Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.2K subscribers
26.5K photos
5.21K videos
77 files
10.6K links
Madaniyat vazirligining rasmiy sahifasi
Toshkent shahri, Amir Temur ko‘chasi 107b-uy
🌐 https://gov.uz/madaniyat/
📞 (55)-502 33 75)
📨 info@madaniyat.uz
t.me/madaniyatvazirligi
www.instagram.com/madaniyatvazirligi
www.facebook.com/madaniyatvazirligiuz
Download Telegram
РАСМИЙ БИЛДИРИШ

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Facebook ижтимоий тармоғида тарқалган “Нодир Девон Беги мажмуаси” нинг тарихий эшигига оид хабар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Шуни маълум қиламизки, “Нодир Девон Беги мажмуаси” моддий-маданий мерос объектида “МЕЪМОР САЙҚАЛ” МЧЖ томонидан 2020 йилга мўлжалланган манзилли дастур доирасида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб бориляпти.

Жараёнда мажмуанинг орқа томонидаги тарихий аҳамиятга эга эшик таъмирталаб ҳолга келиб қолгани сабабли тузатиш учун ечиб олинган.

❗️Тарихий эшикка шикаст етказилмаган, фақат таъмирга мухтож қисмларига малакали мутахассислар томонидан ишлов бериляпти. Эшик 10 ноябрга қадар ўз жойига ўрнатилади.

Шу боисдан, ҳавотирга ўрин йўқлигини билдириб, юртдошларимиздан маданий меросларимизга бўлган эътибор ва жонкуярлик учун миннатдорчилик билдирамиз.

Маданият вазирлиги ахборот хизмати

Батафсил👇
http://madaniyat.uz/post/view/9053

Madaniyat.uz | Telegram |Facebook | Instagram | YouTube
❗️ Хабар берганимиздек, бугун соат 16:00 да ZOOM платформасида маданият вазири, вазирлик ходимлари ва журналистлар иштирокида “Вазир онлайн” видеоконференцияси бўлиб ўтади.

Конференцияда иштирок этишни истовчи ОАВ ходимлари қуйидаги ҳавола орқали қатнашишлари, вазирлик ходимларига ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари мумкин:

https://us02web.zoom.us/j/85891050114?pwd=WHkxNWI0NXZCVSt0QnlBYlBYMEhWdz09
❗️“Вазир онлайн” видеоконференцияси бошланиш арафасида

Эслатиб ўтамиз, бугун конференцияда кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган Вазирликка доир турли хабарлар ва гап-сўзларга Маданият вазири ва вазирлик ходимлари томонидан ойдинлик киритилади. Шунингдек, вазирликда кутилаётган янгиликлар, ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар берилади.

Онлайн конференцияни қуйидаги ҳавола орқали кузатишингиз мумкин:

https://us02web.zoom.us/j/85891050114?pwd=WHkxNWI0NXZCVSt0QnlBYlBYMEhWdz09
❗️“Вазир онлайн” видеоконференцияси бошланди

Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ходимлари, журналистлар ва кенг жамоатчилик қатнашмоқда.

Конференция савол-жавоблар билан бошланди.

#Маданият_вазирлиги
#савол
— Бош прокурор томонидан вазирлик бош ҳисобчиси 2.6 миллиард сўмга 56 баробар қиммат нархда тизимдаги театр, маданият уйлари ва бошқа ташкилотлар учун грим сотиб олганлиги ҳақида маълум қилди. Айтингчи, ушбу ҳолатда тузилган шартнома ва ҳужжатларга сиз имзо қўйганмисиз ёки...

Қолаверса, бошқалар билмаса-да, съёмкалар жараёнида жуда кўп бор фойдаланган қўшиқчи сифатида косметик пудра нима эканлигини сиз яхши биласиз. Айтингчи, Ўрикзор бозоридан сотиб олинган сифатсиз косметик пудрани сохта ҳужжатлар билан грим дея расмийлаштирилиши сизда шубҳа уйғотмаганми?

