🎓LEADERS SCHOOL💼 NTM. Лидерлар мактаби
682 subscribers
1.53K photos
488 videos
18 files
586 links
Assalom aleykum


📚 LEADERS SCHOOL – Quva tumanidagi ingliz va rus tillariga ixtisoslashgan NTM

🎓 Yangiliklar, dars jarayonlari, o‘quvchilar yutuqlari va foydali ma’lumotlar shu yerda!

📞 Bog‘lanish uchun:
☎️ +998 90 562 06 46
☎️ +998 93 499 41 04
Download Telegram
BMT tomonidan olib borilgan tadqiqotlarga ko'ra, Tutun har yili taxminan 2 million odamning erta o'limiga sabab bo'ladi.
Dunyoning boshqa mamlakatlariga qaraganda Fransiyada non ko'proq iste'mol qilinadi. O'rtacha yiliga bir kishiga 60-65 kg non to'g'ri keladi.
Yaxshi hamsuhbat bo'lishning 6 ta qoidasi

1. Suhbatdoshingiz qiziqadigan mavzularda gaplashing
2. Kulib gapiring
3. Suhbatdoshingizga ismi bilan murojat qiling
4. Ko'proq eshiting
5. Suhbatdoshingiz haqida gaplashing
6. Suhbatdoshingizga hurmat ko'rsating
#ИБРАТ

Kамбағаллик бошига тушган бир бева аёл олти яшар ўғли билан бирга яшар, зўрға кун кечиришар эди. Бахтга қарши аёл бетоб бўлиб қолди, уйда на егулик, на дори дармон бор. Она соғайгунча ҳеч қаердан на пул ва на овқат келиши даргумон. Олти яшар ўғил онасига дори ва егулик топгани бозорга бориб, бироз тиламчилик қилиб, уни буни этагига зор нигоҳлари билан ёпишди. Ҳеч ким унга парво хам қилмасди. Кўз олдидан онажонисининг қийналаётгани кетмас, нима бўлсаям дори ва егулик олиб бориш учун аввал дорихонага кириб онасига врач ёзиб берган дорилар рўйхатини кўрсатди. Дорихоначи дориларни болакайга тутқазиб,пулни беришни сўради. Болакайда пул йўқ, дориларни қучоқлаганча бор кучи билан дорихонадан чиқиб бозор оралаб қочди. Дорихоначи "ўғрини тутинглар!" деб , бутун бозорга жар солиб, уни қувиб кетти. Шу пайт егулик сотиб ўтирган бир амаки болани тутиб олди. Дорихоначи келиб болакайни турта кетти. Ҳалиги амаки эса уни айириб,болакайдан нега бундай қилганини сўради. Болакай онаси бетоблигини ва унга дори дармон ва егулик кераклигини , пули йўқлигини айтиб ҳунграб йиғлаб юборди. Шунда сотувчи амаки қизига кассадаги пулни ва егулик олиб келишини буюрди. Дорихоначига дорини пулини тўлаб, егуликни болани қўлига тутқазиб , "тез бор онангни олдига ", деди. Йиллар ўтиб сотувчи амаки қариб, ишдан қолиб, оғир бетоб бўлиб шаҳар касалхонасига қизи олиб келди .Врачлар текшириб касали оғир ва жарроҳликни тезда ўтказиш кераклигини ва қанча пул кераклигини , эртагаёқ етказиб келишлиги шартлигини айтишди. Қиз бечора уйига қариндошлардан ёрдам сўрашу чун қайтди. Аммо улар айтган пулни тополмади. Кечаси билан Аллоҳга дуо қилиб чиқди. Эртасига касалхонага Аллоҳдан умид билан борди. Не кўз билан кўрсинки отасини операция (жарроҳлик) қилишган , отаси у келганида хуши ўзига келганди. Қиз отасининг ҳаётга қайтганини кўриб хурсанд бўлди, аммо пулини кандай тўлашни, энди нима қилишни билмасди. Ҳамшираларни чақириб даволаш нархи ёзилган чекни қаердан олишни сўради. Ҳамшира бош врач ҳузурига киришлигини ўша ерда тўлайсиз , -деди. Қиз бош врачни олдига кирди ва пули йўқ бўлсаям қанча сарф ҳаражат кетганлигини сўради. Врач унга тўлов чекини тутқазди. Қиз чекни қўрқа қўрқа очиб қаради ва кўзларига ишонмай йиғлаб юборди. Чекда " 0000000000 доллар ва тўлов алла қачон ўттиз йил олдин тўланган " деб ёзилганди. Бу бош врач ўша, ҳа, ўша болакай эди. Онасини ҳаётини сақлаб қолган инсонни унутмаган, яхшилиги ҳаққи ҳурматига яхши ўқиб катта врач бўлганди......!
Ҳасан Басрийдан сўрадилар:
- Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
- Туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ Таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима наф!?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
К,ойил лекин👍👍👍👏👏👏

Смотрите и наслаждайтесь.👍👍👍

@xtv_tashxis_markazi
Расмдаги "Яҳудий, насроний ва мусулмон" деб аталувчи ҳайкал Мадридда жойлашган. Бу ҳайкал яҳудий сайёҳига хуш келмади. Ундан бунинг сабабини сўрашганда у жавоб берди:

«Бу ҳақиқат, агар мусулмонлар ўрнидан турса, биз барчамиз ағдариламиз».
Булочка. (бахтли турмуш)

✍️ 30 йил бирга умр кечирган чол кампир эрталабки нонуштага ўтиришибди. Кампир хар доимгидай эри хуш кўрган булочка пиширибди. Булочка икки қисмдан иборат бўлиб юқори қисми кремли ва пастки қисми эса мурабболи экан. Булочка пишгач кампир дастурхонга олиб келиб ўйлаб қолибди.

✍️Ўттиз йилдан бери эримни хизматини қилдим. Бугун биринчи мартта булочкани тепа кремли қисмини мен ея қоламан. Сабаби доимо шу қисмини егим келган. Шу хаёл билан ўйлана ўйлана қўли қалтираб эрига биринчи бор буличкани пастки қисмини узатибди.

Шунда чол : - О азизим, турмушимизнинг 30 йиллигига менга ажойиб совға қилдинг. Хар доим булочкани мурабболи қисмини егим келардию аммо сени унга муносиброқ кўрардим. Шу туфайли хеч қачон сўрай олмаганман. Мени жуда бахтиёр этдинг дебди.

✍️Хулоса: 1.Эр хотин бир бирини авайлаб шунча йил булочкани суюб истемол қилишган.
2. Баъзида ниманидир истасангиз турмуш ўртоғингизга айтинг балки у хам шуни истаб тургандир.
Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
Сизда цемент учун суртма дори борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:
– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?
– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, деди ҳалиги одам.
Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, деди кулиб.
Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди: Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.
Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.
“Фақирлик – чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик – қалб бўшлигида”.
Сиз-чи? Сиз фарзандингизни охирги марта қачон эркалаб ўйнатганингизни эслай оласизми?!
Ижтимоий тармоқдан олинди.
https://t.me/Marufa_Soliyeva
ГЕНЕТИКА

1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди.
Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди.

2. Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз).

3. Интеллект отадан фақат қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50% и ўтади).

4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади.

5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо қизнинг ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси аҳмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим аҳмоқ бўлади.

💁‍♂️Эркаклар учун хулосалар:

1. Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).

2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг аҳмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз - қиз фарзанд орзу қилинг.

3. Сизнинг
ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.

💁‍♀️Aёллар учун хулосалар:

1. Ўғлингиз
ақл тарафдан - отангизнинг нусхасидир ва уни "сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас.

2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.
АЛАМИМНИ ФАРЗАНДИМДАН ОЛАМАН....

Жисмоний ҳолатингиз салбий даражага етган бўлса, ҳеч қандай психолог ёрдам бера олмайди. Сиз мамлакатдаги энг яхши психологлар билан хоҳлаганча ишлашингиз мумкин, агар сиз жуда чарчаган бўлсангиз ва кам ухласангиз, ҳар қандай шароитда ҳам бақиришингиз ва жанжаллашишингиз мумкин. Aгар биз мунтазам равишда етарлича уйқуга тўймасак , қонимизга кўп миқдорда стресс гормони кортизол ажралиб чиқади. Бу гормон бизни тажовузкор ва асабий қилади 😤. Ва у ҳар қандай психологик усуллардан кучлироқдир.
Шунинг учун чарчоқ ва уйқусизликка барҳам беринг. Барча кучингизни, пулингизни ва вақтингизни ҳаётингизнинг ушбу қисмига сарфланг. Тинчлантирувчи дорилар ва психологларга пулингизни сарфлагандан кўра, фарзандларингиз учун энага олиб,кунига икки соат ўзингиз бироз ухланг. Ўзингизни қутқариш учун ҳар йўлни қилиб кўринг!

❗️ Бунга қарашларингизни ўзгартиринг! "Aввал мен ҳамма ишларимни битириб, кейин вақт қолса, мен ухлайман" эмас, балки "Aввал мен ухлайман, кейин ҳамма ишимни битираман".
Бола сизнинг уйингизда поллар қанчалик ифлос бўлганини эсламайди. Aммо у тўкилган компот туфайли унга танбеҳ берганингизни ва уришганингизни эслайди, у сиздан йиғлаб, кечирим сўраганини эслайди, у ҳар доим чарчаган ва бақираётган онани эслайди.Ўзингизга дам беринг 🙏🏼. Aкс ҳолда, буларнинг барчаси бефойда.

