НУРАФШОН ШАҲАР 57-МАКТАБ ХАЁТИ
241 subscribers
4.04K photos
587 videos
41 files
588 links
Канал админига мурожаатингиз бўлса
@olimsamatovich га мурожаат қилинг
Download Telegram
#Ёшлар_дастури_амалда

Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи Н.З.Аманбаевнинг ташаббуси билан оталиққа олинган Нурафшон шаҳар 57-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари билан ғалаба боғига саёҳат уюштирилди.
Саёхат қизиқарли ва мазмунли ўтди.

@nurafshanziyo
#Диққат

❗️Вазият жиддийлашмоқда.
Кўчада юрганда тиббиёт ниқобларини тақиб юринг, касаллик секин аста авж олмоқда.

Шифохоналарга ётқизилган беморлар сони 4 мингга яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 300га яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, шифохоналарда 4 минг нафарга яқин бемор коронавирусга қарши даволанаётгани тўғрисида маълумот берди.


@nurafshanziyo
TELEMINORA

Toshkent teleminorasi Ismail tomonidan qurilgan Oʻrta Osiyodagi eng baland binodir.

Teleminora  1978-yildan  boshlab, 6 yil davomida qurilgan.  1985-yilning  15-yanvarida ishga tushirilgan.

Balandligi — 375 m. (14 ta to‘qqiz qavatli uy va yana bitta bir qavatli uyning umumiy balandligi bilan teng) Poydevor chuqurligi — 11 m Qurilmaga tirgak bo‘lib turgan po‘lat oyoqlar uzunligi — 93 m Po‘lat oyoqlar poydevori diametri — 15 m Teleminora qurilish materiali — yaxlit payvandlangan po‘lat Minoraning og‘irligi (jihozlarsiz) — 6000 tonna. (Bu 6192 dona „Neksiya“ avtomobilining jamlangan og‘irligiga teng.)

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
Болам солиҳ бўлсин десангиз

Бола ётоқ, кийим ва таомда дағалликка одатлансин.

Бола дангаса бўлиб қолмаслиги учун пиёда юришга, кўп ҳаракат қилишга ва бадантарбияга одатлансин.

Бола тенгдошлари олдида ота-онасининг бойлиги, таоми ва кийими ила фахрланишга одатланмасин.

Бола ўзи билан бирга яшайдиганларга нисбатан тавозели бўлишга ва уларни ҳурматлашга одатланиши лозим.

Боланинг ўзига ўхшаган болаларнинг нарсасини тортиб олишга йўл қўйилмайди. Унга бировнинг нарсасини олиш пасткашлик эканлиги тушунтирилади.

Болага тилла ва кумушга муҳаббат қўйиш ёмонлиги тушунтирилади.

• Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - "Соғлом бола" китобидан

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
5та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар

👉 2021 йилда 5та фандан тест бўлади. Ҳозирча ўтган йилгидек истисно тарзда 2 та фандан қилиш ҳақида гап-сўзлар йўқ, ўта фавқулодда ёмон вазият бўлмаса, унда ўзгариш бўлмаса керак (ишқилиб 2 та фандан бўлмасин-да, шахсан мен бунга қаршиман);

👉 Ҳозирча бизга маълум бўлган қоидалар қуйидагилар:

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

👉 Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

Қайси йўналишда қайси фандан саволлар тушишини мана бу ерда кўриб олишингиз мумкин:
https://t.me/xushnudbek/8824

👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади. Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 5та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 3та мажбурий фан магистратура учун тааллуқли эмас;

👉 3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15та савол гичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Математика фанидан тушадиган 15та савол ичида Геометриянинг фақат 5-6-синф дастурларида бор мавзуларидан саволлар бўлади, 7-11-синфлар дарслигидан савол бўлмайди. Батафсил.

👉 Мутахассислик блокида эса Математикадан тушадиган 30 та савол ичида Геометриянинг барча синфлар учун мўлжалланган мавзуларидан саволлар бўлади;

тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати мана бу ерда эълон қилинди.

👉 2021 йил учун ДТМ эълон қилган намунавий тест саволлари мана бу ерда:

Математика
Физика
Биология
Кимё
Тарих
Она тили ва адабиёт
Қорақалпоқ тили ва адабиёти
Рус тили ва адабиёти
География
Инглиз тили
Немис тили
Француз тили

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хунарманд
#мобиль_мухбир_хабар_қилади

💥10 йил давомида шогирдиликка тушиб.фаолиятини бошлаганларига ендигина 2 йил бӯлишига қарамай,йилига хунармадчилик орқали 500млн даромад кӯрмоқда.

🛑Уларнинг бугунга келиб қӯл остида 20мага яқин шогирдлари бор👏

Қахрамонимиз бундай натижаларга қандай эришмоқда🤔

Батафсил мобиль мухбиримиз Анора Абдурашитова лавхасида📹📹
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
#мобиль_мухбирларимиз_хабар_қилади

⚡️14-май санаси Тошкент вилояти Зангиота туманида 5 хил спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.Бундан ташқари китоб ва мехнат ярмаркаси хамда концерт кечаси бўлиб ўтди.

💥Тадбир давомида нуроний отахонларимиз учун ош ҳам тарқатилди.

💥Батафсил Мобиль мухбирларимиз Анора Абдурашитова ҳамда Фарзона Уринова лавхасида📹📹

👇Каналга аъзо бўлиш👇
@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
Вирус юқтирмаслик учун нима қилиш керак?

"Сиз билан суҳбатлашаётган одам соғлом, касаллик аломати бўлмаса ҳам вирус ташувчи бўлиши мумкин. Сиз ниқоб тақмасангиз зарарланиш эҳтимолингиз юқори бўлади. Бу борада ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, агар сиз ва сиз билан мулоқотда бўлаётган одам ниқобни тўғри тақса, касалликнинг юқиш эҳтимоли 90 фоизгача пасаяди...".

▶️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бурунги ва бугунги ёшлар

Бурун ёзишга пат қалам изланса - бугун трнет излаб юришибди.

Бурун маҳалла ёшлари бир китобни навбати билан мутоала қилган бўлса - бугунги ёшлар китоб тугул, электрон дарсликларга ҳам етарли эътибор қаратмаяпти.

Бурунги ёшлар ор-номус, маҳалла-кўй, ватан шаъни учун курашга бел боғласа - бугун ёшлар Тик токда маънавиятсизликни тарғиб қилишдан орланишмаяпти.

Бурунги ёшлар тўқликка шўхлик қилиб от устида човгон, улоқ ўйнаган бўлса - бугунги ёшлар автомобиль устига чиқиб йўл-ҳаракатини қўпол равишда бузгани етмагандек, шовқин кўтариб ён-атрофидагиларнинг тинчини бузган ҳолда ўзларини кўз-кўз қиляпти.

Бурунги ёшлар муваффақиятидан бошқалар олти, етти ой ҳатто йил ўтиб хабар топган бўлса - бугунги ёшлар эришган ютуқлари олти, етти дақиқа ичида бутун дунёни лол қилмоқда.

Бугунги ёшлар барча имкониятлар билан бурунгилар заковатига ҳавас қилади. Демак фақат шароитгина муваффақиятга омил эмас.

📲каналга уланиш учун:👇
👇
maktabhayoti57_Nurafshonshahri
​​Агар сизга таълим қиммат туюлаётган бўлса, илмсизлик қанчага тушишини текшириб кўринг!

✍️ Бенжамин Франклин

https://t.me/haqiqatonline
#Диққат #Эслатма

🏫 Мактабларнинг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади

🗓 Қонунчиликка кўра, 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга 2014 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади, дея хабар берди Huquqiy axborot.

👉 @nurafshanziyo
Педагогик олтин тавсиялар.

1. Мактабга хурсандчилик билан кириб боринг, мактабдан ёқимли чарчоқ билан чиқиб кетинг.
2. Таббасум қилишни унутманг.
3. Ёдингизда тутинг: эътиборсиз шифокор беморнинг баданига шикаст етказиши мумкин, эътибосиз ўқитувчи эса - боланинг қалбига.
4. Дарсга киришдан олдин ҳозир нима учун бу ерда эканлигингизни ва нима қилишингизни аниқ билинг.
5. Ҳар сафар ўқувчига қўпол муносабатда бўлишдан олдин, болалигингизни эсланг ва ҳар эҳтимолга қарши муз қаймоқ еб олинг (қизишманг).
6. Ёдингизда тутунг: агар овозингиз қўполлашиб, хиррилашиб кетаётган бўлса, демак қаердадир хато қилгансиз.
7. Энг олий педагогик муваффақият ― ўқувчиларнинг таббасуми.
8. Агар оддий фактни катта кашфиёт каби тақдим эта олсангиз ва ўқувчиларингизни ҳайратлантира олсангиз, асосий вазифангиз бажарилди деб ҳисоблашингиз мумкин.
9. Агар машғулотингизга "меҳмонлар" ташриф буюрган бўлса, ўзингизни мамлакатнинг энг қобилиятли педагоги ва энг зўр актрисаси (актёри) каби тутинг.
10. Маъмуриятингизни ҳурмат қилинг ва қадрланг, шунда сиз бахли, узоқ педагогик ҳаёт кечирасиз.
11. Ғазабланганигизда миллионгача сананг.
12. Хатоларингиздан ҳижолат бўлманг. Шунда улар йилдан йилга камайиб бораверади.
13. Ишингизга бор кучингизни сарфланг, лекин мактабдан чиққанингизда оддий инсоний ҳаётни ҳам унитиб қўйманг. "Мактаб" ва "Шахсий ҳаёт" тугмачаларини вақтида ёқиб ўчириб туринг.
14. Агар оқшомда ўқучиларингизни эслаб, юзингизда таббасум пайдо бўлса - бу бахт.
15. Ёдингизда тутинг: яхши ўқитувчилар узоқ умр кўрадилар ва деярли ҳеч качон касал бўлмайдилар.

@maktabhayoti57_Nurafshonshahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

❗️PUBG ўйнаябсизларми ёшлар? Унда яхшилаб эшитиб олинг

🎤 Сардор домла

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар
👇👇👇👇
@maktabhayoti57_Nurafshonshahri