⚡️Сурхондарёдаги маданий мерос ёдгорликларида тадқиқотлар олиб борилмоқда
🧐Бойсун туманининг «Работ» археологик ёдгорлиги ҳудудида Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Археология институти ва Хитойнинг Шимолий ғарбий университетининг Буюк ипак йўли тадқиқот маркази томонидан тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
🏛Экспедиция давомида хитойлик археологлар томонидан археология музейи ташкил этиш ва дунё тамаддун бешикларидан бўлган Бойсунда топилган экспонатларни жойлаштириш таклифи билдирилди. @madaniymerosi

⁉️“Катта Лангар Қуръони” қўлёзмаси қачон яратилган?
📖Қуръони Каримнинг Ер юзидаги энг мўътабар нусхалардан бири “Катта Лангар Қуръони” қўлёзмаси саҳифалари бугунги кунда Санкт-Петербург, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида сақланади.
📃Тахминларга кўра, қўлёзманинг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этган. Бугунги кунгача уларнинг 97 саҳифаси етиб келган. Қолган саҳифаларнинг тақдири сирлигича қолмоқда.
🗞Мазкур қўлёзма матни сайқалланган ҳайвон териси — пергаментга битилган. Саҳифаларнинг ўртача ўлчами 52,5х34,0 см.ни ташкил этган. Матнлар араб алифбосининг куфий-ҳижозий хатида ёзилган.
🔍 Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида қўлёзманинг 81 саҳифаси сақланмоқда. Маълум бўлишича, улар 1936 йилда нотаниш кекса аёлдан сотиб олинган. Олим Е.Резван ёзишича, қўлёзманинг яратилиши VIII аср охирига тўғри келади.
❗️Ноёб қўлёзма ҳақида батафсил бизнинг ролигимизда билиб олинг.
Лойиҳа бош ҳомийси – “EriellGroup” @madaniymerosi

БЕҲЗОД ҲАҚИДАГИ ҲАҚЛИ ЭЪТИРОФ
🖼Камолиддин Беҳзод реал инсонларнинг эсда қоларли образларини яратган. У Ҳирот ва Табризда қатор шогирдларни етказди. Шогирдлари ичида энг машҳурлари Қосими Али ва Маҳмуд Шайхзодадир.
👑Камолиддин Беҳзодни шоҳ китоб устахонасига бошлиқ этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонда қуйидагича фикрлар келтирилган:
📃“У ўзининг рассомлик мўйқалами билан Монийни хижолатда қолдирган бўлса, сураткашлик қалами билан Аржанг саҳифаларини ортда қолдирди”.
📘Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” мультимедиа лойиҳаси доирасида чоп этилган “Монийни хижолатда қолдирган Камолиддин Беҳзод” нашри
📍Лойиҳа бош ҳомийси “EriellGroup” нефт хизматлари компанияси. @madaniymerosi

#Афсона ⚡️Сомонийлар мақбарасининг лойи туя сутига қорилганми?
🕌Сомонийлар даври меъморчилигининг нодир намуналаридан бири Исмоил Сомоний мақбараси Бухорода қад ростлаган.
🕍Мақбара Сомонийлар давлатига асос солган йирик сиёсий арбоб Исмоил Сомоний томонидан 864-868 йилларда бунёд этилган.
🛕У гумбазсимон шаклида бўлиб, Мовароуннаҳр ва Хуросон меъморчилигининг ўзига хос “Чор” услубида қурилган. Ўша даврларда илк бор юқори сифатли пишган ғишт, алебастр қоришмалар ишлатилган.
⏳Ушбу архитектура ёдгорлиги XI асрдан ортиқ вақт ичида тўлалигича сақланиб қолган обида саналади.
🐫Айрим ривоятларга кўра, уни қуришда туя сутига қорилган лой ишлатилган. Бошқа афсоналарда айилишича обида қурилишида қизил хўрознинг қонидан фойдаланилган. Шу сабаб мақбара ғиштлари ҳеч қандай бўёқларсиз ҳам ҳозиргача ўз жозибасини йўқотмаган эмиш. @madaniymerosi

Бўйра, кигиз, намат... Булар қайси қадимий ҳунармандчилик соҳасининг атамалари?
Anonymous Quiz
7%
Чилангарлик
6%
Ганч ўймакорлик
14%
Каштачилик
71%
Гиламдўзлик
1%
Зардўзлик
❗️Бўйра, намат, кигиз – гиламнинг аждодлари
⚜️Одамлар қадим замонларда дастлаб тупроқ ва заҳдан сақловчи қамиш, зиғир пояларидан тўқилган бўйрадан фойдаланганлар. Ҳатто каноп, қичитқи ўт кабилардан ҳам тўшамалар тўқилган.
⚜️Ҳаёт ривожланди. Бўйрадан сифатли ва “умри” узоқроқ бўлган кигиз, палос, наматлар пайдо бўлди. Улар жундан босиб тайёрланган, айниқса, чорвачилик ривожланган минтақаларда кенг оммалашган.
⚜️Жун иплар пайдо бўлиши Марказий Осиёда гиламдўзликнинг ривожланишида туб бурилиш ясади.
⚜️Ҳали тасвирий санъат қоятошлардаги суратлар шаклида бўлганида ҳам гиламдўзлик бор эди. Гилам уйни ёмон назарлардан асраган. Гиламдан ўтовлар ясалиб, инсонга бошпана бўлган. Тарихга поёндоз, дунёга машҳур санъатни авлодларга етказиш муҳимдир.
➡️Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” нашри “Ўзбекистон гиламдўзлиги: асрларга тенгдош анъана” китоб-альбоми, XIV жилд. Лойиҳа ҳомийси –"ErieiGroup". @madaniymerosi

🎼“АЁЛҒУ” – АЖДОДЛАРИМИЗ ЯРАТГАН НОТА ТИЗИМИ
📝Қадимги аждодларимиз Шарқда энг биринчилар қаторида ўз ноталарига эга бўлишган.
🪕Улар мусиқада “аёлғу” усулини қўллашган. Ҳар бир оҳанг учун алоҳида белги ўйлаб топишган. Куйни шу шакллар ёрдамида қоғозга туширишган. Чолғучилар шунга қараб, мусиқани чалишган.
📖Абу Наср Форобий эса “Китоби мусиқий ал-кабир” асарида мусиқа оҳангларини араб алифбосига асосланган абжад саноқ тизимига солиб чиққан.
📜Ҳайдар Хоразмийнинг “Махзан ул-асрор” асарида ҳам “аёлғу” ҳақида сўз боради:
“Турк сурудини тузук бирла туз,
Яхши аёлғу била куйла қўбўз”.
@madaniymerosi

""Буни қайтариб бермоқчиман..."
Хоразмлик ижодкор Отабек Исмоилов ёзади: яқинда “ Ичан қалъа“ давлат музей-қўриқхонаси номига Германия давлатидан, фуқаро Капкиндан почта орқали жўнатма келди. Конверт ичида мактуб билан бирга ҳажми ўрик данаги катталигидаги тош бўлаги ҳам бор экан. У юзаси мовий рангда сирланган кошин синиғи эди.
Мактубда инглиз тилида қуйидаги сўзлар ёзилганди: “Мени кечирасиз. Мен бу тошни Калта минордан олган эдим. Буни қайтариб бермоқчиман.”
Бундан англашиладики, мактуб эгаси яқинда сайёҳ сифатида Хива шаҳрида саёҳатда бўлган. "Ичан қалъа"да сайр пайтида Калта минордаги кошинларнинг биридан синиб тушган кичик парчасини эсдалик сифатида олиб кетган. Сайёҳ юртига қайтгач ўзининг қилган ишидан пушаймон бўлган.
Балки шу кичкинагина кошин бўлакчаси қачонлардир минорани таъмирлашда зарур бўлиб қолса-чи, деган хаёлга борган бўлса ажаб эмас.
Бу маданий меросимизни сақлаш бўйича қилинаётган ишларнинг самараси, десак муболаға бўлмайди. @madaniymerosi

⚡️Тўрт минг йиллик Жарқўтон ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди
➡️Сурхондарё вилоятидаги 10 та маданий мерос объектларида дунёнинг етук археология институтлари ва илмий марказлари олимлари ҳамкорлигида археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда.
➡️Шулардан бири «Жарқўтон» ёдгорлиги 4000 йиллик тарихга эга, Ўзбекистонда ягона бўлган энг қадимги шаҳар ҳамда Ўрта Осиёдаги дастлабки тамаддун бешиги ҳисобланади. Ҳозирга қадар ёдгорликнинг ҳукмдор саройи, Ўрта Осиёнинг илк ибодатхонаси ва мингдан ортиқ қабрлар очиб ўрганилди.
➡️Бугунги кунда Ўзбекистон-Франция қўшма экспедициясида Франция миллий тадқиқот маркази, Термиз давлат университети, Ўзбекистон миллий университети археолог олимлари иштирокида қазишма ишлари олиб борилмоқда. @madaniymerosi

⁉️Камолиддин Беҳзоднинг тугалланмаган асари қайси?
🕌Камолиддин Беҳзод сафавийлар пойтахти Табризда яшаганида Шоҳ Таҳмасп саройига келган. У вақтда Беҳзод 70 ёшларда эди, шунинг учун асосан ҳукмдорнинг топшириғига биноан мафтункор иллюстрациялар ташкил этиш жараёнларини бошқарган.
👑Манбаларда келтирилишича, Таҳмасп Бекзод билан суҳбатлашишни ёқтирар экан. Бу вақтда у оригинал асарлар билан деярли шуғулланмаган. Бу даврдан фақат у томонидан дастхат қўйилган иккита расм сақланиб қолган.
🖼Булар буюк рассомнинг етмиш ёшида чизган “Икки туя” ва тугалланмай қолган “Шоҳ Таҳмасп дарахт устидаги уйда” асарларидир.
📘Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” мультимедиа лойиҳаси доирасида чоп этилган “Монийни хижолатда қолдирган Камолиддин Беҳзод” нашри. Лойиҳа бош ҳомийси – "ErieiGroup" нефть хизматлари компанияси. @madaniymerosi

КИМСИЗ, ЖАНОБ ВАМБЕРИ?
📜Арминий Вамбери Чиғатой/эски ўзбек адабий тилига биринчи бўлиб қизиқиш билдирган венгер олими эди. У Ўрта Осиё туркий тиллари ва венгер тили генетик жиҳатдан боғлиқ эканлиги ҳақидаги ғояни илгари сурди.
🔎Турк тилини ўрганиш учун у 1857 йилдан 1861 йилгача Истанбулдаги кутубхоналарда чиғатой тилидаги қўлёзмаларни ўрганади. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига саёҳати унинг чиғатой тилини ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширди.
📚1867 йилда Вамбери Европада илк чиғатой тили дарслигини чоп эттиради. Бу тил Вамбери томонидан аввало мумтоз адабий матнлар тили шунингдек, учта ўзбек хонлиги: Хива, Бухоро ва Қўқон аҳолиси сўзлашув шеваси сифатида тадқиқ қилинган.
🎭Илм-фан йўлида таваккал қилиб, ўзбек хонликлари ҳудудига дарвиш қиёфасида кириб келган олимни тарихчилар ким жосус деса, ким тил фидойиси дея таърифлайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам венгер олими чиғатой тили Европада кенг оммалашишига ҳисса қўшган.@madaniymerosi

⁉️Ўзбекистон тарихи давлат музейида қандай экспонатлар сақланмоқда?
🏛Ўзбекистон тарихи давлат музейида бўлганмисиз? Агар сиз ушбу масканга бориб кўрмаган бўлсангиз, бу ерга ташриф қилишга арзийди. Музейда сақланаётган кўплаб нодир экспонатлар сизнинг юртимиз тарихи ҳақидаги билимларингизни янада бойитишга ҳисса қўшади.
🎓Музей Ўзбекистон Фанлар Академиясининг йирик илмий-текшириш ва маданий-маърифий муассасаларидан бири.
⏳Агар музейга боришни кейинга қолдирмоқчи бўлсангиз, сизга виртуал саёҳатни таклиф қиламиз. Яъни эътиборингизга YouTube каналимиз архивидан музей ҳақидаги қизиқарли илмий-оммабоп маърузани ҳавола этамиз.
🗿Мавзу:
Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги ноёб артефактлар
🎤Маърузачи:
Профессор Жаннат Исмоилова.

YouTube
Жаннат Исмаилова. Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги ноёб артефактлар
Спикер видеолекции: Профессор Жаннат Исмаилова
Тема видеолекции: Уникальные артефакты в Государственном музее истории Узбекистана
Жаннат Исмаилова. Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги ноёб артефактлар
Тема видеолекции: Уникальные артефакты в Государственном музее истории Узбекистана
Жаннат Исмаилова. Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги ноёб артефактлар
⁉️Хива жума маcжидида нега пештоқ ҳам, гумбаз ҳам йўқ?
🕌Хива Жума масжиди (X-XVIII асрлар) Ичан қалъанинг марказий қисмида жойлашган.
🛕Бу масжид ҳакидаги илк маълумот X асрда Хоразмга келган араб сайёҳлари ал-Муқаддасий (Мақдисий) ва ал-Истахрий ёзишмаларида учрайди. Манбаларга кўра, Жума масжиднинг дастлабки биноси бузилиб кетган ва ўрнига Абдураҳмон Меҳтар буйруғига биноан худди шу усулда каттароқ янги масжид қурилган (1788).
🏗Масжид бир қаватли бўлиб, атрофи ғиштин девор билан ўралган. Унинг бошқа масжидлардан фарқи қад. араб меъморлигига хос услубда (ёпиқ, кўп устунли ҳамда ҳовлисиз қилиб) қурилганлигидадир. Унда айвонлар билан ўралган ҳовли ҳам, улкан пештоқ ҳам, гумбазлар ҳам йўқ.
⚒Томи ясси, тўсинли, шипини 212 устун кўтариб туради. Масжид эшиги ёғоч ўймакорлигида ишланган ноёб намуна ҳисобланади. Ички безаклари содда ганч сувоқ қилинган.
⏳Маcжид ёнидаги минора XVII асрда қулаб тушган, XVIII асрда майда пишиқ ғиштдан қайта тикланган. @madaniymerosi

Шарлотта Кремер, “Mueller&Schindler” нашриёт уйи президенти:
“Маданиятнинг асосий мақсади, бир-бирини тушуниш, қабул қилиш, бағрикенглик, англаш ва дунёга тарғиб қилишдан иборатдир. Ҳозирги давримиз дунёнинг турли қисмларига ташриф буюриб, одамларни кенгроқ тушунишга имкон яратиб бермоқда. Шунингдек китоблар ва санъат асарларининг оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Санъат галереяларидан жаҳон меросининг муҳим асарлари ўрин олган. Китобларнинг факсимиле нашри биз шуғулланаётган фаолият соҳаси саналади.
Биз маданий мерос элчиларимиз. Албатта, ОАВ ва технологиялар бугунги кунда жуда муҳим ўринни эгаллайди. Биз улардан ахборот хазинаси сифатида фойдаланамиз. Аммо бу қисқа вақтга мўлжалланган ечим. Биз эса кишиларга бутун концепцияни ўрганишга имкон берадиган узоқ муддатли ечим яратмоқдамиз. Китобни тушуниш учун унга қўл теккизиш, кўриш, ҳис қилиш, унинг ишлаб чиқариш жараёнини тушуниш керак.
Биз қўлёзма асарлар нусхаларни жуда қизиқарли тарзда тайёрлаймиз. Биз уларни асл нусха қандай бўлса шу тарзда тиклаймиз". Батафсил YouTube каналимиз архивидаги видеомаърузада.
Лойиҳа бош ҳомийси – "EriellGroup" нефть хизматлари компанияси. @madaniymerosi

Шарлотта Кремер|Александр Вильгельм. Ўзбекистоннинг 100 та энг ноёб қўлёзма асарлари
“Mueller&Schindler” нашриёт уйининг президенти Шарлотта Кремер ҳамда вице – президент Александр Вильгельм "Ўзбекистоннинг 100 та энг ноёб қўлёзма асарлари" хақидаги нутқларини, янги видео маърузани эътиборингизга тақдим этамиз.
Представляем вашему вниманию…
Представляем вашему вниманию…