🎓LEADERS SCHOOL💼 NTM. Лидерлар мактаби
683 subscribers
1.53K photos
488 videos
18 files
586 links
Assalom aleykum


📚 LEADERS SCHOOL – Quva tumanidagi ingliz va rus tillariga ixtisoslashgan NTM

🎓 Yangiliklar, dars jarayonlari, o‘quvchilar yutuqlari va foydali ma’lumotlar shu yerda!

📞 Bog‘lanish uchun:
☎️ +998 90 562 06 46
☎️ +998 93 499 41 04
Download Telegram
argos.uz saytida Prezident huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi tomonidan hokimlar reytingi e’lon qilindi.
Siz ham o’z nomzodingiz reytingiga xissangizni qo’shing!
(Avvalgi so’rovnomada eng ko’p ovoz to’plagan hokimlar)
Anonymous Poll
4%
Andijon viloyati - Shuxrat Abdurahmonov
87%
Farg’ona viloyati - Xayrullo Bozorov
2%
Namangan viloyati - Shavkat Abdurazzoqov
0%
Toshkent viloyati - Davron Xidoyatov
2%
Navoiy viloyati - Qobil Tursunov
4%
Samarqand viloyati - Erkinjon Turdimov
0%
Toshkent sh - Jahongir Artikxodjaev
Эрталаб турдингиз, ишга боргингиз келмаяптими? Интернетга кириб миллиардерлар рўйхатидан исмингизни қидиринг. Ичида йўқмисиз? Унда ДАВАЙ ИШГА!!!😬😬😬😬
Талабалар кекса профессорни йўқлаб боришди. Суҳбат мавзуси дарров талабаларнинг серташвиш ҳаёти ва ишидан шикоятларига кўчди. Профессор катта чойнакда кофе ва бир нечта стаканлар олиб келди. Стаканлар орасида пластик, шишали, сопол, кўримсиз, қимматбаҳо ва ҳатто яроқсизлари ҳам бор эди. Профессор талабаларини кофега таклиф қилди.
Талабалар ўзларига кофе қуйиб олишгач, профессор айтди:
- Эътибор бердингизми, ҳамма чиройли, қиммат стаканларни олди, кўримсиз ва арзонлари четга қолди. Ҳамма ўзи учун энг яхшисини хоҳлаши табиий, лекин айнан шу нарса ташвишларингиз манбаидир. Аслида стакан кофе сифатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Хоҳлаган нарсангиз фақат кофе эди, стакан эмас. Лекин ҳаммангиз қиммат стаканларни олишга шошилдингиз, сўнг бошқаларнинг стаканига термулишни бошладингиз.

Тасаввур қилинг, кофе-хаёт...

Эгаллаб турган касбингиз, уй машина, буюмлар, пул ва лавозим эса стакан.

Кадрлигим стаканимизнинг қандайлиги ҳаётимиз сифатини тавсифлаб бермайди, уни ўзгартирмайди.
💬"Репетитор" тушунчаси, яъни қўшимча дарслар фақат Ўзбекистондами?

✔️Жанубий Кореялик ота-оналарнинг 98%и ўз фарзандларини мактаб дастуридан ташқари қўшимча таълимга беришади. Бу ҳақда Корея Таълимни Ривожлантириш Институтида (KEDI) ушбу мавзу бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаларини тақдим этишда маълум қилди.

Мазкур мамлакатда фарзанди бор респондентлар (ота-оналар)нинг ярмидан сал кўпроғи мактаблардаги таълим сифатини ўртача деб баҳолади ва қолган 33,9% салбий, 12,7% ижобий баҳо берган.

Ўқитувчиларнинг компетентлилигига бўлган ишонч даражаси мумкин бўлган беш баллдан 2,79 баллни ташкил этди. Шу муносабат билан, респондентларнинг 97,9%и ўз фарзандларини турли хил хусусий таълим муассасаларида қўшимча дарсларга беришларини таъкидладилар. Бунга сабаб қилиб, респондентларнинг 24,6% ўз фарзандларининг рақобатбардошлигини таъминлаш истагини таъкидлаган бўлсалар, 23,3% бошқа ота-оналарнинг қарорига ёндашиб шундай қилишлари билан изоҳладилар.

