S&P’ глобал рейтинг компанияси Ўзбекистонни огоҳликка чақирмокда
S&P’ Ўзбекистоннинг рейтингини «BB-» даражада тасдиқлаган бўлсада, кутилма (outlook) "барқарор"дан "салбий"га ўзгартирилган. Ҳисоботда қайд этилишича, ташқи қарз кутилганидан кўра юқори суръатда ўсмоқда ва агентлик ҳисоб-китоби бўйича йил охирига келиб Ўзбекистоннинг ликвид ташқи активлари (экспорт тушумлари, пул ўтказмалари, Марказий банк ҳисобидаги олтин валюта захиралари ) унинг ялпи ташқи қарзини қоплашга етмай қолади. Мазкур сабаблар туфайли кутилма салбий деб баҳоланган. Бу дегани келгусида Ўзбекистон рейтинги бир поғона пастлаши мумкин.
Ҳисоботда келтирилишича, Ўзбекистоннинг рейтинги:
-қарз олиш суръати ортиб, бюджетнинг ҳолати ёмонлашса;
-ташқи қарзга бўлган эҳтиёж янада ортса;
- давлат корхоналари ҳолати ёмонлашса;
- долларизация даражаси кучайса пасайтирилиши мумкин.
Кутилманинг салбийга ўзгартирилишининг яхши тарафи ҳам бор – бу Ўзбекистон учун рационал бўлмаган евроблигация чиқариш амалиётини энг камида бироз ортга суради. Бенчмаркми, ўзимизни кўрсатиш учунми, 2019 йилда АҚШ долларида деноминация қилинган суверен евроблигация чиқарган эдик. Бундан рухланган ҳолда кейинроқ банклар, давлат корхоналари бозорга чиқиши керак эди. Ўзсаноатқурилишбанк 300 млн долларлик евробондлар чиқариб, бунга улгурди ҳам.
Аслида бундай паст суверен рейтинг билан дунё бозорига чиқиш ва бунга банклар ва давлат корхоналарини мажбурлаш кўр-кўрона мамлакатнинг ташқи молиявий позициясини хатарга қўйиш эди. Бошқача айтганда, евроблигация чиқарилиб рейтинг кўтарилмайди, аввал рейтинг кўтарилади, кейин облигация чиқариш мумкин.
Умуман, S&P’ ҳисоботида Ўзбекистондаги жорий иқтисодий вазият ҳолис таҳлил қилингани бироз ҳайрон қолдириши мумкин. Сабаби, рейтинг агентлигига пулни рейтинг олувчи давлат ёки компания тўлайди ва бу манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқаради. Бундай ҳолатда рейтинг агентликлар мижознинг ҳамма “касаллар”ини ошкор этмаслиги мумкин. Лекин, S&P’ мавжуд рискларни кўрсатиб ўтган.
Хусусан, Ўзбекистоннинг рейтинги нима учун инвестиция тоифасига кирмаслигининг сабаби рейтингни аниқловчи 6 та омиллардан энг мухимлари – институтционал вазият ва жон бошига тўғри келувчи ички маҳсулотнинг пастлигидир. Мана шу иккита фактор бўйича Ўзбекистон 6 баллик (6 балл энг паст баҳо) тизимда 5 баллга баҳоланган. Институтционал вазият бўйича рейтинг пастлигининг сабаби сифатида мамлакатда қарор қабул қилиш жараёнининг ўта марказлашганлиги, институтлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанат принципларининг паст ривожланганлиги кўрсатилган. Мана қаерга эътибор қаратишимиз керак.
P.S. S&P’нинг Ўзбекистон бўйича ҳисоботи тўлиқ матни билан унинг сайтидан текинга рўйхатдан ўтиб танишиш мумкин.

Telegram
Moliya vazirligi
“S&P Global Ratings” agentligi O‘zbekiston suveren kredit reytingini “BB-” darajasida tasdiqladi, lekin reyting kutilmani o‘zgartirdi
Агентство "S&P Global Ratings" подтвердило суверенный кредитный рейтинг Узбекистана на уровне” BB -", но изменило прогноз

Халқаро валюта фонди 2020 йил учун прогнозларни янгилади. Базавий сценарий бўйича пандемия натижасида глобал иқтисодиёт бу йил -4,9%га пастлаши кутилмоқда. Бу жорий йилнинг апрел ойида эълон қилинган прогноздан 1,9 фоиз пунктга паст ҳисобланади. Бунинг сабаби - пандемиянинг таъсири 2020 йилнинг биринчи ярим йилида кутилганидан кўра кучлироқ бўлган. Шунингдек, мазкур инқироз даромади бўйича аҳолининг қуйи қатламига жиддий таъсир кўрсатади ва ўтган асрнинг 90 йилларидан бери қашшоқлик бўйича эришилган прогрессни йўққа чиқариши мумкин.
IMF
World Economic Outlook Update, June 2020: A Crisis Like No Other, An Uncertain Recovery
Global growth is projected at –4.9 percent in 2020, 1.9 percentage points below the April 2020 World Economic Outlook (WEO) forecast. The COVID-19 pandemic has had a more negative impact on activity in the first half of 2020 than anticipated, and the recovery…
Америкача орзу ёхуд Ўзбекистонда ҳам миқдорий юмшатиш (Quantative Easing)ни амалга ошириш керакми?
Давлатлар томонидан амалга оширилаётган турли экспериментлар билан ҳам мазкур инқироз эсда қоладиган бўляпти. Кўплаб ривожланган давлатлар иқтисодиётни тиклаш учун қилиш мумкин бўлган барча ишларни амалга оширмоқдалар. Масалан, АҚШ марказий банки хусусий компаниялар облигацияларни сотиб олишга киришмоқда. 6 ой олдин бундай ишга социализмга қайтиш деб баҳо берилган бўларди. Лекин, хозирги инқироз кўлами шу даражадаки, бундай чораларга нормал қаралмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ривожланган давлатларда қўлланилаётган чоралар ривожланаётган давлатлардаги иқтисодий сиёсатга ҳам босим ўтказмоқда. Гўёки шундай тасаввур борки, АҚШ, Германия, Буюк Британия ёки Франция амалга оширган чора-тадбирларни бемалол ривожланаётган давлатларда ҳам амалга оширса бўладигандек. Иқтисодчилар томонидан "нима учун мана бу давлат бундай қиляпти, биз шундай қилмаслигимиз керак?" дегандай фикрлар тез-тез янграб турибди. Бундай ёндашув, фикримизча, нотўғри. Сабаби ривожланган давлатлар билан бошқа давлатлар макроиқтисодий ҳолати ўртасида ер билан осмонча фарқ бор.
Шу ўринда ривожланган давлатлар қаторига кирмайдиган давлатларни ҳам икки тоифга ажратиб таҳлил қилиш керак бўлади – бозор иқтисодиёти ривожланаётган (“emerging economies” – Туркия, Россия, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Мексика ва х.к) ва ривожланаётган давлатлар (Ўзбекистон ҳам шу тоифага киради). Боиси, бозор иқтисодиёти ривожланаётган давлатлар амалга ошириши мумкин бўлган ишларни ҳам ривожланаётган давлатларда амалга ошириш амри маҳол.

Америкача орзу ёхуд Ўзбекистонда миқдорий юмшатиш (Quantative Easing)ни амалга ошириш керакми?
давоми
Дастлаб миқдорий юмшатиш ҳақида. Инқироз содир бўлса, иқтисодиётни тиклаш/рағбатлантиришни икки хил йўл бор – фискаль ва монетар сиёсат орқали. Фискаль сиёсат солиқларни пасайтириш, бюджет харажатларини кўпайтириш орқали, монетар сиёсат эса одатда асосий ставкани пасайтириш орқали амалга оширилади. Асосий ставка пасайтирилса инвестицияни рағбатлантиради ва пировардида бу иқтисодий ўсишни тезлаштиради.
2008 йилги иқтисодий инқироздан сўнг ривожланган давлатлар инқироздан чиқиш учун мазкур ставкани нолгача туширишига қарамасдан иқтисодиёт олдинги ҳолатга қайтмади. Фоиз ставка нол дегани Марказий банк ўзининг бизнес циклларга таъсир этувчи асосий инструментидан айрилди дегани. Яъни, номинал фоиз ставкани нолдан пастлатиб бўлмайди. Шунинг учун, мазкур давлатлар 2000 йиллардан буён Япония қўллаган чорага ўтишди – турли муддатли давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш орқали бозордаги узоқ муддатли фоиз ставкаларини пасайтиришга ҳаракат қила бошлади. Мақсад – пул кредит сиёсатини узоқ муддатда ҳам “юмшоқ” бўлишига эришиш. Шундан буён мазкур инструмент ривожланган давлатлар Марказий банкларининг асосий арсеналига айланди.
Ривожланаётган мамлакатларда эса вазият бироз бошқача – инфляция суръати ва фоиз ставкаси юқори. Анаънавий монетар сиёсат инструменти ўзини кучини йўқотмаган. Фоиз ставкасини пасайтириш орқали иқтисодиётни рағбатлантириш мумкин. Шундай бўлсада, кўплаб ривожланган давлатлар изидан бозор иқтисодиёти ривожланаётган давлатларда миқдорий юмшатиш копи-паст бўлаётган чоралардан бири бўлмоқда. Туркия, Польша, Малайзия, Филиппин, Индонезия, Венгрия, Жанубий Африка каби давлатларнинг Марказий банки ўзларининг ҳукумати томонидан чиқарилган облигацияларни сотиб олишга қарор қилди. Восита бир хил бўлсада, миқдорий юмшатишнинг мақсади бу давлатларда умуман бошқа – инқироз таъсирида мазкур мамлакатлар облигациялар бозорини тарк этаётган хориж капиталини ўрнини тўлдириш ва бозорда катта тўлқин содир бўлишини олдини олиш.
Ўзбекистонда ҳам миқдорий юмшатишни амалга ошириш керакми?
Ўзбекистонда, фикримизча, бугунги шароитда миқдорий юмшатишни амалга оширишга зарурият йўқ. Биринчидан, бизда ривожланган давлатлардаги ҳолат эмас – Марказий банк асосий фоиз ставкаси жуда баланд, инфляция даражаси юқори. Иккинчидан, бозор иқтисодиёти ривожланаётган давлатлар сингари бизда чуқурроқ миллий облигация бозори мавжуд эмас, яъни миқдорий юмшатиш орқали сотиб оладиган активни ўзи йўқ. Учинчидан, жуда кўпчилик ўйлаганидек, миқдорий юмшатиш бу пул эмиссия қилиш дегани эмас, шунчаки бунда бир ликвид актив – давлат қимматли қоғозлари иккинчи ликвид актив - Марказий банк резерв пули билан алмашади холос. Ва ниҳоят, миллий облигация бозори миқдорий юмшатиш орқали ривожантирилмайди. Аксинча, бу давлат бюжетини билвосита монетизация қилиш хавфини туғдиради. Бу эса шундоғам юқори бўлган инфляцияни тезлашишига олиб келиши мумкин. Ваҳоланки, бугунги қонунчилигимиздаги энг яхши нормалардан бири бу - Марказий банк томонидан бюджет дефицитини молиялаштирилишининг тақиқланганлиги.
Ҳозирги шароитда Марказий банк қилиши керак бўлган энг муҳим иш асосий ставкани белгиланган коридорда ушлаб туриш. Нима учун Марказий банк банклараро пул бозорида фоиз ставкани тўлиқ назорат қила олмаётганлиги ҳалигача тушунарсиз.
Ташқи қарз олишни камайтиришнинг энг мақбул йўли эса тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилишни кўпайтириш ва миллий капитал бозорини ривожлантириш. Бу ишлар эса негадир ўта суст амалга оширилмоқда.
@macrobs

