🎓LEADERS SCHOOL💼 NTM. Лидерлар мактаби
683 subscribers
1.53K photos
488 videos
18 files
586 links
Assalom aleykum


📚 LEADERS SCHOOL – Quva tumanidagi ingliz va rus tillariga ixtisoslashgan NTM

🎓 Yangiliklar, dars jarayonlari, o‘quvchilar yutuqlari va foydali ma’lumotlar shu yerda!

📞 Bog‘lanish uchun:
☎️ +998 90 562 06 46
☎️ +998 93 499 41 04
Download Telegram
They are all the best but some of them tried so hard and get what they want.
хафта давомида энг намунали тарбия, билим ва тартибга эга бўлган ўқувчилар ота онасига рахмат айтамиз.
Агар шу режа ҳам кучга кирса халқимизга анча енгиллик бўларди...
Ота-оналар учун эслатма: Фарзандингизнинг таълим олишида баҳоларига қандай муносабатда бўлишингиз керак?

-Болангизни ёмон баҳолари учун танбеҳ берманг.
-Фарзандингиз узоқ вақт яхши ўқишга ҳаракат қилди, аммо меҳнатининг натижаси паст бўлиб қолса унга ҳамдард бўлинг, уни тушунишга ҳаракат қилинг.
-Сизнинг кўнгил хотиржамлигингиз учун болангизни чорак охирида ўқитувчилардан юқори баҳо сўрашга мажбурламанг.
-Болани дангасалиги устидан ғалаба қозонганида қўллаб-қувватланг.
-Икки баҳо ёки тўрт баҳо айрим болажонлар учун етарли жазодир, бир хилдаги хатолар учун икки мартоба жазоламанг. Бола ота-онадан таъна-дашном эмас, ёрдам-мадад кутади.
-Фарзандингиз учун энг муҳим бўлган ва ўрганишида мавжуд бўлган қийинчиликлардан бартараф этишдан бошланг.
-Баҳолашда боланинг ҳозирги муваффақиятини унинг кечаги муваффақиятсизликлари билан солиштириш керак.
-Мақтовни аяманг; ўз фарзандингиз билан баҳолаш муносабатларини ўрнатаётганда, мактаб баҳоларига эргашманг.
-Фарзандингизга ўз ютуқларини мустақил баҳолашга ўргатиш керак.
#Тезкор #Расман
⚡️Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади.

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 нояргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади — Халқ таълими вазирлиги.
Япон мактаблари ҳақида қизиқарли фактлар

1. Японияда бошланғич синфдан то олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури номли дарс ўтишар экан. Бунда ўқувчиларга фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўргатишга алоҳида эътибор қаратилади.

2. Биринчи синфдан учинчи синфгача ўқувчилардан имтихон олинмайди. Чунки бу вақтда мақсад болани тарбия қилиш, ахлоқий тушунчаларни сингдириш ва шахсиятни шакллантириш муҳим ҳисобланади.

3. Япон ўқувчилари устозлари билан бирга ҳар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишади. Бу уларни тозаликка диққатли бўлиб, камтарин тарзда ўсишларига ёрдам беради.

4. Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришлари керак. Чунки овқатдан сўнг тишларини ювишлари лозим. Улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.

5. Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишади. Бу билан улар овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришар экан. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишади ва уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод даражасида қарашади.

6. Японияда фаррошлар "саломатлик муҳандислари" дейилади. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош берилади. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтихондан ўтказилади.
Агар 10 йил табибларсиз қолсак, даволанишни йўқотамиз.
Агар 10 йил муҳандис-инженерларсиз қолсак, тартиб-интизомни йўқотамиз.
Агар 10 йил адвокатларсиз қолсак, адолатни йўқотамиз.
Аммо 10 йил муаллимларсиз қолсак, табибларни ҳам, адвокатларни ҳам, муҳандисларни ҳам йўқотамиз.
“Ўқишдан фойда йўқ...”

Ўзбеклар учун одатий гаплар: “Ўқимаган бўлса ҳам, ўқиганлардан кўп пул топади...”, “Ўқиб дунёни олиб берардингми...”.

Ҳа, бизнинг халқимиз ҳамма нарсани моддийлик билан ўлчаб ўрганиб қолган.

Азизлар !!! илм пул топиш учун эмас, юксалиш учун олинади. Юксалишни пулга боғлайдиганлар адашганлардир!!!
"Ким миллионер бўлишни истайди" шоуси биринчи ғолиби Жон Cарпентер сўнгги саволгача ҳеч қандай қўшимча имкониятдан фойдаланмайди. Фақатгина сўнгги саволда у, ёрдамга муҳтож бўлмаса ҳам, отасига қўнғироқ қилади ва "Отажон, бир неча дақиқадан кейин ўғлингиз миллионер бўлади!" деб айтади...

Ҳаммага ҳам муваффақиятини ота-онасига шундай айтиш насиб этсин!
Кўз ёшлардан хеч ким қочиб қутилолмайди, лекин инсонлар ўзини ҳар қандай фожианинг асосий қахрамони, деб хисоблашни бас қилсалар, оғриқ камроқ бўларди.

© Леонард Коен
Инсон ўз мақсадидан чалғиса, орзу қилган кўплаб нарсаларини йўқотади.
Бундай одам ё барча нарсадан рози, ё барча нарсага нафрат билан қарайдиган бўлиб қолади.
Лочин шамолга қарши учсагина юқорига кўтарилади, шамол билан учса эмас.

© Уинстон Черчил
Муваффақият қозонувчилар фурсат келишини кутиб ўтирмайдилар. Балки ана шу фурсатни ўзлари қўлга киритиб қўя қоладилар.
Яхши кўрган кишимиз сабабли ўзимиз яхши кўрмайдиган нарсаларга ҳам сабр қиламиз.
argos.uz saytida Prezident huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi tomonidan hokimlar reytingi e’lon qilindi.
Siz ham o’z nomzodingiz reytingiga xissangizni qo’shing!
(Avvalgi so’rovnomada eng ko’p ovoz to’plagan hokimlar)
Anonymous Poll
4%
Andijon viloyati - Shuxrat Abdurahmonov
87%
Farg’ona viloyati - Xayrullo Bozorov
2%
Namangan viloyati - Shavkat Abdurazzoqov
0%
Toshkent viloyati - Davron Xidoyatov
2%
Navoiy viloyati - Qobil Tursunov
4%
Samarqand viloyati - Erkinjon Turdimov
0%
Toshkent sh - Jahongir Artikxodjaev
Эрталаб турдингиз, ишга боргингиз келмаяптими? Интернетга кириб миллиардерлар рўйхатидан исмингизни қидиринг. Ичида йўқмисиз? Унда ДАВАЙ ИШГА!!!😬😬😬😬
Талабалар кекса профессорни йўқлаб боришди. Суҳбат мавзуси дарров талабаларнинг серташвиш ҳаёти ва ишидан шикоятларига кўчди. Профессор катта чойнакда кофе ва бир нечта стаканлар олиб келди. Стаканлар орасида пластик, шишали, сопол, кўримсиз, қимматбаҳо ва ҳатто яроқсизлари ҳам бор эди. Профессор талабаларини кофега таклиф қилди.
Талабалар ўзларига кофе қуйиб олишгач, профессор айтди:
- Эътибор бердингизми, ҳамма чиройли, қиммат стаканларни олди, кўримсиз ва арзонлари четга қолди. Ҳамма ўзи учун энг яхшисини хоҳлаши табиий, лекин айнан шу нарса ташвишларингиз манбаидир. Аслида стакан кофе сифатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Хоҳлаган нарсангиз фақат кофе эди, стакан эмас. Лекин ҳаммангиз қиммат стаканларни олишга шошилдингиз, сўнг бошқаларнинг стаканига термулишни бошладингиз.

Тасаввур қилинг, кофе-хаёт...

Эгаллаб турган касбингиз, уй машина, буюмлар, пул ва лавозим эса стакан.

Кадрлигим стаканимизнинг қандайлиги ҳаётимиз сифатини тавсифлаб бермайди, уни ўзгартирмайди.
💬"Репетитор" тушунчаси, яъни қўшимча дарслар фақат Ўзбекистондами?

✔️Жанубий Кореялик ота-оналарнинг 98%и ўз фарзандларини мактаб дастуридан ташқари қўшимча таълимга беришади. Бу ҳақда Корея Таълимни Ривожлантириш Институтида (KEDI) ушбу мавзу бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаларини тақдим этишда маълум қилди.

