Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
9.79K subscribers
30K photos
5.83K videos
77 files
12K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: info@madaniyat.uz

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳур, озод, эркин ва обод ҳаёт — бахтимиз қомуси.

Ҳурлик, озодликнинг беқиёс маъно-мазмуни ва аҳамияти қандай? Мустақиллик халқимизга нима берди? Бугунги пандемия шароитида энг улуғ, энг азиз байрамимизни қандай нишонлашимиз керак?

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг Давлат мукофоти билан тақдирланган маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳамда ватандошларимизга байрам табриги.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/madaniyatvazirligi
🔸Регистон майдонида "Самарқандда таълим тарихи" кўргазмаси очилди

Мирзо Улуғбек мадрасаси ташкил этилганининг 600 йиллиги муносабати билан Регистон майдонида "Самарқандда таълим тарихи" кўргазмаси очилди.

Кўргазма давомида турли даврларда таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланиши, унинг шакли, тизими, моддий таъминоти ҳақида батафсил маълумот берилади.

Экспозиция қадим замонлардан ҳозирги кунгача Самарқандда таълим тизимининг ривожланиш динамикасига бағишланади.

Таъкидлаш жоизки, Улуғбек мадрасаси Регистон майдонидаги энг қадимий мадраса бўлиб, Темурийлар давлати ҳукмдори ва астроном олим Улуғбек томонидан бунёд этилган.

Ушбу иншоот қурилиши Самарқандга Ўрта аср Шарқ фанининг асосий марказларидан бири сифатида шуҳрат келтирди.

Кўргазмада қатнашиш бепул.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
31 август – қатағон қурбонларини ёд этиш куни!

Эл-юртимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда қурбон бўлганлар хотираси миннатдор авлодлар ёдида абадий сақланиб қолади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 64-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Хасан Нуриллаев «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япониялик санъаткор Машуко Мазаки Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади. Кунчиқар мамлакат вакили ўзбек маданияти ва санътига бўлган қизиқишини юртимиз тилида баён этиб, ўзбек чолғусида куй чалиб миллий қўшиғимиздан хиргойи қилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри Республика қўғирчоқ театрларининг XII анъанавий кўрик фестивалига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
31август - "Қатағон қурбонларини ёд этиш куни"га бағишланади.

Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тохир Саидов ижросида.

Усмон Азим "Кундузсиз кечалар"

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти маданият маркази қайта таъмирланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркиянинг Эге университети ўқитувчиси, филология фанлари доктори Синем Кучукағаўғлу-Тунч Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг "Ойна" журнали бўйича докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Синем Кучукағаўғлу-Тунч халқимизни қутлуғ сана билан муборакбод этар экан, мазкур илмий тадқиқотини Ўзбекистон мустақиллигига бағишланганлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
#Тезкор Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафоти билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги журналист ва блогерлардан фейк маълумотларни тарқатмасликни сўрайди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафот этди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жамоаси Фатхулла Маъсудовнинг оила-аъзолари ва барча яқинларига чуқур таъзия изхор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
Дорогие коллеги!

Коллектив Татарского государственного Академического театра имени Г.Камала выражает глубокое соболезнование родным, близким и друзьям в связи с безвременной кончиной заслуженного артиста Узбекистана Фатхуллы Масудова.

Преданность Фатхуллы Хусановича нашему общему делу театрального искусства внушал колоссальное уважение и служил образцом для подражания. Вместе с Вами скорбим о постигшей нас утрате. Светлая память о нашем добром друге сохранится в наших сердцах.

Директор театра И.И.Якупов
Главный режиссер Ф.Р.Бикчантаев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қатағон қурбонлари хотирасига бағишланади #qatagon #qurbonlari

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
#Ифтихор

Истиқлолинг муборак азиз Ватаним!

Бугун ҳар қачонгидан ҳам ўзгача тонг отмоқда... Қадди басти кундан-кунга юксалаётган ҳур Ўзбекистонимизда эрк ва озодлик, миллий ўзлик, шаъну ғуруримиз тимсоли бўлган Истиқлолимизнинг 29 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу йиллар давомида, айниқса сўнгги пайтларда амалга оширилаётган мислсиз бунёдкорлик ишлари ақлни шоширади. Заҳматли меҳнатларнинг самарасини ҳис этиш, озод ва обод элимизнинг улуғвор қиёфасини кўриш бахти нақадар фараҳли!

Ушбу қутлуғ кунларда Муҳтарам Президентимизнинг бу ютуқларимизни кўриб, меҳнаткаш халқимиз фидойилигини миннатдорлик, шу билан бирга ғурур ва ифтихор билан эътироф этганларини чуқур ҳаяжон билан тинглаб, томоша қилдик...

Халқимизнинг мушкулини осон, узоғини яқин қиладиган кенг, равон йўллар, янги-янги метро станцияларидаги гўзаллик, орасталик юксак маданият тамойилларини кўз-кўз қилмоқда.

Янгидан барпо этилаётган осмонўпар бинолар, жаҳон тамаддунига дахлдор ақлли шаҳарларимиз янгиланаётган Ўзбекистоннинг, қаддию қадри осмонларга бўйлаётган халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами кунларида қалбларни қувончу шодликка тўлдиради.

Пандемия сабаб маҳзунликка юз тутган дилларга мадад, умид, ишонч бағишлайди... Беихтиёр юракларнинг туб-тубидан "Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним", деган шукроналикка, фахру ифтихорга йўғрилган изҳор янграйди.

Бу тинчликсевар, ватанпарвар халқимизнинг она юртига бўлган иқрори, муҳаббатидан дарак!
Бугунги улкан ютуқлар, юксалишларга боқиб, ўз халқи истиқлолини орзу қилган, бу йўлда жонини ҳам аямаган Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Қодирий, Усмон Носир, Чўлпон, Абдулла Авлоний каби маърифатпарвар, жадид боболаримиз сиймолари кўз олдимиздан бирма-бир ўтмоқда. Ахир халқининг озодлиги, она Ватан ҳурлиги, миллий маданиятимиз, қадриятларимиз тантанаси учун озмунча қонлар тўкилмаган.

Айтишадику, "Она тупроқ томчи сувдан лойга, томчи қондан эса Аллоҳ изми билан жон риштаси —Ватанга айланади". Демак, Ватан учун тўкилган қонлар беҳуда кетмайди. Қатағон қурбонларининг азиз жони уларнинг азиз Ватани бағрида, элининг қалбида!

Зеро, бу юксалишларнинг асосида жадидчилик ҳаракати ва уларнинг мақсад-муддаосини ифодалаган мустақиллик миллий мафкураси ётибди. Қолаверса, 29 йил аввал улар орзусига йўл очган Истиқлол деган неъмат турибди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, буларни унутиш мумкин эмас. Аслида садоқатли фарзандлар ўзларининг киндик қони тўкилган она замин тупроғини муқаддас билиб, уни ёт кўзлардан асраши, дориламон кунларга етиш насиб этмаган асл инсонлар хотирасини эъзозлаши зарур.

Бу ҳар бир ватанпарвар ўғил-қизнинг шарафли вазифаси, инсонийлик бурчидир.
Шунинг учун ҳам ҳар йили мустақиллик шодиёналари олдидан "Шаҳидлар майдони"да, "Қатағон қурбонлари хотира маскани" қошида ватан фидойилари ёд этилади, табаррук хотираларига таъзим бажо келтирилади.

Эртасига эса жасоратли аждодларимиз орзу қилган Мустақиллик шодиёналари давом этади. Бугун шундай улуғ кун! Аммо пандемия сабабли байрам оилавий тарзда ўтказилмоқда. Бу кейинги йиллардаги тўй-томошалар, шодиёналарнинг соғлик – омонликда ўтиши учун замин бўлади.

Бугунги қутлуғ кунимиз, энг улуғ, энг азиз байрамимиз — Мустақиллигимизнинг барқарорлиги, мустаҳкамлиги йўлида янада ғайрат-шижоат билан ҳаракат қилиб, эртанги кунимизнинг янада нурафшон бўлиши учун биргаликда курашайлик.

Зеро,  озод ва обод Ватан келажаги сизу бизнинг қўлимизда. Биргаликда ҳар қандай синовларни мардонавор енгиб ўтишимизга ишончим комил.

Яна бир бор улуғ айём муборак, азиз юртдошлар!

Озодбек Назарбеков,
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири  

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
ҲАМИША ҚАЛБИМИЗДА ЯШАЙДИ.

