МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI
19.1K subscribers
5.92K photos
2.12K videos
146 files
1.4K links
Маҳалла Еттилиги канали

Маҳалла мурожаатлари
Маҳалла муаммолари
Маҳалла ҳуқуқи
ва турли янгиликлар билан танишишингиз мумкин.

Реклама ва табрик бериш учун:
@Mahalla_Reklama_bot

Раис ва админлар билан боғланиш @raisga_murojaat_yuborish_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
#тарқатинг

"Маҳалла еттилиги" – еттовлон бирлашса тоғни талқон қилади!

@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

@Mahalla_Raisi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Vatanimizning yuksak mukofotlari oʻz egalariga tantanali surʼatda topshirildi.

Toshkent viloyati

@Mahalla_Raisi
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI
Photo
#Диққат
#табрик

Қадрли ҳамкасблар, оила ва хотин-қизлар билан ишловчи тизимнинг фидойи ходимлари!

Оила қадрияти ҳар қандай халқнинг, давлатнинг асос кучи ва ижтимоий-маърифий  қудратининг тимсолидир. Оилалари мустаҳкам ва тотув бўлган юртда тараққиётга, фаровонликка осонроқ  эришилади, одамийлик, умуминсоний фазилатлар ва юксак қадриятлар гуллаб яшнайди.
Оиланинг бағрини гулзор қиладиган аёллар ардоқланган, қадрланган юртда эса дунё тамаддунига ҳисса қўша оладиган фарзандлар вояга етади.

Муҳтарам Давлатимиз Раҳбари Ш. Мирзиёев томонидан оила ва хотин-қизлар масаласига, оиланинг тинч-тотув, қизларимизнинг саводли, опа-сингилларимизнинг бахтли ва ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун йўналтирилаётган улкан ислоҳотлар авж палласига кирди, десак муболаға бўлмайди.

Оилани фаровонлаштириш ва мустаҳкамлаш, хотин-қизлар маърифатини юксалтириш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, оиланинг моддий фаровонлигини ошириш борасида маҳалла "еттилиги"нинг ажралмас қисми бўлган ўн минг нафарга яқин хотин-қизлар фаоллари билан биргаликда минглаб отинойиларимиз,"Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, "Аёллар маслаҳат кенгашлари" каби жамоатчилик фидойилари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашимиз зарур!

Бирорта оила, бирор бир аёл эътибордан четда қолмаслиги, зўравонликка учрамаслиги, ҳар бир инсон қадрлаб-қадрланиб  яшаши тизим фидойилари бўлган сиз азизларга ҳам боғлиқ.

Келгусида биргаликда қиладиган ишларимиз кўп, режаларимиз улкан!
Уларни тўлақонли ҳаётга тадбиқ этилишида, тажрибаларингиз, билим-кўникмаларингиз билан фаол иштирок этишларингизда куч-қувват ва шижоат тилаймиз!

Барчангизга юртимизда шукуҳи кезиб юрган баҳорнинг дилбар ва қадимий байрами- Наврўз олам ҳамда покланиш палласи бўлмиш Моҳи Рамазон муборак бўлсин, азизлар!

Жонажон Ўзбекистонимизда байрамлар кўпаяверсин, юртимиз тинч, оилаларимиз тотув, халқимиз бахтли ва саодатли бўлсин!

Эҳтиром ва ҳурмат билан,

Озода Парпибоева,
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг

Маҳалла – боқий қадриятимиз, бой ўтмишимиз ва ёруғ келажагимиз асоси

22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев билан суҳбатлашди.

Батафсил https://yuz.uz/a/oz/97844

@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг

Ташаббусли бюджет учун кўп қаватли уйларгача бориб овоз йиғишмоқда

Айтишларича, бу Самарқанд вилоятидаги ҳолат экан. Қишлоғини асфальт қилиш учун овоз йиғаётган йигитлар кўп қаватли уйларгача боришмоқда.

@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг

Қумқўрғонда сел оқибатларидан бири.

@Mahalla_Raisi
MAHALLA YANGI
<unknown>
#Диққат
#тарқатинг

Маҳаллада дув дув гап.
Еттилик ҳам зўр бўлди...

Маҳалла еттилиги ҳақида қўшиқ.

P.S.: Каналимиз номига жуда мос қўшиқ бўлибди.

Қўшиқ ижодкорларига катта раҳмат.

@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг
#ҳоким_ёрдамчиси

Президент Фармони билан қуйидаги ҳоким ёрдамчилари мукофотланди:

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Мирзаева Гуллола Абдусаломовна - Шаҳрисабз шаҳридаги «Уймовут» маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси, Қашқадарё вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Исаева Гавхар Эшмурзаевна - Нуробод туманидаги «Аработа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси, Самарқанд вилояти

Турдиев Акрам Абдимуратович - Олтинсой туманидаги «Мингчинор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси, Сурхондарё вилояти

@Mahalla_Raisi
Мукофотлар муборак бўлсин, азиз маҳалла тизими ходимлари!

@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг

Қандай ҳолларда алиментни бобо ёки буви тўлаши мумкин?

Алимент борасида тез-тез қулоғимизга чалиниб турадиган гап-сўзлар кишида наҳотки қонунчиликда вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундиришни бирор чораси бўлмаса, деган фикр уйғотади.

Батафсил https://yuz.uz/a/oz/97644

@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг

“Ташаббусли бюджет”да 9 млндан ортиқ ўзбекистонлик лойиҳалар учун овоз бериб бўлишди.


Овоз йиғиш бўйича Самарқанд пешқадан, кейинги ўринларни Қашқадарё ва Фарғона эгаллаган. Овоз бериш 4 апрель соат 23:59 гача давом этади.

@Mahalla_Raisi
#Диққат

❗️Пенсияни пластик картада олувчиларга 1 фоиз қўшимча пул берилади

“Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–198-сон, 07.04.2022 й.) га кўра:

Пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.


@Mahalla_Raisi
#Диққат
#тарқатинг

Хотин-қизларнинг тадбиркорлиги учун – 100 миллион доллар миқдорда имтиёзли кредит ажратилади


2024 йил 7 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ПҚ-122-сонли «Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори имзоланди.

Кредит ажратишда устуворлик «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизлар томонидан амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларга берилади.

@Mahalla_Raisi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
#тарқатинг
#ҳоким_ёрдамчиси

Зарбдор тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчилари жазоланди:

Навбаҳор МФЙ бўйича Б.Қаршибоев;

Оқар МФЙ бўйича М.Джураев;

Оқбулоқ МФЙ бўйича Ш.Товбоев;

Наврўз МФЙ бўйича С.Элчибоев;

Андижон МФЙ бўйича А.Абдувалиев;

Навоий МФЙ бўйича Б.Мусурмонов;

Нурафшон МФЙ бўйича А.Сулаймоновга иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима;

Шодлик МФЙ бўйича Ш.Тўрақулов;

Дўстлик МФЙ бўйича Ж.Тўрақулов;

Нуробод МФЙ бўйича Б.Жўмартов;

Тоза уруғ МФЙ бўйича Х.Сирожиддинов;

Тошкесган МФЙ бўйича Б.Менглиев;

Мустақиллик МФЙ бўйича Ф.Ғайбуллаев;

Ойбек МФЙ бўйича Ж.Камолов;

Тараққиёт МФЙ бўйича Д.Абдуваитов;

Адиробод МФЙ бўйича К.Соатов;

Тинчлик МФЙ бўйича Ш.Пардабоевга ҳайфсан.

Сабаби:

ўз ишига совуққонлик билан ёндашиб, хато ва камчиликларга йўл қўйган.

@Mahalla_Raisi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
#тарқатинг

Қўл тегди деган иш шу бўладида. Шу қурувчилар ва унинг бошлиқлари фаросатдан қисилиб қолганми? Чала иш қилиб сурворганда мана натижаси кўриниб турибди.

Ҳақиқатдан ҳам Маҳалла Раиси қаерга қараябди?!

@Mahalla_Raisi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
#тарқатинг

Опен бюджетга овоз йиғиш ҳам байрамга айланиб кетмоқда

Видео Самарқанд вилояти Иштихон тумани Човли қишлоғида ташаббусли бюджетда овоз йиғиб жонбозлик кўрсатаётган маҳаллий аҳолига ош тарқатилмоқда.

@Mahalla_Raisi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qashqadaryoda gaz balloni portlagani aks etgan kadr ijtimoiy tarmoqlarda tarqalmoqda

Chiqqan olovdan qay darajada portlash boʻlganini bilish mumkin.

@Mahalla_Raisi