499 subscribers
2.96K photos
752 videos
8 files
2.46K links
"O‘zbekiston madaniy merosini o‘rganish, asrash va ommalashtirish bo‘yicha Butunjahon jamiyati"

Facebook:
O'zb:https://www.facebook.com/profile.php?id=100086979775315
Rus: https://www.facebook.com/uzbculture/

Instagram: https://www.instagram.com/madan
Download Telegram
⁉️Соҳибқироннинг соқоли сариқ бўлганми?

Антропологлар 1941 йилда Амир Темур қабрини очганда бош чаноғида қисман сақланиб қолган соч, соқол қолдиқларини авайлаб кўчириб олган. Улар сарғимтир, занглаган темир рангига яқин бўлганини кўришган.

🔍Шунда Амир Темурнинг соч-соқоли бўялганми, деган фикр уйғонган. Кимёгар-олим В.Кононов соч толаларини кимёвий усулда текшириб ранги табиатан шундай бўлганлигини аниқлайди.

🪖Антрополог Герасимов эса Амир Темур 70 йилдан кўпроқ умр кўрганига қарамай, бош чаноғи ва бошқа суякларида кексалик аломатлари кўринмаганлигини таъкидлайди.

📍Экспедиция аъзолари соҳибқироннинг ўнг қўли букилмаганлиги ва ўнг оёғи бироз оқсоқ бўлганлиги ҳақидаги маълумот ҳам ҳақиқатга тўғри келишини исботлашган. @madaniymerosi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қадимий Ахсикент дунё археологларини илмий анжуманга чорламоқда

💐Намангандаги 62-“Халқаро Гуллар фестивали” доирасида "Фарғона водийсида туризм: Янги Ахсикент туризм марказини яратиш" мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилмоқда. Ушбу нуфузли тадбир 27-28 май кунлари бўлиб ўтади.

➡️Конференцияни ўтказиш жойи: Наманган шаҳри, Маърифат маркази (2023 йил 27 май, соат 10:00 дан 18:00 гача).

➡️Амалий ташриф жойи: «Ахсикент» археология мерос объекти (2023 йил 28 май, соат 10:00 дан 15:00 гача) @madaniymerosi
Нима учун "насталиқ" хати "исломий хатларнинг келини" деб аталган?

📌Батафсил маълумотлар мақоламизда келтирилган⬇️
https://telegra.ph/Nastali%D2%9B-islomij-hatlarning-kelini-05-24

📖Хатлар, уларнинг тарихи ва фарқлари ҳақида “Ўзбекистон маданий мероси” туркумининг XXV жилди – “Миниатюра ва хаттотлик” китобидан батафсил ўқишингиз мумкин.

“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг бош ҳомийси — "Eriell Group" нефть конларига хизмат кўрсатиш компанияси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️Ўзбек миллий либоси гўзалликда беқиёс  

— Ўзбек миллий кийимлари халқимизнинг ўзига хос хусусиятларини, маданияти ва тарихини акс эттиради. Ҳар бир аёлга кўрк берувчи бу либослар қадимги даврларда яратилган ва ҳозирги кунгача фойдаланиб келинмоқда.

➡️Миллий либосларимизда ҳар бир минтақа учун ўзига хос фарқ ва хусусиятлар мавжуд. @madaniymerosi
⁉️Ўзбекистон ҳудудида тангалар қачон зарб қилина бошлаган?

Эрамиздан аввалги 329 йилда Искандар Мақдуний қўшини Ўрта Осиёга кириб келган.

👑Искандар вафотидан сўнг эрамиздан аввалги 312 йилда унинг саркардаси Салавк I Никатор ҳукмронлиги даври бошланган. Ўрта Осиёнинг жанубий музофотлари, шу жумладан, Бақтрия ва Суғдиёна ҳам салавкийлар томонидан назорат қилинган.

🏆Салавк I нинг ўғли Антиох (эрамизгача бўлган 281-261 й) даврида Бақтрияда зарбхона ташкил этилган.

⚜️Чамаси, Суғддаги хусусий зарбхона ҳам айнан Салавкийлар даврида пайдо бўлган. Бу тўғрисида Антиох I ёки Антиох II томонидан эрамиздан аввалги 261 – 246 йилларда зарб этилган мис тангалар гувоҳлик беради.

📍Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” нашри 15-жилди “Давлат Эрмитажи тўплами”.
Лойиҳа бош ҳомийси "Eriell Group" нефть хизматлари компанияси.
@madaniymerosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ОРАМИЗДАГИ ҚАҲРАМОНЛАР

🇺🇿Тошкент Ситида очиқ осмон остида “Орамиздаги қаҳрамонлар” фотокўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

🖼Суратлар фотограф Эрнест Куртвелиев томонидан олинган.
Фотолойиҳанинг мақсади — жамиятда меҳнатсевар инсонларнинг муҳим ролини кўрсатиш. Кўпинча уларнинг фаровон ҳаётимиздаги ҳиссаси кам баҳоланади. Бироқ уларнинг меҳнатисиз турмуш гўзалликларини тўлақонли ҳис қилиш мумкин эмас.

Кўргазмада сабр-тоқат, мардлик ва матонат талаб қиладиган касблар мутахассисларининг меҳнатини акс эттирувчи 40 дан ортиқ фотосуратлар намойиш этилмоқда.

❗️Тўлиқ маълумотни YouTube каналимизда томоша қилинг.

📌Фотокўргазма 29 майга қадар давом этади. Ташриф бепул.

Ташкилотчи: Eriell Group @madaniymerosi
ҚАДИМИЙ БУЮК ИПАК ЙЎЛИ

🌎Харитада Узоқ Шарқни Европа билан боғлаган йўл — Буюк Ипак йўли тасвирланган.

Савдогарлар бу йўллардан фақат ипак-шойи эмас, балки бошқа кўплаб қимматбаҳо молларни ташиганлар.

👚Хитой шойиси уни сотиб олишга қурби етадиганлар орасида алоҳида эътибор топган. Шойи матолар парчалари Афинадаги VI асрга оид қабрлардан, Германиядаги темир даврига оид қабрлардан ҳам топилган.

💍Римликлар зеб-зийнат буюмларини кўп миқдорда сотиб олишарди. I асрда римлик тарихчи Катта Плиний ёзган: «Ҳиндистон, Хитой ва араб мамлакатлари ҳар йили империямиздан катта миқдордаги пулни олиб кетишади — зеб-зийнатлар ва аёлларимиз бизга жуда қимматга тушади».

🏺Савдо йўлида ҳаракат икки томонлама эди. Римликлар зеб-зийнат буюмлари ўрнига Шарққа олтин ва кумуш тангалар, сопол буюмлар, қимматбаҳо тошлар юборишган. @madaniymerosi
​​Алишер Навоий ҳақида ривоят

Кунлардан бирида султон Ҳусайн Бойқаро овга чиқишни ихтиёр этди. Унга ҳазрат Алишер Навоий ҳамроҳ бўлди. Овдан қайтишда бир қишлоқдан ўтдилар. Кўча четида турган олти-етти ёшлардаги болакай  салом берди.

Султон Ҳусайн қўлини кўксига қўйиб, алик олдию ўтиб кетаверди. Алишер Навоий эса отдан тушиб, бола билан қўшқўллаб кўришди. Кейин тағин отига миниб, йўлида давом этди.

Навоийнинг бу иши шаҳаншоҳни ҳайрон қолдирди.

— Мавлоно, — деди у Навоийга юзланиб, — Cиз салтанатнинг вазири бўлсангиз, бунинг устига, жаҳонга таниқли  шоир бўлсангиз, наинки гўдак бир болага шунчалар мурувват кўрсатурсиз?

— Олампаноҳ, —деди Навоий жилмайиб. —Гап болада эмас. Гап шундаки, бир вақтлар шу боланинг отаси маним  саводимни чиқазган эрди. Мен устозимнинг етти пушти олдида қарздормен.

Навоий ҳазратдек Устозни қадрлайдиган маънавиятли инсонлар ҳаётда кўплаб учрасин!
@madaniymerosi
⚡️АЖДОДЛАРИМИЗ ТОМОНИДАН 1500 ЙИЛ АВВАЛ ЁЗИБ ҚОЛДИРИЛГАН БАШОРАТ

Рукн: Олимлар ёзадилар

🖌Муаллиф: Рустам Жабборов
🌍Вильгельм Томсен томонидан XIX асрнинг 90-йилларида ҳозирги Мўғулистон ҳудудидан топилган обидалар барча туркий халқлар учун муштарак ёдгорлик бўлиб, эски турк тилида, 680–745 йиллар орасида руний ёзувида битилган. Ушбу матнларнинг 30 дан ортиқ туркий тиллар орасида айнан замонавий ўзбек тилига яқинлигини қатор турколог олимлар эътироф этишган. Хўш, уларда қандай башорат битилган? Батафсил шу ерда ўқинг. @madaniymerosi
⚡️ДЕВОНИ НАВОИЙ (ҒАРОЙИБ УС-СИҒАР) МИНИАТЮРАЛАРИ

Келиб чиқиши: тахм. 1520–1535 йиллар, турк ва форс дунёси. Табриз.
8 та миниатюра мавжуд.

🖼Саҳ. 89v (9×9,2 см): Очиқ ҳавода мусиқачилар иштирокида байрам. Бу ерда шеър ошиқнинг арфа садолари остида озод бўлган ўз руҳига ўхшаётганлигини эслатади (чунки у ишқ азоби туфайли туз ҳам тота олмайди) ва арфанинг овози остидаги дарддан ўкириб йиғлайди. Шу сабабдан бўлса керакки, рассом мазкур расм таркибига арфа чаладиган машшоқни киритган.

🖼Саҳ. 99v (9×9,6 см): Фарҳод Бесутун тоғида, Мажнун чўлда. Мазкур шеърда ошиқ баъзан ўзининг ишқи Фарҳод кесиб ўтган тоққа ўхшашини, баъзан эса Мажнуннинг чўлда қолиб, ўз ишқ дардларини соқийга сўзлаб бераётган ҳолати тушунтирилади. Мазкур тасвир ҳар икки қаҳрамонни анъаналарга мос тарзда кўрсатиб беради.

🇺🇿🇹🇷Туркиядаги Тўпқопи жамланмаси.

📚Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” нашри, XIX жилд. Лойиҳа ҳомийси "Eriell Group". @madaniymerosi
⚡️ НАВОИЙ ДЕВОНИ МИНИАТЮРАЛАРИ

🖼TSMK H. 895 Девони Навоий (Ғаройиб ус-сиғар) Табриз. Келиб чиқиши: XV аср охири – XVI аср боши. Очиқ ҳавода шаҳзода ҳузурида қабул маросими, саҳ. 120r

🖼TSMK H. 895 Девони Навоий (Ғаройиб ус-сиғар) Табриз. Келиб чиқиши: XV аср охири – XVI аср боши. Қайтадан топишган ошиқлар, саҳ. 80r.

📍Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” нашри, XIX жилд.
Лойиҳа бош ҳомийси “EriellGroup” хизматлари компанияси @madaniymerosi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Марғилон шаҳрида “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали ўз ишини бошлади. @madaniymerosi
⁉️Қадимий ўзбек тангаларида нима тасвирланган?

🔍Тарихчи олима А.Мусакаеванинг таъкидлашича, Бухорода милодий III-IV асрларда мис тангалар муомалада бўлган.

🐫Бу тангаларнинг олд томонида туя суратлари тасвирланган. Орқа томонида эса олов меҳроби ўз аксини топган. Умуман Бухоро тангаларида 300 йил давомида туя тасвирли тангалар устунлик қилган.

🐪Шунингдек, Чоч ва Варахшадан топилган тангаларда ҳам қурбонгоҳ ва туя тасвирлари кўп учрайди.

🪖Археологлар В.А.Шишкин ва Л.И. Ремпельнинг қайд этишича, туяни тангаларда тавсирлаш аслида Авестодаги ривоятлардан мерос қолган.

📚Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги “Давлат эрмитаж тўплами” (XIII том) ва “Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси тўплами” (XVIII том).

📍Лойиҳа бош ҳомийси "Eriell Group" нефть хизматлари компанияси. @madaniymerosi