🎓LEADERS SCHOOL💼 NTM. Лидерлар мактаби
687 subscribers
1.53K photos
487 videos
18 files
585 links
Assalom aleykum


📚 LEADERS SCHOOL – Quva tumanidagi ingliz va rus tillariga ixtisoslashgan NTM

🎓 Yangiliklar, dars jarayonlari, o‘quvchilar yutuqlari va foydali ma’lumotlar shu yerda!

📞 Bog‘lanish uchun:
☎️ +998 90 562 06 46
☎️ +998 93 499 41 04
Download Telegram
Фарзанд тарбиясида етти заҳардан эҳтиёт бўлинг:

1. Бир бирига солиштириш.
Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади.
2. Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш.
Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади.
3. Масхаралаш.
Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади.
4. Ортиқча эркалатиш.
Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади.
5. Ортиқча тергаш.
Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади.
6. Бепарволик.
Боланинг дардиаг қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади.
7. Шижоатлантирмаслик.
Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.
Forwarded from Deleted Account
Assalomu alaykum hurmatli maktab jamoasi ,saboni Dildoraxon sizlarga barcha barchalaringizga o'z hayajonli tashakkurlarimni,rahmatlarimni aytmoqchman.Ushbu maktabga farzandimni tahsil olishi uchun berganimga yana bir bor yaratganga hamdu sanolar aytdimki,farzandimning har bir shakllanmagan qirralarini kashf etishmoqda.Hurmatli maktab jamoasi farzandim Sardorbekning bu erishgan yutuqlarida sizlarning hizmatlaringiz juda katta,hali kelajakda bundanda yuqori marralarni zabt etishiga ishonaman.Sabon Dildoraxon oilamiz nomidan kattakon rahmat ,hamisha salomat bo'ling.
Forwarded from Dildora Ismoilova.🥋🥋
Укувчиларимизнинг ютукларидан жудаям хурсандмиз💐💐💐
Aгар кимдир олдимга мақсад қўйдим ишни нимадан бошлай деса ..

Менинг жавобим аввало атрофингдаги кишиларни тозалашдан бошла дейман. Бунинг сабаби шундаки :

Ҳар бир ишда қийинчиликлар ва сиз кутмаганда мағлуб бўлишлар бўлади. Мана шундай пайтда атрофингизда тўғри инсонлар бўлиши керак яъни :

Давом эт ! Сенинг қўлингдан келади ! Ўтиб кетади бироз сабр қил ! Мана шу сўзларни сизга айта оладиган кишилар бўлгандагина сиз муваффақиятга осон эришасиз

Aгарда " Бундан бир иш чиқмайдиганга ўхшайди " " Буни ўзи бошлаб хато қилдинг " " Ўзи буни ҳеч ким қила олмаган сен ҳам қилолмайсан " Мана шундай сўзларни айтувчи инсонлар атрофингизда бўлса ҳозироқ улардан узоқлашинг ва иложи бўлса умуман яқин юрманг
Forwarded from Deleted Account
Ниҳоят кузнинг илк ёмғири бизни хайр ва ажойиб мўъжизалар билан тонгни қаршилашимизга сабабчи бўлди! 🤩
Аслида, миллионлаб ҳужайралар орасида бизни бу дунё юзини кўрганимизни ўзи асл- мўъжиза!😍

Ассалому алейкум!
Элас ёмғир ёғиб ўтди. Худдики, -Энди мен доим сиз биланман деган хабарини бергандек😊.
Қандай кун бўлишини аҳамияти йўқ доим кунни "-Бу кун менинг куним, -Мен уддалайман" дея бошланг!🤗
Бу кунни сиз учун берган Яратгандан миннатдор бўлишни хам унутманг азизим...
Ёмғирли ва хайрли кун муборак!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2- синф ўқувчиларимиз дарс жараёнида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингиз билан бирга овқатланасизми?

Бола ақлини танимасидан, бир ёшидан бошлаб ота ҳам у овқатланаётганида ўзини унга танитиб бориши керак. Ўзи овқатланиб кўрсатиши, бола онгини танимай туриб буни ўзига сингдира борса, унда бу кўникмага айланади. Кейинчалик дастурхон атрофида болани уришишга ҳожат қолмайди.

"Болаларни тинчит, кейин мен чиқиб овқатланаман" деган эркак қаттиқ адашади. Чунки болаларнинг тўнғичи етти-саккиз ёшга етгач, у укалари билан доимгидек бирга овқатланади, онасингининг ўрнини боса бошлайди.

Аммо уларнинг дастурхони атрофида энди "бегона", бунинг устига томдан тараша тушгандай ҳадеб дўқ-пўписа қилаверадиган ота ортиқча бўлиб қолаверади. Уларнинг дастурхон атрифида ўтириш, овқатланиш кўникмалари тўғрими-нотўғрими, аллақачон онг остига жойлашиб бўлган бўлади.

Эҳтимол уларнинг бу кўникмалари отасига маъқул келмас. Масалан, кичкинтой олдидаги таомни ейишдан олдин ўтирган жойида баъзи беозор қилиқлар қилиб, кайфиятини ўнглаш, яъни ўз иштахасини "чақиришга", ёки таом ейиш давомидиа ҳам шундай қилиқларни такрорлаб секин овқатланишга одатланган. Бу ҳолни кўрган отаси "тез-тез е, ўйнама" деб уни огоҳлантиради.

Бола инжиқланишга тушади. Оқибатда эркак фарзандларига  дастурхон атрофида айтишга мўлжаллаган бошқа мавзудаги сабоқларни ҳам беролмайди, асабийлашади.

"Ота энди тарбия берадиган вақтим келди"
деб ўйлаган, аммо анча кечиккан бўлади. Хатони тўғирлаш учун энди у сабр билан иш тутиши, аста-секин яхши сўзлар ва ўз ибрати билан уларга тарбия беришига тўғри келади.

Яхши оталар китобидан
1- синф ўқувчиларимиз дарс жараёни