Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази®
11K subscribers
1.35K photos
230 videos
37 files
746 links
Hujjat qabul qilish bo`yicha Tel ☎️ 902154731

1 ойлик ўқиш 1.129.468 сўм
1,5 ойлик ўқиш 1.678.452 сўм
2 ойлик ўқиш 2.227.436 сўм
3 ойлик ўқиш 3.325.404 сўм
4 ойлик ўқиш 4.423.372 сўм
Download Telegram
🇩🇪 Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодлар учун талаблар:

✅ 39 ёшдан ошмаган бўлиши;

✅ даволаш соҳасида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлган психиатрия ва умумий ҳамширалик (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);
‼️умумий ҳамширалик учун - касалхонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажрибага эга ҳамширалар;
‼️психиатрия бўлимида ишлаш учун - касалхона ёки клиниканинг исталган бўлимида камида 2 йиллик тажрибага эга ва Германияда психиатрия бўйича ишлаш истагини билдирган ҳамширалар.

✅ тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши;

✅ беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

✅ Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши (2 босқичли танловлардан мувафаққиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);

✅ номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

✅ Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;

Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

📌 Тошкент шаҳрида бепул турар жой;

📌 ўқув хонаси;

📌 ойлик стипендия.

Шунингдек, "Globogate Recruiting GmbH" қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

📚 немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

📌 тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

📌 ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

📌 ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

🛫 Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

💵 меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил
(ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

👉Рўйхатдан ўтиш учун

☎️ Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 66, 88) ёки 1282 қисқа рақами.
​Мутахассис: Электрон сигареталарнинг фойдаси ҳақидаги даъватлар никотинга қарамликни юзага келтиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё мамлакатларини электрон сигареталар тарқатилишини кескин чеклашга чақираётган бир пайтда айрим манфаатдор томонлар уларнинг оддий сигареталардан кўра хавфсизлиги ҳақида бонг урмоқда. Хўш, бу хулосалар қанчалик асосли? Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат ШУКУРОВ билан суҳбатимиз шу ҳақда бўлди.

— “Ҳар қандай электроника воситаси каби бундай мосламаларни ҳам доим тозалаб, деталларини вақтида алмаштириб ёки бураб туриш керак. Мунтазам техник текширувлар соғлиғингизни хавф-хатарлардан ҳимоя қилади”, деган гапларни ҳам эшитамиз, — дейди Ш. Шукуров. — Бу худди заҳарли моддани эҳтиёт бўлиб истеъмол қилинг, дейишга ўхшайди.

📌 Мунтазам техник текшувлар чекувчи соғлиғини никотин, канцероген, ароматизаторлар ёки бошқа наркотик моддалардан ҳимоя қилмайди. Тозаланган, техник текширилган электрон сигареталар таркибидаги айни шу суюқликлар соғлиққа зарар етказади.

📌Маълумотларга қараганда, 2019-2020 йиллар даврида электрон сигареталардан фойдаланиш оқибатида АҚШда 68 та ўлим ва 2807 та касалхонага ётқизиш ҳолати қайд этилган. Таркибида тақиқланган моддалар бўлмаган никотин суюқликларини истеъмол қилган ёшларда жиддий ўпка жароҳатлари кузатилган.

Россияда икки киши (17 яшар йигит ва 20 яшар қиз) муайян қўшимчали суюқликлар билан тўлдирилган электрон сигареталар чекиши оқибатида реанимация бўлимига тушган.

❌“Тутун қуюқлиги ва унинг миқдорига кўп афзаллик бермаслик керак. Жуда катта миқдордаги тутун организмда йўтал ҳосил қилади”.

📌Аслида ҳар қандай турдаги электрон сигареталарни истеъмол қилиш ўпкага зарар етказади ва йўтал хуружини келтириб чиқариши мумкин.

Электрон сигареталарни тарғиб қилувчи ахборотлар тамаки саноатининг никотинга қарам бўлган одамлар сонини оширишга қаратилган маркетинг стратегиясининг бир қисмидир.

— Тамаки саноати электрон сигареталарнинг соғлиққа зарари камроқлиги ёки хавфсизлиги, уларнинг чекишни ташлашга ёрдам берадиган самарага эгалиги ҳақидаги ёлғон ва чалғитувчи баёнотларни одамларни кўпроқ “никотин қармоғи”га илинтириш учун тарқади, — дейди мутахассис. — Яна шуни эслатиб ўтишни истардикки, ушбу турдаги хабарларни тарқатиш Ўзбекистон қонунчилигида тақиқланган.

✅ Маълумот учун, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида: “Чилим ва электрон сигареталар чекишни тарғиб қилиш, яъни чилим ва электрон сигареталарни чекишни рағбатлантирувчи, шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ва бадиий образларни очиқ ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган ҳаракатлар тақиқланади”, дейилган.

❗️Демак, ҳар қандай электрон сигареталарни чекишни тарғиб қилиш ва бундай материалларни ОАВда жойлаштириш қонунга зиддир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади!

Бугун ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиника ҳамширасининг ўз ойлик маошидан 1 фоизини Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти фондига ўтказишга розилиги ҳақида ёзган аризаси тарқалди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бормоқда. Ушбу ҳолат нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, камчиликка йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилиши таъминланади.