@madaniyatvazirligi
#жавоб
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков:

Аввало шуни айтиш керакки, бу ҳол вазирлик учун уятли.

Афсуски, мен бу воқеадан жиноят иши очилгандан сўнг хабар топдим. Яъни тендер вақтида қатнашмаганман.

Биласизми, фирма томонидан вазирликка намуна тарзида тоза гримм кўрсатилган. Лекин театрларга оддий маҳсулот етказилган.

Бизга театр ходимлари шикоят қилишганидан сўнг жиноят иши очилди.

@madaniyatvazirligi
#савол

Кинотеатрлар, концерт томошаларида чипталарнинг қўлга чиқиб кетиши борасидаги муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин?

#жавоб

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Тожибоев Анваржон:

Бу муаммо кеча ёки бугун пайдо бўлмаган, балки бир неча йиллардан буён бор.

Биз бу муаммони ҳал қилиш мақсадида электрон чипталарни чиқарамиз. Инсон фактори аралашмайдиган бу тизимда юқоридаги муаммолар ҳал бўлишига ҳаракат қиламиз.

@madaniyatvazirligi
#савол
Ёш кадрлар масаласида вазирликнинг олдида қандай режалари бор?

#жавоб

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков:

Бизнинг оғриқли томонларимиздан бири бу аслида. Мен вазирликка келган илк кунларимда бу масалани кўтаргандим.

Бу борада биз бир нечта ишларни амалга оширмоқчимиз. Биринчидан, Маданият ва санъат институти Бошқарув факултетининг 3-4 курс талабаларини Вазирликда малака оширишини йўлга қўямиз. Натижада соҳани амалий томондан яхши билувчи кадрлар пайдо бўлади.

Иккинчи бир йўлимиз - салоҳиятли кадрлар заҳирасини яратиш.

Учинчи бир йўлимиз эса таклиф қилинаётган кадрларимизга бирор лавозимга тайинлаш олдидан икки ой мобайнида соҳани ўрганиш учун имкон яратиб берамиз.
Елкасида бирор масъулият бўлмасдан, соҳани фақат ичдан ўрганган номзод бизга йўналишни ривожлантириш дастурини тақдим этади. Биз шу асосда ундан ўзи тайёрлаган йиллик дастурга кўра натижаларни талаб қиламиз.

Мана шу учта тизим орқали 4-5 йил ичида соҳада малакали кадрларни тарбиялай оламиз деган ниятдамиз.

@madaniyatvazirligi
#савол
— Сизнинг қатор машҳур қўшиқларингиз муаллифи Шамсиддин Садоий Зангиотадаги шифохонанинг реанимация бўлимида оғир аҳволда ётган чоғида шоирнинг турмуш ўртоғи Иқбол Эргашева сиз ва бошқа санъаткорларга ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Билишимизча, ҳозир ҳам шоирнинг соғлиғида жиддий муаммолар бор. Қолаверса, уй-жойи йўқлиги сабаб яккаю-ягона 5 яшар ўғли ҳам улар билан яшамаётган экан. Айтингчи, ўша мурожаатдан сўнг Сизни машҳурлик даражасига олиб чиққан қатор қўшиқларингиз муаллифининг ҳолидан хабар олдингизми?

#жавоб
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков:

Менга шу пайтгача Шамсиддин Садоийнинг биргина шеърини қўшиқ қилиш насиб қилган. Аммо уларни яхши танийман. Яқинда хизмат сафарида бўлганимизда у кишининг мазаси бўлмай қолди ва биз уларни шифохонага ётқиздик. Лекин кейинчалик Шамсиддин Садоийда коронавирус ҳам аниқланди. Шундан сўнг шоирни Зангиотадаги давлат шифохонасига жойлаштирдик. Чунки ўша вазиятда бу энг тўғри йўл эди. Айнан мана шу касалхона ихтисослаштирилган ушбу касалликка.

Уларнинг аёллари эса хусусий шифохонага ўтказишни талаб қилди.
Лекин хусусий касалхонадан кўра, давлат шифохонасида даволаниш кўпроқ фойдали бўлаётганини тажрибалар кўрсатиб тургани учун биз бу нарсадан ўзимизни тийдик.

@madaniyatvazirligi
#савол
— Муқаддам ўғирлик ва талон-торожлик жиноятлари учун 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазосига тортилган шахсни вазирлик бош ҳисобчиси лавозимига сиз ишга олганмисиз? Раҳбар сифатида унинг иш фаолияти ҳақида фикрларингиз?

#жавоб
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков:

Йўқ, бу лавозимга ушбу ҳисобчини мен ишга олмаганман. Жиноят иши очилгач, ўша куниёқ уни ёнимга чақириб аризасини олдим. Бундан сўнг бу каби ишлар бўлмаслиги учун кадрларни ишга олишда қаттиқ назорат ўрнатилади.

@madaniyatvazirligi
#савол

Маданият вазирлиги томонидан яқинда сотиб олинган иккита автомобил масаласига тўхталиб ўтсангиз?

#жавоб
Молия масалалари бўйича вазир ўринбосари Умид Қўқонбоев:

Молия вазирлиги томонидан Вазирликка 8 та автомобил ажратилган. Бизда айни пайтда 7 та автомобил бор. Шулардан 2003 йилда сотиб олинган иккита автомобил яроқсиз ҳолга келиб қолгани сабабли ходимларимизда машинага зарурат пайдо бўлгани учун уларнинг ўрнига иккита машина ҳарид қилинди.

@madaniyatvazirligi
❗️“Вазир онлайн” да саволларга батафсил жавоблар берилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, вазирлик ходимлари, журналистлар ва кенг жамоатчилик қатнашган видеоконференция ниҳоясига етди.

Соҳадаги бир қанча кутилган ва кутилмаган масалалар кўтарилган ва ечимлари берилган "Вазир онлайн" биринчи видеоконференциясида кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган барча саволларга атрофлича жавоблар берилди.

@madaniyatvazirligi
Ўқувчилар учун экскурсия

Болаларнинг таътил кунларини ҳам мароқли, ҳам мазмунли ўтказиш учун кўпинча хиёбонлар, музейлар, театрларга олиб борамиз. Китобларда ўқиб танишган асарларининг саҳнада жонланиши, жониворлар ва буюмларни ўз кўзлари билан кўрган ўқувчиларда табиатга, санъатга меҳр уйғонади.

Шу боисдан ҳам Термиз археология музейи ташаббуси билан ўқувчи ёшларнинг музейга ташрифи ташкиллаштирилди. “Кузги таътил мароғи музейда” номли тадбирни илмий ходим Шерзод Ражабов очиб берди.
Шундан сўнг болаларга музей бўйлаб ажойиб, қизиқарли экскурсия ва таъмирлаш бўлимида маҳорат дарси ўтилди. Экспонатларнинг таъмирланишини ўз кўзлари билан кўрган болаларнинг турли, қизиқарли саволларига жавоблар берилди.

Шунингдек, яна бир маълумот, музей иш фаолияти сифатини ошириш мақсадида, ташриф буюрувчилар ўртасида томошабинларга хизмат кўрсатиш тизими, экспозициялар ва экскурсия сифатини баҳолаш каби саволлар ўрин олган ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Madaniyat.uz | Telegram |Facebook | Instagram
Forwarded from Segment.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

🔷 Ушбу ижтимоий роликда иқтидори бору, имконияти етарли бўлмаган, қоғозда пианино клавишларини чалган, пианинoнинг ўзини эса фақатгина орзу қиладиган қиз тасвирланган. Унга 5 ташаббус имкон берди.

Энди у ҳақиқий пианино клавишлари орқали куй чала бошлади. Ва катта саҳна...

Фарзандларимизнинг ташаббусларини бугун қўллаб-қувватлайлик!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz