2020 йилда иқтисодий ўсиш қандай бўлади?
Халқаро валюта жамғармаси 2020 йил учун прогнозларни янгилади. Базавий сценарий бўйича глобал иқтисодиёт бу йил -4,4%га пастлаши кутилмоқда. Бу жорий йилнинг июнь ойида эълон қилинган прогноздан 0,8 фоиз пунктга юқори ҳисобланади.
ХВЖнинг прогнозига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон иқтисоди 0.7 фоизга ўсади.
Демак, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши бўйича энг сўнгги прогнозлари:
ХВЖ - 0.7%
Жаҳон банки - 0,4 ~ 0,8 %
Европа тикланиш ва тараққиёт банки - -2% (минус)
Осиё тараққиёт банки - 0,5%
@macrobs

IMF
A Long, Uneven and Uncertain Ascent
The COVID-19 pandemic continues to spread with over 1 million lives tragically lost so far. Living with the novel coronavirus has been a challenge like no other, but the world is adapting.
Муаммонинг илдизи фискаль сиёсатда
Марказий банкнинг бугунги йиғилишда кейинги йиллар учун пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Асосий мақсад - кейинги йилларда инфляция бўйича қўйилган кўрсаткичга эришиш. Жуда ҳам тўғри йўналиш. Бир хонали инфляцига эришиш макроиқтисодий барқарорликнинг энг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади.
Шунингдек, пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларига эътибор берсак, Марказий банк келгусида базавий ва оптимистик сценарийда монетар сиёсатни “нисбатан қатъий”, яъни фоиз ставкаси юқорироқ бўлишини маълум қилмоқда. Бу қанчалик тўғри йўл бўлади?
Ўзбекистондаги монетар-фискаль сиёсатнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқсак, инфляцияни яратувчи омиллар асосан самарасиз фискаль ҳаражатлардир. Тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Иқтисодиётда ресурслар чекланган. Бу ресурсларнинг истеъмолчиси бир тарафдан давлат ҳисобланса, иккинчи томондан хусусий сектордир. Агар давлат томонидан ресурслар самарали ишлатилмаса, бунинг оқибатида иқтисодиётда юқори фоизлар шаклланади. Иқтисодчилар буни “crowding out” деб аташади. Масалани янада ёмонлаштирувчи ҳолат – Ўзбекистонда давлат сектори ресурслар учун хусусий сектор билан тенг шароитда курашмайди. Улар учун турли кўринишдаги доимий имтиёзлар мавжуд.
Сўнгги йилларда давлат бюджети ҳаражатлари кескин ортди. Мазкур пул маблағларининг самарадорлиги нисбатан паст эканлигини ҳисобга олсак, монетар сиёсат бўйича белгиланган мақсадга эришишда фискаль ҳаражатларни қанчалик самарали ишлатилаётганлигини баҳолаш ва самарасиз ҳаражатларни кескин камайтиришни талаб этади. Бошқача айтганда, Ўзбекистон шароитида монетар сиёсат фискал сиёсат билан ҳамоҳанг олиб борилмаса, инфляция бўйича қўйилган мақсадга эришиб бўлмайди.
Агар бюджет ҳаражатларидаги самарасиз ҳаражатлар камайса, монетар сиёсатни “нисбатан қатъий” позициясидан қочиш мумкин бўлади. Бу иқтисодиётда фоиз ставкаларнинг пастроқ шаклланишига ва хусусий инвестицияларни кўпайишига туртки беради. Натижада, пул-кредит сиёсатининг йўналишида кўрсатиб ўтилган - иқтисодиётда рақобат муҳитининг ривожланишига ва меҳнат унумдорлигини ошишига эришса бўлади. Акс ҳолда, инфляция бўйича қўйилган мақсадни ортидан қувиб юраверамиз.

Telegram
Central Bank of Uzbekistan
🔸Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани бошланди. Унда Марказий банк Раиси Мамаризо Нурмуратов иштирок этмоқда.
🔸Матбуот анжумани "O‘zbekiston 24" ва "UzReport" телеканаллари ҳамда Марказий банкнинг "Facebook"даги…

Серқуёш, Замбияга ўхшама!
Замбия ҳам ислоҳотларни биздан 5 йил олдин, 2011-йили бошлаган экан;
Давлат қарзи 2011 йили ЯИМга нисбатан 21% бўлса, ҳозир - 120%. Ташқи қарзлар асосан евробондлар чиқариш ва Хитойдан олинган қарзлар ҳисобига шаклланган .
Жуда ўхшаш Серқуёшга. Серқуёш, Замбияга айланма, қайт бу йўлингдан!
https://www.economist.com/middle-east-and-africa/2020/11/14/zambia-is-starting-to-look-like-zimbabwe-the-failure-next-door

The Economist
Zambia is starting to look like Zimbabwe, the failure next door
The government blames covid-19. It should look in the mirror
Хулоса учун
Олмани олма билан таққослаш керак дейди, инглизлар. Охирги пайтлар айрим рақамларимиз ривожланган давлатларга солиштириб юбориляпти. Шунга Нигерия бўйича қуйида берилган рақамлар асқотиб қолиши мумкин.
Иқтисодиёт диверсификация қилинмаган – Африка давлатлари билан савдо айланмаси ЯИМга нисбатан атиги 2%.
Бутун иқтисоди нефть хом-ашёсига боғланган. Нефт - экспортнинг, давлат бюджетининг асосий тушумини ташкил этади.
1970 йилда Нигерия жон бошига ЯИМи Индонезияникидан 2 баравар юқори бўлган. Бугун эса тескариси.
Нефтни экспорт қилсада – бензин етишмайди. Сабаби, нефтни қайта ишлай олмайди.
Нефтни экспорт қилсада, аҳолисини свет билан таъминлай олмайди. Энергия қашшоқлиги бўйича ҳолат ақл бовар қилмас даражада: 200 млн одам 28 млрд квт/соат энергия сарф этади.
Таққослаш учун бу кўрсаткич Хиндистонда - 1500 млрд квт/соат, Хитойда - 6500 млрд квт/соат.
Шундай бўлсада одамларига қойил қолиш керак – бир гигаватт электр қувватига тўғри келувчи ЯИМ бўйича дунё бўйича энг катта кўрсаткичга эга экан. Яъни, электрэнергия тармоғи шу даражада самарасизки, хатто, Ўзбекистон ҳам хавас қилса бўлади.
Ишсизлик, айниқса ёшлар ўртасидаги ишсизлик юқори. Салкам аҳолисининг ярми - 94 млн киши қашшоқликда яшайди. Аҳолининг ярми мамлакатни тарк этиш истагида.
21-аср драмаси бўлиши мумкин экан Нигерия. Хулоса қилишга яхши давлат экан. Хулоса қиладиган давлатлар бор, ҳозирча.

Substack
Chartbook Newsletter #10
Nigeria at a crossroads?
АҚШ энди демократик давлат эмасми?
Давлатларнинг сиёсий режим қандайлигини таснифловчи The Polity Project деган проект бор. Шу проект 2020 йилдан бошлаб АҚШнинг сиёсий тизимини «демократия»дан «анократия»га туширган.
Polity орқали 1800-йилдан то бугунга қадар ҳар бир давлатнинг сиёсий режимининг кандай ўзгарганлигини кўриш мумкин. Бунда ҳар бир давлатга бахо (индекс) ҳисоблаб чиқилган бўлиб, унинг интервали -10 дан +10 гача. -10 бу автократик, +10 эса соф демократик давлат дегани.
Рейтингга кўра, агар қўйилган баҳо +6 дан баланд бўлса, мазкур давлат «демократик» ҳисобланади. Бунда, давлатни демократия ёки демократия эмаслигига ажратишда фуқаролар ўзларининг хоҳиш-истакларини ифода эта олиши ва ижро ҳокимиятининг чегараланганлиги ҳолатига бахо берилади. Рейтингдаги энг муҳим кўрсаткичлардан бири “ижро этувчи ҳокимиятнинг чегараси/тийиб турилиши” бўлиб, энг катта вазн шунга берилган.
Юқорида айтилганидек, Polity 2020-йилдан бошлаб АҚШнинг рейтингини +8 дан +5 баллга туширган. Бу рейтинг бўйича Америка энди демократик давлат эмас… анократия. Қанчалик тўғри бундай таснифлаш? АҚШ энди «демократик» давлат эмасми?
Халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Пол Постнинг фикрича, АҚШни бундай таснифлаш нотўғри ва мантиқсиз. Агар 2020-йилдаги воқеалар бир нарсани кўрсатиши керак бўлса, бу демократиянинг асосий компоненти бўлган ижро ҳокимиятининг чегараланганлиги АҚШда қанчалик кучли эканлигини кўрсатди. Унинг фикрича, Трампнинг Президентлик давридаги хулқ-атворининг шундай ёмонлиги, айнан АҚШда ўзаро тийиб-туриш механизмлари, ижро ҳокимиятининг фаолияти чекланганлигининг ифодасидир.
Бундай тарзда АҚШнинг рейтинги пасайтирилиши биринчи марта эмас. 2016-йили хам АҚШнинг рейтинги +10 дан +8га туширилган. 2016-йилда нима содир бўлган деб ўйларсиз… Трампнинг сайланиши. Агар мазкур кўрсаткичга ишонилса, АҚШда демократия даражаси 2016-йилда 1845-йилга нисбатан паст бўлган деган хулосага келинади. Худди шундай ҳолат Буюк Британия билан ҳам содир бўлган. Брекзитнинг содир бўлиши Буюк Британиянинг рейтингини пастлашишига олиб келган.
Мазкур пасайтирилишлар хам тадқиқотчилар томонидан сўроқ остига олинган. Кўпчиликнинг фикрича, Polity’нинг давлатларни демократияга ажратишдаги муаммолари тизимли, унда узвийлик мавжуд эмас. Агар одамлар мазкур бахоларни "ясовчилар"и хоҳлагандек овоз бермаса, бу рейтингни пасайтириш учун асос эмас, албатта. Ёки «сайловда ютқазиш, демократияни бой бериш дегани эмас”.
Юқоридаги муаммолардан ташқари, кўпинча, мазкур индексларда “ғарбий тарафкашлик” (“western bias”) ҳам учраб туради. Ғарбий тарафкашлик дегани, агар мазкур индекслар ғарбдан ташқарида яшовчи одамлар томонидан тузилса, бошқача чиқиши мумкинлигини англатади. Мисол сифатида, Пол Пост Эроннинг рейтинги 1997-2003 йилларда 9 бандга кўтарилиши Эроннинг демократлашуви билан заррача боғлиқ эмаслигини, балки шу йилларда про-вестерн сиёсат юритиш тарафдори бўлган ва Америка билан яхши муносабатни ўрнатган Хатамининг Президентликка келиши билан боғлиқлигини кўрсатувчи тадқиқотга эътиборни қаратади.
Қанчалик бу индексдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ? Пол Пост қайд этганидек, бу лойиха эгалари АҚШда яшаб туриб, етарли ахборотга эга бўлиб хам АҚШнинг сиёсий режимини тўғри бахолай олмаяпти… Бошқа давлатларни қандай индекслашини тасаввур қилиш кийин эмас.
The Polity бахоси бўйича Ўзбекистоннинг рейтинги 1991 йилдан 2018 йилгача ўзгармаган -9. Албатта, Ўзбекистон тўлиқ демократик давлатга айланмаганлиги аниқ, лекин 2016 йилдан кейинги ўзгариш шу баллни хаттоки 1 бандга бўлсада кўтармагани ҳайрон қоларли. Оооозгина бўлса ҳам ўзгариш бўлганку, тўғрими?
Нимаси муҳим бу индексни? Жуда кўплаб тадқиқотлар, айниқса демократияга оидлари асосан мана шу индексга асосланади. Шундан келиб чиқиб хулосалар, таклифлар берилади. А, тагини кўтариб, ичига озгина кирсанг мана шундай муаммолари бор.
Демократия билан боғлик турли тадқиқотларда шунга ҳам назар ташлаб қўйган маъқул.

Twitter
Paul Poast
According to The Polity Project, the US is no longer a democracy. Why does that matter? Why is the Polity Project wrong? [THREAD]
Марказий банк мустақиллиги ва даромадлар тенгсизлиги
10та макроиқтисодчидан сўрасанг 11таси қўшиладиган бир ғоя бор – Марказий банк ўз фаолиятида ҳукуматдан мустақил бўлиши керак. Хақиқатда сўнгги йилларда бутун дунё амалиётида Марказий банкларга инфляция бўйича қўйилган мақсадга эришиш учун мустақиллик берилиши умумий трендга айланди. Ва бу иш макроиқтисодиёт фанида эришилган энг катта амалий ютуқлардан бири сифатида қараб келинади.
Мазкур жараён билан параллель равишда эса сўннги 40 йилда кўплаб ривожланган давлатларда даромадлар тенгсизлиги ҳам кучайди. Аҳолининг маълум бир кичик қатлами эгалик қиладиган даромад (бойлик) улуши катталашиб кетди. Тенгсизлик масаласи, айниқча, француз иқтисодчиси Томас Пикеттининг “Capital in the Twenty-First Century” китоби инглиз тилига таржима қилингандан сўнг иқтисодиётнинг бош мавзусига айланди қолди. Унинг сабаблари, келтириб чиқарувчи омиллари ва оқибатлари бугун авторитет иқтисодчиларнинг диққат эътиборида.
Энди бу баҳсга Жаҳон банки иқтисодчилари ҳам қўшилмоқда. Бу қўшилиш кўплаб мақроиқтисодчиларни устидан муздек сув қуйгандай бўлса ажабмас. Сабаби Жаҳон банки иқтисодчиларининг сўнгги тадқиқотида ёзилишича - Марказий банк мустақиллиги мамлакатда (даромадлар/бойлик буйича) тенгсизликни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин экан.
Бу дастлаб ғайритабиий гипотезадек туюлиши мумкин. Чунки макроиқтисодиёт бўйича исталган китобни очиб қарасангиз монетар сиёсат узоқ муддатда нейтрал ҳисобланади - иқтисодий ўсиш, даромадлар тақсимоти каби реал ўзгарувчиларга таъсир кўрсатмайди.
Бу тадқиқотда ҳам шу ҳолатга урғу берилган ҳолда Марказий банк мустақиллиги тенгсизликни тўғридан- тўғри келтириб чиқаради деб иддао қилинмайди. Балки, муаллифлар фикрича, мазкур боғлиқлик Марказий банк мустақиллигининг натижасида пайдо бўлувчи сиёсатларнинг ҳосиласидир. Бошқача айтганда, Марказий банк мустақиллигинининг «побочный эффекти» тенгсизликни келтириб чиқаради.
Соддароқ тушунтирганда Марказий банк мустақиллиги шароитида давлатнинг монетар ва фискаль сиёсат юритиш имкониятлари чегараланди. Бироқ бу хукуматни бошқа алтернатив – микроиқтисодий чоралар кўришга ундайди. Булар қандай чоралар? Тадқиқот муаллифлари учта сиёсатга урғу беради :
- банк-молия тизимининг либераллаштирилиши ва кредитлаш жараёнининг кучайиши;
- мехнат бозорининг ислох этилиши;
- ижтимоий химоя тизимининг сустлашиши.
Айнан шу 3 та сиёсат охир-окибатда даромадлар тенгсизлигини келтириб чиқариши, уни кучайтириши мумкин.
Авторлар Марказий банк мустакиллигини таъминлашга қаратилган институтционал ўзгаришдан мақсад қанчалик эзгу бўлмасин, у тенгсизликдек кучли ижтимоий муаммони пайдо бўлиши, уни кучайишига хисса қўшиши мумкин деб хулоса қилади. Ўзбекистонда хам Марказий банк мустакиллигини таъминлаш йўлида бундай акс таъсирларни эътибордан қочириш керак эмас. Хар холда тенгсизлик яхши феномен эмас.

Марказий банк мустақиллигининг акс таъсири
Макроиқтисодиёт фани сал ғалатироқ. Маълум бир макроиқтисодий сиёсат бўйича якдил фикрга келиб турилганда, уни инкор қилувчи фикрлар пайдо бўла бошлайди. Шундайлардан энг охиргиси Жаҳон банки тадқиқотчилари томонидан иддао қилиняпти: Марказий банк мустақиллиги…
Халқаро валюта жамғармасининг глобал иқтисодиёт бўйича янги прогнозларни
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2021-йил учун макроиқтисодий прогнозларини янгилади. Унга кўра, ўтган йилги кескин пасайишдан сўнг глобал иқтисодиёт жорий йилда 6%га ўсиши кутилмоқда. Эътиборлиси, бу галги кутилмалар жамгарманинг октябрь ойидаги прогнозларидан бироз яхшиланган.
Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларида иқтисодий ўсиш прогнозлари қуйидагича:
- Хитой - 8,4%;
- Россия - 3,8% .
- Қозоғистон - 3,2%.
ХВЖнинг прогнозига кўра, 2021-йилда Ўзбекистон иқтисоди 5,0% га ўсади. Аввалроқ, Жаҳон банки иқтисодий ўсишни 4,8% бўлишини башорат қилганди.
——————
2020-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш сурати 1,6%ни ташкил этганини ҳисобга олсак жорий йилда кутилаётган иқтисодий ўсиш ўтган йилда эришилмаган (5-6% атрофидаги) ўсишни қоплаш учун етарли бўлмайди.

IMF Blog
Managing Divergent Recoveries
By Gita Gopinath
عربي, 中文, Español, Français, 日本語, Português, Русский
It is one year into the COVID-19 pandemic and the global community still confronts extreme social and economic strain as the human toll rises and millions remain unemployed. Yet, even…

Халқаро валюта жамғармасидан “вертолёт пуллар”
Пандемия натижасида дунё иқтисодиётида тинчлик пайтидаги энг ёмон ҳолат қайд этилди. ХВЖнинг маълумотларига кўра, 2020 йилда глобал ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш 3,5%га камайган бўлса, 150 дан ортиқ давлатларнинг жон бошига ЯИМ ҳажми 2021 йилда 2019 йилга нисбатан камайган.
Пандемия инфляция даражаси паст, давлат бюджетида етарлича захиралар мавжуд, етарлича халқаро валютага эга, давлат қарзи барқарор бўлган ривожланган ва айрим ривожланаётган давлатлар учун иқтисодий жиҳатдан қийинчилик туғдирмаяпти. Бироқ, айрим ривожланаётган ёки даромади паст тоифага мансуб давлатлар эса бундай қулай иқтисодий вазиятдан мосуво.
Пандемиянинг иқтисодий асоратларидан тўлақонли қутулиш - аҳолини қўллаб-қувватлаш керак, вакциналаштириш, қарзларни қайтариш - учун қўшимча маблағ керак. Пулни қаердан олади бу давлатлар? Қўшимча пул эмиссияси иқтисодий вазиятни ёмонлаштиради, ташқаридан қарз олиш қиммат.
Шу боис кўплаб иқтисодчилар 2008 йилги инқироздан сўнг амалга оширилган ишни қайтаришни– яъни ХВЖ томонидан унинг энг катта қуроли бўлган “Махсус қарз олиш ҳуқуқлари” (SDR)дан фойдаланишни сўраётгандилар.
SDR ХВЖнинг ҳисоб-китоб бирлиги бўлиб, унга аъзо давлатларнинг квотасига мутаносиб равишда тақсимланадиган, халқаро ҳисоб-китобларларда ишлатилувчи халқаро захира актив. Бирор мамлакат, агар зарурият туғилса, ўзига тегишли SDRни бошқа валютага алшмаштириши, гаровга қўйиши, своп битимларда ишлатиши, у орқали қарзларини қайтариши мумкин. Қисқа қилиб айтганда, мамлакатнинг халқаро захираси учун муҳим актив.
Халқаро молиявий аҳволни яхшилаш, давлатларнинг иқтисодий имкониятини ошириш мақсадида ХВЖ ва ниҳоят қўшимча 650 млрд долларлик SDR чиқаришга яқин турибди. Ҳажми жиҳатдан бу сафарги SDRни жойлаштириш тарихдаги энг каттаси бўлади.
Нима учун 650 млрд доллар ва у қандай тақсимланади?
Ҳар бир SDRнинг янги чиқарилуви ХВЖ кенгаши аъзоларининг камида 85% томонидан мақулланиши керак. АҚШнинг овоз бериш улуши 16,5 фоиз. АҚШнинг розилигисиз бундай чиқарилув имконсиз. АҚШнинг Трапм бошчилигидаги аввалги ҳукумати бундай ҳаракатни маъқулламай келган бўлса, Байден ва унинг командаси SDR чиқаришга яшил чироқни кўрсатди. АҚШнинг қонунчилиги бўйича SDRнинг янги чиқарилуви натижасида АҚШга тақсимланувчи миқдор унинг бугунги кундаги квота миқдоридан ортмаса АҚШ Ғазначилигининг овоз бериш қарори учун Конгресснинг алоҳида рухсати шарт эмас. Шунинг учун ХВЖ 650 млрд доллар чиқарилиш бўйича қарор қабул қилган.
650 млрд доллар ХВЖга аъзо давлатларнинг бугунги кундаги квотасига мутаносиб равишда тақсимланиши инобатга олинса ривожланаётган давлатларга тегадиган улуш жами сумманинг 42,2%ни ташкил этади.
Ўзбекистоннинг ХВЖда бугунги кундаги квота улуши – 0,12%га тенг. Бу дегани тахминан 780 млн доллар (650 млрднинг 0,12 фоизи) Ўзбекистонга тақсимланишини англатади. 780 млн доллар - жуда кичкина сумма эмас. Бу йил давлат чиқармоқчи бўлган Евробондлар миқдоридан озгина камроқ экан. Асосийси эса - бу қарз эмас, актив.

IMF Managing Director Kristalina Georgieva Welcomes the Executive Board’s Backing for a New US$650 Billion SDR Allocation
Юқори инфляция сиёсий феноменми?
Туркияга ўхшаб инфляция билан курашаётган яна бир давлат бор – Бразилия. Бразилияда ҳам инфляция даражаси икки хонали рақамга яқинлашиб қолган. Туркия Марказий банкидан фарқли равишда инфляцияни пасайтириш учун жорий йил Бразилия Марказий банки кетма-кет 5 маротаба фоиз ставкани кўтаришга мажбур бўлди. Лекин ҳали-ҳамон инфляция пасайиш трендига қайтмади. Бразилия Марказий банки октябрь ойида ҳам асосий ставкани кўтаришга сигнал бермоқда.
Умуман олганда бугунги кунда инфляция глобал иқтисодий муаммога айланиб улгурган. Ва, иқтисодчиларнинг аксарият кўпчилик қисмининг фикрича, ҳозирги инфляция табиатига кўра монетар сиёсат билан алоқаси йўқ. Асосий муаммо – ялпи таклиф билан боғлиқ. Нарх наво кўтарилиши пандемия натижасида глобал иқтисодиётни “ўчирилиб қўйилиши”, талабнинг тикланишига таклифнинг улгурмаётганлиги, етказиб бериш занжирларидаги узилишлар (supply chain), йил бошидаги қурғоқчилик каби Марказий банклар назоратидан ташқаридаги факторлар таъсирида рўй бермоқда. Шунинг учун “Марказий банклар фоиз ставкани кўтаришга шошмаслиги керак” деган фикрлар кўпроқ тош босяпти.
Шу маънода фоиз ставка инфляцияга қарши курашишда яхши инструментми ёки йўқми деган савол бугун яна баҳсга айланган. Бу баҳсни четлаган ҳолда Туркия ва Бразилиянинг тажрибасида яна бир бошқа бир умумийликни кўриш мумкин. Бу – иқтисодий сиёсатга нисбатан бизнес ва бозорда ишонч бўлишининг муҳимлиги.
Туркия каби Бразилия ҳам сиёсий муаммолар гирдобида. Келаётган йилдаги сайлов олдиндан популистроқ бўлган Бразилия Президенти Жаир Болсанаро ва Бразилия Олий суди ўртасидаги низо Бразилия валюта курсига салбий таъсир кўрсатмоқда. Кейинги йилнинг бюджет сиёсати бўйича ҳам хавф-хатарлар мавжуд. Буларнинг барчаси инфляция рақамларида акс этмоқда.
Макроиқтисодий консенсус – инфляция юқориласа, фоиз ставкани кўтариш кераклиги бўйича ҳаракатланаётган Бразилия ва унинг тескарисини амалга ошираётган Туркияда ҳам асосий муаммо - сиёсий. Балким, Милтон Фридменнинг диктуми ҳақиқатда бироз бошқачадир. (Юқори) инфляция ҳар доим ва ҳар ерда монетар феномен эмас, балки сиёсий феномендир.

bakiroo
Турк лираси, кутилганидек, яна қулади
Эрдоган Марказий банк бошқаруви аъзоларини ҳайдаб солгач, бугунги бўлиб ўтган йиғилишда бошқачароқ қарор кутишнинг ўзи мантиқсизлик бўларди.
Балки шунинг учун Туркия Марказий банки асосий ставкани 1% эмас, бирданига…

Илон Маск энг бой одам
Куни кеча Тесла компаниясининг бозор капитализацияси – акциялар сони ва миқдори кўпайтмаси – 1 триллион (!) АҚШ долларидан ортиб, Илон Маскни дунёдаги энг бой одамга айлантирди. Кечаги савдо якунлари бўйича Тесланинг бир дона акциясининг нарҳи 1 034,07 доллардан ёпилди.
Шу ўринда Тесланинг яқин тарихи қизиқ. 2018-йили Илон Маск теслани публичный (акциялари бозорда савдо қилинувчи) компаниядан прайвтга (бир нечта одам эгалик қилувчи) айлантирмоқчи бўлади. Яъни, бозорда сотилаётган акцияларни барчасини 420$ доллардан сотиб олишини ва бунинг учун маблағни Саудия Арабистонининг суверен фондидан олишга келишганини маълум қилади. Бироқ, Маск бу ишни амалга ошира олмайди ва Тесла акциялари бозорда эркин олди-сотди қилинадиган оммавий компания сифатида қолади.
Мана шу воқеадан то ҳозирги кунга қадар Тесланинг акциялари 1,100%га (орада битта акция 5га бўлинган) ўсган. Ўтган перспективада қаралса, Тесла юқоридаги битимни амалга оширганда компания акцияларини арзон нарҳда сотиб олган бўларди. Чунки, бугун 1 034,07 доллардан сотилаётган акцияларни 420 доллардан сотиб олган бўларди.
Аммо, бу гапларнинг ҳаммаси гипотетик фаразлар. Компания прайвтга айланса бозорда унинг котировкасини, ҳақиқий бозор баҳосини аниқлайдиган “табло” мавжуд бўлмасди. Бозордан чиқиб кетса, акцияларга талаб яратиб, нарҳини кўтарувчи ритейл – майда инвесторлар мавжуд бўлмасди. Маскнинг бойлиги бугун 288,6 млрдга тенглигини ҳеч ким билмаган бўларди.
Оммавий капитал бозорнинг энг катта қиймати ҳам шу – сизнинг қанчалик бой ва муваффақиятли эканлигингизни кўрсатади.
Ғарбда ҳам очиқ капитал бозорини ҳушламайдиганлар кўпайган – “фақат фойда олишга қаратилган”, “узоқ муддатли барқарор ривожланиш билан уйғун эмас” деган фикрлар учрайди. Маск ҳам айнан шундан шикоят қилга ҳолда Теслани прайвт компанияга айлантиришни мақсад қилганди.
Бозор эса сеҳрли кучга эга. Маскни электр автомобил яратиш бўйича катта орзуси бор эди. Йиллар давомида автомобил ишлаб чиқариш бўйича таргетларни бажара олмаган бўлсада, бозор уни сабр билан “кутиб”, фаолиятини молиялаштириб келди ва ниҳоят уни мукофотлади - Тесла компаниясининг бозор қиймати бугун бошқа барча авто ишлаб чиқарувчи компаниялар жами қийматидан юқори, Маск эса дунёнинг энг бой одами.
Шу ўринда саволлар қийнайди – қачон қоракўз компанияларимизнинг акция котировкаларини жаҳон ёки миллий капитал бозорларида кўрамиз? Қачон очиқ, шаффоф ишлашдан қўрқмайдиган йирик корпорациялар пайдо бўлади? Қачон одамлар учун қиймат яратадиган йирик тадбиркорлар пайдо бўлади?
Ким билсин, бозорнинг сеҳрли кучига ишониш вақти келгандир.

Федерал захира тизими “тейперинг”ни бошлайди
Коронавирус салбий оқибатларини бартараф этиш учун АҚШ Марказий банки (Федерал захира тизими) асосий ставкани – 0-0,25% коридоригача туширган эди. Шу билан бирга, Федерал захира тизими узоқ муддатли фоиз ставкаларни ҳам паст даражада ушлаб туриш мақсадида 2008 йилги инқироздан чиқиш пайтида амалга ошириган йирик активларни сотиб олиш - миқдорий юмшатиш (quantative easing) сиёсатини қайта тиклаганди. Мазкур сиёсати доирасида ўтган йил июнидан бошлаб Федерал захира тизими ойига 120 млрд долларлик қимматли қоғозларни сотиб олаётган эди.
Юқоридаги сиёсат ва фискал қўллаб-қувватлов натижасида АҚШ иқтисоди кутилганидек корона инқироздан яхши чиқди. Август ойида ЯИМнинг 70%ни ташкил этувчи аҳолининг истеъмол ҳаражатлари йиллик ҳисобда рекорд миқдор 16 триллион АҚШ долларига етган. Аҳолини қўлида ортиқча 2,4 триллион жамғарма мавжуд. Август ойида 10,4 миллион янги иш ўринлари очилган – бир ишсизга 1,2та иш ўрни.
Иқтисодиёт пандемиядан аввалги холатга кайтмокдами, бу монетар сиёсатни нейтрал холатга қайтаришни тақозо этади
Шунга кўра, Федерал захира тизими “тейперинг” жараёнини - миқдорий юмшатиш сиёсати доирасида қимматли қоғозлар сотиб олиш ҳажмини ойига 15 млрд доллардан камайтириб бориш бўйича қарор қилган. Бу дегани “тейперинг” шу темпда давом этса, 2022 йилнинг ўрталарига келиб миқдорий юмшатиш якунига етишини англатади.
Бу қарор жаҳон иқтисоди учун қанчалик аҳамиятли? 2013 йилда кузатилганидек “taper tantrum” - АҚШ ва глобал молия бозорларида фоиз ставкалари кескин кўтарилиши мумкинми?
Умуман олганда мазкур қарор молия бозори иштирокчилари томонидан кутилган эди. Бугунги куннинг асосий хавф-хатари эса бошқа – стагфляция.

Board of Governors of the Federal Reserve System
Federal Reserve issues FOMC statement
The Federal Reserve is committed to using its full range of tools to support the U.S. economy in this challenging time, thereby promoting its maximum employmen
Турк лираси тақдири нима бўлади?
АҚШда фоиз ставкалар кўтарилиши ортидан ривожланаетган давлатлар валюталари қадрсизланишни бошлади. Энг катта пасайиш турк лирасида кузатилди ва кечаги савдоларда лира курси долларга нисбатан 13га етган .
Асосий савол - турк лираси курси стабиллашадими, ёки қулашда давом этадими?
Шу бўйича Wells Fargo' компаниясининг кутилмалари экан:
Турк лирасининг нафақат ортга қайтишини, балки уни стабиллашишини ҳам кутмаётган бўлсакда, курснинг бундай кескин пасайиши Турк ҳукуматини қарши чоралар кўришга ундайди.
Жуда яқин келажакда Туркия ҳукумати маҳаллий банклардан долларни қайта сотиш/лирани сотиб олишга кўрсатма беришини кутиш мумкин. Аммо, катта эҳтимол билан Туркия банклари ҳозирги пасайиш трендини тўхтатиш учун етарли АҚШ долларига эга эмас. Шунингдек, Туркия ҳукуматида хам лирани ҳимоя қилиш ва уни барқарорлаштириш учун валюта захиралари чекланган.
Шунга кура, Турк ҳукумати Қатар, Хитой, Озарбайжон, Россия ва бошқа Осиё давлатларидан АҚШ доллари бўйича валюта своп операцияларни кучайтириш, муддатини узайтириш ва хаттоки янги линиялар очишни сўрашини кутиш мумкин.
Мазкур своп линиялари Туркия Марказий банки учун маълум муддат ёрдам бериши мумкин. Аммо, фикримизча, бозордаги вазият жуда кескин ва своп линиялар жалб қилинган тақдирда ҳам бу келгусидаги лира девалвация трендини ўзгартиришига кучи етмаслиги мумкин.
Юқоридаги фикрлардан кўринадики, лира курсига ҳеч бир бозор инструментлари ёрдам беролмаслиги мумкин.
Назарий жиҳатдан Туркия яна нима қила олади? Фақат битта чора бор: капитал оқимлар (валюта) чиқиб кетишини тўхтатиш - капитал назоратини жорий этиш.

PiQ
🦃 Wells Fargo | on Turkish Lira 🔹 "While we do not expect the Turkish lira will stabilize, let along reverse course any time soon, we do expect Turkish authorities to take action in response to the selloff."
Туркия дарси
Молиявий глобаллашув маълум бир давлатни макроиқтисодий тартиб-интизомга мажбур қилади деган “миф” мавжуд. Яъни, евробондлар чиқариш, ўз ички молия бозорини халқаро инвесторларга очиш, турли рейтинглар, бенчмарклар яратиш доимий соғлом макроиқтисодий сиёсат (балансли бюджет, монетар сиёсатнинг ҳукуматдан ҳоли бўлиши) юритишга мажбур қилади деган бизга ҳам жуда таниш бўлган фикр бор. Гўёки, халқаро бозорга чиқмасанг тўғри макроиқтисодий сиёсат юрита олмайсан.
Бу фикрга кўра, макроиқтисодий сиёсатда бироз хатолик бўляптими, халқаро молия бозори сигнал беради ва давлат уни тўғрилайди.
Асли туркиялик, Гарвард универститети иқтисодчиси Дэни Родрик фикрича, Туркия мисолида юқоридаги ҳолатнинг акси кузатилди.
“Туркиянинг “иқтисодий тажрибаси” айнан эластикроқ (қарз олиниши осонроқ бўлган) халқаро капиталнинг мавжудлиги туфайли кутилганидан кўра узоқроқ давом этди.
Қимматли қоғозлар даромадлигидаги қисқа муддатли фарқ ортидан кириб келган капитал оқимлари йиллар давомида Эрдоганнинг нобарқарор макроиқтисодий сиёсатини “қўллаб-қувватлаб” келди.
Пандемия ва капиталнинг ривожланаётган давлатлардан чиқиб кетиши натижасида Туркия мана шундай оғриқли ҳолатни яратишга мажбур бўлди. АҚШда монетар сиёсатнинг қаттиқлашуви шароитида Эрдоган учун лирани барқарорлаштириш энди қийин бўлади”.
Бошқача айтганда, "молия бозори билан яшасанг, молия бозори билан ўласан" дейди Родрик.

Threadreaderapp
Thread by @rodrikdani on Thread Reader App
Thread by @rodrikdani: Watching the Turkish Lira’s collapse today, the thought that keeps popping in my head is “live by financial markets, die by financial markets.” + For years, Erdogan was given a very long leas...…
Swift'дан узулиш нима дегани?
Россиянинг Украинани босиб олиши ортидан Россияни Swift'дан узиш кераклиги бўйича фикрлар билдирляпти. Swift нима ўзи? Унинг аҳамияти қанчалик юқори?
Swift дунё бўйича 11 мингдан ортиқ молиявий инстистутларни бирлаштирувчи ахборот алмашиш тизими ҳисобланади. Белгияда жойлашган ва Европа иттифоқи қонуни бўйича фаолият юритади.
Алоҳида айтиш керакки, Swift тўлов тизими эмас, балки ахборот алмашиш воситаси. Оддийроқ айтганда, ўз аъзоларига хабарлар юбориш имконини берувчи чат ёки телеграмдаги катта бир гуруҳга ўхшатиш мумкин.
Унинг кўлами шу даражада каттаки, мазкур коммуникация ёрдамида кунига миллиардлаб давлатлараро транзакциялар амалга оширилади.
Swift'дан у ёки бу давлатни узиш одатда АҚШ ёки Европа давлатлари ўзининг душманларини қаттиқроқ жазоламоқчи бўлган пайт кўтарилади.
Аслида сиёсий бўлмаган бу тизим шунинг учун ҳам кўп танқидга учрайди. Яъни, бу тизим ғарб манфаатларига ён босади деб қаралади*.
Россия қанчалик бу тизимга боғлиқ?
Swift аҳамияти шундаки, бу тизим Россиянинг 30 фоиз экспортини ташкил этувчи нефт махсулотлари учун тўловларни келиб тушишини таъминлайди.
Ҳисоб китобларга кўра, Swift'га уланган Россия 291 аъзосинининг пул оқимлари жами пул оқимларининг 1,5 фоизини ташкил этади. Мазкур тизимда юборилувчи хабарлар сони бўйича Россия дунёда 6-ўринда туради.
Бу жуда катта рақам – Россиянинг йиллик ўтказма ҳажми 800 млрд долларга етиши мумкин. Бу Россия Ялпи ички маҳсулотининг ярмидан бироз кўп дегани.
Swift муқобили мавжудми?
Назарий жиҳатдан – ҳа бор. Бироқ агар тез, ишончли ва осон пул ўтказишни хохласанг, унда йўқ.
Нима учун бошқа шундай тизимда бунинг имкони паст? Бу АҚШ долларининг кучи билан боғлиқ.
Глобал тўловларнинг ярми, халқаро савдонинг 90 фоизи АҚШ долларида амалга оширилади. Swift орқали юборилган хабар бўйича доллардаги тўловлари одатда бир-бири билан ўзаро ҳисобрақамга эга бўлмаган банклар ўртасида амалга оширилади. Бунинг учун одатда АҚШ тўлов тизимига уланган маълум бир корреспондент банк иштирок этади.
Юқоридан кўринадики АҚШ билвосита бўлса ҳам давлатлар ўртасидаги тўловларни амалга ошишига таъсир кўрсата олади. Swift'сиз ҳам АҚШ аллақачон йирик Россия банкларини АҚШ молия тизимидан узишга улгурди ва Россия учун экспорт масаласини анча қийинлаштирди.
Шундай бўлсада айрим лазейкалар, айниқса асосан долларда ҳисоб-китоб қилинувчи энергия маҳсулотлари экспорти учун сақланиб қолган.
Газ бўйича Европа давлатларининг Россияга юқори боғлиқлиги туфайли унинг айрим аъзолари (Германия) энергия учун тўловларни тўхтатишга қаршилик қилишаётганди. Бошқача айтганда, жорий қилинган санкциялар санкция қилиш учун мақсад қилинмаганди.
Аммо вазият жуда жиддийлашиши ортидан ва халқаро босим остида Германия ҳам Италия ҳам Россияни Swift'дан узишга қаршилик қилмаслигини маълум қилишмоқда.
Россиянининг Swift'дан узилиши Россиянинг экспорт компаниялари учун тўлов қилишни деярли имконсиз қилади.
*Бу тизимни сиёсийлашишига ҳозир Россиядан бошқа деярли ҳеч ким қарши эмас.

