Лола Сабирова ижоди✍️/Расмий канал
517 subscribers
1.62K photos
1.28K videos
11 files
682 links
Sheʼriyat shaydolari uchun!
🔥Shoira Lola Sabirovaning rasmiy kanaliga xush kelibsiz!
📌Oʻzbekiston xalq artisti Yulduz Usmonovaning muharriri!
📌Koʻplab mashhur taronalarning muallifi!

Murojat uchun Admin: @dilfuza_mirzokhidovna
Download Telegram
Онажонимга 7 чевара муборак ! Хаммамизга чеваралар кўриш насиб қилсин. Жигарларим билан бугун яйрадим алхамдулиллах !
Бахтсиз деманг ёлғиз аёлни,
Тухмат тошин отманг бошига.
Йироқ қилинг ёмон хаёлни,
Захар солманг халол ошига.

Хеч кимса бошига солмасин,
Ёлғизликнинг ёмон доғини.
Кўз ёшлар уволи тутмасин,
Хазон қилманг унинг боғини.

Елкасида бир тоғ бор гўё,
Қаддин дарди эзиб туради.
Бир бурда нон сўрадими ё?
Ҳаёллари сарсон юради.

Доғ туширманг асло номига,
Ёлғиз кўнгли нозик бўлади.
Фарзанди бор, шукур борига,
Аёл бахти шунда бўлади.

Рўзғорининг оғир юкини,
Ёлғиз боши тортиб юрибди.
Билмайсизку унинг дардини,
Дилга оғриқ бериб турибди..
✍️Лола Собирова 2019
Аёлни йиғлатманг...

Юракларни эзиб йиғлайди,
Дунёлардан безиб йиғлайди.
Тоғларни йиғлатиб йиғлайди,
Аёлни йиғлатманг эркаклар.

Кўзидаги ёш эмас гўё,
У йиғласа йиғлар бу дунё.
Ахир улар тундаги зиё,
Аёлни йиғлатманг эркаклар.

Камситманг, хўрламанг аёлни,
Ахир билинг гунох, уволни.
Уларни жар томон етаклар,
Аёлни йиғлатманг эркаклар!

Умидлари сўнмасин асло,
Орзулари ўлмасин асло.
Юрагида бир дунё вафо,
Аёлни йиғлатманг эркаклар.

✍️ Лола Собирова 2014
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жоним дея жоним олар,
Дилга сохта мехрин солар.
Кейин аста ўтга отар,
"Мехрибон"лардан чарчадим.

Гўё мухаббати бисёр,
Ўзи лобар гўзал дилдор.
Ёзинг дея менга ашъор,
Гўзал ёлғондан чарчадим.

Кўзларидан панох излаб,
Ўзим сенлаб, уни сизлаб.
Ниқобидан дил безиллаб,
Сохталиклардан чарчадим.

Мийиғида кулишига,
Саллоланиб юришига.
Сохта мехр қўйишига,
Ишонишлардан чарчадим.

Хох яқиним,хох бегона,
Қилар сўзлари девона.
Мисли мехрибон ягона
Ёлғончилардан чарчадим...
✍️(Лола Собирова .2018.
Бугун...

Бугун одамларга хайрон боқаман,
Юзида, кўзида мехр қолмаган.
Хаёл уммонига унсиз оқаман,
Гўёки, хаётнинг қадри қолмаган.

Бугун атрофимга термуламан жим,
Ўзга дунёларга тушиб қолгандек.
Сохта мухаббатга қалбимни тутдим,
Гўёки, юракка олов солгандек.

Бугун болалигим соғиндим қумсаб,
Чанг кўчасидаги изларим қани?.
Қидирдим кўзларим ололмас илғаб,
Наҳотки, бу давр унутди мани?

Бугун Яратганга ёлвордим тинмай,
Инсон қадри оёқ ости бўлмасин.
Яшайман хаётдан умидни узмай,
Инсонни инсондан кўнгли синмасин...
✍️Лола Собирова .
Жума Муборак азиз диндошларим.

Аллох учун Аллох десайдик.

Хар қадамда хато, гунохлар,
Биз бир оддий ношуд гумрохлар.
Яратгандан сўраб панохлар,
Аллох учун, Аллох десайдик.

Яқинлашмай каззобларига,
Иймони йўқ харобларига.
Сархушланмай саробларига
Аллох учун, Аллох десайдик.

Тухмат тоши оғир билмаймиз,
Ё бир савоб ишлар қилмаймиз.
Кибрдан тўн кийиб тинмаймиз,
Аллох учун, Аллох десайдик.

Гунохларга ботяпмиз билмай,
Ғарибларни назарга илмай.
Қанийди ибодатда тинмай,
Аллох учун, Аллох десайдик.

Омад учун жигардан кечдик,
Шароб дея оғуни ичдик.
Қанотсиз хам самога учдик,
Аллох учун, Аллох десайдик.

Ахир бизлар кимнинг уммати,
Битдими ё дунё иззати.
Шундай улуғ кунлар хурмати,
Аллох учун, Аллох десайдик.
Лола Собирова ✍️ 2021.
Қанча дарёлар оқиб кетди,
Бахору, ёзлар келиб-кетди.
Баъзан кўнглим бир тўлиб кетди,
Хаётнинг қадрига етмадим...

Кўз олдимда хиёнат боғи,
Дилдан ўчмас бевафо доғи.
Мен яшашдан чарчадим чоғи,
Умримнинг қадрига етмадим...

Ўзимни севишни билмасдан,
Ё қадримни устун қилмасдан.
Гох, ўтмишим унутолмасдан,
Умримнинг қадрига етмадим...

Дарду ситам қаддимни букди,
Кўзларим беармон ёш тўкди.
Беш кунлик дунёни унутди,
Мен умрим қадрига етмадим.

Мехрни мухаббатга йўйдим,
Севгим дея кўкларга қўйдим.
Баъзан ширин жонимдан тўйдим,
Ўзимнинг қадримга етмадим...
✍️Лола Собирова .2018
Арз...
Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим,
Сен золимнинг дастидан.
Паймонамга ўзим тўлдим,
Кетгум ишқинг қасридан.

Бормагайман хеч қошинга,
Шерик бўлмайман ошинга.
Хижронларга ёр бўласан,
Армонлар билан қоласан.

Осмондаги юлдузлардан
Тунлар қолиб,кундузлардан.
Фарёд уриб излагайсан,
Ишқимда зор бўзлагайсан.

Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим,
Сен золимнинг дастидан ...
✍️Лола Собирова 2017
Унутиб бўпсиз!!!

Юрагизга аста жойлашиб,
Юрибманда ойни талашиб,
Мехрим сизга кетар қалашиб,
Энди мени унутиб бўпсиз!

Сиздан олисларга еетмайман,
Ўзгаларга байт хам битмайман,
Исмингизни тилдан қўймайман,
Энди мени унутиб бўпсиз!

Дилингизни деворидаман,
Умрингизни давомидаман,
Юрагингиз беморидирман,
Энди мени унутиб бўпсиз!

Бўсаларим куйдирар сизни,
Мухаббатим суйдирар сизни.
Суёлмайсиз ўзга бир еизни,
Энди мени унутиб бўпсиз!

Нозларимни излаб қоласиз,
Висолимни кўзлаб қоласиз,
Менсиз йиғлаб,бўзлаб қоласиз,
Энди мени унутиб бўпсиз!.
✍️ Лола Собирова
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озор берма кўнглимга,
Озорлардан тўйганман.
Синган,ғариб кўнглимга,
Мухаббатни кўмганман.

Сўзламагин севгидан,
Суймас бўлиб қолганман.
Ишқ аталмиш туйғуни,
Юрагимдан юлганман.

Қалбга берган азоби,
Хамон қийнаб келади.
Хаёлимнинг сароби,
Шамолдайин елади.

Дилда алам бир талай,
Кўз ёшимга чўмганман.
Хаёт учун хар қалай,
Кўниб яшаб юрганман.

Қўлингдан келса суйдир,
Ишқинг ўтида куйдир.
Фақат азоб бўлмасин
Ишқ шаробига тўйдир.

Азоб берма кўнглимга...
✍️ Лола Собирова 2018
ДАРД.

Дард
Бугун мени йўқлаб келдингми?
Ярим кўнглим олмоқ бўлдингми?
Азобдаку шундоқ ҳам танам,
Айт, жонимни қийнаб келдингми?

Хаёт азобига чидаб келяпман,
Оғриқни, аламни аранг ютяпман.
Мехмон отандек улуғ дейдилар,
Сени хам отамдек улуғ биляпман.

Дард...
Мен муштипарни унутмабсанда,
Сабримни сен хам синай дебсанда.
Шундоғам қалбим оғриғи бисёр,
Шу дардга қўшилиб борай дебсанда.

Қадрим қардсиз, чўкиб боряпти,
Армонга юрагим бўкиб боряпти.
Мехр берганларим,менсимадилар,
Умид чироқларим сўниб боряпти.

Дард...
Бугун мени йўқлаб келдингми?
✍️Лола Собирова 24.10.2021