Сабабини бартараф қилмасдан, оқибатлари билан шуғулланишдан фойда йўқ 🤷🏽‍♀️. Aгар сиз чарчоқ ва уйқусизликка чек қўймасангиз, унда сиз "Бу психологларнинг ҳаммаси бемаъни, улар менга ёрдам бермади" деб айтасиз.

Кетма-кет камида 8 соат мириқиб ухланг.
Уйқуни ярим тундан олдин бошланг.
Муҳитни ўзгартиринг ва боладан ҳафтасига камида бир-икки соат дам олинг.
Энди, агар буларнинг барчаси мавжуд бўлсаю ва яна асаб бузилиши тез-тез содир бўлиб турса, психологга учранг. Кейин психологик муаммолар ҳақида гапирса бўлади.
Ўша пайтгача бу психика эмас, балки гормонлардир.
Бу бошингиз касал эмас, балки танангиздир.
Унга ёрдам керак 🙏🏼.
Forwarded from 🎓LEADERS SCHOOL чат
ўқувчиларимизни дарсдан сўнг тўгарак машғулотлари ўтиш жараёнидан тўғридан тўғри видеолавҳа
Forwarded from Юнусов Дадахон
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Юнусов Дадахон
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
фикрларингиз ёки таклифларингизни кутиб қоламиз
18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун

Байроқ

Жасорат дарахти шараф-шон берган,
Мардликни юракка маҳкамроқ ўранг.
Мустақил Ватан деб тикка жон берган,
Байроқнинг қадрини Кубродан сўранг.

Сўранг жонсиз бўлиб тутган қўллардан,
Душман тиғи кесган бармоқдан сўранг.
Ерга томчи-томчи томган қонлардан,
Шу қонларни шимган тупроқдан сўранг.

Билмадим, қандайин бермоқни изоҳ,
Таърифга етарми қаламим кучи.
Ҳар сафар мозийга ташласам нигоҳ,
Чин мардлар жон берар байроғин қучиб.

Шундан буни миллат шаъни деб билинг,
Бош узра кўтаринг кўзда ёш билан.
Дунёда энг баланд нуқтага илинг,
Пешлашсин самода шу қуёш билан.

Ватан деб жон берса кимдир ногаҳон,
Тобути устига байроғин ёпинг.
Руҳини самодан изламанг гирён,
Она юрт байроғин бағридан топинг.

Қўлда байроқ билан шаҳд қилинг – қайтмас,
Дунёни жасорат, ҳайрат-ла ўранг.
Шундайин мўтабар, шундай муқаддас,
Байроқнинг қадрини Кубродан сўранг.

Вафо Мўмин
Сўтақўзи хорижда ўн йил қулдай ишлаб, ўз юртига қайтди ва Гулчапчапни кўриб, ёқтириб қолди. Иккаласининг данғиллама тўйлари бўлди, ўн йилда топганидан асар ҳам қолмади. Бир йил ўтиб, Сўтақўзи ўғилли бўлди ва отини Сўтакалла қўйди. Халққа тўй бериб, катта қарзга ботди. Тўлаш учун беш йил ишлашга кетди. Унгача яна битта ўғилли бўлди ва отини Сўтақул қўйди. Яна тўй қилиб қарзга ботди, тўлаш учун ишлашга кетди. Унгача Сўтакалла катта бўлиб қолди, уни ҳам уйлантириб, катта қарзга ботиб қолди. Қарзларини тўлаш учун иккала ўғлини олиб ишлашга кетди...

Олтинбош ишлаб пул топди ва Олтингулни севиб қолди. Кичиккина тўй қилди, ортган пулига китоб олди. Бир йил ўтиб ўғилли бўлди, отини Олтинбек қўйди. Кичиккина маракача қилди. Ортганига боласини ўқитиш пайида бўлди. Йиллар ўтиб, Олтинбек ўзи топган пулига кичиккина тўй қилиб уйланди. Ортган пулини ўқишига сарфлади...

Шу-шу бўлибдию Сўтақўзининг авлоди Олтинбошникининг қўлида югурдак бўлиб юрибди!

Сиз қайси тоифада бўлишни хоҳлайсиз?
Бу дунёда энг кўп тўғри тақсимланган нарса - ақл. Чунки шу пайтгача ҳали ҳеч ким ақли камлигидан шикоят қилмаган.

©️ Мишел Монтен