Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
9.78K subscribers
30K photos
5.82K videos
77 files
11.9K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: info@madaniyat.uz

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
Боланинг бегонаси бўлмайди

Сурхондарё вилоятига сафаримиз давомида аввало Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи томон ошиқдик. 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан улар қалбига шодлик улашишни ният қилдик.

Ўксик қалбларига бироз бўлсада таскин бағишлаш умидида болажонлар билан мириқиб суҳбатлашдик. Орзу-мақсадлари ҳақида сўрадик. Энг қувонарлиси уларнинг ҳар бири жамиятда ўз ўрнини топишни истайди, мақсадлари улкан.

Болажонлар учун ташкил этган концерт дастуримизда элимиз суйган хонандалар ҳам иштирок этишди. Ўзбекистон халқ артисти Оғабек Собиров ижросидаги шўх оҳангларга болажонлар шодон рақсга тушишди. Сурхон заминининг забардаст бахшилари томонидан бетакрор термалар ижро этилди. Уларга вазирлик номидан совғалар улашилди.

Биз Сурхон воҳасида бўлиб турганимизда жамоамизнинг фаол ходимлари билан бирга эстрада юлдузлари Озода Нурсаидова, Жасур Мавлонов ҳамда театр актерларимиз Тошкент вилояти Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйида бўлиб, у ердаги болажонлар учун ҳам байрам дастури ташкил этишди. Болажонларга совғалар улашиб, байрам дастурхони ёзишди. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирамиз.

Болалар кўзида қувонч, лабида табассум кўришдан ортиқ бахт борми дунёда? Байрам баҳона меҳрга ташна қалбларга шодлик бахш эта олганимиздан мамнун бўлдик. Зеро, болаларнинг бегонаси бўлмайди.

Озодбек Назарбеков, Маданият вазири
#Live

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 2021 йил 10 февралда қабул қилинган эди.

Мазкур Фармоннинг мазмун моҳияти, унда белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлашда ишларни тўғри ташкил қилиш бўйича Маданият вазирлиги ташаббуси билан семинар ташкил этилди.

Вазирликнинг марказий аппарат ходимлари, тизим ташкилотлари ҳамда вилоятлар ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этаётган ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Президент ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси Абдулхамид Омонов томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

@madaniyatvazirligi
Ёш мусиқачиларимиз дунё саҳналарини забт этмоқда

Жорий йилнинг 28-31 май кунлари Белоруссия Республикасининг Могилёв вилоятида “Золотая пчёлка” Халқаро фестивали ўтказилди.

Мазкур фестивалда илк бор республикамиздаги Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқувчилари иштирок этди.

10 дан ортиқ давлатлардан 400 нафар иштирокчини қамраб олган мазкур фествалнинг якуний натижаларига кўра Фарғона вилоятидаги 29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Абдужабборова Интизорхон 2-ўринни, Қува туманидаги 13-сонли БМСМ ўқувчиси Қувончбек Зокиржонов 2-ўринни, Абдулазиз Ғуломов 3-ўринни, 21-сонли БМСМ ўқувчиси Абдуғаниева Дурдонахон 3-ўринларни эгаллашди.

@madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Миннатдорман бобонгиздан, оилангиздан... Бахшичиликни шундай давом эттираётганингиз мен учун жуда катта куч ва қудрат". Президент қизириқлик бахши йигитнинг таклифини қўллаб-қувватлади

"Благодарен вашему деду, вашей семье... Видеть, как вы продолжаете традиции бахши, придает мне еще больше сил и энергии". Президент поддержал предложение молодого сказителя из Кызырыка

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Агар фидойи бўлиб киришса, Алпомишлар юрти, Термизийлар юрти ҳаммага ўрнак бўлиши мумкин

Шавкат Мирзиёев: Если самоотверженно взяться за дело, родной край Алпамыша и Термези может стать примером для всех регионов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 13-БМСМ ва "Нафосат" маданият уйида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Унда таниқли сўз устаси Валижон Шамсиев, "Лайли ва Мажнун" эстрада гуруҳи ҳамда "Ёшлик" журнали бош муҳаррири, ёзувчи Нурилло Чорилар иштирок этишди.

Тарғибот тадбирлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда

@madaniyatvazirligi