Марказий банк матбуот котиби
2.65K subscribers
2.31K photos
249 videos
1 file
2.58K links
МБнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори Акмал Назаровнинг телеграм канали

Website: www.cbu.uz
Telegram: t.me/centralbankuzbekistan
Facebook: fb.com/centralbankuzb
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/
Download Telegram
Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар муҳокама қилинди

🔸Марказий банкда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Марказий банк раҳбарияти, ходимлари ҳамда “ZOOM” платформаси орқали ҳудудий бош бошқармалар ва тасарруфдаги ташкилотлар иштирок этишди. Учрашувга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нариман Умаров таклиф этилди.

🔸Тадбирда Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар “Инсон – жамият – давлат” принципига асосланганлиги, миллий конституциявий ўзликни акс эттириши ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутиши борасида фикрлар билдирилди.

🔸Таъкидланишича, Конституциявий комиссияга фуқароларимиздан 48 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган. Уларнинг аксарияти инсон, унинг ҳаёти ва эркинлиги билан боғлиқ бўлган, шунингдек, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган таклифлардир.

🔸Муҳокамалар жараёнида Марказий банк ходимлари ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

———

Обсуждены изменения, вносимые в Конституцию Республики Узбекистан

🔸В Центральном банке состоялось мероприятие, посвященное обсуждению изменений, вносимых в Конституцию Республики Узбекистан. В нем приняли участие руководство и сотрудники Центрального банка, а также территориальных главных управлений и подведомственных организаций через платформу ZOOM. На встречу был приглашен председатель комитета Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан по судебно-правовым вопросам и противодействию коррупции Нариман Умаров.

🔸Отмечалось, что вносимые в Конституцию поправки основаны на принципе «человек-общество-государство», отражают Национальное конституционное самосознание и предусматривают внесение кардинальных изменений во все разделы действующего основного Закона страны.

🔸В частности, в Конституционную комиссию поступило более 48 тысяч предложений от наших граждан. К ним относятся вопросы, связанные с человеком, его жизнью и свободой, вопросы, направленные на развитие свободного и справедливого гражданского общества и др.

🔸В ходе обсуждений сотрудники Центрального банка также представили свои предложения по построению в Узбекистане гуманного, демократического правового государства.

#менингконституциям #мояконституция

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Ижтимоий тармоқлардаги банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига доир хабарлар юзасидан қонуний чора кўрилди

🔸Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан ижтимоий тармоқлардаги хабарлар мунтазам равишда мониторинг қилиниб, уларда кўтарилаётган банк истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига оид масалаларни қонуний ҳал этилиши бўйича зарурий чоралар кўриб борилмоқда.

🔸Хусусан, жорий йилнинг иккинчи чорагида, фуқаро М.Ю. томонидан омонатга қўйилган пул маблағига фоизлар нотўғри ҳисобланганлиги; фуқаро В.О.нинг омонатга қўйган пул маблағлари қайтариб берилмаганлиги; “Ёз ифори” номли омонат шартларига кўра исталганча қўшимча маблағ киритиш имконияти мавжуд бўлса-да, фуқаро А.А. номига расмийлаштирилган омонатга қўшимча маблағ қабул қилинмаганлиги; фуқаро Д.Б. томонидан банк мобил иловаси орқали ўтказилган пул маблағи унинг омонат ҳисоб рақамига кирим бўлмаганлиги; шунингдек, кредитга кафил бўлган фуқаронинг маълумотлари нотўғри киритилганлиги сабабли мазкур кредитга алоқаси бўлмаган фуқаро М.Ғ.га кредит маблағини тўлаш бўйича банк томонидан талабнома юборилганлиги каби қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда хабарлар жойлаштирилган.

🔸Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Капиталбанк, Қишлоққурилишбанк, Алоқабанк, Халқ банки, Ҳамкорбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Анорбанк, Асакабанк ва ТБС банкларга хабарларда кўтарилган масалаларни ўрганиб, ўзларининг расмий коммуникация каналлари орқали муносабат билдириши юзасидан 15 та кўрсатма хатлари юборилди.

🔸Мазкур кўрсатмаларга асосан тижорат банклари томонидан хабарлар ўрганиб чиқилди ва аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, расмий саҳифалари ва сайтлари орқали истеъмолчиларга тегишли тушунтиришлар берилди.

Ҳурматли банк хизматлари истеъмолчилари!

🔸Агар Сиз кредит ташкилотлари хизматларидан фойдаланаётганда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларингизни бузилган деб ҳисобласангиз, Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 212-60-15, (71) 212-73-80, (71) 212-60-94 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Молиявий саводхонликни ошириш аҳоли турмуш тарзининг яхшиланишига хизмат қилади

🔸Молиявий саводхонлик даражасини ошириш ва жамғариш маданиятини шакллантириш мақсадида Марказий банк Бухоро вилоятида аёллар ва меҳнат мигрантларининг оила аъзолари учун икки кунлик ўқув тренинглар ташкил этди.

🔸Ўқув тадбирлари давомида Марказий банк мутахассислари томонидан банк омонатлари орқали маблағларни жамғариш имкониятлари, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, шунингдек, аҳоли учун давлат томонидан яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

🔸Ромитан, Когон, Шофиркон туманларида ўтказилган тренинглар орқали 200 дан ортиқ аёллар ҳамда 100 дан ортиқ меҳнат мигрантларининг оила аъзолари шахсий молиявий маблағларини бошқариш, кредит ташкилотлари билан муносабат ўрнатиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширишди.

———

Развитие финансовой грамотности служит повышению благосостояния населения

🔸Сотрудниками Центрального банка в Бухарской области проведены образовательные тренинги для женщин и семей мигрантов в целях повышения уровня финансовой грамотности и формирования культуры сбережения.

🔸В ходе образовательных мероприятий специалистами Центрального банка разъяснены возможности сбережения средств с помощью банковских депозитов, основные правила финансовой безопасности, значимость ответственного заимствования для формирования положительной кредитной истории, а также льготы и преференции, созданные государством для населения.

🔸На выездных тренингах, организованных в Ромитанском, Каганском, Шафирканском районах приняли участие более 200 женщин и 100 членов семей мигрантов. В ходе мероприятий у участников была возможность повысить свои знания и навыки в вопросах управления собственными финансовыми ресурсами, взаимодействия с кредитными учреждениями и открытия своего бизнеса.

#молиявий_саводхонлик #финансовая_грамотность

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк хабари

🔸Айни пайтда республикамиздаги барча тижорат банклари нақд хорижий валюта билан таъминланган ва уларда жисмоний ва юридик шахслар учун валюта сотиш ва сотиб олиш амалиётлари ҳамда хориждан пул ўтказмалари узлуксиз ишламоқда.

🔸Жумладан, ҳолат юзасидан Халқ банки, Ипак йўли банк, Трастбанк, Капиталбанк, Ҳамкорбанк, Микрокредитбанк, Агробанк, Инфинбанк ва Ипотека банк нақд валюта ва пул ўтказмалари билан боғлиқ амалиётларда чекловлар ва муаммолар йўқлигини маълум қилди.

🔸Ҳурматли юртдошлар, савол ва мурожаатларни Марказий банк ҳамда тижорат банклари ишонч телефонлари орқали билдириш мумкинлиги эслатиб ўтилади.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Миллий валютамиз — сўм 28 ёшда!

🎥 Юртдошларимизни табриклаган ҳолда ҳудудимиздаги пул эмиссияси билан боғлиқ махсус видеоролик тақдим этамиз

ПУЛ ВА ТАРИХ
1-қисм

🔹 Ўрта асрлар ва хонликлар даврида зарб этилган тангалар қандай кўринишда бўлгани сизга қизиқми?

@finlituzb билан молиявий саводхонликни ошириш жуда осон!

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Национальной валюте - суму 28 лет!

🎥 Поздравляя наших соотечественников, представляем Вашему вниманию специальный видеоролик о денежной эмиссии в нашей стране

ДЕНЬГИ И ИСТОРИЯ
1-часть

🔹 Интересно ли Вам, как выглядели монеты, отчеканенные в эпоху Средневековья и периода ханств?

Повышать финансовую грамотность вместе с @finlituzb очень просто!

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Миллий валютамиз — сўм 28 ёшда!

🎥 Юртдошларимизни табриклаган ҳолда ҳудудимиздаги пул эмиссияси билан боғлиқ махсус видеоролик тақдим этамиз

ПУЛ ВА ТАРИХ
2-қисм

🔹 Мустақиллик даври тангалари ва банкноталари қандай кўринишда? Сиз бу ҳақида биласизми?

@finlituzb билан молиявий саводхонликни ошириш жуда осон!

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Национальной валюте - суму 28 лет!

🎥 Поздравляя наших соотечественников, представляем Вашему вниманию специальный видеоролик о денежной эмиссией в нашей стране

ДЕНЬГИ И ИСТОРИЯ
(Период независимости)
2-часть

🔹 Знаете ли Вы как выглядят монеты и банкноты периода независимости?

Повышать финансовую грамотность вместе с @finlituzb очень просто!

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
МАРКАЗИЙ БАНК ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИГА 30 ЙИЛ ТЎЛДИ

🔸Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, банк тизимини ислоҳ қилишнинг аҳамияти катта эди.

🔸1991 йилда Конституцияга ўзгартиришлар киритилгач, Ўзбекистон ССР Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Давлат банки деб номланган ва бундан салкам бир йил ўтиб, 1992 йил 2 июлда эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташкил этилган.

🔸Унинг зиммасига мамлакат пул-кредит сиёсатини олиб бориш, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ҳамда бир неча нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, нақд пул муомаласини ташкил этиш, валютани тартибга солиш, Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестициявий мавқеини, ташқи қарзини ва захира активларини ўз ичига олган банк, пул-кредит статистикасини, ташқи сектор статистикасини шакллантиришни ҳамда эълон қилишни амалга ошириш ва бошқа қатор вазифалар юклатилди.

🔸Ҳозирги кунда Марказий банк тасарруфида 14 та ҳудудий бош бошқармалари ва 10 та ташкилотларида минглаб ходимлар фаолият олиб бормоқда.

🔸Марказий банкнинг ташкил этилиши миллий иқтисодиётимизни босқичма-босқич юксалтириш, банк-молия тизимининг мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнаб, Марказий банк мамлакатимизни ривожлантиришга қаратилган барча ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиб келмоқда.

🔸Марказий банк, унинг ҳудудий бош боқармалари ва тасарруфидаги ташкилотларда фаолият олиб бораётган катта жамоани, соҳанинг фидойи ва фахрий ходимларини Марказий банк ташкил этилганига 30 йил тўлгани муносабати билан муборакбод этамиз.

#табрик

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди.

Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Нукус.

Сейчас глава государства проводит встречу с депутатами Жокаргы Кенеса, представителями старшего поколения и активом Каракалпакстана.

С учетом того, что процесс обсуждения изменений и дополнений в Конституцию еще продолжается, а также на основе изучения высказываемых жителями Каракалпакстана мнений, Президент обозначил необходимость сохранения без изменений действующие редакции статей 70, 71, 72, 74, 75 Конституции Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда халқимизга мурожаат қилди:

"Азиз ватандошлар!

Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.

Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади.

Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради".