Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
7.57K subscribers
10.8K photos
1.94K videos
40 files
3.9K links
O'zbekiston Respublikasi madaniyat vazirligi yangiliklari

Madaniyat vazirligi - Ministry of Culture - Министерство культуры

@mvforbot
Download Telegram
to view and join the conversation
Ватан ҳимоячилари доим эъзозда

Бугун, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ҳамкорлигида мамлакатимиз Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

❇️ Байрам тадбири ташкилотчилари юртимиз мудофаа қудратини оширишда амалга оширилаётган ишлар, кенг ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

2020 йилнинг 18 декабридан 2021 йилнинг 18 январига қадар «Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша» шиори остида ўтказилаётган ватанпарварлик ойлиги доирасида ташкил қилинган байрам тадбири кенгайтирилган концерт дастури билан давом этди. Унда ЎзДСМИ жамоаси томонидан тайёрланган қўшиқ, турли бадиий чиқишлар намойиш қилинди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
ЭЪЛОН

2021 йил 15 январь куни соат 10:00да Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамкорлигида “Замонавий Ўзбекистонда реставрация ва консервациянинг муҳим муаммолари” мавзусидаги илмий семинар бўлиб ўтади.

❇️ Илмий семинарда "Ўзбекистон зиёратгоҳлари меъморчилигининг тарихий қиёфасини сақлаш муаммолари", "Самарқанд меъморий ёдгорликлари ва уларни таъмирлашнинг ўзига хос хусусиятлари", "Ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш муаммолари", "Хива меъморий ёдгорликларни техник ҳолатини мониторинг қилиш бўйича инновацион ёндашув", "Бадиий таълим тизимида реставратор кадрларни тайёрлашга доир" мавзуларида экспертлар томонидан маърузалар тингланади.

📍Манзил: Ўзбекистон Бадиий академияси конференциялар зали.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
🇺🇿 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни
Сарҳадлари дахлсиз Ватан посбонлари!

Кун қаҳрамонлари, асл жасорат ва матонат тимсоллари, барчангизга бугунги шарафли байрам муборак. Айни дамда кўз олдимдан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” дея бонг ураётган мард ўғлонлар, алп йигитлар, чин ўзига бек Алпомишлар бирма-бир ўтмоқда.

Шаънингизга айтилаётган таърифу тавсифларда она юрт халоскорларига бўлган чексиз меҳр-муҳаббат, ишонч ва самимий рағбат яққол акс этиб турибди.

Сиз Янгиланаётган Ўзбекистонимиздаги эркин, озод, тинч-осойишта ҳаёт, мислсиз бунёдкорлик, яратувчанлик жараёнида фидокорона меҳнат қилаётган мардона халқимиз посбонларисиз. Жонию қонида Ватан, Она юрт садоси янграб турган жасорат, матонат эгаларисиз.

Элу юрт ори, ғурури, шаъни, сарҳадларимиз дахлсизлиги учун кўкси қалқон асл фарзандлар, Сиз туфайли ҳаётимиз тинч, халқимиз соғ-омон, эртанги кундан кўнгиллар тўқ. Шундай жасоратли ўғлонлари бор элнинг эртаси албатта ёрқин келгай!

Ўзбекистонимизга ҳамиша тинч-хотиржам ва фаровон кунлар, одил ва мард юртбошилар, бағрикенг ва меҳридарё халқ ярашгай. Барчани бугунги байрам билан муборакбод этар эканмиз, аввало, шу юрт тинчлиги ва хотиржамлиги учун туну кун қайғураётган юртбошимиз ҳам омон бўлсинлар. Ватаннинг муносиб фарзандлари бўлиш бахти ҳар биримизга насиб этсин!

Эр-йигитларимизга, Она Ватан ҳимоячиларига турли хавф-хатардан йироқ халқ меҳри ва
ишончи доимо қалқон бўлсин!

Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Маданият вазири

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
ЭЪТИРОФ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан
Маданият вазирлиги Сирдарё вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Эркин Худойқулов Миллий Гвардия Қўмондони томонидан 🏅"Маънавий ва маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбек мумтоз қўшиқчилигининг йирик вакили, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов вафот этди.

Соҳир овоз соҳиби Раҳматжон Қурбонов ўз ижодий фаолияти давомида санъат ихлосмандлари қалбини забт этиши баробарида, ўзбек миллий-мумтоз қўшиқчилик санъати ривожига муносиб ҳисса қўшди.

Айниқса “Лазги” ансамблига раҳбарлик қилган йилларда Хоразм мумтоз қўшиқлари ва рақслари юртимиз ҳамда дунё узра янада кенгроқ тараннум этилди.

Маданият вазирлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Ўзбек мумтоз қўшиқчилигининг йирик вакили, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов вафот этди. Соҳир овоз соҳиби Раҳматжон Қурбонов ўз ижодий фаолияти давомида санъат ихлосмандлари қалбини забт этиши баробарида, ўзбек миллий…
Ўзбек мақом санъати яна бир оғир жудоликка учради

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, "Лазги" ансамбли ва Хоразм санъатининг устунларидан бири, устоз санъаткор Раҳматжон Қурбоновнинг вафоти қалбларимизни ларзага солди.

У санъат соҳасидаги кўп йиллик серқирра ижодий фаолияти билан эл-юрт назарига тушган, республикамизда таниқли, халқимиз суйган хонанда эди.
Устоз асл санъат дурдоналаридан “Чоргоҳ”, “Талқини Рост”, “Катта сувора”, “Чапандози сувора”, “Базиргоний”, “Қаро кўзим”, “Насруллойи”, “Махсус”, “Феруз-1”, “Феруз-II”, “Оразибон” каби кўплаб мақом ҳамда мумтоз ашулаларни ўзгача меҳр ва ихлос, юксак маҳорат билан меъёрига етказиб юқори савияда ижро қилган эди.

Рахматжон Қурбонов ижодий фаолияти давомида қардош қорақалпоқ, озарбайжон, туркман, турк, тожик халқ қўшиқларини ҳам зўр иштиёқ билан куйлади ва кўпчиликнинг меҳрини қозонди.

Устоз санъаткор ўз ижоди билан нафақат санъатимиз ривожига, балки халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ишига ҳам ҳисса қўшди. Меҳнатлари муносиб баҳоланиб, давлатимизнинг “Меҳнат шуҳрати” ордени билан ҳам тақдирланди.

Р.Қурбанов кўп йиллар Ўзбекистон давлат филармонияси “Лазги” ашула ва рақс ансамбли раҳбари лавозимида меҳнат қилди ва ушбу ансамбль фаолиятини самарали бошқарди. Япония, Хитой, Малайзия, Германия, Франция, Англия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия каби ўнлаб хорижий давлатларда ижодий сафарларда бўлиб, ўзбек халқи санъати, миллий қадриятларини жаҳонга тарғиб қилишга мушарраф бўлди.

Хоразм вилояти филармонияси директори, беназир устоз, Хоразм санъати устунларидан бири Рахматжон Қурбоновнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила- аъзоларига ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз!

Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Маданият вазири

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Маданият саройида хайрия концерти намойиш этилди

🎼 16 январь куни, Тошкент вилояти Тошкент тумани Маданият бўлими ташаббуси билан аҳоли, хусусан, ёшларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш, маданий ҳордиқ олишларини самарали ташкиллаштириш мақсадида вилоят мақом ансамблининг хайрия концерт дастури уюштирилди.

🪕 Ўзбекистон халқ ҳофизи Сойиб Ниёзов раҳбарлигидаги Тошкент вилояти мақом ансамбли хонанда ва созандалари томонидан ижро этилган мумтоз ва миллий эстрада йўналишидаги қўшиқлар, жонли мусиқа садолари концерт меҳмонларига кўтаринки кайфият бахш этди.

📌 Бундан буён туманимиз аҳолиси вилоят мақом ансамблининг шу каби бепул концерт дастуридан ҳар ойда баҳраманд бўлишлари маълум қилинди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Фарғона вилоятида яна бир маданият маркази мукаммал таъмирланди

16 январь куни, Фарғона вилояти Бувайда туманида фаолият юритаётган Марказий маданият маркази мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг янгича ва замонавий қиёфада фойдаланишга топширилди.

❇️ Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров иштирок этди.

Ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан биргаликда келгусида вилоят маданият ва санъатини ривожлантириш йўлида кўплаб истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, қисқа вақт давомида замонавий қиёфага эга марказларни ташкил этишдаги бу каби ҳамкорлик давомий бўлишини таъкидлаб ўтган.

✳️ Бувайда туман маданият бўлими раҳбари М.Маҳмудовага вилоят ҳокимлиги номидан марказ жамоаси учун эсдалик совғаларини топширилди.

✔️ Шунингдек тадбирда, вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Б.Султанов, санъат ва маданият фахрийлари, таниқли хонанда ва созандалар иштирок этди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube