Лола Сабирова ижоди✍️/Расмий канал
516 subscribers
1.62K photos
1.28K videos
11 files
682 links
Sheʼriyat shaydolari uchun!
🔥Shoira Lola Sabirovaning rasmiy kanaliga xush kelibsiz!
📌Oʻzbekiston xalq artisti Yulduz Usmonovaning muharriri!
📌Koʻplab mashhur taronalarning muallifi!

Murojat uchun Admin: @dilfuza_mirzokhidovna
Download Telegram
Арз...
Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим,
Сен золимнинг дастидан.
Паймонамга ўзим тўлдим,
Кетгум ишқинг қасридан.

Бормагайман хеч қошинга,
Шерик бўлмайман ошинга.
Хижронларга ёр бўласан,
Армонлар билан қоласан.

Осмондаги юлдузлардан
Тунлар қолиб,кундузлардан.
Фарёд уриб излагайсан,
Ишқимда зор бўзлагайсан.

Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим,
Сен золимнинг дастидан ...
✍️Лола Собирова 2017
Унутиб бўпсиз!!!

Юрагизга аста жойлашиб,
Юрибманда ойни талашиб,
Мехрим сизга кетар қалашиб,
Энди мени унутиб бўпсиз!

Сиздан олисларга еетмайман,
Ўзгаларга байт хам битмайман,
Исмингизни тилдан қўймайман,
Энди мени унутиб бўпсиз!

Дилингизни деворидаман,
Умрингизни давомидаман,
Юрагингиз беморидирман,
Энди мени унутиб бўпсиз!

Бўсаларим куйдирар сизни,
Мухаббатим суйдирар сизни.
Суёлмайсиз ўзга бир еизни,
Энди мени унутиб бўпсиз!

Нозларимни излаб қоласиз,
Висолимни кўзлаб қоласиз,
Менсиз йиғлаб,бўзлаб қоласиз,
Энди мени унутиб бўпсиз!.
✍️ Лола Собирова
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озор берма кўнглимга,
Озорлардан тўйганман.
Синган,ғариб кўнглимга,
Мухаббатни кўмганман.

Сўзламагин севгидан,
Суймас бўлиб қолганман.
Ишқ аталмиш туйғуни,
Юрагимдан юлганман.

Қалбга берган азоби,
Хамон қийнаб келади.
Хаёлимнинг сароби,
Шамолдайин елади.

Дилда алам бир талай,
Кўз ёшимга чўмганман.
Хаёт учун хар қалай,
Кўниб яшаб юрганман.

Қўлингдан келса суйдир,
Ишқинг ўтида куйдир.
Фақат азоб бўлмасин
Ишқ шаробига тўйдир.

Азоб берма кўнглимга...
✍️ Лола Собирова 2018
ДАРД.

Дард
Бугун мени йўқлаб келдингми?
Ярим кўнглим олмоқ бўлдингми?
Азобдаку шундоқ ҳам танам,
Айт, жонимни қийнаб келдингми?

Хаёт азобига чидаб келяпман,
Оғриқни, аламни аранг ютяпман.
Мехмон отандек улуғ дейдилар,
Сени хам отамдек улуғ биляпман.

Дард...
Мен муштипарни унутмабсанда,
Сабримни сен хам синай дебсанда.
Шундоғам қалбим оғриғи бисёр,
Шу дардга қўшилиб борай дебсанда.

Қадрим қардсиз, чўкиб боряпти,
Армонга юрагим бўкиб боряпти.
Мехр берганларим,менсимадилар,
Умид чироқларим сўниб боряпти.

Дард...
Бугун мени йўқлаб келдингми?
✍️Лола Собирова 24.10.2021
Соғинмайсиз...

Соғинмайсиз бағритошим,
Бунга етарму бардошим.
Кўзларим йўлларда толди,
Тинмайди кўздаги ёшим.

Йиғлаб-йиғлаб дилим толди,
Хижрон қучоғига олди.
Соғинч қийнар нетай жоним,
Азоблари мен-ла қолди.

Излаяпман тушларимдан,
Қаноти йўқ қушларимдан.
Бағримга бир боссам дея,
Кечиб унсиз хушларимдан.

Соғинмайсиз сезаяпман,
Ёлғизликдан безаяпман.
Майли армон бўлсин дея,
Севгим билан қолаяпман.

Соғинмайсиз бағритошим...
✍️ Лола Собирова 2018
ХАСТА БЎЛСАМ БОШИМДА,
ТУНУ КУНИ ҚОШИМДА.
ЁШ БОЛАДЕК АВАЙЛАБ
ОНАМ ЙИҒЛАР БОШИМДА.

МЕХРИНИНГ ХЕЧ ЧЕКИ ЙЎҚ,
ГАР ЁНИМДА КЎНГЛИМ ТЎҚ.
ШИФО СЎРАР ЖОНИМГА,
ОНАЖОНИМ ТЕНГИ ЙЎҚ.

ДЎСТЛАРИМ ТУТСА ОҒУ,
ДУНЁ БЎЛСА ҚОРОНҒУ.
ЁЛҒИЗЛАНИБ ҚОЛСАМ ҲАМ,
ЁНИМДА ТУРАР МАНГУ

ЁЛВОРАМАН ЖОН ЭГАМ,
ОНАМ КЎЗИН ЭТМА НАМ.
ДУНЁДА УНДАН БЎЛАК,
МЕХРИБОН ЙЎҚ МЕНГА ХАМ.
✍️ ЛОЛА СОБИРОВА 25.10.2021
Елкангизни тутинг опажон,
Тўйиб тўйиб йиғлаб оламан.
Ичимдаги дардларимни ҳам
Аста сизга тўкиб оламан.

Хаёлга берилмай яшадим,
Ёмонларга боқмадим асло
Яхшиларга қалбим тўшадим.
Опажоним нега кам дунё?

Кўз ёшларим ўзга кўрмасин,
Бошим силаб, овутинг мени.
Ҳолим билмай мендан кулмасин,
Қалбингизга яширинг мени.

Тиззангизга бир оз бош қўяй,
Унутай дунёнинг ғамини.
Мехрингизга бир қониб тўяй,
Артинг юрагимнинг намини.

Елкангизни тутинг опажон,
Тўйиб тўйиб йиғлаб оламан...
Лола Собирова .2018 ✍️
Асрагин...

Омонат бу тaнам тупроқдан бўлса,
Унутай яшаган ҳар бир онимни,
Гунохкор бу дилим азобга тўлса,
Оллохим асрагин ширин жонимни.

Қондошим юрагим тилса нимталаб,
Мехр қўйганим, эй вох, иззатталаб.
Сендан кўпроғини қилмайман талаб,
Оллохим асрагин ширин жонимни.

Йиғлайман онамга дард берсанг куюб,
Фарзандларимга бахт берсанг суюб.
Яшаяпман Роббим, борлигинг туюб,
Оллохим, асрагин ширин жонимни.

Қадримни ер билан тенг қилди, сингдим,
Баъзида сув бўлиб, баъзида ёндим,
Бу хаёт синов деб барига кўндим,
Оллохим асрагин ширин жонимни.
✍️ Лола Собирова
Борсайдим (MuzTv.Net)
Dildora Niyozova
Лола Собирова ✍️
Дилдора Ниёзова 🎤
Аллох хузурига хурдек борсайдим.
КЕЛМАДИНГ...

Хасратингда юрагимга,
Дард мўралар билмадинг.
Оқшом чўкиб,тонглар отди,
Кунлар ўтди келмадинг.

Термуламан йўлларинга,
Бир бўйлай деб бўйларинга.
Кирсам эди ўйларинга
Кутсам ҳамки келмадинг.

Дунёлардан кечгим келар,
Умр гуё елдек елар.
Бутун алам менга келар,
Йиғладим зор келмадинг.

Ёлгонмиди севганинг,
Ишқимда зор юрганинг.
Тақдир экан кўрганинг
Кутдим бедор келмадинг.

Хасратингда юрагимга,
Дард мўралар билмадинг...

✍️ Лола Собирова 2008
Аслида " Дунёни гўзаллик қутқаради" деб бежиз айтишмаган. Тили ширин, ўзи ширин хамшираларимиз соғ бўлишсин.
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лола Собирова
Дилдора Ниёзова 🎤
Онажоним бор учун!!!

Бу дунеда юрибман қаддимни ғоз кўтариб,
Қандай оғир юк бўлса тап тортмасдан кўтариб.
Сизга айтайми дўстим, нима сабаб,не учун?
Бошимдаги давлатим онажоним бор учун!

Юзларидан нур ёғар бамисоли фаришта,
Олисларда бўлсам хам
менга атар нонушта.
Талпинаман уйимга бўлмаса хам кошона,
Бошимдаги давлатим, мехрибоним бор учун!

Дуосидан куч олиб ёшараман кун сайин,
Кўз олдимда турибди нигоҳлари шундайин.
Умрим ўтар шўх, шодон, гул райхон, ғунчадайин.
Бошимдаги давлатим онажоним бор учун!
✍️ Лола Собирова 2015