www.bis.org
Emerging market economy exchange rates and local currency bond markets amid the Covid-19 pandemic
Borrowing through domestic currency bonds has not insulated emerging market economies (EMEs) from the financial shock unleashed by Covid-19; EME local currency bond spreads spiked amid sharp currency depreciations and capital outflows. Portfolio investors…
Миллий валютанинг қадрсизланиши экспортни қўллаб-қувватламайди
Макроиқтисодиёт ёки ҳалқаро савдо бўйича китобларга мўралаб қарасангиз аксиомага айланиб кетган бир механизмга кўз тушади – валюта курсининг қадрсизланиши (масалан, доллар курсининг кўтарилиши) экспортни рағбатлантириб, импортни чеклайди. Бу ҳақда оз-моз гаплашгандик – шок содир бўлди (СOVID-19 дан алангали салом), экспорт кескин пасайяпти ва савдо баланси (жорий ҳисоб)да катта дефицит пайдо бўляпти. Нима қилиш керак?
Стандарт макроиқтисодий рецепт – миллий валютани девалвация қилиш. Бу, биринчидан, импорт товарлари нархини ошириб, импорт ҳажмини камайтиради. Иккинчидан, девалвация миллий маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириб, экспорт ҳажмини кўпайтиради. Шу билан ҳамма нарса “чики-пуки” бўлади – импорт ҳажми камаяди, экспорт ортади.
Афсуски, экспортни кўпайтириш бунчалик осон эмас, акс ҳолда 1994 йилда 7 сўм бўлган долларнинг бугун 10200гача кўтарилиши (сўмнинг қадрсизланиши) экспортимиз ҳажмини мисли кўрилмаган миқдорга еткизиши керак эди. Кимдир контр аргумент келтириши мумкин, агар валюта курси девалвация қилинмаганда ҳозирги экпортимиз ҳажми бундан ҳам паст бўларди деб. Лекин, шу пайтга қадар юқоридаги рецептнинг ишлатилиши учун бош қош бўлган Халқаро валюта жамғармаси Бош иқтисодчиси Гита Гопинат бугун баралла айтмоқдаки, миллий валютани девалвация қилиш экспорт учун кутилганидек ёрдам бермайди.
Унинг фикрича, экспортнинг валюта девалвациясига қисқа муддатли “жавоби” деярли мавжуд эмас. Давлатлар кесимида қилинган таҳлил кўрсатмоқдаки, миллий валюта девалвацияси импортни камайтирган, экспортни эса деярли кўпайтирмаган.
Механизм қандай ишлаши керак: айтайлик 1 та маскани ишлаб чиқиш 10 минг сўм бўлсин, 70 рублдан сотилсин. Девалвациядан кейин 1 та маскани ишлаб чиқиш ҳали ҳамон 10 минг сўм, нарх эса 50 рублга тушсин. Рублдаги нархнинг тушиши маскага бўлган талабни кўпайтириши ва натижада экспорт ортиши керак.
Аммо, юқоридаги механизм амалда ишламайди. Биринчидан, компаниялар ўзаро олди-сотдини шартнома орқали амалга оширади ва нархлар олдиндан ўрнатилади. Бу дегани, қисқа муддатда мазкур нархлар деярли ўзгармайди. Ва энг муҳими нархлар ДОЛЛАРда белгиланади. Сўнгги ҳисоб китобларга кўра, бугунда халқаро савдо операцияларнинг 50% долларда амалга оширилади. Эътиборлиси, Марказий Осиё давлатларида бу кўрсаткич жуда юқори – экспортнинг 80-90% долларда ҳисоб-китоб қилинади.
Шунинг учун валюта девалвацияси кутилган натижани бермайди. Яъни, миллий валюта девалвация қилинишидан қатъий назар, чет элликлар учун маска яна ўша эски нархда тураверади.
Қисқа қилиб айтганда, товарларнинг долларда олди-сотди қилиниши қисқа муддатда валюта курсининг девалвациясидан келиб чиқувчи эффектларни йўққа чиқаради. Савдо балансида ўзгариш эса асосан импорт нархининг кўтарилиши орқали содир бўлади.
Шундай экан, биз ҳам мазкур маслаҳатларга қулоқ солсак фойдадан ҳоли бўлмайди. Сўмнинг қадрсизланииши Ўзбекистонда нафақат экспортни рағбатлантирмаяпти, балки инфляцияни жиловлашда ҳам ҳалақит қилмоқда. Аҳолининг нарх-наво бўйича кутилмаларига қарайдиган бўлсак, инфляцияга таъсир этувчи асосий омил сифатида доллар курсининг ошиши кўрсатилган. Пандемия натижасида аҳоли даромадларининг пасайиши, ишсизликнинг кучайиши ва иқтисодий ўсиш сўнгги 20 йилда энг паст кўрсаткични қайд этиб турган ҳолатда ҳам инфляцияни бир хонали сонга тушмаслиги валюта курсини активроқ бошқаришни талаб қилади. Зеро, миллий валютага бўлган ишончни сурункали равишда сўм курсининг тушиши орқали тиклаб бўлмайди.

MacroBS
Инқироз вақтида валютанинг алмашув курси (доллар курси) “ушлаб” турилиши керакми ёки йўқми?
Бу савол ривожланаётган давлатларга тегишли, сабаби ривожланган давлатларда капитал ҳаракати эркин ва валюта курси тартибга солинмайди.
Демак, юқоридаги савол бўйича…

Параллел дунёлар
Дунёдаги энг инновацион компаниялардан бирининг асосчиси ва директори Джеф Безос АҚШ конгрессида сўроқ қилиняпти. Джеф Безосни конгрессга чақиришдан мақсад унинг компанияси Amazon’ни қай даражада рақобат қонунчилигига амал қилаётганлигини текширишдан ўтказиш. Албатта, ҳар қандай компания борки, у бозорда монопол устунликка эришишни ҳохлайди. Сиз билан биз ўрганган серқуёш ўлкамиздаги вазиятдан фарқли равишда ғарбда компаниялар бунга бозордаги рақобатчиларидан устун бўлган инновацион маҳсулот ёки хизматлар яратиш (кўрсатиш) орқали эришади, одатда. Шунда ҳам уларнинг бозордаги устунлик ҳолати доимо қаттиқ назоратдан ўтказиб борилади.
Умуман олганда инновация ва рақобат ўртасида қарама-қаршилик бор. Сиз, айтайлик, бир янги турдаги товар ёки хизмат яратиб унга патент олсангизда, ундан мақсад қилинган даромадни олмай патентни ҳамма билан бўлишишга тўғри келса – бу, бир тарафдан, кейинги инновацияларни рағбатлантиришга тўсиқ бўлиши мумкин. Иккинчи томондан эса янги ғоянинг ишлатилиши ҳамма учун очиқ бўлса, бозорда ҳамма учун тенг имконият яратилади ва ўзаро рақобат бир хил нуқтадан бошланади. Лекин, амалиётда бу икки қарама-қаршиликни балансда ушлаб туриш қийинроқ. АҚШда ҳозир шу нуқтаи назардан технологик компаниялар – Apple, Google, Amazon, Facebook нинг бозордаги устун мавқеилари текширилмоқда.
Тасаввур қилинг, юқоридаги шундай компаниялардан бирининг асосчиси сифатида сизни сўроққа тутишса, ўзингизни қандай тутасиз? Қандай бўлганда ҳам Безосчалик позицияда туриш қийин бўлса керак... Мана унинг ўзининг компаниясини сўроққа тутилиши бўйича фикри:
… Мен шундай ҳисоблайманки, Amazon синчковлик билан ўрганилиши керак. Биз ҳар қандай йирик институтларни – ҳоҳ у компания бўлсин, ҳоҳ у давлат ташкилотлари ёки жамоат фондлари бўлсин – синчковлик билан текширишимиз керак. Бундай текширувлардан муваффақиятли ўтишга эришиш эса бизнинг маъсулиятимиздир...”
Энди Ўзбекистондаги вазият. Монополия қўмитаси қора металл парчалари ва чиқиндиларни сотиб олиш бўйича “Ўзметкомбинат” АЖнинг монополиясига чек қўймоқчи. “Ўзметкомбинат” АЖ эса бунга қарши. ХХI асрда бахслашиб юрган нарсаларимизни қаранг. Ундан ҳам қизиғи “Ўзметкомбинат” АЖнинг Монополия қўмитасига берган жавоби. Мана бу қисми (таржимасиз) алоҳида эътирофга лойиқ:
«Проект документа Антимонопольного комитета предусматривает отмену монополии АО «Узметкомбинат» на заготовку металлолома и передачу этого права некоему «независимому» предприятию под красивым лозунгом «создание равной конкурентной среды для всех предпринимателей на рынке»».
Албатта, АҚШ билан Ўзбекистонни солиштириш сизни ҳайрон қолдираётган бўлиши мумкин. Лекин, икки давлат ўртасидаги 200 йиллик фарқни кўриш учун жуда яхши мисол.
Ҳа, айтганча, бу икки параллел дунёлар кесиши мумкин: 50-100 йиллардан сўнг Джеф Безоснинг компанияси космосни ўзлаштиргач, бизнинг монопол жамиятимиздан темир-терсак парчаларини сотиб олиши мумкин. Яхши ният.

US About Amazon
Statement by Jeff Bezos to the U.S. House Committee on the Judiciary
Testimony before the Subcommittee on Antitrust, Commercial, and Administrative Law
Муаммо жамғармалар пастлигида эмас
Микроиқтисодий нуқтаи назардан мақбул бўлган ҳолат макро томондан қараганда тескариси бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам кўпинча макроиқтисодиёт бўйича хато фикрларга дуч келиб қоламиз.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатига бағишланган докладида аҳолининг жамғармаларига бағишланган қисмини (24-бет) таҳлил этишни тақозо этади. Сабаби мазкур қисмдаги фикрлар ва жамғарма бўйича муаммонинг диагностика қисми бир қанча саволларни пайдо қилади.
Унда айтилишича, сўнгги йилларда аҳолининг ялпи даромадлари ортиши билан уларнинг якуний истеъмолга қилган ҳаражатлари ҳам ўсган ва истеъмол ҳаражатларининг aҳолининг ялпи даромадларидаги улуши барқарор сақланиб қолган 79-81%.
Оддий қилиб тушунтирганда, сиз кеча 2 миллион даромад топгансиз ва шунинг 1,6 миллион cўмини истеъмолга йўналтиргансиз. Бугун даромадингиз 3 миллион бўлди ва сиз яна унинг 80 фоизини – 2,4 миллионини истеъмолга сарф этяпсиз. Яъни, даромад билан ҳаражат бирга бир ўсмоқда.
Бу эса улар кутган - одатда даромад кўпайса, аҳолининг якуний истеъмол харажатларининг истеъмолдаги улуши камайиши керак деган - гипотезага тўғри келмаяпти.
Мазкур гипотеза дастлаб Кейнс томонидан илгари сурилган бўлиб, уни бир гап билан қуйидагича ифодалаш мумкин:
Одамнинг даромади 1 долларга ортса, унинг истеъмоли ҳам ортади, лекин 1 доллардан кам миқдорга ортади.
Нима учун докладда келтирилган таҳлилда бундай ҳолат кузатилмаяпти? Бунинг сабаби у ерда аҳолининг ялпи даромади унинг ялпи истеъмоли билан солиштирилмоқда. Ялпи даромад ва истеъмол миллий ҳисоблар тизимидан олинадиган умумий (агрегат) кўрсаткичлар – сизнинг ҳам, менинг ҳам даромадим/истеъмолим эмас, балки гипотетик ўртача одамнинг кўрсаткичи. Умумий кўрсаткични олиб, даромад ортса ҳам аҳолининг жамғарма даражаси ўсмаяпти дейиш, нотўғри. Ялпи даромад билан ялпи истеъмол ўртасида бундай стабил боғлиқлик чиқиши, яъни истеъмол ҳаражатларининг aҳолининг ялпи даромадларидаги улуши барқарор кузатилиши табиий ва бу иқтисодиёт учун жуда яхши ҳолат ҳисобланади.
Эмпирик тадқиқотларда Кейнснинг гипотезаси қисқа муддатли даврда амал қилиши кузатилган бўлиб, одамлар истеъмоли ҳақиқатда жорий даромадга шундай реакция қилади. Бироқ, узоқ муддатда эса (яъни йиллар давомида) Милтон Фридман ва Франко Модильяни деган иқтисодичлар илгари сурганидек, истеъмолнинг даромаддаги улуши деярли ўзгармайди. (Бу назария «permanent income» ёки «life-cycle hypothesis» деб аталади.)
Даромад ўзгариши истеъмолга (жамғармага) қандай таъсир қилаётганини текшириш учун эса аҳолидан танланма орқали сўров ўтказилиб, ҳар бир танлама иштирокчисининг даромади ва истеъмоли ўрганилса, шундагина даромаднинг ўзгариши истеъмолнинг ўзгаришига қандай таъсир этаётганлигини кўриш мумкин ва бирор хулосага келиш мумкин.

Газета.uz
«Население еще недостаточно склонно сберегать» — ЦБ
Население еще недостаточно склонно сберегать средства из-за неразвитого финансового рынка и рынка капитала, низкой степени доверия к банкам и низкого уровня финансовой грамотности, следует из обзора Центробанка. Регулятор считает, что стимулирование роста…
Муаммо жамғармалар пастлигида эмас
давоми
Шунингдек, Марказий банк докладида иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкалар сақланиб қолишига қарамасдан якуний истеъмол ҳаражатларининг ялпи даромадлар таркибида улуши юқори сақланиши аҳолида етарлича жамғармага мойиллик мавжуд эмаслигини кўрсатади дейилган. Аммо, иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкаларнинг даражаси эмас, балки унинг ўзгариши ялпи истеъмолга таъсир этиши мумкин.
Ижобий реал фоиз ставка нима дегани? Бу бугунги истеъмол келажакдаги истеъмолдан қимматроқ дегани. Масалан, реал фоиз ставка 5% бўлса, бугунги олма эртанги олманинг нархидан 5%га қиммат дегани. Агар шу ставка ортса, масалан, 7 ёки 8% бўлса, унда сиз билан биз бугун камроқ истеъмол қилиб кўпроқ жамғаришимиз керак деб фараз қилинади.
Фридман (Модиляьни)нинг истеъмол динамикаси бўйича назарияси эса бу борада узил-кесил жавоб бермайди. Унга кўра, реал фоиз ставканинг ўзгариши истеъмолчи айни пайтда жамғармага эгалиги ёки қарздорлигига қараб жамғармаларни кўпайтириши ёки камайтириши мумкин. Қисқа қилиб айтганда, докладда қайд этилганидек нафақат ижобий фоиз ставкаларнинг мавжудлиги, балки ижобий фоиз ставкаларнинг ўсиши ҳам жамғармани кўпайтирмаслиги мумкин.
Умуман жамғармаларга бағишланган Марказий Банк докладининг юқоридаги қисмидан шунақа хулоса қилиняптики, иқтисодиётда жамғармалар билан боғлиқ муаммо бор. Аслида эса, Атиф Миан манa бу ерда таъкидлаганидек, ривожланаётган давлатлар иқтисодиётининг муаммоси жамғармалар эмас, балки етарли бўлмаган инвестициялардир. Яъни, муаммони паст жамғармалар сифатида эмас, балки етарлича инвестиция киритилмаётганлиги деб номлаш тўғри бўлади.
Энг муҳими паст жамғарма даражаси бу одамларнинг жамғариш ўрнига ахмоқларча истеъмол билан шуғулланаётганидан эмас, балки иқтисодиётдаги инвестиция қилиш билан боғлиқ структуравий муаммолар билан изоҳланади. Шунинг учун асосий эътибор иқтисодиётга киритилаётган инвестициялардаги муаммоларга қаратилиши керак. Мазкур инвестицияларнинг катта қисми марказлашган ва квази-давлат корхоналари орқали амалга оширилишини ҳисобга олсак, уларнинг самарадорлиги таҳлил қилиниши, баҳоланиши керак. Сабаби Кейнс 1936 йили айтиб ўтганидек, иқтисодиётда жамғармалар инвестицияни яратмайди, балки инвестиция ўзининг жамғармасини "қидириб топади”.
Хулоса қилиб айтганда, жамғармаларни кўпайтириш одамларни жамғаришга чақириш орқали эмас, балки инвестиция киритишдаги муаммоларни ва инвестиция муҳитини яхшилаш орқали эришилади. Одамлар жамғармаси ҳақида қайғуриш шарт эмас, сабаби хаёт-мамот масалалари учун улар маълум даражада жамғармага эга бўлади.

Twitter
Atif Mian
It has long been said about many developing countries that they have a "low saving rate problem" But this is not a helpful diagnosis and in fact can give a very misleading interpretation Growing up, I heard people say this about Pakistan as well. But it's…
Ўзбекистоннинг экспорти қанчалик олтинга боғланган?
Айрим статистик маълумотлар:
- Олдинги йилларга нисбатан таққослаганда 2019-йил умумий экспорт хажмининг кескин ўсишида олтин экспорти катта рол ўйнаган. Ўтган йилги экспортдаги 4 млрд долларлик ўсишнинг ярми олтин экспортининг кўпайиши ҳисобига тўғри келган ва унинг умумий экспортдаги улуши олдинги йиллардаги ўртача 20%дан 27,5%га етган;
- 2010 йилдан кейинги маълумотларга кўра, фақат 2018 йили олтин экспорти пасайсада, умумий товар ва хизматлар экспорти ортган;
- 2015-2016 йиллари олтин экспорти ошишига қарамасдан умумий экспорт кўпаймаган. Бошқача айтганда, олтинни ҳисобга олмаганда товар ва хизматлар экспорти камайган;
- 2017 йилда эса экспортдаги ўсиш фақат олтин ҳисобидан келган;
- Эътиборлиси, 2020 йилнинг ўтган 7 ойлик якунига келиб олтиннинг жами экспортдаги улуши 40%га етган. Олтин экспорти, асосан, йилнинг II ярмида амалга оширилишини ҳисобга олсак, мазкур улушни кўпайишини кутиш мумкин.
Манба

АҚШ Марказий банки монетар сиёсати стратегиясида ўзгариш бўлади
АҚШ Федерал захира тизими (Марказий банк)ининг Раиси Джером Пауэлл Джексон Холл конференциясида мамлакат монетар сиёсатидаги муҳим ўзгаришни маълум қилди. Унга кўра, эндиликда АҚШ Марказий банкининг узоқ муддатли стратегияси ўртача инфляцияни таргетлашга айлантирилади.
Бугунги кунгача Федерал захира тизимининг (ФЗТ) асосий таргети йиллик 2% инфляцияга эришиш ҳисобланган. Бироқ, 2012 йилдан буён сурункали равишда ФЗТ бу мақсадга эришолмай келмоқда. Пандемиядан олдин АҚШда сўнгги йиллардаги ишсизлик даражаси рекорд даражада паст бўлишига қарамасдан нарх-навода кўтарилиш кузатилмади. Бу эса ФЗТ ўзининг асосий ставкасини белгилашда фойдаланадиган ва иқтисодчилар орасида Филлипс эгри чизиғи* деб номланувчи моделни қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Стратегияни ўзгартириш нима беради?
ФЗТнинг бугунги кунгача стратегияси ҳисобланган 2%лик инфляция таргетига эриша олмаслиги АҚШда инфляция бўйича келгусидаги кутилмаларни ҳам пасайтирмоқда. Бу ўз навбатида реал фоиз ставкаларни юқори ўрнатилишига олиб келиши ва натижада ФЗТ белгиловчи ва бизнес циклларига таъсир қилувчи асосий инструменти бўлган қисқа муддатли фоиз ставканинг инвестицияни рағбатлантиришдаги ролини нейтраллаштиришга олиб келади.
Бундан ташқари, аввалги режимда ўтган йилларда эриша олинмаган инфляция кўрсаткичи ФЗТ томонидан кейинги йиллар учун таргетда ҳисобга олинмаган. Масалан, ФЗТ 2%лик нарх ўсишини таргет қилсаю, амалда 1% бўлса, кейинги йил учун таргет 3% эмас, балки яна 2% бўлган.
Янги режим - ўртача инфляцияни таргетлашда эса ўтган йилларда эришилмаган кўрсаткичлар келгусидаги таргетда ҳисобга олинади. Марказий банк маълум бир даврни (йиллар) белгилаб олади ва шу давр учун ўртача инфляция мақсадини белгилайди. Ўтган йилларда эришилмаган инфляция таргетининг қисми кейинги йилларда етказиб олишга ҳаракат қилинади. Бу дегани ФЗТ маълум даврларда инфляцияни юқорироқ бўлишига қўйиб бериши ва фоиз ставкани кўтармаслиги мумкин.
АҚШ монетар сиёсатининг дунё молия бозори учун аҳамияти ҳисобга олинса режимдаги мазкур ўзгаришнинг аҳамияти юқори. Сабаби, деярли барча давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам бевосита ёки билвосита АҚШнинг монетар сиёсатига боғланган. Шу билан бирга, дунёдаги энг қудратли Марказий банк бошлаб берган ўзгаришни келгусида бошқа Марказий банклар давом эттиришини ҳам кутиш мумкин.
* Филлипс эгри чизиғи - инфляция ва ишсизлик даражаси ўртасида тескари боғлиқликни кўрсатади. Агар ишсизлик даражаси юқори бўлса инфляция паст, ишсизлик паст бўлса инфляция юқори бўлади.

www.federalreserve.gov
2020 Statement on Longer-Run Goals and Monetary Policy Strategy
The Federal Reserve Board of Governors in Washington DC.
Атиф Миан: Жамиятда ўзгаришлар қандай содир бўлади?
Энг қийин саволлардан бири бу – жамиятдаги ўзгаришларга нима сабаб бўлади?
"Тўғри яшайдиган" жамиятлар бир-бирларига ғамхўрлик қилади, ишончни ривожлантиради, умумий манфаат учун ишлашга интилади ва натижада бойиб боради.
"Нотўғри яшайдиган" жамиятлар ҳамма нарсани тескари амалга оширадиганга ўхшайди ва натижада камбағал бўлиб қолаверади.
Жамиятларнинг ҳар иккала тури ҳам барқарор, яъни улар узоқ вақт давомида шундай яшаши мумкин.
Табиий савол туғиладики, қандай қилиб нотўғри ишлайдиган жамиятни тўғри ишлайдиган жамиятга ўзгартириш мумкин? Тизим даражасида ўзгаришлар қандай юз беради?
Шубҳасиз, бу эрда битта жавоб йўқ. Аммо, шу нарса аниқки, ўзгариш қийин бўлади, жуда қийин.
Нотўғри яшайдиган жамиятларнинг нотўғри яшашининг сабаби уларда шундай гуруҳлар мавжудки, улар коллектив равишда назоратни ушлаб туради ва жамият шундай ишлашидан фойда кўради.
Жамиятни тўғри ишлашга ўзгартириш бу мазкур “дўстлар”ни хафа қилишни талаб қилади ва табиийки улар буни ёқтирмайдилар.
Ва, мана шу ерда ўзгариш учун нима керак деган саволга жавоб ётади: ЖАСОРАТ
Одамлар умумий манфаат учун ўзигагина қадрли бўлган нарсаларини кўпроқ хавф остига қўйишни бошламагунча ўзгариш бўлмайди. Бу шунчаки ҳақиқатни гапириш ёки адолатсизликнинг бир қисми бўлишни рад этиш каби оддий бўлиши мумкин.
Атиф Миан

Пандемия ҳам, иқтисодий пасайиш ҳам давом этади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишида -2% пасайиш бўлишини кутмоқда. Айтиш керакки, бу прогноз шу пайтга қадар Халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича берилган прогнозлар ичида энг пессимистидир.
Бунинг асосий сабаби сифатида ташқи факторлар – экспорт, мигрантлар пул ўтказмаларидаги пасайиш келтирилган. Аммо, ҳисоботда нима учун бундай кескин пасайиш кутилаётганлиги батафсилроқ ёритилмаган.
Шу билан бирга, ЕТТБ мазкур ўзгаришлар бўйича умумий ҳисобот ҳам чоп этган ва унда бир қатор қизиқ статистик таққослашларни кўриш мумкин. Хусусан, ЕТТБ худудига кирувчи 37 давлат ичида товарлар экспорти энг кўп қисқарган 3 та давлат қаторида Ўзбекистонни кўриш мумкин. Бу асосан нефт ва нефт маҳсулотлари ва пахта толаси экспортининг пасайиши ҳисобига юз бермоқда. Энг сўнгги статистик маълумотларга кўра, товарлар экспорти август ойида олтин экспортининг кўпайиши ҳисобига ўтган йил ҳолатига тенглашган. Экспортнинг бошқа позицияларида эса камайиш сурати ўзгармаган ва йил охиригача бирор ижобий ўзгаришни кутмаса ҳам бўлади.
Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти ташқи факторлар ўзгаришига ўта сезилувчан. Қўшимча қилиб айтиш мумкинки, бу ҳолатни ёмонлаштирувчи яна бир факт бор: ташқи секторимиз иқтисодиёти жуда ҳам заиф ва шокларга мойил бўлган давлатлар - Россия, Қозоғистон, Туркияга боғлиқ. Инқироз яна бир бор кўрсатяптики, бой давлат бўлиш учун, шоклар енгилроқ ўтиши учун бой мамлакатлар билан савдо-сотиқ қилиш керак. Бой давлатлар истеъмол қиладиган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш керак. Акс ҳолда кўп такрорланувчи глобал инқироз цикллари юзимизга "тарсакини" ҳар сафар бошқаларга нисбатан қаттиқроқ тушириб кетаверади.
Яна бир ҳолат – кичик бизнес вакиллари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, давлат томонидан кичик бизнесни қўллаб қувватлаш масаласида ҳам охирги поғоналардамиз. Инқирозга қарши курашиш бўйича ажратилаётган маблағлар миқдори ЯИМга нисбатан салкам 2%га етсада, корхоналарга ажратилган ёрдамлар асосан сиз билан биз учун қадрли бўлган давлат корхоналарига насиб этган. Шу кунга қадар Антикризис фондан корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 2,16 трлн сўмнинг 80-90%и юқоридаги корхоналарга йўналтирилган. Шунинг учун мана шу ёрдам турини – корхоналарга эмас, балки давлат корхоналарига берилган ёрдам деб ўқисак тўғрироқ бўлади.
Иқтисодий ўсиш бўйича прогнозга келсак, турли ташкилотлар берган прогнозлар ўртасидаги фарқлардан келиб чиқиб шуни айтиш керакки, бу рақамларда ҳалигача катта ноаниқликлар мавжуд. Менимча, ҳозирги ҳолатда энг аниқ прогноз – йилнинг охирги кунига қилинган прогноз бўлиб чиқса керак.

Ebrd
EBRD revises down economic forecasts amid continuing coronavirus uncertainty
Халқаро валюта жамғармасидан масофада юрган маъқул
Пандемия ва глобал иқтисодий инқироз ривожланаётган давлатлар экспортини камайтирди. Бу эса уларнинг валюта тушумини камайишига ва тўлов баланси билан боғлиқ муаммоларини кучайишига олиб келди.
Бундай вазиятда мазкур давлатларга ёрдам халқаро молиявий ташкилотлар – Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва регионал институтлар (Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки в х.к)дан берилиши керак.
Бунда кўп иқтисодчиларни хавотирга солган энг муҳим масалалардан бири мазкур ёрдамлар маълум бир “шартлар” (conditional) асосида берилиши мумкинлиги эди ва улар бу ташкилотлардан пандемия пайтида ёрдамни (қарзни) шартларсиз беришга чақиришиб келаётгандилар.
Бир қарашда халқаро ташкилотлар бу маслаҳатларга амал қилгандек кўринганди. Лекин, Eurodad жамияти ўрганишича, ХВЖ томонидан 80та давлатга ажратилган қарзлар бўйича қўйилган шартлар буни тескарисини кўрсатяпти. Бошқача айтганда, ХВЖ қарз беришда ўзининг одатий паразит сиёсатидан воз кечмаган.
Паразит сиёсат нимадан иборат?
Одатда давлат тўлов баланси билан боғлиқ муаммога дуч келса ХВЖдан ёрдам сўрайди. Улар шарт қўяди – қарз олишдан олдин ёки қарзни қайтариш давомида маълум бир ишлар амалга оширилиши керак. Масалан, бюджет харажатлари қисқартирилиши, бюджет дефицити, ташқи қарзлар, халқаро резервлар миқдорига чегаралар белгиланиши мумкин.
Нима учун бундай шартлар қўйилади дейишингиз мумкин. Сабаби, ХВЖ томонидан бериладиган қарзлар гаровсиз ва пастроқ фоиз ставкада берилади ва қарзни қайтариш учун қандайдир инструмент керак. Инструмент - мана шу шартлар ҳисобланади.
Бундай шартлар асосида макроиқтисодий сиёсат олиб бориш одатда инқирозни янада чуқурлаштиради. Бюджетдаги ижтимоий харажатлар, одамларнинг иш ҳақи кесилади ва бу табиийки, одамлар норозилигини келтириб чиқаради.
Шунингдек, бундай сиёсат иқтисодий жиҳатдан ҳам нотўғри эканлиги эмпирик жиҳатдан исботланган. Сабаби инқироз пайтида одатда давлат томонидан контрциклик сиёсат амалга оширилади ва бюджет харажатлари кўпайтирилади. Қўшимчасига, инқироз пайтида фискал мультипликатор – яъни бюджетдан сарф этиладиган бир сўмнинг иқтисодий ўсиш учун ижобий таъсири юқори бўлади. Яъни, инқироз бюджет харажатларини кесадиган эмас, балки кўпайтирадиган пайт.
Шу туфайли, ХВЖнинг мазкур сиёсати – Шарқий Осиё мамлакатлари, Греция, Аргентина, Венгрия, Руминия, Миср ва яна бир қатор давлатларда инқирозни янада чуқурлашишига олиб келган, холос.
Юқоридаги тадқиқотга қайтсак, ХВЖ мана шундай глобал пандемия шароитида ҳам ўзининг сиёсатидан воз кечмаган. Берилган қарзларда шартлар мавжуд эмаслиги таъкидлансада, юқоридаги ўрганиш кўрсатишича, 80та қарз олган давлатдан 72 таси 2021 йилнинг ўзидаёқ фискал консолидацияни бошлаши кўзда тутилган. 2023 йилгача деярли барча мамлакатда солиқлар кўтарилади ва ҳаражатлар пасайтирилади.
Бизга буни нима аҳамияти бор деган савол туғилиши мумкин. Аҳамияти шундаки, юқоридаги қарз олган 80 та давлат ичида Ўзбекистон ҳам бор. Ундан ҳам ёмон томони 2020 йилда пандемияга қарши кураш учун ёналтирилган маблағлар ўрнини тўлдириш учун ЯИМга нисбатан бюждет ҳаражатлари энг кўп кесилган давлатлар қаторида 3-ўринда турибмиз. Дарҳақиқат, эсингларда бўлса жорий йилнинг ўзида икки марта бюджет харажатлари қисқартирилганди.
Davletovuz ёзганидек “бу пулларга аслида ўнлаб боғчалар, мактаблар, ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши керак эди. Яна минглаб ўқитувчилар, давлат хизматчилари мукофот пуллари, меҳнатига қўшимча ҳақ олиши лозим эди. Минглаб оилаларнинг даромади қисқартирилди, дегани.”
Нима қилиш керак? Ҳохлаймизми йўқми ХВЖ билан ҳар бир давлат “яшаш”га мажбур. 190 та давлат аъзо. Фақат улар билан масофада турган маъқул - масофа эса қарз олганда жуда ҳам яқинлашади. Масофада туриш учун эса мамлакат иқтисодиёти яхши бошқарилиши керак. Пандемиягача буни эплаб келаётгандик, ҳар ҳолда. Ундан сўнг ҳам давом эттиришимиз керак.

Eurodad
Arrested Development: International Monetary Fund lending and austerity post Covid-19
European Network on Debt and Development
2020 йилда иқтисодий ўсиш қандай бўлади?
Халқаро валюта жамғармаси 2020 йил учун прогнозларни янгилади. Базавий сценарий бўйича глобал иқтисодиёт бу йил -4,4%га пастлаши кутилмоқда. Бу жорий йилнинг июнь ойида эълон қилинган прогноздан 0,8 фоиз пунктга юқори ҳисобланади.
ХВЖнинг прогнозига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон иқтисоди 0.7 фоизга ўсади.
Демак, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши бўйича энг сўнгги прогнозлари:
ХВЖ - 0.7%
Жаҳон банки - 0,4 ~ 0,8 %
Европа тикланиш ва тараққиёт банки - -2% (минус)
Осиё тараққиёт банки - 0,5%

A Long, Uneven and Uncertain Ascent
The COVID-19 pandemic continues to spread with over 1 million lives tragically lost so far. Living with the novel coronavirus has been a challenge like no other, but the world is adapting.
Муаммонинг илдизи фискаль сиёсатда
Марказий банкнинг бугунги йиғилишда кейинги йиллар учун пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Асосий мақсад - кейинги йилларда инфляция бўйича қўйилган кўрсаткичга эришиш. Жуда ҳам тўғри йўналиш. Бир хонали инфляцига эришиш макроиқтисодий барқарорликнинг энг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади.
Шунингдек, пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларига эътибор берсак, Марказий банк келгусида базавий ва оптимистик сценарийда монетар сиёсатни “нисбатан қатъий”, яъни фоиз ставкаси юқорироқ бўлишини маълум қилмоқда. Бу қанчалик тўғри йўл бўлади?
Ўзбекистондаги монетар-фискаль сиёсатнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқсак, инфляцияни яратувчи омиллар асосан самарасиз фискаль ҳаражатлардир. Тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Иқтисодиётда ресурслар чекланган. Бу ресурсларнинг истеъмолчиси бир тарафдан давлат ҳисобланса, иккинчи томондан хусусий сектордир. Агар давлат томонидан ресурслар самарали ишлатилмаса, бунинг оқибатида иқтисодиётда юқори фоизлар шаклланади. Иқтисодчилар буни “crowding out” деб аташади. Масалани янада ёмонлаштирувчи ҳолат – Ўзбекистонда давлат сектори ресурслар учун хусусий сектор билан тенг шароитда курашмайди. Улар учун турли кўринишдаги доимий имтиёзлар мавжуд.
Сўнгги йилларда давлат бюджети ҳаражатлари кескин ортди. Мазкур пул маблағларининг самарадорлиги нисбатан паст эканлигини ҳисобга олсак, монетар сиёсат бўйича белгиланган мақсадга эришишда фискаль ҳаражатларни қанчалик самарали ишлатилаётганлигини баҳолаш ва самарасиз ҳаражатларни кескин камайтиришни талаб этади. Бошқача айтганда, Ўзбекистон шароитида монетар сиёсат фискал сиёсат билан ҳамоҳанг олиб борилмаса, инфляция бўйича қўйилган мақсадга эришиб бўлмайди.
Агар бюджет ҳаражатларидаги самарасиз ҳаражатлар камайса, монетар сиёсатни “нисбатан қатъий” позициясидан қочиш мумкин бўлади. Бу иқтисодиётда фоиз ставкаларнинг пастроқ шаклланишига ва хусусий инвестицияларни кўпайишига туртки беради. Натижада, пул-кредит сиёсатининг йўналишида кўрсатиб ўтилган - иқтисодиётда рақобат муҳитининг ривожланишига ва меҳнат унумдорлигини ошишига эришса бўлади. Акс ҳолда, инфляция бўйича қўйилган мақсадни ортидан қувиб юраверамиз.

Central Bank of Uzbekistan
🔸Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани бошланди. Унда Марказий банк Раиси Мамаризо Нурмуратов иштирок этмоқда.
🔸Матбуот анжумани "O‘zbekiston 24" ва "UzReport" телеканаллари ҳамда Марказий банкнинг "Facebook"даги…

Серқуёш, Замбияга ўхшама!
Замбия ҳам ислоҳотларни биздан 5 йил олдин, 2011-йили бошлаган экан;
Давлат қарзи 2011 йили ЯИМга нисбатан 21% бўлса, ҳозир - 120%. Ташқи қарзлар асосан евробондлар чиқариш ва Хитойдан олинган қарзлар ҳисобига шаклланган .
Жуда ўхшаш Серқуёшга. Серқуёш, Замбияга айланма, қайт бу йўлингдан!
https://www.economist.com/middle-east-and-africa/2020/11/14/zambia-is-starting-to-look-like-zimbabwe-the-failure-next-door

