Лола Сабирова ижоди✍️/Расмий канал
518 subscribers
1.62K photos
1.28K videos
11 files
685 links
Sheʼriyat shaydolari uchun!
🔥Shoira Lola Sabirovaning rasmiy kanaliga xush kelibsiz!
📌Oʻzbekiston xalq artisti Yulduz Usmonovaning muharriri!
📌Koʻplab mashhur taronalarning muallifi!

Murojat uchun Admin: @dilfuza_mirzokhidovna
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Премьера
"Ёлғиз аёл"
✍️ Лола Собирова
🎤 Дилдора Ниёзова
Омонмисиз мусофирларим!!

Мусофир дарди...

Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлолмайсан,
Ўзга юртда дардингни ўзгага очолмайсан.
Кўз ёшга чўмиласан, дардларингни ютасан,
Оллохнинг айтгани бу, тақдирдан қочолмайсан.

Юрагингда кемтик бор,хозир сенга дунё тор,
Азиз дўстим биламан сенинг қандай дардинг бор.
Бойлик хам кўринмайди гўзаллик татимайди.
Оғзинг ошга борганда соғинч тинчлик бермайди.

Тонгни интизор кутиб,тунлари тўлгонасан,
Бахорингни кутасан,қишингдан чиқолмайсан.
Мана шунда вақтинг хам гўё тўхтаб қолади,
Сабр қиламиз дўстим ёруғ кунлар келади.

Оллохга омонатим, панохида сақласин,
Яхшига ёндоштириб, ёмондан йироқ қилсин.
Кўлим очиб дуога яратгандан сўрадим;
Оллох сизни хамиша, хар жойда азиз қилсин!

Мусофир бўлмагунча, мусулмон бўлолмайсан...

✍️ Лола Собирова 2015 йил
Пинхоний севги...

Жимгина севдим мен,индамай севдим,
Сизга билдириб, гох билдирмай севдим.
Юрагимда сизни асраб-авайлаб,
Хижронга айланган висолдан бездим.

Бешавқат хаëтда нелар кўрмадим,
Сизни севишдан мен бир он тинмадим.
Тилимдамас сизни дилимда суйдим,
Шунда хам сиз дедим ўзга демадим.

Энди бизлар худди бегонадекмиз,
Икки суйган диллар,девонадекмиз.
Шағам шуъласига ўзини урган,
Ўт билан ўйнашган парвонадекмиз.

Жимгина севдим мен,индамай севдим...
✍️ Лола Собирова 2016
Мухлисларимни қувончи, мен учун жуда мухим.
БУГУН БИР МУХЛИСИМИЗНИ ТАВАЛЛУД АЙЁМЛАРИ ЭКАН. ЎЗЛАРИ АЙНИ ДАМДА ОПЕРАЦИЯ БЎЛИБ КАСАЛХОНАДА ЭКАНЛАР. ЎҒИЛЛАРИ МАНДАН ИЛТИМОС ҚИЛИШДИ. МАНА ШУНДАЙ ФАРЗАНДЛАРНИ ЎСТИРГАН, ТАРБИЯЛАГАН АЁЛ УЧУН БИР ШЕЪР ЁЗДИМ.

Ўзинг асра онамни.

Бизга хаммадан азиз,
Кун ва тунлардан азиз.
Касал бўлмасин харгиз,
Ўзинг асра онамни.

Юзлари чиройлигим,
Ўн беш кунлик ойлигим.
Бебахо у бойлигим,
Ўзинг асра онамни.

Беш ўғил парвонамиз,
Гар хаста девонамиз.
Ўзинга ёлворамиз,
Ё Раб, асра онамни.

Ёлғизим, ғаниматим
Жаннатим, омонатим,
Ерда қўймай ноламни,
Ўзинг асра онамни.

Шундай кунлар хурмати,
Бизга берган неъмати.
Расулуллох уммати,
Оллох асра онамни...

✍️Лола Собирова 13.10.2021
Севимли хонандамиз Дилдора Ниёзова хамда қизим Нилуфар.
КЎРГАНИ КЕЛДИМ!!!

Юрагимнинг сўнги ноласи,
Сочларимда қолган толаси.
Кўриб,суйган кўнглим Лоласи,
Сени бугун кўргани келдим!

Кўзларинга боқмоқ учунмас,
Висолинга тўймок учунмас.
Сени бир бор кўриб олсам басс,
Дийдоринга тўйгани келдим!

Хижрон дарди қийнаса нима?
Юрагимни тирнаса нима?
Менда кўнглинг бўлмаса нима?
Фақат сени кўргани келдим!

Орзуларим армонни қучар,
Кўз ёшларим юзимни ювар.
Оҳирги бор бир кўргим келар,
Видолашиб кетгани келдим!

✍️ ЛОЛА СОБИРОВА .2009
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иродахон талабига биноан махсус ёзилди. Ёшлар бахтли бўлишсин.
" Қизим"
✍️Лола Собирова
🎤Турсуной Алимова.
Ўз холимдан ўзим йиғлагим келди..

Кўнглим, не истайсан,қийнама мени,
Бетайин ишқ ила ,сийлама мени.
Икки дунё сарсон айлама мени,
Ўз холимдан ўзим йиғлагим келди.

Шамол бўлиб учиб кетсайдим қани,
Осмондаги ойни қучсайдим қани.
Ғариб кўнглим қийнама фақат мани,
Ўз ҳолимдан ўзим йиғлагим келди.

Юрагим дош бермас бундай синовга,
Дилгинамни ташламагин оловга.
Ёлвораман ўт ёқмагин қаловга ,
Ўз ҳолимдан ўзим йиғлагим келди.

Суйдирмагин азобини туйганман,
Хижрон бўлиб останангда ўлганман.
Мухаббатни аллақачон кўмганман,
Ўз ҳолимдан ўзим йиғлагим келди...
(Лола Собирова )
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анонс
📺 "Одамийлик"
🗓 15 октябрь
19:30 да томоша қилинг!

🏡 Бизнинг маҳалла телеканали
Ассалому алайкум азиз диндошим, Жума тонги муборак бўлсин !
Ассалому алайкум азиз диндошларим, Оллох бизларга хадя этган Жума тонги муборак бўлсин ! Оллохим барчамизни билиб билмай қилган гунохларимизни кечирсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиёхи қуримай сизларга илиндим.

Ўзим кўз ёшимга чўкиб боряпман,
Оловдай ёняпман, куюб боряпман.
Энди сабрларни тундан оляпман,
Ёлғизликка кўндим, аранг кўняпман.

Ботаётган қуёш, менга ўхшайди,
Юлдузлар йўлимга нурин тўшайди.
Дард,аламим ўзим билан яшайди,
Ёлғизликка кўндим, аранг кўняпман.

Исмингни такрорлаб йиғлаб оламан,
Баъзан ўзимдан ҳам тониб қоламан.
Қабринг бошида жим ўйга толаман,
Ёлғизликка кўндим, аранг кўняпман.

Мана яна сенсиз кунлар ўтяпти,
Ёлғизлик ёмон мени ютяпти.
Биламан жаннатда ёрим кутяпти,
Сенсизликка кўндим, аранг кўняпман.
✍️ Лола Собирова 15.10.2021