🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Масъулиятсизлик туфайли халқнинг ишончи йўқолади

"...Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Ховос туманида ишларнинг боришини ўрганди. Айрим раҳбарларнинг ўз фаолиятига масъулиятсизлигини кескин танқид қилди. Унинг таъкидлашича, давлат раҳбарлари ва мутасаддиларнинг асосий вазифаси халқ учун муносиб турмуш шароитлари яратишдир.

Ҳоким тумандаги 2-мактабгача таълим ташкилотида бўлганида бу ерда санитария талаблари бажарилмагани, ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмагани, энг ачинарлиси, эса муассасанинг ички ҳолати аянчли экани ойдинлашди. Шу боис айрим раҳбарларнинг ўз лавозимига муносиблиги кўриб чиқилиши белгиланди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/masuliyatsizlik-tufayli-xalqning-ishonchi-yoqoladi_767291

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Кўриш қобилиятини тикловчи дори кашф қилинди

Корея илғор технологиялар институти (KAIST) олимлари кўз тўр пардаси ҳужайраларини тикланишини блоклайдиган Prox1 оқсилини аниқлаб, уни блоклайдиган дори воситасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Nature Communications” журналида эълон қилинди.

Лабораторияда каламушларда синовлар кўрсатдики, ушбу дори орқали зарарланган тўр парда ҳужайралари тикланиши фаоллаштирилади ва таъсири камидa 6 ой давом этади. Янги усул ҳужайраларни ички тиклаш механизмлари орқали даволаш имконини беради, бу лазер ёки трансплантациядан хавфсизроқ ҳисобланади.

Тадқиқот глаукома, макуляр дегенерация ва қандли диабетга боғлиқ ретинопатия билан оғриган инсонлар учун истиқболли натижалар ваъда қилмоқда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёлик спортчи академик эшкак эшиш бўйича олтин медални қўлга киритди

Озарбайжоннинг Мингячевир шаҳрида бўлиб ўтаётган III МДҲ ўйинлари давомида Сирдарёлик Жамолбек Турғунов академик эшкак эшишнинг M1 1500 метр масофада барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда вилоят Спорт бошқармаси хабар берди.

Унинг ғалабаси нафақат шахсий ютуқ, балки Сирдарё спортининг халқаро обрўсини янада оширди. Академик эшкак эшиш — барқарорлик, техника ва тезликни талаб қилувчи спорт тури бўлиб, Жамолбекнинг натижаси чуқур тайёргарлик ва кучли руҳий барқарорликнинг намоён бўлиши ҳисобланади.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryolik-sportchi-oltin-medalni-qolga-kiritdi_767297


⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германиядаги туғуруқхона биздаги туғуруқхонадан нимаси билан фарқ қилади❓

(Бу видеони кўриб, саволга жавоб топсангиз бўлади)

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Эҳтиёж кишини буюк кашфиётчига айлантиради."

✍️Данел депо
"Робинзон куризо" асаридан

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Чой жигар саратони хавфини пасайтиради

Хитой ва АҚШ олимлари олиб борган тадқиқотлар мунтазам чой ичиш жигар саратонига чалиниш хавфини камайтиришини кўрсатди. Натижалар Nutrients журналида эълон қилинди.

2 мингдан ортиқ бемор ва 8 мингга яқин соғлом инсон иштирок этган тадқиқотда чой истеъмоли, алкоголь, вирусли гепатитлар ва тамаки чекиш каби омиллар таҳлил қилинди.

Чой ичувчиларда жигар саратонига чалиниш хавфи ичмайдиганларга нисбатан қарийб 50 фоизга паст бўлган. Айниқса алкоголь истеъмол қиладиганларда чойнинг ҳимоявий таъсири яққол кўринган.

Олимлар бу ҳолатни чойдаги антиоксидантлар ва полифеноллар билан изоҳлашди.

Мутахассислар вирусли гепатит тарқалишини ва алкоголь истеъмолини камайтириш орқали жигар саратонига чалиниш эҳтимолини 60 фоизгача пасайтириш мумкинлигини қайд этди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Миллий либос – миллат кўзгуси

"...Жами 13 нафар тикувчи-дизайнер иштирок этган танловда миллий нақш ва урф-одатларимиз билан уйғун замонавий услубдаги либослар тақдим этилди. Саҳнада миллий ифтихор ва замонавий эстетиканинг уйғунлиги яққол кўринди...."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryo-viloyati-xabarlari-qisqa-satrlarda_767304

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Устозларга 1000 доллардан зиёд маош

"...16-умумтаълим мактабининг 20 нафар дан зиёд ўқитувчиси 1000 доллардан ошириб маош олмоқда. Бу натижа таълим соҳасида амалга оширилаётган янгича ёндашув ва давлат раҳбарининг устозларга бўлган эътибори самарасидир..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН:
https://uza.uz/uz/posts/sirdaryo-viloyati-xabarlari-qisqa-satrlarda_767304

