Masjid_uz
4.14K subscribers
3.86K photos
1.06K videos
13 files
12.7K links
«Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом хатиби Абдурауф домла Ёрбековнинг диний-маърифий расмий канали.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЙ ОЛДИ СОТДИСИДА ДАЛЛОЛЛИК

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлар
          идораси тақвими
   Тошкент намоз вақтлар
    Шанба 23-Октябр  2021
   17 - Рабиъул аввал 1443

Тонг            -  05:27
Қуёш          -  06:44
Пешин       -  12:12
Аср             -  15:48
Шом           -  17:32
Хуфтон      - 18:47

👉@masjiduz

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Аллоҳим менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда ҳаётим бўлган дунёимни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жоним бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин", дер эдилар».

Имом муслим ривояти

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

144. ДАФНГА ОИД МАСАЛАЛАР

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
ҚАБРИСТОН ЕРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Савол:

Ассалому алайкум! Бизни қабристон ҳудудидаги ердан фойдаланса бўладими? У ерга хали қабрлар қўйилгани йўқ лекин қабристон ҳудудидаги ер ундан деҳқончилик ёки шунга ўхшаш юмушларда фойдаланса луқмамизда шубҳа аралашиб қолмайдими? Қабристон қоровули фойдаланса?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлар
          идораси тақвими
   Тошкент намоз вақтлар
 Якшанба 24-Октябр  2021
 18 - Рабиъул аввал 1443

Тонг            -  05:28
Қуёш          -  06:45
Пешин       -  12:12
Аср             -  15:47
Шом           -  17:31
Хуфтон      - 18:45

👉@masjiduz

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Мен сизларга бир таклифни айтаман. Мен ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман:

1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" 100 марта.
2. "Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва саҳбиҳи ва саллим" 100 марта.
3. "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
4. "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм" 100 марта.
5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳи" 100 марта.
6. "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл" 100 марта.
Бу нарсани айтишга тахминан 20 минут ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Сиз бу зикрларни айтинг, уёғини Аллоҳга ҳавола этинг. Ўзининг мадади, ёрдамини ато этиш Унга хосдир.

Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

145. САЖДАИ САҲВ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлар
          идораси тақвими
   Тошкент намоз вақтлар
   Душанба 25-Октябр  2021
    19 - Рабиъул аввал 1443

Тонг            -  05:29
Қуёш          -  06:46
Пешин       -  12:12
Аср             -  15:45
Шом           -  17:29
Хуфтон      - 18:44

👉@masjiduz

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қилганига яраша (силаи раҳм) қилувчи киши қариндошлик ришталарини боғловчи эмасдир. Аммо қариндошлик ришталари узилганда уни боғловчи киши силаи раҳм қилувчидир”, дедилар”.

Бухорий ривоят қилган.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
#Ҳикмат

«Агар иймонинг заифлашиб, ибодатга дангасалик қилаётган бўлсанг, ушбу дуони кўп ўқигин:

اللهُمَّ لا تجعلْنِي شَقِيًّا ولا محْرُومًا

«Аллоҳумма лаа тажъалний шақийяв валаа маҳрумаа»
Маъноси: “Эй Аллоҳ! Мени бадбахт ва (ибодат лаззатидан) маҳрум қилмагин!”

Шайх Шинқитий раҳимаҳуллоҳ

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

146. ҚАСАМНИНГ КАФФОРАТИ

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
САМИЯ ИСМИНИ ҚЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қизларнинг исмларига одатда "Абду" қўшилмайди, шунинг учун Аллоҳнинг сифатларидан бўлмиш ас Самийъ ўзагидан ясалган Самия исмини қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Самия деган исм Самийъ сўзининг муаннаси (яъни аёлларга нисбатан ишлатиладиган тури) эмас. Самийъ исмининг муаннаси Самийъа سميعة бўлади. Самийъ (سميع) сўзи луғатда эшитувчи деган маънони билдиради. Аллоҳ таолонинг Эшитувчи яъни ас-Самийъ ( السميع) деган исм-сифати мавжуд. Шунинг учун ўғил болаларга Абдуссамийъ деб исм қўйиш мумкин. Сумайя деб қўйсангиз бўлади, маъноси "ажралиб турувчи" дегани. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
КЎЗНИ ҲАРОМДАН ТИЙИШ
#гуноҳдан_сақланиш

807-САВОЛ: Мен талабаман. Ўқишга бориш учун метродан фойдаланаман. Метрода ҳар қадамда номаҳрам аёлларни сочларига, ерга қарасак очиқ оёқларга кўзимиз тушади, афсуски кўзни юмиб ҳаракатланишнинг иложи йўқ. Бу гуноҳлардан қутилиш учун ечимини айтсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ҳаё ва иффат муҳим ўрин туради. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳаё имондандир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).

Киши номаҳрам аёлларга қарашидан динимизнинг қайтариғида ҳам қалб тозалиги, нафс софлиги, ният холислиги, амал мақбуллиги бор. Номаҳрамларга қарашдан кўзини тийган одамнинг қалби ҳам, танаси ҳам саломат бўлади. Қолаверса, нигоҳни номаҳрамлардан тийиш билан жуда кўп ёмонликлар олди олинади, зинонинг олди олинади ва оилалар тинч бўлади. Яна биз билган-билмаган ҳикматлари кўп.

"Кўзни ҳаромдан тийиш" дегани “эркак киши бегона аёлнинг, аёл киши бегона эркакнинг қорасини кўрмасин”, дегани эмас. Балки бир номаҳрамга кўзи тушса, назарини дарҳол бошқа томонга олсин, тикилиб қолмасин, деганидир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Али разияллоҳу анҳуга шундай деганлар:

يا عليُّ لا تُتبعِ النَّظرةَ النَّظرَةَ، فإنَّ لَكَ الأولى ، ولَيسَتْ لَكَ الآخرَةُ (رواه الامام الترمذي)

“Эй Али, бир қарашга иккинчи қарашни эргаштирмагин, албатта, иккинчи қараш сени зарарингга бўлади” (Имом Термизий ривоятлари).

Шундан келиб чиқиб, Сиз имкон қадар номаҳрамларга қарамасликка ҳаракат қилинг. Албатта бунинг учун катта ажрга эга бўласиз, кўз зиносини тарк қилганлик савобини оласиз. Имон ҳаловатини, ибодат ҳаловатини қалбингизда топасиз. Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай деган:

"إِنَّ النَّظْرَةَ سَهْمٌ مِنْ سِهَامِ إِبْلِيسَ مَسْمُومٌ، مَنْ تَرَكَهَا من مَخَافَتِي أَبْدَلْتُهُ إِيمَانًا يَجِدُ حَلاوَتَهُ فِي قَلْبِهِ" (رواه الامام الحاكم، والامام الطبراني)

“Номаҳрамларга назар солиш Иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким мендан қўрқиб уни тарк этса, унга шундай имонни бераманки, унинг ҳаловатини қалбида ҳис қилади” (Имом Ҳоким ва Имом Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
ОДАМНИНГ ҚАЙТ ҚИЛИШИ ГИЛАМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Катта одамнинг қайт қилиши гиламни нопок қиладими ёки фақат чақалоқларники нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қайт қилган шахс ёш ёки қари бўлишидан қатъий назар агар оғиз тўла қайт қилса у нажосат ҳисобланиб, теккан жойини нопок қилади. Агар оғиз тўла бўлмаса, у нажосат ҳисобланмайди ва теккан жойини нопок қилмайди.

Уламоларимиз томонидан қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса уни “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган”лик билан изоҳланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
БАЛОҒАТГА ЕТМАГАН БОЛА НОМАҲРАМ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен аёл кишиман. Саволим шундан иборатки, мен ҳали балоғатга етмаган (7 ёш) ўғил бола қариндошим олдида ҳижобимни ечишлигим тўғрими? Балоғатга етмаган ўғил болалар номаҳрам ҳисобланмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Балоғатга етмаган бола номаҳрам ҳисобланмайди. Лекин балоғатга яқинлашиб қолган болалардан сатрланган афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлар
          идораси тақвими
   Тошкент намоз вақтлар
    Сешанба 26-Октябр  2021
     20 - Рабиъул аввал 1443

Тонг            -  05:30
Қуёш          -  06:47
Пешин       -  12:12
Аср             -  15:44
Шом           -  17:28
Хуфтон      - 18:43

👉@masjiduz

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
#Тафаккур

Хўрозни сўкманглар!

Агар хўрозники сўкиб бўлмас экан, чунки у кишиларни намозга уйғотади, инсонларнинг қалбини уйғотувчи уламоларни сўкувчининг ҳоли қандай бўларкин?

Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўрозни сўкманглар, чунки у намозга уйғотади», дедилар» (Абу Довуд ривояти).

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
МАҲСУЛОТ ОЛДИ-СОТДИ МАСАЛАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Заводдан махсулотни комплект қилиб 3 млн сўмдан сотиб олиб, уни онлайн сайтда 5 млн сўмдан сотса бўладими? Буни ичига солиқ, сайт харажати, йўл харажатлари киради.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Заводдан сотиб олгандан кейин уни сиз ёки вакилингиз қўлингизга олишингиз керак. Масалан, омборга тушириб олишингиз ёки вагонни ўзингиз турган шаҳарга олиб келиб, кейин инсоф билан кўтарганича нарх қўйиб сотишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
БИРГА ЯШАМАСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эрим бир неча ойлардан буён узоқда. Ҳат орқали мулоқат қилиб турибмиз. Эшитишим бўйича эр-ҳотин икки ой бирга яшамаса, уларнинг ўртасига ўз-ўзидан талоқ тушаркан. Шу тўғрими? Умуман қанча муддат эр-ҳотин бир-бири билан яшамаса талоқ тушади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра “Эр-хотин икки ойдан ортиқ бирга яшамаса, талоқ тушади”, - деган гап йўқ. Эр талоқ қилмагунича ёки эр-хотиндан бири вафот этмагунича улар бир оила саналаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

147. НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw