Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Қорақалпоғистонда
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Б.Аҳмедов хизмат сафари билан Қорақалпоғистонга йўл олди.
Даставвал, Опера ва бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби иш фаолияти, қабул жараёнлари, янги ўқув йили учун кўрилган ҳозирликларни кўздан кечирди.
Шунингдек, янгидан ташкил этилган Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали учун мос бино ажратиш бўйича Нукус шаҳри "Ҳурлиман қиз бахши" кўчасида жойлашган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг эски биносини кўздан кечирди.
Б.Аҳмедов аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриш борасида масъул мутасаддиларга муҳим кўрсатма ва топшириқлар берди.

Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро форумга тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Б.Аҳмедов Хоразм вилоятида бўлиб, Хива шаҳридаги "Ичан-қалъа" давлат музейи қўриқхонасида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишлари билан танишди.
"Очиқ осмон остидаги музей" дея эътироф этиладиган ушбу шаҳарда айни пайтда давлатимиз раҳбарининг БМТнинг 75-сессиясида билдирган таклифига биноан жорий йилнинг августь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган "Марказий Осиё дунё цивилизацияси чорраҳасида" халқаро маданият форумига тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда.
Б.Аҳмедов ана шу жараён билан яқиндан танишиб, ишчи гуруҳига анжуманни юқори савияда ташкил этиш борасида зарур кўрсатма ва тавсиялар берди.
@madaniyatvazirligi

Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
Давлат рамзи - миллат қиёфасидир
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, давлатнинг маънавий кўриниши акс этган рамзий белгилари қабул қилина бошланди. Яъни шу кундан эътиборан, давлатимиз ўз Байроғи, Мадҳияси ва Герби билан бутун дунё ҳамжамиятида танила бошлади.
Хусусан, 1992 йил 2 июнь куни давлатимиз тарихида яна бир муҳим қарор эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси рамзларидан бири - давлат Герби қабул қилинди.
Таъкидлаш лозимки, ўтган йиллар давомида мамлакатимиз жаҳон саҳнида ўз муносиб номи ва шаънига эга бўлди. Эндиликда дунёнинг қайси манзилида бўлмасин Ўзбекистонни унинг миллий давлат рамзлари орқали жуда яхши танишади.
Давлатимиз Герби марказидан жой олган афсонавий Хумо қушининг ўнгу-сўлида акс этган миллий бойликларимиз халқимизнинг бағрикенг, меҳнаткаш миллат эканлигидан далолатдир.
Бутун халқимизга ўзбек миллатининг миллий рамзларидан бири - Давлат Герби қабул қилинган сана муборак бўлсин!
О.Назарбеков
Маданият вазири

ДАВЛАТИМИЗ ГЕРБИ-ЎЗЛИГИМИЗ БЕЛГИСИ
Маданият вазирлиги томонидан давлатимиз герби қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан "Давлат герби-миллий юксалиш мужассам улуғвор ватан тимсоли" мавзусида байрам дастури ташкил этилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази директори Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саид сўз олиб, халқнинг эрки, бахти, ғурури, ўзлиги тимсоли саналган давлат герби халқнинг тарихи, бугуни, келажаги билан боғлиқ орзу-истаклари рўёби мужассам миллий рамз ҳам эканлиги хусусида тўхталиб ўтдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон халқ артистлари Муяссар Раззоқова ва Муножат Йўлчиева ҳамда бир қатор таниқли хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Тадбир якунида дронлар ёрдамида ҳавода давлат гербининг тасвири акс эттирилди.