🎓LEADERS SCHOOL💼 NTM. Лидерлар мактаби
682 subscribers
1.53K photos
488 videos
18 files
586 links
Assalom aleykum


📚 LEADERS SCHOOL – Quva tumanidagi ingliz va rus tillariga ixtisoslashgan NTM

🎓 Yangiliklar, dars jarayonlari, o‘quvchilar yutuqlari va foydali ma’lumotlar shu yerda!

📞 Bog‘lanish uchun:
☎️ +998 90 562 06 46
☎️ +998 93 499 41 04
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
К,ойил лекин👍👍👍👏👏👏

Смотрите и наслаждайтесь.👍👍👍

@xtv_tashxis_markazi
Расмдаги "Яҳудий, насроний ва мусулмон" деб аталувчи ҳайкал Мадридда жойлашган. Бу ҳайкал яҳудий сайёҳига хуш келмади. Ундан бунинг сабабини сўрашганда у жавоб берди:

«Бу ҳақиқат, агар мусулмонлар ўрнидан турса, биз барчамиз ағдариламиз».
Булочка. (бахтли турмуш)

✍️ 30 йил бирга умр кечирган чол кампир эрталабки нонуштага ўтиришибди. Кампир хар доимгидай эри хуш кўрган булочка пиширибди. Булочка икки қисмдан иборат бўлиб юқори қисми кремли ва пастки қисми эса мурабболи экан. Булочка пишгач кампир дастурхонга олиб келиб ўйлаб қолибди.

✍️Ўттиз йилдан бери эримни хизматини қилдим. Бугун биринчи мартта булочкани тепа кремли қисмини мен ея қоламан. Сабаби доимо шу қисмини егим келган. Шу хаёл билан ўйлана ўйлана қўли қалтираб эрига биринчи бор буличкани пастки қисмини узатибди.

Шунда чол : - О азизим, турмушимизнинг 30 йиллигига менга ажойиб совға қилдинг. Хар доим булочкани мурабболи қисмини егим келардию аммо сени унга муносиброқ кўрардим. Шу туфайли хеч қачон сўрай олмаганман. Мени жуда бахтиёр этдинг дебди.

✍️Хулоса: 1.Эр хотин бир бирини авайлаб шунча йил булочкани суюб истемол қилишган.
2. Баъзида ниманидир истасангиз турмуш ўртоғингизга айтинг балки у хам шуни истаб тургандир.
Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
Сизда цемент учун суртма дори борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:
– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?
– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, деди ҳалиги одам.
Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, деди кулиб.
Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди: Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.
Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.
“Фақирлик – чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик – қалб бўшлигида”.
Сиз-чи? Сиз фарзандингизни охирги марта қачон эркалаб ўйнатганингизни эслай оласизми?!
Ижтимоий тармоқдан олинди.
https://t.me/Marufa_Soliyeva
ГЕНЕТИКА

1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди.
Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди.

2. Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз).

3. Интеллект отадан фақат қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50% и ўтади).

4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади.

5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо қизнинг ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси аҳмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим аҳмоқ бўлади.

💁‍♂️Эркаклар учун хулосалар:

1. Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).

2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг аҳмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз - қиз фарзанд орзу қилинг.

3. Сизнинг
ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.

💁‍♀️Aёллар учун хулосалар:

1. Ўғлингиз
ақл тарафдан - отангизнинг нусхасидир ва уни "сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас.

2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.
АЛАМИМНИ ФАРЗАНДИМДАН ОЛАМАН....

Жисмоний ҳолатингиз салбий даражага етган бўлса, ҳеч қандай психолог ёрдам бера олмайди. Сиз мамлакатдаги энг яхши психологлар билан хоҳлаганча ишлашингиз мумкин, агар сиз жуда чарчаган бўлсангиз ва кам ухласангиз, ҳар қандай шароитда ҳам бақиришингиз ва жанжаллашишингиз мумкин. Aгар биз мунтазам равишда етарлича уйқуга тўймасак , қонимизга кўп миқдорда стресс гормони кортизол ажралиб чиқади. Бу гормон бизни тажовузкор ва асабий қилади 😤. Ва у ҳар қандай психологик усуллардан кучлироқдир.
Шунинг учун чарчоқ ва уйқусизликка барҳам беринг. Барча кучингизни, пулингизни ва вақтингизни ҳаётингизнинг ушбу қисмига сарфланг. Тинчлантирувчи дорилар ва психологларга пулингизни сарфлагандан кўра, фарзандларингиз учун энага олиб,кунига икки соат ўзингиз бироз ухланг. Ўзингизни қутқариш учун ҳар йўлни қилиб кўринг!

❗️ Бунга қарашларингизни ўзгартиринг! "Aввал мен ҳамма ишларимни битириб, кейин вақт қолса, мен ухлайман" эмас, балки "Aввал мен ухлайман, кейин ҳамма ишимни битираман".
Бола сизнинг уйингизда поллар қанчалик ифлос бўлганини эсламайди. Aммо у тўкилган компот туфайли унга танбеҳ берганингизни ва уришганингизни эслайди, у сиздан йиғлаб, кечирим сўраганини эслайди, у ҳар доим чарчаган ва бақираётган онани эслайди.Ўзингизга дам беринг 🙏🏼. Aкс ҳолда, буларнинг барчаси бефойда.

Сабабини бартараф қилмасдан, оқибатлари билан шуғулланишдан фойда йўқ 🤷🏽‍♀️. Aгар сиз чарчоқ ва уйқусизликка чек қўймасангиз, унда сиз "Бу психологларнинг ҳаммаси бемаъни, улар менга ёрдам бермади" деб айтасиз.

Кетма-кет камида 8 соат мириқиб ухланг.
Уйқуни ярим тундан олдин бошланг.
Муҳитни ўзгартиринг ва боладан ҳафтасига камида бир-икки соат дам олинг.
Энди, агар буларнинг барчаси мавжуд бўлсаю ва яна асаб бузилиши тез-тез содир бўлиб турса, психологга учранг. Кейин психологик муаммолар ҳақида гапирса бўлади.
Ўша пайтгача бу психика эмас, балки гормонлардир.
Бу бошингиз касал эмас, балки танангиздир.
Унга ёрдам керак 🙏🏼.
Forwarded from 🎓LEADERS SCHOOL чат
ўқувчиларимизни дарсдан сўнг тўгарак машғулотлари ўтиш жараёнидан тўғридан тўғри видеолавҳа
Forwarded from Юнусов Дадахон
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Юнусов Дадахон
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
фикрларингиз ёки таклифларингизни кутиб қоламиз
18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун

Байроқ

Жасорат дарахти шараф-шон берган,
Мардликни юракка маҳкамроқ ўранг.
Мустақил Ватан деб тикка жон берган,
Байроқнинг қадрини Кубродан сўранг.

Сўранг жонсиз бўлиб тутган қўллардан,
Душман тиғи кесган бармоқдан сўранг.
Ерга томчи-томчи томган қонлардан,
Шу қонларни шимган тупроқдан сўранг.

Билмадим, қандайин бермоқни изоҳ,
Таърифга етарми қаламим кучи.
Ҳар сафар мозийга ташласам нигоҳ,
Чин мардлар жон берар байроғин қучиб.

Шундан буни миллат шаъни деб билинг,
Бош узра кўтаринг кўзда ёш билан.
Дунёда энг баланд нуқтага илинг,
Пешлашсин самода шу қуёш билан.

Ватан деб жон берса кимдир ногаҳон,
Тобути устига байроғин ёпинг.
Руҳини самодан изламанг гирён,
Она юрт байроғин бағридан топинг.