Россия Марказий банкининг санкцияга тушиши
Айрим банкларни SWIFTдан узиш билан бирга, аниқ бўлишича АҚШ ва Европа Россия Марказий банкини ҳам санкциялайди. Хатто нейтрал ҳисобланган Швейцария ҳам санкциялашга қўшилган.
Марказий банкнинг санкцияланиши молиявий санкцияларнинг энг жиддийларидан. Аввалроқ бундай эҳтиромга Венусуэла, Шимолий Корея, Сурия ва яқинда Толиблар қўлига ўтган Афгонистон Марказий банклари эришган. Эътиборлиси, Россия Марказий банкининг санкцияга тушиши G-20 талик давлатлари Марказий банклари орасида биринчи марта кузатилиши бўлади.
Санкция Россия Марказий банкининг олтин-валюта захираларидан фойдаланишни чеклашга қаратилган бўлиб, сўнгги маълумотларга кўра, Россия Марказий банки 600 млрд доллардан кўпрок захирага эга. Санкция орқали мазкур захиранинг тахминан 300 млрд доллари музлатилиши кутилмоқда.
Нима учун бу захиралар аҳамиятга эга?
Валютада катта захира тўплаш асосан ривожланаетган давлатларга ҳос феномен. Сабаби қандайдир шок содир бўлса, биринчи бўлиб мамлакатни хорижий капитал тарк этади. Капитални чиқиб кетиши миллий валютага босим ўтказиб, шу давлат молия тизимини издан чиқариши мумкин (девалвация, инфляция орқали). Шундай пайтда, Марказий банк миллий валютани қўллаш учун захиралардан фойдаланади. Захира хавфсизлик ёстиқчаси вазифасини бажаради.
Лекин бу ёстиқча бир шарт билан ишлайди: аҳоли томонидан миллий валютага булган ишонч сал бўласада сақланиб туриши керак. Лекин ривожланаетган давлатларнинг сўнгги тажрибалари (Туркия, Аргентина) кўрсатяптики, инқироз пайти миллий валютага босим маҳаллий аҳоли томонидан ҳам кузатилиши мумкин (domestic capital flight). Кичик жамгармаси бўлганлар ўз капиталини сақлаб қолиш учун миллий валютани бошқа хавфсиз активга – асосан долларга айлантиришга тушади ("bank run").
Россия ҳолатида кўриш мумкинки ҳали кучли санкциялар жорий қилинишидан аввал «банкка югуриш» бошланган. Афтидан катта захирага эга бўлган Россия бундай шокни кўтариши мумкиндек кўринганди. Лекин Марказий банкка санкция кўйилиши вазиятни янада ёмонлаштирди. Буни бугуннинг ўзида доллар курси 150 рублга қадар кўтарилганидан кўриш мумкин.
Россия Марказий банки нима қила олади?
300 млрд доллар музлатилганлиги инобатга олинса, яна 300 млрд атрофида захира қоляпти. Марказий банк ихтиерида тахминан 70 млрд доллар нақд кўринишидаги доллар, 150 млрд долларлик олтин, 90 млрд атрофида юан мавжуд.
Қисқа муддатда Россия Марказий банки рублни нақд доллар орқали қўллаб қувватлаши мумкин. Марказий банкнинг корреспонент ҳисоби ёпилиши инобатга олинса ўтган ҳафтадагидек биржада интервенция қила олмайди. Бунинг учун давлат компаниялари ёки санкциядан ҳоли экспортёрлардан валютани сотишни сўраши мумкин. Олтинга келсак – бундай шароитда қисқа муддатда олтинни сотиш осон иш эмас.
Узоқ муддатда эса рублнинг тақдирини санкцияларнинг қанча давом этиши хал қилади. Унгача эса рублнинг бозорда “эркин сузиб юришини” кузатишга мажбурмиз, агар чўкиб кетмаса.

Ursula von der Leyen
Second, we will paralyse the assets of Russia’s central bank. This will freeze its transactions. And it will make it impossible for the Central Bank to liquidate its assets.
Идеал санкциялар пакети?
Россия учун жиддий санкциялар қўлланиляпти: Европа фазосининг ёпилиши, SWIFTдан фойдаланишга чекловлар, Россия Марказий банкининг ғарб молия тизимидан бутунлай узилиши...
Санкциялар қўлланила бошлагандан бери бир ҳолат бўйича эътироз бўляпти: нима учун санкциялар Россия иқтисодининг асоси бўлган энергия маҳсулотлари - газ ва нефть учун тўловларни истисно қилмоқда?
Аҳир Россиянинг бугунги ҳаракатларнинг илдизида йиллар давомида мана шу маҳсулотларни сотишдан тушган пул ётмаяптими деган ҳақли эътирозлар АҚШ ва Европа раҳбарларига йўналтирилди.
Эълон қилинган сўннги санкцияларда ҳам энергия маҳсулотлари учун тўловларни ўтказиш бўйича истисно сақланиб қолган. Бир қарашда парадокс ҳолат:
(1) санкциялар Россияга Европа учун нефт ва газ сотишга имконият беради;
(2) Россия ғарбга сотилган газ ва нефт учун долларни қабул қила олади;
(3) лекин, Россия мазкур долларни ишлата олмайди ёки бошқа валютага конвертация қила олмайди.
Савол туғилиши мумкин - нима учун Россия газ ва нефтни ўзи ишлата олмайдиган/ишлатиши қийинлашган долларга сотиши керак? Яъни, юқоридаги механизмни тўлиқ ишлаши ноаниқ.
Агар шундай ишласа, бу деярли идеал санкциялар пакети дегани. Қўйилган санкциялардан шундай сигнални кўриш мумкин. Максимал даражада Россияга таъсир ўтказиш ва шу билан бирга ғарб учун санкцияларнинг таъсирини минималлаштириш.
Бугунга келиб вазият шундайки, Россия учун нефть ва газ бўйича алоҳида санкцияга ҳожат қолмаяпти. Ғарб компаниялари (ҳаттоки Хитой ҳам) ўзини-ўзи Россиядан санкциялашни бошлади.
Жаҳон бозорида нефть нархи кўтарилишига қарамай Россиянинг Urals ва Brent маркалари ўртасидаги фарқ тарихий максимумга тушган. Йирик нефть компаниялари - Shell, Exxon, BP’лар Россия бозорини тарк этишни бошлаган.
Жаҳон ҳамжамиятининг реакциясидан кўриш мумкинки, ғарб бизнеси учун Россия билан ишлаш репутация, морал жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деган консенсус пайдо бўлмоқда.