The Economist
Zambia is starting to look like Zimbabwe, the failure next door
The government blames covid-19. It should look in the mirror
Хулоса учун
Олмани олма билан таққослаш керак дейди, инглизлар. Охирги пайтлар айрим рақамларимиз ривожланган давлатларга солиштириб юбориляпти. Шунга Нигерия бўйича қуйида берилган рақамлар асқотиб қолиши мумкин.
Иқтисодиёт диверсификация қилинмаган – Африка давлатлари билан савдо айланмаси ЯИМга нисбатан атиги 2%.
Бутун иқтисоди нефть хом-ашёсига боғланган. Нефт - экспортнинг, давлат бюджетининг асосий тушумини ташкил этади.
1970 йилда Нигерия жон бошига ЯИМи Индонезияникидан 2 баравар юқори бўлган. Бугун эса тескариси.
Нефтни экспорт қилсада – бензин етишмайди. Сабаби, нефтни қайта ишлай олмайди.
Нефтни экспорт қилсада, аҳолисини свет билан таъминлай олмайди. Энергия қашшоқлиги бўйича ҳолат ақл бовар қилмас даражада: 200 млн одам 28 млрд квт/соат энергия сарф этади.
Таққослаш учун бу кўрсаткич Хиндистонда - 1500 млрд квт/соат, Хитойда - 6500 млрд квт/соат.
Шундай бўлсада одамларига қойил қолиш керак – бир гигаватт электр қувватига тўғри келувчи ЯИМ бўйича дунё бўйича энг катта кўрсаткичга эга экан. Яъни, электрэнергия тармоғи шу даражада самарасизки, хатто, Ўзбекистон ҳам хавас қилса бўлади.
Ишсизлик, айниқса ёшлар ўртасидаги ишсизлик юқори. Салкам аҳолисининг ярми - 94 млн киши қашшоқликда яшайди. Аҳолининг ярми мамлакатни тарк этиш истагида.
21-аср драмаси бўлиши мумкин экан Нигерия. Хулоса қилишга яхши давлат экан. Хулоса қиладиган давлатлар бор, ҳозирча.

Substack
Chartbook Newsletter #10
Nigeria at a crossroads?
АҚШ энди демократик давлат эмасми?
Давлатларнинг сиёсий режим қандайлигини таснифловчи The Polity Project деган проект бор. Шу проект 2020 йилдан бошлаб АҚШнинг сиёсий тизимини «демократия»дан «анократия»га туширган.
Polity орқали 1800-йилдан то бугунга қадар ҳар бир давлатнинг сиёсий режимининг кандай ўзгарганлигини кўриш мумкин. Бунда ҳар бир давлатга бахо (индекс) ҳисоблаб чиқилган бўлиб, унинг интервали -10 дан +10 гача. -10 бу автократик, +10 эса соф демократик давлат дегани.
Рейтингга кўра, агар қўйилган баҳо +6 дан баланд бўлса, мазкур давлат «демократик» ҳисобланади. Бунда, давлатни демократия ёки демократия эмаслигига ажратишда фуқаролар ўзларининг хоҳиш-истакларини ифода эта олиши ва ижро ҳокимиятининг чегараланганлиги ҳолатига бахо берилади. Рейтингдаги энг муҳим кўрсаткичлардан бири “ижро этувчи ҳокимиятнинг чегараси/тийиб турилиши” бўлиб, энг катта вазн шунга берилган.
Юқорида айтилганидек, Polity 2020-йилдан бошлаб АҚШнинг рейтингини +8 дан +5 баллга туширган. Бу рейтинг бўйича Америка энди демократик давлат эмас… анократия. Қанчалик тўғри бундай таснифлаш? АҚШ энди «демократик» давлат эмасми?
Халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Пол Постнинг фикрича, АҚШни бундай таснифлаш нотўғри ва мантиқсиз. Агар 2020-йилдаги воқеалар бир нарсани кўрсатиши керак бўлса, бу демократиянинг асосий компоненти бўлган ижро ҳокимиятининг чегараланганлиги АҚШда қанчалик кучли эканлигини кўрсатди. Унинг фикрича, Трампнинг Президентлик давридаги хулқ-атворининг шундай ёмонлиги, айнан АҚШда ўзаро тийиб-туриш механизмлари, ижро ҳокимиятининг фаолияти чекланганлигининг ифодасидир.
Бундай тарзда АҚШнинг рейтинги пасайтирилиши биринчи марта эмас. 2016-йили хам АҚШнинг рейтинги +10 дан +8га туширилган. 2016-йилда нима содир бўлган деб ўйларсиз… Трампнинг сайланиши. Агар мазкур кўрсаткичга ишонилса, АҚШда демократия даражаси 2016-йилда 1845-йилга нисбатан паст бўлган деган хулосага келинади. Худди шундай ҳолат Буюк Британия билан ҳам содир бўлган. Брекзитнинг содир бўлиши Буюк Британиянинг рейтингини пастлашишига олиб келган.
Мазкур пасайтирилишлар хам тадқиқотчилар томонидан сўроқ остига олинган. Кўпчиликнинг фикрича, Polity’нинг давлатларни демократияга ажратишдаги муаммолари тизимли, унда узвийлик мавжуд эмас. Агар одамлар мазкур бахоларни "ясовчилар"и хоҳлагандек овоз бермаса, бу рейтингни пасайтириш учун асос эмас, албатта. Ёки «сайловда ютқазиш, демократияни бой бериш дегани эмас”.
Юқоридаги муаммолардан ташқари, кўпинча, мазкур индексларда “ғарбий тарафкашлик” (“western bias”) ҳам учраб туради. Ғарбий тарафкашлик дегани, агар мазкур индекслар ғарбдан ташқарида яшовчи одамлар томонидан тузилса, бошқача чиқиши мумкинлигини англатади. Мисол сифатида, Пол Пост Эроннинг рейтинги 1997-2003 йилларда 9 бандга кўтарилиши Эроннинг демократлашуви билан заррача боғлиқ эмаслигини, балки шу йилларда про-вестерн сиёсат юритиш тарафдори бўлган ва Америка билан яхши муносабатни ўрнатган Хатамининг Президентликка келиши билан боғлиқлигини кўрсатувчи тадқиқотга эътиборни қаратади.
Қанчалик бу индексдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ? Пол Пост қайд этганидек, бу лойиха эгалари АҚШда яшаб туриб, етарли ахборотга эга бўлиб хам АҚШнинг сиёсий режимини тўғри бахолай олмаяпти… Бошқа давлатларни қандай индекслашини тасаввур қилиш кийин эмас.
The Polity бахоси бўйича Ўзбекистоннинг рейтинги 1991 йилдан 2018 йилгача ўзгармаган -9. Албатта, Ўзбекистон тўлиқ демократик давлатга айланмаганлиги аниқ, лекин 2016 йилдан кейинги ўзгариш шу баллни хаттоки 1 бандга бўлсада кўтармагани ҳайрон қоларли. Оооозгина бўлса ҳам ўзгариш бўлганку, тўғрими?
Нимаси муҳим бу индексни? Жуда кўплаб тадқиқотлар, айниқса демократияга оидлари асосан мана шу индексга асосланади. Шундан келиб чиқиб хулосалар, таклифлар берилади. А, тагини кўтариб, ичига озгина кирсанг мана шундай муаммолари бор.
Демократия билан боғлик турли тадқиқотларда шунга ҳам назар ташлаб қўйган маъқул.

Paul Poast
According to The Polity Project, the US is no longer a democracy. Why does that matter? Why is the Polity Project wrong? [THREAD]