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ширинда ер назорати ишлари кучайтирилди

"... 80 та ҳолатда жами 0,29 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди. Шундан 59 та ҳолатда (0,21 гектар) қонунбузилиши фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилди ва ер майдонлари асл ҳолатига қайтарилди. Шунингдек, ноқонуний қурилган иншоотларни бузиш бўйича судларга 2 та даъво аризаси киритилди, жиноят аломатлари мавжуд бўлган 1 та иш прокуратура органларига юборилди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryo-viloyati-xabarlari-qisqa-satrlarda_767308

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
⚽️ Мен жуда кўп чемодан билан келдим — Каннаваро

Италиялик мураббийнинг асосий баёнотлари:

▪️Менга 7-8 та жойдан таклиф бор эди. Аввало жамоа мундиалга чиққанлиги, бу ердаги лойиҳанинг жиддийлиги мени таклифни қабул қилишга ундади.

▪️Мен 8 ёшимдан бери футболдаман, у мен биладиган ягона соҳа. Умид қиламанки, вақт ўтиб бунданда ривожланамиз.

▪️Мен жуда кўп чемодан билан келдим. Мақсадим бу ерда кўпроқ бўлиш, ҳатто велосипедимни ҳам олиб келдим, уни ҳайдашга вақтим бўладими, йўқми билмадим, лекин кўпроқ одамлар орасида бўлишни ёқтираман.

▪️Агар 8 ойда ҳам жамоа билан коммуникация ўрната олмасам, демак менда муаммо бор, деб ҳисоблаш мумкин.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гулистонда 457 нафар ёшга кўмак берилди

"...Бу ҳақда Гулистон туманида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Адҳам Юнусхонов, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/gulistonda-457-nafar-yoshga-komak-berildi_767419

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Энди вазир ёки ҳоким бўлмоқчи бўлган номзодлар коррупцияга қарши режасини тақдим этади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Лойиҳага кўра, ҳокимликка ёки Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар номзоди кўриб чиқилаётганда ўз фаолият дастури билан бирга коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар режасини ҳам тақдим этади.

Бу талаб янги келаётган раҳбарларнинг жавобгарлигини оширади, жамиятда коррупциянинг камайишига сабаб бўлади дейилмоқда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Техникум кутубхонасига янги китоблар берилди

"...Гулистон туман ҳокимининг ўринбосари Хуршид Челибаев Гулистон агротехнологиялар техникуми кутубхонасига туман ахборот-кутубхона маркази фондидан 500 та бадиий китобни тантанали равишда топширди.

Туман ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жўраев ҳам бундан илгари ўзи ўқиган мактабга 500 та китоб туҳфа этган эди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryo-viloyati-xabarlari-qisqa-satrlarda_767308

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Учрашув интерфаол тарзда ўтказилди

"...Бугунги дунёда энг катта таҳдид – қурол эмас, балки ёт ғоялардир. Ёшларимиз уларга қарши маърифий жиҳатдан тайёр туриши зарур. Шу боис биз ҳар бир учрашувни тарғибот эмас, балки ҳаётий сабоқ сифатида ташкил этамиз. Бугунги тадбирда ҳарбий хизматчилар радикаллашувнинг аниқ белгиларини билиб олдилар, ўзларини ҳимоя қилиш йўлларини ўрганишди. Биз учун энг муҳим мақса ҳар бир ёшни маънавий барқарор, миллий қадриятларимизга содиқ инсон қилиб тарбиялашдир,-деди Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Азизбек Раҳмонов..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/uchrashuv-interfaol-tarzda-otkazildi_767596

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Яширин цех фаолиятига чек қўйилди

"...Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Анорзор” маҳалласида яшовчи фуқаро уйининг ёрдамчи хўжалигида чиғириқ ускунасини ўрнатиб, ноқонуний равишда иш олиб боргани маълум бўлди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/yashirin-cex-faoliyatiga-chek-qoyildi_767579

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Она ва болалар саломатлиги йўлида яна бир янги қадам

"...Гулистон шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалиёт тиббиёт марказининг Сирдарё филиалида замонавий кислород ишлаб чиқариш ускунаси ўрнатилди.
Марказ мутахассисларининг таъкидлашича, илгари бир ойда ўртача 30–40 миллион сўм, йил давомида эса 300–400 миллион сўм кислород балонларини ташиш ва тўлдиришга сарфланар эди. Янги ускунанинг ишга туширилиши билан мазкур харажатлар тежалиб, маблағлар тўғридан-тўғри беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилади.."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/ona-va-bolalar-salomatligi-yolida-yana-bir-yangi-qadam_767574

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz