MATH SOLVER | SAT | MILLIY SERTIFIKAT
1.68K subscribers
15.7K photos
1.32K videos
1.89K files
2.05K links
🚩 Matematikadan XALQARO va O'ZBEKISTON OTMga tayyorlanayotganlar uchun maxsus kanal !!!
⭕️ 19-yillik (2007-yildan beri) tajriba;
🎯 8 000+ natijalar;
🔗 Variantlar va uning yechimlari;
♻️Shaxsiy fikrlar va qiziqarli faktlar
Download Telegram
Inha_2014.pdf
7.8 MB
INHA universitetiga tayyorgarlik ko`rayotganlar uchun MOCK EXAM bo`lib o`tdi!!!! Siz ham o`z bilimingizni sinab ko`ring hamda ishlanmasini bizga jo`nating!!! @Get_west
2017-2018 ўқув йилининг қабул режаси

1. Факультетлар (йўналишлар) ва талабалар сони

Компьютер инжиниринг ва Дастурий инжиниринг (SOCIE)

300 нафар талаба қабул қилинади
Логистика (SOL)

100 нафар талаба қабул қилинади.
2. IUT да кимлар ўқиши мумкин?

Юртимизда ёки чет элда лицей ёки коллежни муваффақиятли битирган ёшлар
2016-2017 йилги ўқув йилининг битирувчилари
IELTS ёки TOEFL IBT гувоҳномасига эга бўлган абитуриентлар
3. Инглиз тилидан билим даражаси

Компьютер инжиниринг ва Дастурий инжиниринг (SOCIE)

IELTS: камида 5.0 балл ёки TOEFL IBT: камида 50 балл
Логистика (SOL)

IELTS: камида 6.0 балл ёки TOEFL IBT: камида 75 балл
4. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига кириш имтиҳонлари

Имтиҳондан олдинги оралиқ текширув – 2017-йил 19-июль

IUTга кириш имтиҳон куни – 2017-йил 20-21-июль

Фанлар (SOCIE учун): математика ва физика

Фанлар (SOL учун): математика

Имтиҳон саволлари Жанубий Корея ва Ўзбекистоннинг олий таълим стандартлари асосида тузилган.

Ҳужжат топшириш жараёни:

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ҳужжат топшириш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

1. IUT веб-саҳифаси орқали он-лайн рўйхатдан ўтиш

2. Қуйидаги ҳужжатларни сканердан ўтказиб, PDF ёки JPEG шаклида тақдим этиш:

а. IELTS ёки TOEFL сертификати (талаблар юқорида келтирилган)

б. Паспорт копияси ёки яшаш ҳуқуқини белгиловчи ҳужжат.

в. Диплом лицей/коллеждан ёки тамомлаши ҳақидаги маълумотнома.

г. Расм - 3.5х4.5см (расмга тушган муддати 3 ойдан ошмаган бўлиши лозим).

д. 086-формасидаги тиббий маълумотнома

Электрон почта орқали юборилган ҳужжатлар қабул қилинмайди. Барча ҳужжатлар 10 июль куни соат 17-00 га қадар топширилиши шарт.

2017 – 2018 йй. қабул ва имтиҳон кунлари жадвали*

Жараёнлар

Кунлар

Қўшимча маълумотлар

Рўйхатдан ўтиш

17.04 ~ 10.07

(SOCIE) учун: IELTS камида 5.0 балл ёки TOEFL IBT камида 50 балл
Логистика (SOL) учун: IELTS камида 6.0 балл ёки TOEFL IBT камида 75 балл
Имтиҳондан олдинги оралиқ текширув

19.07 (Чоршанба)



Кириш имтиҳон куни

20-21.07 (Пайшанба-жума)

(SOCIE) учун: Математика ва Физика фанлари бўйича
Логистика (SOL) учун: Математика фани бўйича
Имтиҳон жавоблари эълон қилинади

9.08 (Чоршанба)



Тўлов муддати

10.08 ~ 28.08

Ўқиш учун тўловни амалга ошириш
Ўқув йили бошланиши

11.09 (душанба)



*Қабул ва имтиҳон саналари ўзгариши мумкин.

Қўшимча маълумот учун, биз билан admissions@inha.uz манзилига мурожаат орқали билишингиз мумкин.
@GEDTedu
Ўқиш давомида университет томонидан талабаларга ажратиладиган грантлар
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларга ҳар семестр учун қўшимча грантлар ажратади. Якуний имтиҳон натижалари ва семестр давомида йиққан баллари (кредитлари) асосида 10 та талабага 1 ўқув семестри учун тўлиқ 100% ва 50% грантлар белгиланади. Бундан ташқари, ўртача ўзлаштириши бўйича кўрсаткич 3.5 ёки ундан юқори бўлган талабалар “Деканат рўйхати” га киради ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

“Деканат рўйхати” га тушишнинг асосий мезонлари

Бир ўқув семестрида 16 га яқин академик кредитларнинг ёпилиши
Ўртача ўзлаштириши бўйича кўрсаткич 3.5 ёки ундан юқорироқ баллга эга бўлган талабалар
Юқоридаги қоидаларга тўғри келмайдиган талабалар грант олиш ҳуқуқидан маҳрум этилади
Тўлиқ ва ярим грантга эга бўлишнинг асосий мезонлари

Бир ўқув семестрида 16 га яқин академик кредитларнинг ёпилиши
· Ўртача ўзлаштириш бўйича кўрсаткичи 4.0 ёки ундан юқори бўлган талаба 1 семестр учун тўлиқ грантга эга бўлади.

· Ўртача ўзлаштириш бўйича кўрсаткичи 3.7 ва ундан юқори бўлган талаба 1 семестр учун ярим, яъни 50% грантга эга бўлади.

· Юқоридаги грантларга фақат 10 та талабагина эга бўла олади.

· Ҳомийлик асосида ёки Таъсисчилар грантига эга бўлган талабалар бундай имкониятдан фойдалана олмайдилар.

· Факультетини алмаштирмоқчи бўлган талабалар

Юқоридаги қоидаларга тўғри келмайдиган талабалар грант олиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Ўқиш нархи
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бир йил ўқиш нархи SOCIE йўналиши учун 5 минг АҚШ доллари ёки бир семестрга 2,5 минг АҚШ долларини ва SOL йўналиши учун 5,25 минг АҚШ доллари ёки бир семестрга 2,625 минг АҚШ* долларини ташкил этади.

*Тўловлар Ўзбекистон миллий валютаси (сўмда) Марказий банк тўлов куни ўрнатган курси бўйича амалга оширилади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳар йили 10 талабани асосчилар гранти асосида ўқишга қабул қилади. Шу билан бирга, Университет бўлажак талабаларга ўқишлари учун ўзлари маблағ ёки ҳомий топишларини маслаҳат беради.
@GETedu @Get_west
7.06.2017 kunda sizlarga havola qilgan INHA universiteti savollariga javoblarni havola qilamiz!
Navbatdagi Logic savollarni e`tiboringizga havola qilamiz
2-hamda 3-logiz savollarimizning javoblari bilan tanishing

https://t.me/Get_West