НУРАФШОН ШАҲАР 57-МАКТАБ ХАЁТИ
239 subscribers
4.15K photos
607 videos
41 files
594 links
Канал админига мурожаатингиз бўлса
@olimsamatovich га мурожаат қилинг
Download Telegram
#onlayn
Нурафшор шаҳар 3-сектор рахбари ташаббуси билан сектор худудидаги 10-19-57 мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг воллейбол туридан ИИБ кубоги ўтказилмоқда.
Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Н.З.Аманбаев ташаббуси билан 3-сектор худудида ёшлар ўртасида волейбол мусабоқаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусабоқада фахрли 1-ўрин ўғил болалар ўртасида 57-мактаб, 2-ўрин 10- мактаб, 3-ўринни 19-мактаб қўлга киритди.

Қизлар ўртасида 1-ўринни 57-мактаб жамоаси, 2-ўринни 10-мактаб жамоаси қўлга киритди ва сектор раҳбари томонидан фахрий ёрлиқ ва медаллар топширилди.

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
⚡️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН
ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА !

Хабарингиз бор, 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда.

❗️Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра қайта рўйхатдан ўтиш учун қайтарилмоқда:
👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтаётган фуқароларга юқоридаги ҳолатларни инобатга олишлари сўралади.

Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда қайта рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

❗️Эслатиб ўтилади: ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнги куни 2021 йил 5 август

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
⚡️Ученики школ получившие неудовлетворительную оценку на госэкзаменах останутся на второй год обучения

С 26 мая во всех школах Узбекистана начинаются итоговые государственные экзамены. Как сообщили в МНО, ученики не прошедшие госэкзамены получат шанс на пересдачу через 2 недели. В случае, если ученик повторно провалит госэкзамен, его могут оставить на второй год.

Подписаться на канал
👉 Дайджест новости
Имтиҳонларда қониқарсиз баҳо олган ўқувчи синфдан синфга қолдирилади

Мактабларда ўқув йили якуни бўйича ўтказиладиган имтиҳонлар муддати ва ўтказиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

Жорий йилда барча умумтаълим мактабларида:

26 майдан 2 июнга қадар 5, 6, 7, 8 ва 10-синф ўқувчилари учун босқичли назорат имтиҳонлари;

26 майдан 15 июнга қадар 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари оғзаки, ёзма ҳамда тест синовлари шаклида ўтказилади.

Қуйидагилар синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод этилади:

Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган Низомда назарда тутилган касалликлар билан оғриган ўқувчилар;

халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ҳамда бошқа кўрик-танловлардаги иштироки мактабдаги имтиҳон муддатларига тўғри келиб қолган ўқувчилар.

Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

❗️ Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
“QORAKO’LCHA TA’LIM”

Qorako’l maktabi usulida matematika va fizika o’rgatamiz.
Abituriyentlar uchun:
- Oliy ta’lim muassasalariga tayyorlash:
- Xorijiy ta’lim muassasalariga tayyorlash (Westminster
international university, Turin polytechnic university….);
Maktab o’quvchilari uchun:
- Akademik litsey imtihonlariga tayyorlash;
Iqtidorli o’quvchilar uchun;
- Matematika, Fizikadan Respublika va xalqaro Olimpiadalarga
tayyorlash;
- Prezident maktablariga tayyorlash;
Darslar o’zbek tilida olib boriladi.
Manzil 57-maktab
Murojaat uchun: +998903482448
t.me/Sobir_Sayitov

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
21 май - Ўзбекистон кутубхоначилари куни билан қадрли жонкуяр кутубхона ходимларини чин қалбдан самимий табриклайман. Барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ ва сермазмун умр, иш фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман. Зиё тарқатишдек шарафли ишда куч-қувват ва ташаббускорлик СИЗЛАРНИ тарк этмасин!

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
Forwarded from ☞♪Muhr.♬☜


"Ko'pchilik insonlar kelgan omadga rad javobini berib yuborishadi, chunki uning ko'rinishi mehnat degan narsani eslatadi".

🔹Tomas Edison

Nimagadir ulgurish va shaxs bo'lish uchun bitta umr ham yetarli! Harakat qiling va ulgurib qoling!

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
Мактабнинг 3-синф ўқувчиси Абдувалиев Азизбек вилоят миқиёсида ўтказилган Турон кураши мусобақасида 1-ўринни эгаллади.

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
Norxoʻjayev Olovuddin 57- Umum taʼlim maktabi 4-g sinf oʻquvchisi universal jang sanʼati boʻyicha viloyatlar aro o‘tkazilgan musoboqada Fargʻonalik raqibini jangda engib 1oʻrin sohibi boʻldi.

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
ФАРЗАНДИНИ "ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ"ДА ЎҚИТИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

БУ ЙИЛ “ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ”ГА ҚАБУЛ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги
ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорликда ташкил этаётган навбатдаги ОЧИҚ МУЛОҚОТ “Президент мактаблари”га қабул жараёнига бағишланади.

🔹Унда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги вакиллари Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беради.

Очиқ мулоқот давомида:

“Президент мактаблари”га ҳужжатларни қабул қилиш вақти ва тартиби;
2021-2022 ўқув йил учун “Президент мактаблари”га қабул имтиҳонлари шакли;
Қабул имтиҳонларини муваффақиятли топшириш бўйича тавсиялар.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

‼️Шу ўринда барча мактаблардан ота-оналар ўртасида онлайн мулоқотни юқори даражада тарғибот-ташқивот қилиш, Очиқ мулоқотда мактабдан иштирок этадиган иштирокчилар учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:
2️⃣2️⃣ май куни 🕒 соат 1️⃣2️⃣:0️⃣0️⃣ да

МУЛОҚОТ ФАРЗАНДИ КЕЛАЖАГИГА БЕФАРҚ БЎЛМАГАН ОТА-ОНАЛАР УЧУН АЛБАТТА ҚИЗИҚ БЎЛАДИ!

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Bizning eng buyuk g'alabamiz bu hech qachon yiqilmaslikda emas, balki yiqilganda qaytib tura olishdadir

©Konfutsiy

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
“QORAKO’LCHA TA’LIM”

Qorako’l maktabi usulida matematika va fizika o’rgatamiz.
Abituriyentlar uchun:
- Oliy ta’lim muassasalariga tayyorlash:
- Xorijiy ta’lim muassasalariga tayyorlash (Westminster
international university, Turin polytechnic university….);
Maktab o’quvchilari uchun:
- Akademik litsey imtihonlariga tayyorlash;
Iqtidorli o’quvchilar uchun;
- Matematika, Fizikadan Respublika va xalqaro Olimpiadalarga
tayyorlash;
- Prezident maktablariga tayyorlash;
Darslar o’zbek tilida olib boriladi.
Manzil 57-maktab
Murojaat uchun: +998903482448
t.me/Sobir_Sayitov

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri