Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
9.81K subscribers
29.7K photos
5.78K videos
77 files
11.8K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: info@madaniyat.uz

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
Маънавият карвони Республика бўйлаб зиё улашишда давом этади

Тошкент Фотосуратлар уйида “Маънавият фестивали”нинг матбуот анжумани ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан “Буюк истеъдод ва улкан қалб соҳиби” бадиий-мусиқий кеча бўлиб ўтди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Кинематография агентлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, ”Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Эътироф этиш жоизки, жорий йилги фестиваль доирасида “Янги Ўзбекистон — янги ренессанс сари!”, “Маърифат улашиб”, “Янги Уйғониш” даври китоб ва кутубхоналардан бошланади”, “Бир Зиёли — бир маҳаллага маънавий ҳомий, “Менинг фарзандим Ўзбекистон фахри”, “Фаол фуқаро”, “Маърифат тур”, “Мақом кечалари”, “Бахтли болалик, “Бир нуроний беш нафар ёшга мураббий” каби лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш кўзда тутилган.

Мазкур фестиваль доирасида республикамизнинг барча минтақаларида миллий ва тарихий киноларнинг намойиши ҳам бўлиб ўтади.

Анжуманнинг бадиий қисмида бетакрор ва унутилмас куй-қўшиқлар ижрочиси, халқ қалбидан чуқур жой олган санъаткор Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.

“Маънавият фестивали” доирасидаги лойиҳалар бутун республика бўйлаб тадбиқ этилади.

@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбегим тожик билан...

Ўзбек ва тожик халқини умумий тарих, маданият ва маънавий қадриятлар, ўзаро ҳурмат ҳамда яхши қўшничиликнинг кўп асрлик анъаналари бирлаштириб туради. Бу яқинлик Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги муносабатлар учун мустаҳкам замин, асосий тамойил бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Тожикистон Республикасига ташрифи икки мамлакат халқларини янада жипслаштирмоқда.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков икки миллатининг ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик ришталарини куйга солди. Ўзбекистон ҳамда Тожикистон санъат усталарининг концерт дастурида "Ўзбегим тожик билан" таронаси тожикистонликлар томонидан ҳам катта олқишлар билан қарши олинди.

Ўзбегим тожик билан...
А.Орипов шеъри
Д.Маткаримов мусиқаси
О.Назарбеков ижро этди.

@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси тақдим этади!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Кўнгилларда Ватан мадҳи” шоу концерти энди ҳудудларда намойиш этилади!

Илк манзил — Тошкент шаҳри, “Янгиҳаёт” туманининг “Янги чоштепа” маҳалласи!

Эртага, 12 июнь соат 19:00да, сиз билан кўришамиз!

Марҳамат қилинг ҳамда маданий ҳордиқ чиқаринг!

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари ҳамда таниқли эстрада хонандалари сиз учун куйлайди!

@madaniyatvazirligi
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун Ўзбекистон давлат консерваториясида Маданият вазирлигининг М.Қори Ёқубов номидаги республика танлови ҳамда ансамбл ва оркестр ижрочиларининг республика кўрик-танлови тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу танлов ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилиб, М.Қори Ёқубов номидаги республика танловининг ҳудудий босқичлари жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган эди. Республика босқичи эса, 3-5 май кунлари онлайн тарзда ўтказилди. 29 та наминация бўйича сараланган иштирокчилардан:

1-ўринга — 27 нафар ўқувчи;

2-ўринга — 28 нафар ўқувчи;

3-ўринга — 28 нафар ўқувчи муносиб топилди.

Шунингдек, Ансамбл ва оркестр ижрочиларининг республика кўрик-танлови ҳудудий босқичлари жорий йилнинг апрель ойида ўтказилиб, Республика босқичи май ойида онлайн тарзда сараланган танлов қатнашчилари ҳам  11 та номинация бўйича тақдирланди. Мазкур танловнинг натижаларга кўра:

11 та ансамбль  1-ўринг
11 нафар ансамбль  2-ўрин
11 нафар ансамбль  3-ўринга лойиқ деб баҳоланди.
Танлов ғолиблари профессионал таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиниш имкониятини қўлга киритди.

Айтиш керакки, бу каби танловлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар ижодини кенг оммага намойиш этиш баробарида ўзбек мусиқа санъатига муносиб ҳисса қўша оладиган истеъдод эгаларини кашф этишга хизмат қилади.

@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун Ўзбекистон давлат консерваториясида Маданият вазирлигининг М.Қори Ёқубов номидаги республика танлови ҳамда ансамбл ва оркестр ижрочиларининг республика кўрик-танлови тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. (видео).
@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ХАЛҚ БИЛАН

Маданият Вазирлиги ташаббуси билан
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамкорликда бутун Республикамиз бўйлаб давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Кўнгилларда Ватан мадҳи” шоу концерти дастури намойиш этилмоқда.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари ҳамда таниқли эстрада хонандалари энг чекка қишлоқлардан тортиб ҳар бир маҳаллага бориб,ватандошларимиз кайфиятига кўтаринкилик бағишлаб, маданий ҳордиқ олишлари учун хизмат қилишга киришган.
@madaniyatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” ги қарорига асосан, Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган Муҳиддин Қори Ёқубов номидаги танлов ғолиблари тақдирланди.
Бу йилги танловда бахшичилик санъатига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ғолиблар Ўзбекистон давлат консерваториясида диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бундай танловларнинг ўтказилиши келгусида иқтидорли ёшларнинг орзу-мақсадларини рўёбга чиқишида ва санъат соҳасида катта марраларни забт этишига замин яратади.
@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди
#13june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтнинг Жар стадионида давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи кубоги учун спортнинг мини футбол тури бўйича “Финал” мусобақалари ўтказилди.

@madaniyatvazirligi
МАДАНИЙ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛИДА

  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Б.Аҳмедов бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикасига йўл олди.

Делегация аъзолари ташрифнинг илк куни Нурсултон шаҳри Опера ва балет театрида бўлишди. Мазкур ташрифдан мақсади, ўзаро ижодий тажриба алмашиш, янгидан-янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш, ҳар икки томон маданий алоқаларини янада мустаҳкамлаб, санъат ва маданиятни ривожлантириш йўлида амалга оширилган истиқболли лойиҳаларни оммалаштиришдан иборат.

Бугун, ҳар икки томон ўртасида музокаралар давом этади.
 @madaniyatvazirligi