37-maktab live1🏫
25 subscribers
52 photos
1 file
5 links
37-maktab
Download Telegram
Bugun 37-umumiy òrta ta'lim maktabi mamuryati Yashil makon loyixasi doirasida kòchat ekdilar
ertaga soat 8:15 da retval. maktab binosni 2-kavatida.
#onlayn
#yashil_makon
#Долзарб_40_кун
Эрта тонгдан тумандаги барча ҳудудларда кўчат ишлари уюшқоқлик билан бошлаб юборилди. Жойларда туман ободончилиги ва кўкаламзорлаштириш мақсадида ишлар жадал суратда олиб борилмоқда.
Бугун "Яшил макон" ёшлар боғида ҳам ишлар қизғин. "Долзарб 40 кун" кўчат экиш жараёнида туман ҳокими Р. Шамуратов ҳамда ҳоким ўринбосарлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
⚡️Мактабларда қишги таътил узайтирилади

Ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди

👉 @Kunxabariofficial
Maktab 24-fevral kunidan boshlanadi .
24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради

Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларидан келиб чиқиб 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида “онлайн” шаклда олиб борилади.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Maktabimiz yoshlar yetakchisi A.Nodirbek Yoshar ishlari agetliki vakili lavozimga taylandi.