Россия учун санкциялар тугамаган
Россияга қўлланилган санкцияларга қўшимча равишда энди уни Жаҳон савдо ташкилотининг принципларидан маҳрум қилиш бошланган.
Жаҳон савдо ташкилотининг қоидалари иккита принципга асосланади: инглизчада (1) “Most favoured nation” ва (2) “National Treatment”дейилади.
Биринчи принципнинг маъноси шуки, қайси давлатдан келишидан қатъий назар барча импорт товарлар тенг кўрилиши керак. Масалан, Ўзбекистон бирор товарни бир нечта давлатдан импорт қилса, (масалан, Қозоғистон ва Покистондон) мазкур давлатлар товарлари учун бир хил савдо шартлари (тарифлар) ўрнатилиши керак. Мазкур принцип бир аъзо давлат бошқа бир аъзо давлатни дискриминация қилмаслигини таъминлайди;
Иккинчи принципнинг маъноси - импорт товар билан маҳаллий товар бир хил қаралиши керак.
Ғарб давлатлари Россия учун биринчи принципни қўллашни тўхтатмоқчи. Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига кўра, ҳавфсизлик нуқтаи назаридан мана шундай чорани давлат бир тарафлама қўллаши мумкин. Бу дегани Россия товарлари учун тарифлар бошқа давлатларнинг худди шундай товарларига нисбатан юқорироқ қилиб ўрнатилади.
Дастлаб бундай харакатни Украина бошлаб берган бўлса, кейинроқ Канада шундай қарор қилган. Масалан, Канада олдин Россия махсулотлари учун 15% бож қўйган бўлса, эндиликда бу худди Шимолий Кореяга қўлланилган каби 30%га кўтарилган.
Худдди шундай чоралар эндиликда АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан қўлланилиши кутилмоқда.
АҚШ ва Канаданинг Россия экспортидаги улуши катта эмас ва қўлланилаётган чора кўпроқ рамзий характерга эга.
Европа Иттифоқининг эса Россия учун аҳамияти юқори. Россия экспортида Европа Иттифоқи 37 фоиз улуш билан 1-ўринда туради.

www.wto.org
WTO | Understanding the WTO - principles of the trading system
The WTO agreements are lengthy and complex because they are legal texts covering a wide range of activities. They deal with: agriculture, textiles and clothing, banking, telecommunications, government purchases, industrial standards and product safety, food…
Санкциялар ишламаяптими?
Россиянинг Украинага уруш бошлаши ортидан ғарб давлатлари томонидан кескин санкциялар қўлланиши натижасида дастлабки кунларда рубл курси долларга нисбатан кескин қадрсизланди. Аммо, вақт ўтиши билан рубл ўзининг урушдан аввалги қийматини тиклаб, кўтарилишда давом этмоқда. Бу эса экспертлар орасида санкциялар иш бермагани ҳақида фикрларни пайдо қилмоқда.
Хусусан, The Economist'нинг ёзишича, бу йил Россиянинг савдо баланси рекорд миқдор-ЯИМга нисбатан 15% профицит билан чиқиши мумкин. Сабаби, импорти кескин қисқарган, экспорт эса аксинча, кўтарилган.
Импортнинг қисқариши Россия Марказий банкининг санкцияга тушиши, банкларининг халқаро тўлов инфраструктурасидан узилиши натижасида ғарб билан савдо қилишнинг қийинлашуви билан боғлиқ.
Экспортнинг кўпайиши унинг асосий манбаси бўлган газ ва нефть экспортининг давом этаётганлиги ва нефт маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши билан боғлиқ.
Прогнозларга кўра, йил якунига келиб Россиянинг жорий операциялар ҳисоби бўйича профицити ўтган йилга нисбатан 2 баравар ортиб, 250 млрд долларга етиши мумкин. Бундай катта маблағ эса, экпертлар фикрича, Россияга урушни молиялаштиришга имконият бермоқда ва келгусида ҳам беради.
Фикримизча, санкциялар таъсири бўйича ушбу ракамлар аслида тескари хулосани беради: санкциялар кутилган натижани беряпти. Тўғри, рубл курси тикланди, Россия савдо баланси катта профицитда (АҚШ доллари мавжуд). Аммо, аввал айтилганидек, Россияда долларни ишлатиш имконияти чекланган.
Уруш учун, уни давомий молиялаштириш учун авваламбор реал ресурслар керак. Россиянинг валютадаги тушумлари урушни молиялаштириш учун ишлатилгани йўқ, балки банклар ҳисобваракларида аккумуляция бўлиб турибди. Яъни, Россия савдо балансидаги бундай катта профицит Россия ўзининг валюта тушумларини санкциялар туфайли ишлата олмаяётганлигининг оқибатидир.
Бутун дунё Россиядан энергия сотиб оляпти, Россия эса узоқ муддатли ўсиш учун зарур бўлган технологияларни сотиб олишда қийналмокда. Бир сўз билан айтганда, санкциялар жуда яхши ишлаяпти.
P.S. Йиллик ҳисобда апрель ойида Россия импорти 70-80%га қисқарган деб баҳоланмоқда.

Russia is on track for a record trade surplus
Imports have collapsed, but exports are holding up