Мазкур мамлакатда фарзанди бор респондентлар (ота-оналар)нинг ярмидан сал кўпроғи мактаблардаги таълим сифатини ўртача деб баҳолади ва қолган 33,9% салбий, 12,7% ижобий баҳо берган.

Ўқитувчиларнинг компетентлилигига бўлган ишонч даражаси мумкин бўлган беш баллдан 2,79 баллни ташкил этди. Шу муносабат билан, респондентларнинг 97,9%и ўз фарзандларини турли хил хусусий таълим муассасаларида қўшимча дарсларга беришларини таъкидладилар. Бунга сабаб қилиб, респондентларнинг 24,6% ўз фарзандларининг рақобатбардошлигини таъминлаш истагини таъкидлаган бўлсалар, 23,3% бошқа ота-оналарнинг қарорига ёндашиб шундай қилишлари билан изоҳладилар.

Европада билим даражаси паст ўқувчилар репетиторга боришмайди, ота-оналарнинг 10% дан кўпроғи, яъни фарзанди олий таълимда ўқишни давом эттирадиганларигина репетиторлар хизматидан фойдаланади.

Лицейнинг деярли барча ўқувчилари лицейни битириш ва олий таълимга кириш учун репетитор хизматидан фойдаланади. Бу ҳолат Грецияда 90%, Испания ва Португалияда 60%, Францияда 75% ни ташкил қилади. Германияда эса лицейнинг 5 тадан бир нафар ўқувчиси лицейни тугатиш имтиҳони ва ОТМ кириш учун репетиторга боради.

Европада репетитор хизматига белгиланган нарх жудаям баланд. Бир соатлик дарслар 13 дан 40 еврогача. Баъзи ОТМларида эса бундан ҳам баланд бўлиши мумкин.
Хулоса:

1. Умуман олганда қандайдир йўналишда фикр билдиришдан аввал шу мавзу юзасидан кичик бир тадқиқот ўтказиб, (камида) кейин хулоса қилиш керак деб ҳисоблайман. Шунда билиб-билмай «тош» отиб қўйилмайди.

2. Таълим ҳақида гап кетганда, бир нарсани яхши тушуниб етиш керак. Яъни, деярли ҳамма давлатда муаммо бисёр. Сиз кучли деб билган мамлакатларда ҳам фуқаролари фарзандини мактабдан ташқари алоҳида қўшимча дарсга беради. Чунки, замон талаби шу қадар катталашганки, мактаб таълими билан чекланиш етарли эмас.

3. Ҳар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг негизида рақамлар ётиши, кучли илмий тадқиқот асос сифатида бўлиши жуда муҳим. Шунинг учун ҳам, давлатимиз раҳбари бежизга А.Авлоний институтини таълим муаммоларини ўрганувчи институт сифатида қайта ташкил этиш топшириғини бермагандилар.

Аюбхон Раджиев
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори

2020 йил, 31 октябрь
Maqsad

🐜Oʻziga ishongan chumoli

Odamlar yoʻlda ketayotsa, bir chumoli qarshisida turgan togʻning toshlarini yelkasiga ortib, chetga chiqarayotgan emish. Undan nega bunday qilayotganini soʻrashibdi...
- Togʻning narigi tomonida onam bor. Onamning oldiga borib-kelishim uchun togʻning oʻrtasini yorib, oʻzimga yoʻl qilyapman, - deb javob beribdi.

🗣Odamlar:
- Bu sening qoʻlingdan kelmaydi-ku, - deyishibdi.

Shunda chumoli:
- Qoʻlimdan kelmaslik bahona boʻlolmaydi, - degan ekan...

♻️Xulosa: Maqsadlar sari dadil qadam bosmas ekanmiz, har qanday oddiy narsalar ham qoʻldan kelmaydi. Istasa va izlansa, har qanday maqsadga yoʻl bor, dangasa insonlargina bahonalar tufayli oʻzlarini toʻxtatishadi.

Sizning xulosangiz...
ФИКР ВА АҚЛ

Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришга ожиз эмас....

💬Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради....

💬Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди....

💬Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабини босиш учун сукут сақлайди....

Баъзилар ожизлик санайдиган сукут, аслида катта кучнинг махсулидир...