATH SOLVER | SAT | MILLIY SERTIFIKAT pinned «Ҳалиям тест синовлари бўляптими-а? Қачон тугайди ўзи? 😂 Тест бўлаётгани айримларнинг эсидан ҳам чиқиб кетди. Кўникиш учун вақт керак, шекилли. Илгарилари 1 августда қанақа қий-чув бўларди, эслайсизми? Юз минглаб ёшларнинг тақдирини 1 кунда, 3 соат ичида…»
Yechimini admin @Bobur_Normatov ga yo’llang !!
Tez kunlarda kanalimizda yangilik qilinishi kutilmoqda
Ўзбекистонда тест синовлари муддатидан олдин якунига етди


Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг ўн учинчи куни — 13 августда ўтказилди ва тўлиқ якунланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар берди.

Тест синовларининг ўн учинчи куни Сурхондарё вилоятидаги 1 та муассасасида тест жараёнлари бир вақтда 1-сменада 8.00дан бошланиб, 11.30га қадар ва 2-сменада 15:00 дан бошланиб, 18:30 га қадар тўлиқ якунланди.

Тест синовлари ўтказиладиган 8 та бинода ёнғин ва хавфсизлик чоралари кўрилди. Барча биноларда тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ҳамда тест синовлари ўтадиган ҳудудларда тез ёрдам машиналари ташкил этилди.

Абитуриентларнинг ота-оналари учун салқин жойларда жойлар ташкил қилинган ҳолда у ерда катта ҳажмли мониторлар ёрдамида тест жараёнлари онлайн кўринишда ёритиб борилди.

Ота-оналарга янада қулайлик яратиш мақсадида илк бор тест синовлари UzdigitalTV ва маҳаллий телеканаллар орқали ҳамда test2018.uz Интернет сайтида онлайн кўринишида тўғридан-тўғри ёритилди.

Ички ишлар тизимидан 4 963 та шахсий таркиб ходимлари, 1206 та алоқа воситалари, 694 та металлодетекторлар, 289 та транспорт воситалари тест синовлари жараёни хавфсиз ўтишига жалб қилинди.

Сурхондарё вилоятидаги 1 та олий таълим муассасасида тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан 199 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди.

Сурхондарё вилоятидаги тест синовлари ўтган барча ҳудудларда жамоат ва ёнғин хавфсизлиги, тест материалларининг махфий ва даҳлсизлиги, бинолар фаолият тизимининг узлуксиз ишлаши, тиббий хизмат ва иншоотларни қўриқлаш тўлиқ таъминланди.

Тест синовларида 1 та олий таълим муассасаларининг 5 та таълим йўналишида 1 минг 355 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 17 нафар абитуриент тест синовларига келмади.

Тест натижалари Сурхондарё вилоятидан Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 23.00да етиб келади.

Етиб келган тест натижалари бўйича дарҳол компьютер ёрдамида қайта ишлаш жараёни бошланади.

Давлат тест марказининг ходимлари ташқарига чиқмасдан, телефон ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланмаган ҳамда тест материалларининг махфийлигини таъминлаган ҳолда тест материалларини қайта ишлайди.

13 август тест натижалари 14 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

Бугун, 13 август куни республикадаги барча 60 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 19 та филиалида тест синовлари муваффақиятли якунланди.

Олий таълим муассасасига кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган оширилган тўлов-контракт (суперконтракт) миқдори тўғрисидаги маълумот 2018 йил 15 августда Давлат тест марказининг dtm.uz ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг edu.uz сайтларида эълон қилинади.
"Umr o‘tkazishning ikkita usuli bor. Birinchisi, go‘yo hech qanday mo‘jiza yo‘qday yashab o‘tish. Ikkinchisi, hayotdagi hamma narsa mo‘jiza ekaniga ishonib yashab o‘tish."
🔹Albert Eynshteyn.
Kuchli aqllar g'oyalarni muhokama qiladi, o'rtacha aqli hodisalarni muhokama qiladi, zaif fikrlar esa odamlarni muhokama qiladi.
Forwarded from Davlat Test Markazi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ИНХА" университетига 32 ёшлик ректор тайинланди.

✅ @davlattestmarkazi
MANTIQIY SAVOL.... (Aqlni charxlaymiz)

Mushukcha qaysi qizga tegishli?
Хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурлари учун квоталар тасдиқланди

Қуйидаги ОТМларда 2018/2019 ўқув йили қабули учун хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича квоталар тасдиқланди:

1) Ўзбекистон миллий университети;
2) Тошкент тиббиёт академияси;
3) Тошкент давлат аграр университети.

Контрактми, бюджетми?

Барча квоталар тўлов-контракт асосида белгиланди.

Ҳужжатлар қачонгача қабул қилинади?

Хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага абитуриентлардан ҳужжатлар 10 сентябргача қабул қилинади.

Имтиҳонлар қачон бўлади?

Кириш имтиҳонлари 15-20 сентябрь кунлари ўтказилади.

Ўқиш қачондан бошланади?

Хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида жорий йилнинг
1 октябридан бошланади.

Изоҳ: қўшма дастур доирасида таълим оладиган талабалар ўқиши мазкур ва республиканинг бошқа ОТМлари таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўқиши кўчирилмайди ва тикланмайди.

