Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
9.81K subscribers
29.7K photos
5.78K videos
77 files
11.8K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: info@madaniyat.uz

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
МАВЖУД МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАНДИ
Бугун Андижон вилояти Мусиқага ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб, мактаб биносини кўздан кечирдик. Таъкидлаш лозимки, мазкур мактаб-интернати ўз йўналишида республикада етакчи илм масканларидан бири ҳисобланади. Маданий соҳада етук ва маҳоратли мутахассис кадрларни  тайёрлаб бераётган ушбу таълим муассасаси бугун анчайин таъмирталаб аҳволга келиб қолган.
Мазкур ўқув даргоҳи биносини кўздан кечириш асносида унинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг самарали билим олишлари учун зарур омилларни ҳам ўргандик.
Бинони тез ва қисқа фурсат ичида замонавий ўқув даргоҳига айлантириш борасида тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш борасида керакли кўрсатма ва топшириқларни бердик.
О.Назарбеков,
Маданият вазири
“МАДАНИЯТ КАРВОНИ” ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ...

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 21-28 май кунлари Маданият вазирлиги томонидан “Тошкент — Орол Раллиси" ташкил этилиб, тадбиркорлар ҳамда блогерлардан иборат “Маданият карвони” 21 май куни Маданият вазирлиги биноси олдидан тантанали равишда Қорақалпоғистон Республикасига йўл олганди.

Жорий йилнинг 24 май куни “Маданият карвони” Қорақалпоғистон Республикасидан Орол денгизига етиб бориб, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси билан ҳамкорликда Орол бўйида экилган саксовуллар ва бошқа турдаги ўсимликлар ҳолати ҳамда Орол денгизида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида видео лавҳалар тасвирга олинди.

25 май куни эса “Маданият карвони” Мўйноқ туманидан Элликқалъа туманига йўл олиб, у ердаги бир нечта қадимий қалъаларда саёҳат қилишди.

Шунингдек, тадбир доирасида “IFNC” халқаро миллий либослар фестивали билан ҳамкорликда “AZUCAR MORENO” халқаро бренди миллий либослар кўргазмасининг “Этно-Арал” фотосессияси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 26 май кунига келиб, Элликқалъа туманидан Қашқадарё вилоятига қараб йўл олган “Маданият карвони” Шаҳрисабзнинг тарихий маркази — “Оқсарой”ни томоша қилишди.
Бухоро, Самарқанд, Навоий, Жиззах каби юртимизнинг турли манзилларидаги тарихий обидаларни томоша, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, турли маданий тадбирлар ўтказган “Маданият карвони” 28 май куни вазирлик биносида якуний хулосалар учун йиғилди.

Вазирлик ҳовлисида барпо этилган саҳнада “IFNC” халқаро миллий либослар фестивали билан ҳамкорликда “AZUCAR MORENO” халқаро бренди миллий либослар кўргазмаси яна бир бор намойиш этилди.

Дарвоқе, “Тошкент — Орол- Раллиси" доирасида ўтказилган барча тадбирлар ОАВда кенг ёритиб борилди.

@madaniyatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 13-сонли БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИ 2021 - 2022 ўқув йили учун санъатга иштиёқманд бўлган иқтидорли ўқувчиларни ўқишга қабул қилади.
Мактабда қуйидаги йўналишлар бўйича ўқитилади:
1. "Халқ чолғулари" йўналиши (Рубоб, Ғижжак, Доира, Дутор, Баян - Аккордеон)
2. "Анъанавий ижрочилик" йўналиши
(Анъанавий хонанда, Анъанавий созанда, Танбур, Дутор, Доира)
3. "Дамли ва зарбли чолғулар" йўналиши
(Флейта, Кларнет, Труба, Тромбон, Зарбли чолғулар).
4. "Эстрада чолғулари" йўналиши
(Гитара, Саксофон, Фортепиано)
5. Эстрада хонандалиги
6. Академик хонандалик
7. "Фортепиано" йўналиши
8. "Торли камонли" йўналиши
(Скрипка)
9. Тасвирий санъат
10 "Хореография" йўналиши
(Миллий ва замонавий рақслар)
11. Театр санъати.

Ҳужжатларни қабул қилиш ва маслаҳат дарслари жорий йилнинг 5 августидан 25 августига к,адар бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 3-мавзе. Мўлжал: "Универсам" бозори орқа томони
Мурожаат учун телефон: 71 221 19 15
@madaniyatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“МАДАНИЯТ КАРВОНИ” ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ...
21-28 май кунлари Маданият вазирлиги томонидан “Тошкент — Орол Раллиси" ташкил этилиб, мақсадлари муштарак, муддаоси аниқ тадбиркорлардан иборат “Маданият карвони” Қорақалпоғистон Республикасига йўл олди.
"Маданият карвони"нинг иккинчи босқичи тарғиботи учун байроқ Қашқадарё воҳаси фаолларига топширилди.(видео)
@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КАРВОН ДАВОМЛИ МАНЗИЛЛАРДА!

Қарийб 10 кун давом этган Тошкент — Орол Ралли “Маданият карвони” орқали республика бўйлаб амалга оширилган маданий сафарнинг биринчи босқичи ўз ниҳоясига етди.

Маданият вазирлиги биноси олдидан тантанали кузатилган “Маданият карвони” жамоаси худди шундай кўтаринки руҳда кутиб олинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Оролбўйи минтақаларида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, бутун дунё эътиборини ана шу минтақага қаратишга ҳисса қўшганларидан мамнунлигини изҳор этиб, маданий тарғибот давомида олинган барча таассуротлар билан ўртоқлашишди.

Шунингдек, юртимиз бўйлаб намойиш этилган “AZUCAR MORENO” либослар кўргазмаси намойиш этилди.
Барча иштирокчиларга санъат ва маданият тарғиботига қўшган ҳиссаси учун Маданият вазирлигининг диплом ва фахрий ёрлиқлари топширилди. ( видео )
@madaniyatvazirligi