Шу ўринда вазирлик тизимда бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик, соҳада фаолият юритаётган ҳар бир ходимнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун керакли барча чоралар кўришини маълум қилади. Қолаверса, соҳада меҳнат қонунчилиги талаблари бузилишига, ходимларнинг иш ҳақидан асоссиз ва мажбурий тарзда турли ушланмалар ушланишига йўл қўйилмайди.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари, агар Сизни мажбурий меҳнатга жалб қилишса ёки иш ҳақингиздан ноқонуний ушлаб қолишса, вазирликнинг 71-241-16-40 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Яна бир бор эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коррупцион ҳолатлар ҳамда ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади.

https://t.me/markazham
​​Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Азиз шифокор ва ҳамширалар!


Сизларни кириб келаётган Янги – 2022 йил билан чин юракдан қутлайман!

Халқимиз саломатлиги йўлида билим ва иқтидорингиз, куч-ғайратингизни бағишлаб, кечани кундузга улаб, садоқат билан қилаётган меҳнатларингиз таҳсинга сазовордир.

Зеро, ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек: “Инсон саломатлиги – жамиятнинг бебаҳо бойлиги, шифокорлар эса ана шу бойликнинг фидойи посбонларидир”.

Аҳоли саломатлигини сақлаш борасида ўзингизни аямай амалга ошираётган самарали саъй-ҳаракатларингиз – эзгулик ва олийжанобликнинг юксак намунасидир. Аминманки, мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ва чексиз ғамхўрлик барчамизни жипслашиб, халқни рози қилишдек эзгу мақсадни амалга оширишга ундайди.

Янги йил остонасида эл саломатлиги посбонлари бўлган – Сиз, азиз тиббиёт ходимларини қутлуғ айём билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ ва баракали умр, хонадонларингизга осойишталик ва файзу барака тилайман!

Ойдин орзу-умидларингиз, яхши ният ва мақсадларингиз рўёбга чиқсин! Доимо халқ ардоғида бўлинг!

Беҳзод МУСАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.
​Нурмат АТАБЕКОВ: Ўзбекистонда “омикрон” аниқлангани йўқ, бироқ хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди

Дунё бўйлаб коронавируснинг “омикрон” штамми тез суръатда тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, янги мутация аллақачон жаҳоннинг 126 та мамлакатида қайд этилган. Айниқса, куни кеча Қозоғистонда ушбу штаммни юқтирган илк беморлар рўйхатга олингани хавотирли ҳолдир.

Албатта, истаймизми-йўқми, "омикрон"нинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас. Хўш, агар шундай ҳолат кузатилса, мамлакатимиз тиббиёт тизими бунга қанчалик тайёр?

ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВнинг бу борадаги фикр ва хулосаларини ёзиб олди.

— Дарҳақиқат, сўнгги кунларда дунё бўйлаб ушбу мутациянинг тарқалиш географияси шиддат билан кенгайиб бормоқда, — дейди Н.АТАБЕКОВ. — Шуни инобатга олсак, янги штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ бу ҳолатдан фойдаланиб, ижтимоий тармоқлар орқали турли ёлғон ва асоссиз ахборот тарқатиш, аҳоли орасида ортиқча ваҳима кўтариш, ўйлайманки, ҳеч бир мезонга тўғри келмайди.

Биламизки, шу пайтгача, юртимизда коронавируснинг бир неча тури қайд этилган ва касалланиш кўрсаткичлари йилнинг маълум даврида кўтарилиб, қайсидир пайтда пасайиб борган.

Айтиш лозимки, ўтган давр ичида мамлакатимизда вируснинг тарқалиш тенденциясини пасайтириш, эмлаш тадбирларини ташкил этиш, беморларни даволаш бўйича тиббиёт ходимларимиз катта тажриба тўплади.

Шу маънода, “омикрон”дан соғайиш муддати қисқа ва касалланганларда шифохоналарга ётиш эҳтимоли паст эканлигини инобатга олсак, Ўзбекистон вируснинг кўтарилиш хавфига тайёр, дейишга асосларимиз етарли. Негаки, давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳамда Республика махсус комиссиясининг бевосита кузатувида юртимизда коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар бунга мисол бўла олади.

Бироқ ортиқча хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди. Сабаби “омикрон” бошқа штаммларга қараганда анчагина юқумли ва қисқа муддатда аҳолининг катта қисмини зарарлаши мумкин. Шу боис айни пайтда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, эмлаш тадбирларида фаол иштирок этиш ҳар қачонгидан-да муҳим.

Қолаверса, мамлакатимизда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўтарилган аввалги пайтларда яхши самара берган амалиётни давом эттириш, яъни оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали “COVID-box” (аптечка) тарқатиш, хасталик енгил кечаётган беморларни амбулатор шароитда даволаш мақсадга мувофиқ. Бу, ўз навбатида, ихтисослашган тиббиёт муассасаларига ортиқча юкламалар тушишининг ҳам олдини олади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабрь ойида Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар жорий этилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​⚡️Тезкор хабар

❗️ССВ: Юртимизда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

🦠Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

📌Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔺Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

✅Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

💉Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

👨🏻‍🎓Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.
Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

❗️Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

🛡хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

🛡коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

🔻Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from XABARLAR | Расмий Канал
#Диққат #Тарқатинг

❗️Маска тақмаганлик учун жарима 1 миллион 350 минг сўм

Ўзбекистонга Омикрон штамми кириб келиши сабабли карантин назорати кучайтирилади, амал қилмаганларга қонуний чора кўрилади

Тарқатиб юборинглар

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFa5mDSFFKo-cdmMmA