Қуйидаги суратда қўшма дастур асосида очилган 3 та ОТМдаги йўналишлар ва ҳамкор хорижий ОТМлар рўйхати, квоталар сони берилган. Қўшимча маълумотларни ОТМларнинг ўзидан олишингиз мумкин.
Forwarded from GET- Chmolar maktabi
айсиз. Ҳатто транспорт тизимида ҳам секунд-секундигача аниқликка риоя қилинади. Бирор идорага бориш тугул, иш юзасидан қўнғироқ қилиш учун ҳам у ердаги ходимларнинг қайси соатда қўнғироқлаша олиши мумкинлигини аниқ билишингиз керак. Меҳмонга борадиган бўлсангиз, меҳмондорчиликнинг вақтини мезбон билан келишасиз.
Вақтга қатъий риоя қилиш, тартиблилик, ҳар ишда режа билан, масъулиятни ҳис этиб ҳаракат қилиш, аниқлик ва тезкорлик – буларнинг ҳаммаси жамият ривожи учун катта фойда келтиради ва айни замонда бутун бошли Германияни айни шу хислатлар тартибга солиб турибди.

ЧИҚИНДИ МАСАЛАСИДАГИ МАДАНИЯТ

Бу ердаги ҳаётим давомида амин бўлдимки, Германиянинг ҳар бир фуқароси халқ олдидаги масъулиятини виждонан бажаради. Бу масъулият ва виждонлилик ҳар бир соҳада намоён. Фикримни оддий бир мисол билан изоҳлайман:
Германияда чиқиндилар тўрт хил қутида сараланади. Бу ердаги ҳамма хонадонлар, кўчалар, ишхоналарда бўлгани каби, менинг уйимда ҳам тўрт хил чиқинди қутиси мавжуд. Буларнинг биттаси ортган озиқ-овқат маҳсулотлари учун; иккинчиси пластик маҳсулотлар учун; учинчиси қоғоз учун; тўртинчиси “қора чиқиндилар”, яъни бошқа учала турга тўғри келмайдиган, аралаш чиқиндилар учун.
Қолаверса, ҳар бир кўчада камида битта-иккитадан каттакон кийим қутилари мавжуд. Одамлар киймай қўйган кийимларини шу қутиларга солиб кетадилар. У кийимлар махсус тозаловдан ўтказилиб, дунёнинг қашшоқ мамлакатларига юборилади.
Виждонлилик тушунчасини қадрият даражасига кўтарган немислар ҳеч кимнинг назоратисиз, кузатув камераларисиз, жарималардан огоҳлантирувчи эълонларсиз ҳам кўчага чиқинди улоқтирмайдилар; чиқиндиларни эринмай саралайдилар; турларига мослаб ажратадилар. Буни ватан экологиясини тоза сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнларига ёрдам бериш, инсоний маданиятни (ҳатто чиқинди ташлаш масаласида ҳам) намоён қилиш деб тушунишади.

ПУЛ СИФАТИНИ САҚЛАШ – ДАВЛАТНИ ЗИЁНДАН САҚЛАШДИР

Германияда пул сифатини сақлаш маданияти ҳам юқори даражада ривожланган. Маълумки, давлатлар миллий валюталарини ишлаб чиқариш учун катта маблағ сарфлайдилар. Масалан, бир дона минг сўмлик пул ишлаб чиқариш учун икки минг ёки ундан ортиқ маблағ харажат қилинар экан. Пул муомалада қанча тез эскирса, сифатини йўқотса, давлат шунча зиён кўради. Чунки, қоидаларга кўра, яроқсиз бўлиб қолган пуллар йўқ қилиниб, муомалага янгилари киритилиши керак. Гарчи Германия дунёнинг иқтисодий жиҳатдан бақувват мамлакатлари рейтингида етакчи ўринларда турса ҳам, кўп мамлакатларнинг валютаси шу ерда тайёрланса ҳам, немислар (эскирган пулларни янгилаш учун ўз чўнтакларидан сарф қиладигандек) пуллари сифатини жуда эҳтиётлашади. Ёнида нақд пул олиб юрадиган одамлар бу ерда камдан-кам. Лекин ўшалар ҳам пулларни махсус ҳамёнларда, букламасдан, эҳтиёт қилиб олиб юришади. Буни мамлакатни ортиқча иқтисодий зиёнлардан сақлаш деб ҳисоблашади.
Мен мазкур мақолани тайёрлаш жараёнида бир-иккита немислардан ватанга муҳаббат масаласидаги фикрларини сўрадим. Улар шундай жавоб қилишди:
- Ватанни мақтаб эмас, асраб севилади!

Маърифат НУР
“Маърифат саодати”нинг Германиядаги доимий вакили.
Ҳамбург, Германия.
Суратлар муаллифи: Александр УҲР

«Маърифат саодати» газетасининг 2018 йил 13 август сонидан олинди
Hayrli kun kanaldoshlar 3-4 kundan beri hech qanday yangilik ulasha olmadik tadbirlar bilan bo’lib, Buning uchun sizlardan uzr so’ragan holatda yana yangiliklar ulashishda davom etamiz💪💪💪💪💪
👆👆👆👆🤫🤫🤫🤫Bu ballni to’plagan Abituriyentimiz qancha bo’lsa ham to’lab o’qishga tayyor ekan. FIKRINGIZ?