🎓LEADERS SCHOOL💼 NTM. Лидерлар мактаби
687 subscribers
1.53K photos
482 videos
18 files
578 links
Assalom aleykum


📚 LEADERS SCHOOL – Quva tumanidagi ingliz va rus tillariga ixtisoslashgan NTM

🎓 Yangiliklar, dars jarayonlari, o‘quvchilar yutuqlari va foydali ma’lumotlar shu yerda!

📞 Bog‘lanish uchun:
☎️ +998 90 562 06 46
☎️ +998 93 499 41 04
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
12 ТА ҚУЧОҚ МЕТОДИКАСИ

Агар бир кунда болангизни ҳеч бўлмаса 4 марта қучоқлашсангиз, бу унинг ер сайёрасида нормал инсонлар қаторида бўлишига ёрдам беради.

8 таси унинг фаоллигини таъминлайди. Кучли инсон бўлиб етишади.

12 ва ундан ортиқ бағрингизга босганингизда эса унинг организми ўсиб ривожланиши аниқланган.

Яна бир факт, болангизни қучоқлаб ўпиб қўйиш - сиз ота-оналарнинг ҳам саломатлигингиз ва руҳий хотиржамлигингизга ижобий таъсир кўрсатиб иш коэффициентингизни оширади!
👍4

Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
– Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:

– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақаси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?

– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, деди ҳалиги одам.

Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, деди кулиб.

Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди:
– Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.
Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.

Фақирлик–чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик–қалб бўшлигида.

Сиз-чи? Сиз фарзандингизни охирги марта қачон эркалаб ўйнатганингизни эслай оласизми?
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tirikligimiz, salomatligimiz, tinchligimiz bular bizga berilgan imkoniyat va neʼmatdir..!
Hayot qisqa. Uni adovat, nafrat, xafagarchilik bilan oʻtkazish yaramaydi. Tabassum qiling, seving, yomonlik qilganga ham muruvvat koʻrsating, hayotdan zavqlanib, baxra olib yashay biling. Toki bizdan faqat yaxshilik qolsin.

Xayrli tong yaxshi odamlar!
👍3
Ўғил отасидан сўради: «Дадажон, сизнинг қувончингиз билан менинг қувончим орасида қандай фарқ бор?»

Ота: «Сен ўз муваффақиятинг учун қувонасан, мен эса сенинг муваффақиятинг учун қувонаман..»

Фарзандларимизнинг муваффакиятларини куриш барчамизга насиб этсин.
Психолог :Ф Юнусова
👍7
🔹 Агар фарзандингиз гаплари билан сизни безор қилаётган бўлса, бошқалар фарзандини қани эди биронта сўз гапирса эди дея орзу қилмоқда.

🔹 Агар фарзандингиз серҳаракати ва шўхлиги билан сизни безовта қилаётган бўлса, бошқалар фарзандини ҳеч бўлмаса юзига қўнган пашшани қўли билан ҳайдай олсайди, дея орзуламоқда.

☝️ Нарсалар асл кўриниши гўзаллигини уни қўлдан бой берибгина чуқур ҳис қиласиз. Шундай экан, Аллоҳ сизга ато этган, ризқ қилиб берган нарсаларига ҳамд айтинг!
👍5
Forwarded from Юнусов Дадахон
Шунингдек 3-А синфимиз ойлик якун бўйича энг билимли синф деб топилди. Барча ота оналаримизга фарзандларига мехри ва эътибори учун рахмат айтамиз
Forwarded from Юнусов Дадахон
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун январ ойи бўйича ўтказилган синовларда энг юқори балл тўплаган Низомиддинов Мардонбек ўқувчимизга ваучеримизни топширдик.
👍2
#ибрат

Ўғил бола ҳамиша отасидан намуна олади. "Отам шундай қиляптими, демак, бу тўғри" деган хулосага келади. Ота боласи ёнида ҳар бир ишини ўйлаб қилиши зарур.

Чунки тарбия илми - ўта нозик илм. Келтирилган мисолларга қараб яхши ўғилни, ҳақиқий эркакни тарбиялашда оила бошининг чуқур билими, зарур кўникма ва тажрибаси талаб қилинишига амин бўламиз.
👍2
Қиз фарзанд тарбиясида oтанинг ўрни

💁🏻‍♀️Инсон ҳаётининг сценарийси унинг оиладаги тарбиявий омилларига чамбарчас боғлиқ. Бу сценарийнинг ёзилиши боланинг 7 ёшигача бўлган даврида амалга оширилади.

👩🏻Шак-шубҳасиз, Она бола ҳаётидаги энг яқин, энг муҳим инсон, лекин вояга етаётган қизалоқ  бўлажак она сифатида 12 ёшгача ихтиёрсиз равишда отасининг онасига бўлган муносабатини  кузатиб, «ўрганиб боради».

👧🏻Қиз боланинг келажаги  отасига бўлган ички муносабатига боғлиқ. Яъни, қўша-қарийдими ёки ажрашадими, ёлғизликда умр кечирадими ёки этаги тўла фарзанд бўладими, турмуш ўртоғини севиб яшайдими ёки ундан тезроқ қутулишни ўйлайдими, бундай фикрлар қизнинг хаёлидан ўтиши айнан отасининг онасига бўлган муносабатидан шаклланиб боради.

🧔🏻‍♂️Қиз фарзанднинг эркаклар билан бўлган муносабатларининг барчаси  отаси ёки ота ўрнида уни тарбиялаган инсонга боғлиқ
Фарзандингизга асло сақич олиб берманг!

Ҳозирги замонавий сақичлар ўзида жуда кўп миқдорда шакар ёки шакар ўрнини босувчи кимёвий моддалар сақлайди. Улардан бири ксилитол сийдик пуфаги саратонига сабаб бўлиши мумкин.

Сақич турли хил бўёқлар билан бўялади. Бу эса болада аллергия ёки диареяга сабаб бўлади!

Сақични оч қоринга чайнаш ошқозонда яра пайдо бўлишига имкон яратади!

Кўп сақич чайнаш болада хотира пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Сақич таъмини яхшилаш учун қўшиладиган глутамат моддаси асаб ҳужайраларини нобуд қилиши мумкин
https://t.me/lsquva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
LEADERS SCHOOL maktabida Alisher Navoiy tavalludining 583 yilligi munosabati bilan 1-A sinf tomonidan "Mangu barhayot siymolar" deb nomlangan tadbir o‘tkazildi.
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЗЛАРНИ ЎҚИТСАНГИЗ...

Бир зал тўла эркак кириб келган аёлнинг чиройи, бойлиги, насаби ё лавозими учун ўрнидан тургани йўқ. У малика ҳам, дунё гўзали ҳам эмасди.

У биринчи Нобель олган аёл эди. У полоний ва радийни кашф қилди. Унинг эри, қизи ва куёви ҳам Нобель мукофоти лауреатлари бўлди.

Бир зал эркак аёлдаги илм, тажриба, жасорат учун оёққа қалқди ва бош эгди.

Ўрнингиздан туринг, мадам Мария Кюри ташриф буюрдилар!

Тасаввур қилинг, сизнинг қизингиз ҳам шу даражада. Сиз эса уни кузатиб турибсиз...
👍6
Январ ойидан бошлаб 1- синф ўқувчиларимиз ўртасида ҳам билимлар беллашуви ташкил қилмоқдамиз. Мақсадимиз ўқувчиларни билим олишга қизиқишларини орттириш.
Фарзандига эътибор бераётган ота оналаримизга ва яхши билим бераётган устозларига миннатдорчилик билдирамиз
🌐Болалар учун витаминлар хақида расмли тиббий маълумот!!!
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ!

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:

😡
АСАБИЙЛАШМАНГ.
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

🤥
АЛДАМАНГ.
«Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!», дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

🕺
УРМАНГ.
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда.

🙅‍♂
ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ.
«У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма», каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан машина йўлга чиқиш ҳақиқатдан маън қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

😊
ЎРНАК БЎЛИНГ.
Ўзингиз ҳунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Ҳунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлмасангиз, бола ҳам дарс қилмай телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

👉
АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ.
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

😀
БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ.
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

🙏
КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

🤗
ҚУЧОҚЛАНГ!
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

🙇
САБРЛИ БЎЛИНГ
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз
👍3