07. Sadarayhon
<unknown>
Лола Собирова ✍
Юлдуз Усмонова 🎤
Тилаб-тилаб олганим
Юракка жой қилганим
Тумор қилиб илганим
Озори жоним маним
Суянганим сан маним.
Экканим садарайхон
Этмагин уни пайхон
Сўзларинг бари ёлғон
Озори жоним маним
Ишонганим сан маним.
Хаммадан хам ёмониим
Қора қошли камоним
Оласан ширин жоним
Озори жоним маним
Куйдирма жоним маним
Озори жоним маним.
Юлдуз Усмонова 🎤
Тилаб-тилаб олганим
Юракка жой қилганим
Тумор қилиб илганим
Озори жоним маним
Суянганим сан маним.
Экканим садарайхон
Этмагин уни пайхон
Сўзларинг бари ёлғон
Озори жоним маним
Ишонганим сан маним.
Хаммадан хам ёмониим
Қора қошли камоним
Оласан ширин жоним
Озори жоним маним
Куйдирма жоним маним
Озори жоним маним.
Қанотсиз фаришталар.
Байрамингиз муборакбўлсин азиз тиббиёт ходимлари.
Ногох қалбингизга кириб келса дард,
Хаёт берса синовидан битта зарб.
Ёрдамларин аямаслар тоабад,
Қанотсиз оқ фаришталар бор бўлсин..
Кулиб турар нур ёғар юзларидан,
Мехри бисёр, кўринар кўзларидан.
Хатто шифо топасиз сўзларидан,
Қанотсиз оқ фаришталар бор бўлсин.
Хаста жонни авайлаб, асрайдилар,
Кўнглингизга малҳамни истайдилар.
Мехрларин қўш қўллаб сочадилар,
Қанотсиз оқ фаришталар бор бўлсин.
Яратгандан сўраб борсак даволар,
Шифокорлар, улар ўзга дунёлар.
Бошимизда парвона асли шулар,
Қанотсиз оқ фаришталар бор бўлсин.
Тилагимиз бошингиз омон бўлсин,
Ширингина жонингиз омон бўлсин.
Ичган қасамингиз абадий бўлсин,
Қанотсиз оқ фаришталар бор бўлинг.
✍️ Лола Собирова 13.11.2021
Байрамингиз муборакбўлсин азиз тиббиёт ходимлари.
Ногох қалбингизга кириб келса дард,
Хаёт берса синовидан битта зарб.
Ёрдамларин аямаслар тоабад,
Қанотсиз оқ фаришталар бор бўлсин..
Кулиб турар нур ёғар юзларидан,
Мехри бисёр, кўринар кўзларидан.
Хатто шифо топасиз сўзларидан,
Қанотсиз оқ фаришталар бор бўлсин.
Хаста жонни авайлаб, асрайдилар,
Кўнглингизга малҳамни истайдилар.
Мехрларин қўш қўллаб сочадилар,
Қанотсиз оқ фаришталар бор бўлсин.
Яратгандан сўраб борсак даволар,
Шифокорлар, улар ўзга дунёлар.
Бошимизда парвона асли шулар,
Қанотсиз оқ фаришталар бор бўлсин.
Тилагимиз бошингиз омон бўлсин,
Ширингина жонингиз омон бўлсин.
Ичган қасамингиз абадий бўлсин,
Қанотсиз оқ фаришталар бор бўлинг.
✍️ Лола Собирова 13.11.2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мухлислардан келган ролик 😍
Юрагим кечир...
Юрагим кечир, мен телбани,
Сенга хеч рўшнолик бермадим.
Кўксимдан чиққудек уряпсан,
Сени хеч азоблаб тўймадим.
Юрагим кечиргин илтимос,
Хастажон, бир қайсар аёлни.
Осмонга қанотсиз уч майли,
Мен эса қучаман ҳаёлни.
Баъзида кўзларинг ёшлайман,
Жимгина бўйсундинг баърига.
Кечиргин қадринга етмадим,
Хохласанг кетай ер қаърига.
Юрагим кечир мен ҳастани,
Бошингни силашга илож йўқ.
Ўзимни хеч оқлай олмадим,
Кечирсанг билгинки кўнглим тўқ...
Юрагим кечир мен телбани...
✍️ Лола Собирова
Юрагим кечир, мен телбани,
Сенга хеч рўшнолик бермадим.
Кўксимдан чиққудек уряпсан,
Сени хеч азоблаб тўймадим.
Юрагим кечиргин илтимос,
Хастажон, бир қайсар аёлни.
Осмонга қанотсиз уч майли,
Мен эса қучаман ҳаёлни.
Баъзида кўзларинг ёшлайман,
Жимгина бўйсундинг баърига.
Кечиргин қадринга етмадим,
Хохласанг кетай ер қаърига.
Юрагим кечир мен ҳастани,
Бошингни силашга илож йўқ.
Ўзимни хеч оқлай олмадим,
Кечирсанг билгинки кўнглим тўқ...
Юрагим кечир мен телбани...
✍️ Лола Собирова
Сендан олисларда...
Кунлар келиб соғиниб қолсанг,
Мени излаб югуриб елсанг.
Тушларингда соямни кўрсанг,
Сендан олисларда бўламан!!
Кўз ёшларинг фойда бермайди,
Ширин сўзлар далда бўлмайди.
Афсус у кунлар хеч қайтмайди,
Энди узоқларда бўламан!
Армон сенга ғамҳона бўлсин,
Хижрон ёнингда жим ухласин.
Менинг қадрим йиғлатиб юрсин,
Энди узоқларда бўламан..
Ярим кўнглим менинг хаётим,
Шеър битаман тўлганда оҳим.
Тутолмадинг берганда бахтим,
Сендан олисларда бўламан!!
✍️ Лола Собирова .2015 йил
Кунлар келиб соғиниб қолсанг,
Мени излаб югуриб елсанг.
Тушларингда соямни кўрсанг,
Сендан олисларда бўламан!!
Кўз ёшларинг фойда бермайди,
Ширин сўзлар далда бўлмайди.
Афсус у кунлар хеч қайтмайди,
Энди узоқларда бўламан!
Армон сенга ғамҳона бўлсин,
Хижрон ёнингда жим ухласин.
Менинг қадрим йиғлатиб юрсин,
Энди узоқларда бўламан..
Ярим кўнглим менинг хаётим,
Шеър битаман тўлганда оҳим.
Тутолмадинг берганда бахтим,
Сендан олисларда бўламан!!
✍️ Лола Собирова .2015 йил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўғлим Жавохир омадингни берсин !
Дил йиғлар..
Ёнингизда жимгина ночор кўнглим йиғлайди,
Сизни пинхона севган девона дил йиғлайди.
Ороми йўқ юракда безовта,беҳол бўлиб,
Дийдорингизга муштоқ жавобсиз ишқ йиғлайди!
Сизни дейму бепарво бунчалар хам бағри тош,
Яна бундай азобга қанча бераман бардош?
Бахтдан мени не сабаб йирок этмиш Оллохим,
Каранг дарё бўляпти аччиққина кўз ёшим!
Йўлингизга интизор сарсона дил йиғлайди,
Ошиғига етолмай бечора дил йиғлайди.
Армонларга кўмилиб,хижронлари ёнида
Ўз ўзидан нафратда девона дил йиғлайди...
Ёнингизда жимгина ночор кўнглим йиғлайди!
✍️ ЛОЛА СОБИРОВА 2015
Ёнингизда жимгина ночор кўнглим йиғлайди,
Сизни пинхона севган девона дил йиғлайди.
Ороми йўқ юракда безовта,беҳол бўлиб,
Дийдорингизга муштоқ жавобсиз ишқ йиғлайди!
Сизни дейму бепарво бунчалар хам бағри тош,
Яна бундай азобга қанча бераман бардош?
Бахтдан мени не сабаб йирок этмиш Оллохим,
Каранг дарё бўляпти аччиққина кўз ёшим!
Йўлингизга интизор сарсона дил йиғлайди,
Ошиғига етолмай бечора дил йиғлайди.
Армонларга кўмилиб,хижронлари ёнида
Ўз ўзидан нафратда девона дил йиғлайди...
Ёнингизда жимгина ночор кўнглим йиғлайди!
✍️ ЛОЛА СОБИРОВА 2015
Ғийбатлардан сал узоқлашинг.
Дунёдаги азиз мехмоним,
Сиз якиним,сиз мехрибоним.
Кўзи чарос, ширинзабоним,
Ғийбатлардан сал узоқлашинг.
Аллох суймас: иғвогарларни
Ўз сўзига даъвогарларни.
Ўзларича афсунгарларни,
Бу иллатдек тез узоқлашинг.
Кундан кунга ёмон ошмоқда,
Қалблар гунохларга тошмоқда,
Шундоғам бу умр шошмоқда,
Гунохларидан узоқлашинг.
Бу беш кунлик дунё хурмати,
Иймони бут қалблар хурмати,
Мухаммаднинг азиз уммати,
Бўхтонлардан тез узоқлашинг.
(Лола Собирова .2020)
Дунёдаги азиз мехмоним,
Сиз якиним,сиз мехрибоним.
Кўзи чарос, ширинзабоним,
Ғийбатлардан сал узоқлашинг.
Аллох суймас: иғвогарларни
Ўз сўзига даъвогарларни.
Ўзларича афсунгарларни,
Бу иллатдек тез узоқлашинг.
Кундан кунга ёмон ошмоқда,
Қалблар гунохларга тошмоқда,
Шундоғам бу умр шошмоқда,
Гунохларидан узоқлашинг.
Бу беш кунлик дунё хурмати,
Иймони бут қалблар хурмати,
Мухаммаднинг азиз уммати,
Бўхтонлардан тез узоқлашинг.
(Лола Собирова .2020)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун MY5 каналининг, омон- омон кўрсатувида чиройли бир сухбат бўлди. Ўйлайманки сиз азиз мухлисларимизга хам манзур бўлади. Демак кутамиз тез кунда.... 😊
Орзулар!
Сизни олислардан тополмадим мен,
Қўл чўздимку аммо тутолмадим мен.
Бўғзимда қолдингиз ютолмадим мен,
Армонга айланиб кетманг орзулар.
Тонг отмас тунлардан қидирдим сизни,
Мазмунсиз кунлардан қидирдим сизни.
Ташлаб кетманг менга бахорсиз кузни,
Армонга айланиб кетманг орзулар.
Келинг пойингизга тиз чўкай ўзим,
Қувнаб кетсин кўрганда маъюс кўзим.
Сизни кутиб увол кетмасин сўзим,
Армонга айланиб кетманг орзулар!
✍️Лола Собирова
Сизни олислардан тополмадим мен,
Қўл чўздимку аммо тутолмадим мен.
Бўғзимда қолдингиз ютолмадим мен,
Армонга айланиб кетманг орзулар.
Тонг отмас тунлардан қидирдим сизни,
Мазмунсиз кунлардан қидирдим сизни.
Ташлаб кетманг менга бахорсиз кузни,
Армонга айланиб кетманг орзулар.
Келинг пойингизга тиз чўкай ўзим,
Қувнаб кетсин кўрганда маъюс кўзим.
Сизни кутиб увол кетмасин сўзим,
Армонга айланиб кетманг орзулар!
✍️Лола Собирова
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши кайфият 😍😍😍