Қўлда байроқ билан шаҳд қилинг – қайтмас,
Дунёни жасорат, ҳайрат-ла ўранг.
Шундайин мўтабар, шундай муқаддас,
Байроқнинг қадрини Кубродан сўранг.

Вафо Мўмин
Сўтақўзи хорижда ўн йил қулдай ишлаб, ўз юртига қайтди ва Гулчапчапни кўриб, ёқтириб қолди. Иккаласининг данғиллама тўйлари бўлди, ўн йилда топганидан асар ҳам қолмади. Бир йил ўтиб, Сўтақўзи ўғилли бўлди ва отини Сўтакалла қўйди. Халққа тўй бериб, катта қарзга ботди. Тўлаш учун беш йил ишлашга кетди. Унгача яна битта ўғилли бўлди ва отини Сўтақул қўйди. Яна тўй қилиб қарзга ботди, тўлаш учун ишлашга кетди. Унгача Сўтакалла катта бўлиб қолди, уни ҳам уйлантириб, катта қарзга ботиб қолди. Қарзларини тўлаш учун иккала ўғлини олиб ишлашга кетди...

Олтинбош ишлаб пул топди ва Олтингулни севиб қолди. Кичиккина тўй қилди, ортган пулига китоб олди. Бир йил ўтиб ўғилли бўлди, отини Олтинбек қўйди. Кичиккина маракача қилди. Ортганига боласини ўқитиш пайида бўлди. Йиллар ўтиб, Олтинбек ўзи топган пулига кичиккина тўй қилиб уйланди. Ортган пулини ўқишига сарфлади...

Шу-шу бўлибдию Сўтақўзининг авлоди Олтинбошникининг қўлида югурдак бўлиб юрибди!

Сиз қайси тоифада бўлишни хоҳлайсиз?
Бу дунёда энг кўп тўғри тақсимланган нарса - ақл. Чунки шу пайтгача ҳали ҳеч ким ақли камлигидан шикоят қилмаган.

©️ Мишел Монтен
қадимда селфи тушиш шундай бўлган экан😬😬😬
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шанба кунлик навбатдаги тўгаракдан лавҳалар🤸‍♀🤸‍♀🤸🤸🤼🤼🤼‍♂🤼‍♂👍👍👍
МЎЪЖИЗА ЯРАТИШ
Таълим мудирлигидан бир мактабга текширувчи юбормоқчи бўлишибди. Текширувчи йўлга чиқиб йўлнинг ярмига келганида машинаси бузилиб қолибди. У машина тузатишни билмас экан. Машинанинг капотини очиб моторга термулиб, қўлидан бир иш келмай ўтираверибди. Шу пайт унинг олдидан бир болакай ўтиб қолибди. Болакай текширувчига: "Майлими сизга ёрдам берсам?", дебди. Текширувчи: "Тузатиш қўлингдан келса майли", дебди. Болакай: "Отам механик, мен у кишига ёрдам бериб тураман", дебди.
Болакай моторга қараб туриб текширувчидан асбоблар ва калитлар турадиган қутини олиб келишини сўрабди. Текширувчи қутини олиб келиб болакайнинг олдига қўйибди. Бир неча дақиқа уринишдан сўнг болакай теширувчидан машинани ўт олдиришни сўрабди. Текширувчи ҳайрон бўлиб машинани ўт олдирибди. Машинанинг мотори соатдек аниқ ишлай бошлабди. Текширувчи болакайга раҳмат айтиб, ундан нега бу вақтда мактабга бормасдан бу ерларда юрганини сўрабди. Болакай шундай дебди:
"Мен синфимизда энг қолоқ ўқувчиман. Бизнинг мактабимизга бугун текширувчи келар экан. Шунинг учун ўқитувчимиз бугун мактабга келмаслигимни тайинлаган эдилар. Акс ҳолда мактабни шарманда қилар эканман!".

Фикр:
Ана шунақа қилиб биз истеъдодларни ҳалок қиламиз. Закийлик ва мўъжизалар яратиш фақатгина мактаб ўқув дастурларида чекланган эмас. Шахсларни муносиб ўрнига қўйиш билан биз мўъжизалар яратишимиз мумкин.
Синфимизда иккичилар бор эди. Муаллимлар доимо уларга "сенлар одам бўлмайсан" дан нарига ўтишмас эди. Улар дарсларда иккичи бўлишсада мотоциклнинг моторини титиб ташлаб бошқатдан тера олар эди. Ҳолбуки, аълочилар бу ишни қила олмас эди. Ўша иккичилар "одам бўлмайсан"ни эшитавериб охири бузуқ йўлларга кириб жувонмарг бўлиб кетди.
Ёшларнинг руҳини синдириб қўймайлик. Улардаги истеъдодни аниқлаб ўша томон йўналтирайлик. Ана шунда ҳақиқий мўъжизани кўрамиз иншааллоҳ!
Фалсафанинг фалсафаси шу шеърда!!!

БЎРИ ЧАҚИРГАН МАЖЛИС
ВА БЕОДОБ ОТ ҲАҚИДА ЛАТИФА

Бўрининг қорни тўйди,
Гўшт ҳам тегди жонига.
Эчки, қуён, от, қўйни
Чақирди у ёнига.

Деди: ҳозир тўқ пайтим,
Фойдаланиб қолинглар.
Менга дашномлар айтиб,
Танқид қилиб олинглар.

Қани, бошла, қуёнбой,
Бир эшитай сўзингни.
Ботирсан-ку, бийронбой,
Кўрсатиб қўй ўзингни.

Ўртага чиқди қуён,
Авайлаб ўз жонини.
Ўлтирар бўри полвон
Қашлаганча қорнини.

Қуён деди: «Минг раҳмат,
Менда ҳеч шикоят йўқ.
Сиздек олиймарҳамат
Соҳиби иноят йўқ.

Мен қулингиз на дердим,
Сизга фидодир жоним…»
Бури хурсанд ҳайқирди:
— Баракалла, Қуёним.

Бунча ширинсан, оқил,
Чидаш қийин, не дейман.
Ҳозир тўқман, тонгда кел,
Наҳорга сени ейман.

Қуён кетди бош эгиб,
Мунгайганча дилхаста.
Сўнг қўйга навбат тегиб
Минбарга чикди аста.

Деди: Ҳеч вақт ҳеч бўри
Биздан ҳол сўрган эмас.
Минбар бериб, жой тўрин
Муносиб кўрган эмас.

Бу обрў, бу ҳурматдан
Мен теримга сиғмадим.
Бундай зўр марҳаматдан
Таъсирланиб йиғладим.

Бизлар мўмин, маъқул эл,
Раҳм эт, ўзга не дейман.
Бўри деди: индин кел,
Сени тушликка ейман.

Қўй кўз ёш тўкди баъраб,
Исён қилмади лекин.
Кетаркан маъюс қараб,
«Раҳмат» деб қўйди секин.

У кетгач келди навбат
Узунсоқол эчкига.
Унга тегди таклиф хат
Пайшанба кун кечкига.

Ниҳоят, охирги гап
Навбати отга етди,
У бўрини мўлжаллаб
Жағига чунон тепди.

Олов сачраб кўзидан
Бўрида жон қолмади.
Кетганича ўзидан
Қайтиб тура олмади.

Ҳамон унутмас отнинг
Бу ишин ва дер ҳар вақт:
— Мендек демократнинг
Падарига минг лаънат!

Бемаъни мажлисга мен
Икки дунё қайтмайман.
От — беодоб, от ўлсин,
Зиёфатга айтмайман.

Лекин унга тан бериб,
Ичида «қойил» деди.
Қуён, эчки ва қуйни
Айтган вақтида еди.

©️ Эркин Воҳидов