Европада билим даражаси паст ўқувчилар репетиторга боришмайди, ота-оналарнинг 10% дан кўпроғи, яъни фарзанди олий таълимда ўқишни давом эттирадиганларигина репетиторлар хизматидан фойдаланади.

Лицейнинг деярли барча ўқувчилари лицейни битириш ва олий таълимга кириш учун репетитор хизматидан фойдаланади. Бу ҳолат Грецияда 90%, Испания ва Португалияда 60%, Францияда 75% ни ташкил қилади. Германияда эса лицейнинг 5 тадан бир нафар ўқувчиси лицейни тугатиш имтиҳони ва ОТМ кириш учун репетиторга боради.

Европада репетитор хизматига белгиланган нарх жудаям баланд. Бир соатлик дарслар 13 дан 40 еврогача. Баъзи ОТМларида эса бундан ҳам баланд бўлиши мумкин.
Хулоса:

1. Умуман олганда қандайдир йўналишда фикр билдиришдан аввал шу мавзу юзасидан кичик бир тадқиқот ўтказиб, (камида) кейин хулоса қилиш керак деб ҳисоблайман. Шунда билиб-билмай «тош» отиб қўйилмайди.

2. Таълим ҳақида гап кетганда, бир нарсани яхши тушуниб етиш керак. Яъни, деярли ҳамма давлатда муаммо бисёр. Сиз кучли деб билган мамлакатларда ҳам фуқаролари фарзандини мактабдан ташқари алоҳида қўшимча дарсга беради. Чунки, замон талаби шу қадар катталашганки, мактаб таълими билан чекланиш етарли эмас.

3. Ҳар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг негизида рақамлар ётиши, кучли илмий тадқиқот асос сифатида бўлиши жуда муҳим. Шунинг учун ҳам, давлатимиз раҳбари бежизга А.Авлоний институтини таълим муаммоларини ўрганувчи институт сифатида қайта ташкил этиш топшириғини бермагандилар.

Аюбхон Раджиев
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори

2020 йил, 31 октябрь
Maqsad

🐜Oʻziga ishongan chumoli

Odamlar yoʻlda ketayotsa, bir chumoli qarshisida turgan togʻning toshlarini yelkasiga ortib, chetga chiqarayotgan emish. Undan nega bunday qilayotganini soʻrashibdi...
- Togʻning narigi tomonida onam bor. Onamning oldiga borib-kelishim uchun togʻning oʻrtasini yorib, oʻzimga yoʻl qilyapman, - deb javob beribdi.

🗣Odamlar:
- Bu sening qoʻlingdan kelmaydi-ku, - deyishibdi.

Shunda chumoli:
- Qoʻlimdan kelmaslik bahona boʻlolmaydi, - degan ekan...

♻️Xulosa: Maqsadlar sari dadil qadam bosmas ekanmiz, har qanday oddiy narsalar ham qoʻldan kelmaydi. Istasa va izlansa, har qanday maqsadga yoʻl bor, dangasa insonlargina bahonalar tufayli oʻzlarini toʻxtatishadi.

Sizning xulosangiz...
ФИКР ВА АҚЛ

Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришга ожиз эмас....

💬Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради....

💬Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди....

💬Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабини босиш учун сукут сақлайди....

Баъзилар ожизлик санайдиган сукут, аслида катта кучнинг махсулидир...
Болаларда етакчиликни ривожлантиришнинг 8 та усули (Лидерлик қобилятларини шакллантириш)

1. Фарзандингизни бошқаларга ёрдам беришга ўргатинг
Фарзандингизга бугунги кунда дунёда турли муаммоларини ҳал қилишда , ёрдамга муҳтож одамлар ва ташкилотлар кўплигини тушунтиринг. Кимдир ёрдамга муҳтож бўлса, унга оддий кундалик вазиятларни таҳлил қилишни ўрганишига ёрдам беринг. Болалар вазиятни қандай тузатиши мумкинлиги ҳақида гапиришлари ва муваффақиятга эришганларида чин дилдан ҳурсанд бўлишлари керак. Бу ҳақиқий лидерни ривожлантириш йўлидаги биринчи қадамдир, чунки бу маҳорат сизнинг академик муваффақиятингиз ва маротаба йўлингизга ҳисса қўшади.

2. У билан катталардек гаплашинг.
Болалар кичик кўрингани билан ақлли бўлишади. Ҳозирги бўлаётган воқеалар ҳақида гапиринг. Ҳамма одамлар у ёки бу ҳисоб бўйича фикр алмашмаслигини ва кўп турли нуқтаи назарлар мавжудлигини тушунтиринг. Фарзандингизга ўз позициясини шакллантиришга, бошқаларнинг фикрларини тинглашга ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга ёрдам беринг. Унинг фикри ягона тўғри эмаслигини тушуниши керак. Ўз позициянгизни оқлай олиш, бошқаларнинг фикрини ҳисобга олиш каби муҳимдир.

3. Унга овоз бериш ҳуқуқини беринг.
Тўлиқ ота-она назоратини талаб қилмайдиган баъзи фикрлар мавжуд. Бундай саволлар болалар бевосита иштирок этадиган умумий муҳокамага қўйилиши керак. Фарзандларингизни ақлий ҳужум билан фикралашни ўргатинг. Қарор қабул қилишдан олдин ҳар бир оила аъзосининг фикрини рағбатлантиринг ва барча ғояларни муҳокама қилинг. Болалар эрта ёшданоқ овози борлигини билишлари керак. Умумий масалаларни ҳал қилишдан узоқлашиб, бола етакчилик фазилатларига эга бўлолмайди.

4. Уни биргаликдаги фаолиятга киритинг.
Болалар, биринчи навбатда, ота-оналаридан ўрнак олишади. Фарзандингиз нафақат ўз ишингизни ёки уй юмушларини бажаришда сизнинг фикрингизни кўриши, балки кўп ишлар жамоа сифатида бажарилишини ҳам тушуниши керак. Aгар бола оила аъзолари билан биргаликдаги машғулотларга жалб қилинган бўлса, масалан, уй ишларининг бир қисмини ўз зиммасига олса, биргаликда дам олиш ёки вақтни режалаштиришда қатнашса, у ҳамма биргаликда ишлайдиган гуруҳда ишлашни ўрганади. Раҳбар нафақат жамоани бошқара оладиган, балки гуруҳда ишлашни ҳам биладиган одамдир.

5. Фарзандингизни хатоларини тан олишга ўргатинг
Бола билиши керакки, ҳеч қачон қоқилмаган мукаммал раҳбар йўқ, чунки хатолар ўрганишнинг бир қисмидир. Унга ҳеч қандай камчиликлар ва нотўғри ҳисоб-китоблардан уялмаслик кераклигини тушунтиринг, у бу табиий эканлигини тушуниши керак. Бу ҳақиқатни тушунмасдан, етакчилик қобилиятларини ривожлантириш шунчаки мумкин эмас.

6. Фарзандингизни етакчилик қобилиятига эга бўлганлар билан таништиринг
Идеал ҳолда, болалар нафақат етакчилик қобилиятларини ўзлаштирган одамлар ҳақида эшитишлари, балки улар билан мулоқот қилишлари керак. Бу каттароқ бола, оила аъзоси, ўқитувчи ёки сиз билган, нимагадир эриша олган ва муваффақиятга қандай эришиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлаша оладиган одам бўлиши мумкин.

7. Боғланиш алоқаларини ўрнатишнинг ўргатиш.
Фарзандингизга турли хил одамлар билан мулоқот қилиш жуда муҳимлигини тушунтиринг. Энг муҳими, бу келажакда фойдали бўлиши мумкин бўлган муносабатларни ўрнатиш учун зарурдир. Шунингдек, у мулоқот қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради ва болага одамларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

8. Омма олдида нутқ сўзлашдан қўрқиш билан курашинг
Боланинг ўз фикрларини аниқ ифода эта олиши муҳимдир. У севган нарсаси ҳақида иложи борича гаплашсин ва ёзсин. Боланинг ёшлигиданоқ жамоатчиликдан қўрқмаслиги жуда муҳимдир. У томошабинлар олдида ишонч билан туришни қанчалик тез ўрганса, бу ҳаётнинг табиий қисмига айланади. Сиз кичикдан бошлашингиз мумкин - оила ва дўстлар доирасида "тренинг" тариқасида.

"Биз яна нима қила олардик?", "Нега бу содир бўлди деб ўйлайсиз?", "Бизда қандай танлов бор эди?" - бундай саволлар таҳлилий кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради. Ушбу маҳоратсиз ҳақиқий лидер бўлишнинг иложи йўқ, шунинг учун болангизни иложи борича тез-тез турли мавзуларда мулоҳаза юритишга ундашга ўргатинг.
Шекспирнинг онаси ўғлига "Инглиз тилинг яхши эмас. Агар бу сафарги имтиҳондан ҳам йиқилсанг, ўқишни тўхтатасан!" дер экан.

Шекспир имтиҳондан йиқилади...

Лекин ҳозир ҳеч ким Шекспир ижодини ўқимай туриб "Инглиз адабиёти" имтиҳонидан ўта олмайди. Сизга ҳам ҳаётда мана шундай омад тилаймиз!
Ҳеч қачон афсусланманг! Агар қилган ишингиз яхши бўлса, демак аъло даражада! Агар ёмон бўлса, демак малакангиз ошибди.
⚡️Ҳукумат кўрсатмасига асосан «Ўзкомназорат» томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракати ҳақида Президент хабар топдилар. Уйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов
#Тезкор #Расман
⚡️«Ўзкомназорат» раҳбари ишдан олинди. Telegram, YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқларга уланиш тикланади

Ўзбекистон Бош вазирининг қарорига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган ҳатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди.
📣📣📣📣 ЭЬЛОН!!!📣📣📣📣
🗣🗣 XУРМАТЛИ ОТА -ОНАЛАР
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ИНГЛИЗ ВА РУС ТИЛЛАРИДА БЕМАЛОЛ ГАПЛАША ОЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ???
УНДА ТАНИШИНГ!!!👇👇👇

ҚУВА ТУМАНИДАГИ " LEADERS SCHOOL" ҲУСУСИЙ МАКТАБИ НОЯБРЬ ОЙИДАН
🇺🇸 ИНГЛИЗ ТИЛИ 1-5 ва 5-9 синфлар 10- 11 синфларга алоҳида
🇨🇵 РУС ТИЛИ 1- 5 ва 5- 9 синфларга 10-11 синфларга алоҳида
БУ́ЙИЧА К,У́ШИМЧА ДАРСЛАР ✍️✍️✍️ (РЕПИТИТОРЛИК) ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИI!! ☺️
🔥🔥🔥ҚУВА ТУМАНИДАГИ ЭНГ МАЛАКАЛИ УСТОЗЛАР ФАРЗАНДИНГИЗ
УЧУН СИФАТЛИ ТАЬЛИМНИ КАФОЛАТЛАЙДИЛАР🤯

💫ФАРЗАНДИНГИЗ ЁРҚИН КЕЛАЖАГИ УЧУН ИЛК ҚАДАМНИ БИЗ БИЛАН БИРГА БОШЛАНГ
🏃🏃🏃🏃 ШОШИЛИНГ ВАҚТ ЎТМОК,ДА 🔥🔥🔥
МАШҒУЛОТЛАР СИЗНИНГ ВАҚТИНГИЗГА АСОСАН БЕЛГИЛАНАДИ
Mурожаат учун : 👇👇👇
☎️ +998901622612
☎️ +998913281083
📍Бизнинг манзил: Қува тумани Қайирма МФЙ. Қайирма қўчаси 131 уй.
🚘🚘🚘 Мўлжал: 13- Болалар мусиқа ва санъат мактаби.
Бир бой донишманд устознинг олдига келибди ва унинг ўғлига таълим беришни сўрабди. Устоз ундан 500 дирҳам сўрабди. Ота "Бу пул эвазига мен бир қулни сотиб оламан!", деса, Устоз "Сотиб олинг. Унақада сизнинг иккита қулингиз бўлади!" деб жавоб қилган экан.

Дарҳақиқат, илмсиз одамнинг қулдан фарқи йўқдир!