Эл-юртимиз ўзининг қадимий ва шонли тарихида кўпдан-кўп оғир синов ва машаққатларни бошидан кечирганини, уларнинг барчасини беқиёс мардлик ва сабр-матонат билан енгиб ўтганини ҳаммамиз яхши биламиз. Қаҳрамон халқимиз турли даврларда юз берган вабо ва ўлатлар, очарчилик, қаҳатчилик, уруш ва қатағонлардан азму қатъият билан омон чиққан.

Азалдан халқимизнинг қонида, суягида бўлган бундай олижаноб фазилатлар коронавирус пандемияси даврида яна бир бор яққол намоён бўлмоқда.

Бугунги кунда бу синовларни мардона енгиб ўтишда маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳам улкан ҳисса қўшмоқда. Айниқса, халқимиз орасида катта обрў-эътибор қозонган санъаткорларимиз ўзларининг барчани сабр-бардошга, ўзаро меҳр-оқибатли, аҳил ва ҳамжиҳат бўлишга даъват этувчи таъсирчан сўзлари ва чиқишлари билан юртдошларимиз қалбида эртанги ёруғ кунларга ишонч туйғусини уйғотаётганига ҳаммамиз гувоҳмиз.

Минг афсуски, бу касаллик туфайли кўпгина юртдошларимиз қаторида элимиз севган, истеъдодли санъаткорларни ҳам сўнгги йўлга кузатишга мажбур бўлдик.

Бугун биз ўзининг ўлмас образлари билан халқимиз қалбидан мустаҳкам жой олган Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова, машҳур композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Анвар Эргашев, барчамизнинг севимли актёримиз, Ўзбек Миллий академик драма театрига раҳбарлик қилиб, отахон театримиз ривожига катта ҳисса қўшган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг истеъдодли артисти Жанибай Утепбергенов, Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг маҳоратли актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаев ва бошқа санъаткорларимизнинг номларини эҳтиром билан ёдга оламиз.

Ўз фаолиятининг маъно-мазмунини она халқимизга, жонажон Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишда деб билган бу фидойи юртдошларимиздан бой маънавий мерос қолди.

Уларнинг театр саҳналарида, бадиий ва телевизион фильмларда яратган ёрқин образлари, юртимиз ва жаҳон миқёсида эътироф этилган мусиқий асарлари абадият мулки бўлиб қолиши, шубҳасиз.

Бу азиз инсонлар халқимизнинг қалби ва онги уйғоқ, ватанпарвар фарзандлари сифатида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг доимий иштирокчиси ва тарғиботчиси эдилар.

Улар катта ижод ва ҳаёт тажрибасига эга устозлар сифатида ўнлаб истеъдодли ёшларни тарбия қилдилар.
Бу бетакрор санъаткорларимиз ҳақида сўз борар экан, атоқли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг қуйидаги мисралари ёдга келади:

Санъатга бахш умрнинг ажиб мўъжизаси бор,
У дунёни тарк этса, ундан дунё қолади.
Одам умри сарҳадли, қўшиқ умри пойидор,
Навосоз юракларда ўлмас наво қолади.

Дарҳақиқат, бир ўлмас наво, пойидор қўшиқ сингари санъатга бахш умрлар ҳам завол билмасдир.
Миллий маданиятимиз ва санъатимизнинг фидойи намояндалари хотираси ҳамиша қалбимизда яшайди.

Уларнинг оилалари ва яқинларига, миллионлаб мухлисларига Маданият вазирлиги бутун санъат аҳли номидан чуқур таъзия билдириб, Яратгандан сабр-тоқат ва бардош тилайди.

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

С Днем независимости, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркий маданият халқаро ташкилоти ТУРКСОЙ номидан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
Театр ва кинотеатрларга рухсат берилмоқда

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб, қуйидагилар фаолиятига рухсат берилади:

томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига.

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига.

Барча объектларда санитария қоидаларига амал қилиш яъни, ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш; антисептик воситаларидан фойдаланиш, тиббий ниқобда бўлиш, ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi
#онлайн

Айни дамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ижодий имтиҳон жараёнлари билан танишмоқда.

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти жорий йилдан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди. Шу муносабат билан бўлажак мақом ижрочилари мазкур олий ўқув юртига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳон топширмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков имтиҳон ўтказиш учун белгиланган объектларда санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши, кузатув камералари ўрнатилганлиги ва имтиҳонларнинг шаффоф, ошкора ва адолатли ўтказилаётганлиги билан танишиш мақсадида институтга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/madaniyatvazirligi