Камолиддин Беҳзод ўзининг бетакрор сувратлари, миниатюра санъатининг нодир намуналари билан жаҳон тасвирий санъати тарихида ўзига хос ўрин эгаллаган. Темурийлар, сафавийлар, шайбонийлар сингари сулолалар маданиятида муҳим из қолдирган шахсдир. Суратда: Беҳзод автопортрети. @madaniymerosi
⁉️Ас-Суфий ким бўлган?
🕌Абдураҳмон ибн Умар ас-Суфий 903 йилда Теҳрон яқинидаги Рай шаҳрида туғилган. У Диновар, Исфаҳон, Бағдодда илмий фаолият билан шуғулланган.
👑Подшоҳ Адуд ад-Давла кўрсатмаси билан Шероз шаҳрида расадхона қурилишига ҳам бош-қош бўлган.
🪐Унинг энг йирик ижодий иши “Китааби ас-сивар ал-кавокиб ас-сабита” (“Қўзғалмас юлдузлар тасвири”) асаридир. Мазкур асар бевосита Птолемейнинг “ал-Мажистий” асари асосида яратилган, лекин ундаги хатоликларни аниқлаб, уларга тузатишлар киритган. Птолемей асаридаги юлдузларнинг юнонча номларига арабча муқобилини топган.
🌙Ас-Суфий тахминан 986 йилда Шерозда вафот этган. ➡️Батафсил Cуратларда: “Китааби ас-сивар ал-кавокиб ас-сабита” асаридан миниатюралар. @madaniymerosi

🖼Навоий ва Жомий суврати Камолиддин Беҳзод миниатюраси. Манба: "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси доирасида чоп этилган "Монийни хижолатда қолдирган Беҳзод" китоб альбоми. Лойиҳанинг бош ҳомийси EriellGroup нефт хизматлари компанияси. @madaniymerosi
⁉️Беҳзоднинг қабри қаерда?
⌛️1537 йилда кекса Беҳзод жияни Рустам Алининг ўлим тўшагида ётганлигидан хабардор бўлиб, уни кўрмоқ учун она шаҳри Ҳиротга отланади. Лекин Ҳиротга етиб келгунча у оламдан ўтган эди.
🕌Бундай жудоликдан қайғурган Беҳзод ҳам оғир хасталанади ва 1537 йилда Ҳиротда вафот этади.
🛕Мусаввирнинг қабри Кўҳи Мухторнинг хушманзара жойида. Қабр тошига шоир Ҳошимийнинг ушбу шеъри битилган:
“Ваҳид-ул-аср Беҳзод он ки чун ў
Зи батни модари айём кам зод,
…Агар хохи ки торихаш бидони,
Назар афкан ба «Хоки қабри Беҳзод”.
✨Мазмуни: “Асрининг ягонаси бўлган Беҳзоддай кишилар онадан кам туғилади… Унинг вафот этган йилини билишни истасанг, Беҳзод қабри тупроғига назар сол».
Дарҳақиқат ушбу сўзлардаги ҳарфлар йиғиндиси 941 га тенг бўлиб, милодий ҳисобда 1537 йилни билдиради. ➡️Батафсил. @madaniymerosi

ШОДИМУЛК ХОТУННИНГ КИРДИКОРЛАРИ
Тарихчи Шарафуддин Али Яздийнинг ёзишича, Шодимулк Хотун Самарқанд шаҳрининг қуйи табақасига мансуб ҳунарманд оиласида дунёга келади. Амир Темурнинг суюкли набираси Халил Султон Мирзо (Мироншоҳ Мирзонинг ўғли, 1366-1408) кунлардан бир кун шаҳар четидаги боғ кўчадан отда ўтиб кетаётиб, Шодимулкка кўзи тушади ва уни севиб қолади.
Халил Султон Мирзо (1384-1411) жасоратли, ҳарбий салоҳиятли ва истеъдодли йигит бўлган. Балоғатга етгач, уни аслзода хонадон қизига уйлантиришган. Ундан бир ўғли ҳам бор эди. Аммо Шодимулкни севиб қолгач, ўз замонасининг таомилига қарши ўлароқ, яширинча никоҳ ўқитиб, шу қизга уйланади. Табиийки, бундай «тенгсиз» никоҳга Темур бошлиқ бутун авлод қарши туришган.
➡️Батафсил шу ерда @madaniymerosi

#Бобурнома_миниатюралари
👑Хиротдаги Оқ боғда Музаффар Мирзо саройида Бобур зиёфати, «Бобурнома» қўлёзмасидан миниатюра, Ҳиндистон, XVI аср.
🏛Россия. Москва. Шарқ музейи тўпламидан. @madaniymerosi

👑Бобур Кобул яқинидаги Исталифдаги боғида ариқнинг текисланишини томоша қилмоқда”, «Бобурнома» қўлёзмасидан миниатюра, Ҳиндистон, XVI аср.
Россия Шарқ музейи тўпламидан. @madaniymerosi

⚡️#Бобурнома_миниатюралари
⚔️Сотқин Шоҳ Мансур элчиларига қарши ҳужум, «Бобурнома» қўлёзмасидан миниатюра, Ҳиндистон, XVI аср.
🏛Россия. Москва. Шарқ музейи тўпламидан. @madaniymerosi
⚔️Сотқин Шоҳ Мансур элчиларига қарши ҳужум, «Бобурнома» қўлёзмасидан миниатюра, Ҳиндистон, XVI аср.
🏛Россия. Москва. Шарқ музейи тўпламидан. @madaniymerosi
⁉️Бобур Мирзонинг суюкли аёли ким бўлган?
Буюк шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур 47 йиллик умри давомида кўплаб улуғ ишларни амалга ошириб, ўзидан беқиёс моддий ва маънавий мерос қолдирди.
Тарихдан маълумки, ҳар бир буюк инсон ортида буюк аёл туради. Хусусан, ҳукмдорларнинг ҳаётида, оламшумул зафарларида, равнақи ва ҳатто инқирозида ҳам маликалар катта ўрин тутган. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг катта аёли Моҳим бегим ҳам темурийлар тарихидаги ниҳоятда хушхулқ, теран илм соҳибаси бўлган маликалардан бири эди.
Тарихий манбаларда Моҳим бегимнинг ота-онаси тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо, унинг XV асрнинг охирларида Хуросонда туғилгани тахмин қилинади.
Бобур ҳам "Бобурнома"да Моҳимни никоҳига олгани ҳақида ёзаркан, қизнинг оиласи ҳақида тўхталмаган.
Мирзо Бобур ҳар сохада Моҳим бегимга суянар, фикрларини тинглаб, оилавий муҳитнинг назоратини унга топширган эди. ➡️Батафсил @madaniymerosi

Германия музейида сақланаётган қадимий ўзбек сўзаналари
🌹Асоси пахталик матодан, иплари ипакдан.
🕌Уларни коллекционер Рикмерс Бухородан сотиб олган.
🧶Сўзаналарнинг бирининг четига қуйидаги ёзув туширилган:
🌙"Танланган Саййид замони эди"
🌻1809 йилда тўқилган. Музейга 1903 йилда келиб тушган.
➡️Манба: "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси доирасида чоп этилган "Германия тўпламлари" китоб-альбоми.
❗Лойиҳа бош ҳомийси — EriellGroup
@madaniymerosi

Ассалому алайкум, қадрдонлар!
Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳ хонадонингизга барака, танингизга соғлик, ишларингизга ривож берсин! Доим энг хайрлилари билан сийласин!
Каналимизга аъзо бўлинг:
https://t.me/madaniymerosi

⚡ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАРИХИ АКС ЭТГАН ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ МИНИАТЮРАСИ
Ер юзида бугун юз миллионлаб мусулмонлар Ийд ал-Адҳа — Қурбон ҳайитини нишонламоқда.
Ривоятларга кўра, бу анъана ҳз. Иброҳим (а.с.) Аллоҳ томонидан имтиҳон қилинган кундан бошланади.
Маълумки, диний манбаларда, хусусан, Библия ва Қуръонда Иброҳим (а.с.)нинг ўз ўғилларини Яратганнинг амрига биноан қурбонлик қилмоқчи бўлгани ёзилади.
Батафсил шу ерда ўқинг.

Telegraph
ФИРДАВС АБДУХОЛИҚОВ: ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАРИХИ АКС ЭТГАН ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ МИНИАТЮРАСИ АНИҚЛАНДИ
Ер юзидаги юз миллионлаб мусулмонлар бугун Ийд ал-Адҳа - Қурбон ҳайитини нишонламоқда. Ривоятларга кўра, бу анъана ҳз. Иброҳим (а.с.) Аллоҳ томонидан имтиҳон қилинган кундан бошланади. Маълумки, диний манбаларда, хусусан, Библия ва Қуръонда Иброҳим (а.с.)нинг…
#Обидаларимиз
Қўйлиқота масжиди қачон қурилган?
Тошкентдаги Қўйдиқота масжиди – ўрта асрларга оид мақбара ўрнида барпо этилган.
Дастлаб бу ерда Аҳмад Яссавий авлодларидан бўлган, Самарқанд қозикалонининг ўғли Ҳофиз Қўйлиқий мақбараси қурилган (15–16-асрлар).
Ривоятларга кўра, у тўғрилик ва эзгуликни тарғиб этиб, чорвачилик билан шуғулланган.
Минтақадаги аҳоли ҳам, асосан чорвачилик билан шуғулланган ва Ҳофиз Қўйлиқийнинг билимдонлиги туфайли, уни авлиё даражасига кўтарган.
1854 йил йўл қурилиши натижасида мақбара зиён кўрган ва маҳаллий аҳоли томонидан Қўйлиқота қабри ҳозирги ўрнига кўчирилган. 1989 йилда аҳоли талабига кўра мақбара қайта таъмирланган.

#Ривоят
⚡Амир Темур обод қилган қадамжо
☘️Ривоятларга кўра, буюк саркарда Амир Темурнинг фармонига биноан, “Чор чинор”дан бир чақирим тепароқда. Гулбоғ деган қишлоқда боғ яратилган. Боғдаги гуллар узоқдан кўриниб туриши учун теракларнинг шохига ранг-баранг гуллар пайванд қилинган экан.
🐴Амир Темур шу ердан ўтаётганларида отлари бир тошга мункиб кетади. Ул зотга бу ҳодиса ғалати туюлган ва от мункиб кетган жойни кавлашни буюрганлар.
🕌 Шундан сўнг тупроқ остидан Абу Толиб Сармастга тегишли қабр ва қора рангли қабр тоши топилган. Шундан сўнг, Соҳибқирон бу ерни обод масканга айлантиришга амр қилганлар.
➡️Батафсил

2-июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 31 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!
@madaniymerosi
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 31 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!
@madaniymerosi
⁉️Коҳота Бузрук масжиди қаерда жойлашган?
🕌Коҳота Бузрук жоме масжиди кўҳна Шошнинг собиқ Себзор даҳаси Тахтапул дарвозаси яқинида, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани Коҳота маҳалласида жойлашган.
⌛️Масжид тахминан XVIII асрда барпо этилган. Унинг ичида Коҳота Бузрук мақбараси жойлашган.
📖Коҳота Бузрук (Бузург) шахси тўғрисида турли қарашлар мавжуд. Шарқшунос А.Носировнинг «Тошкент машойихлари» манбаси маълумотларига қараганда, Коҳотанинг асл исми Саид Камолиддин Шомий бўлган.
✨Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандийнинг (XIХаср) ёзишича, Коҳота Хожа Аҳмад Яссавий сулукига мансуб шайхлардан бўлган экан. @madaniymerosi