Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингизни олиб кетади....
Бировлар дардингиздан фойдаланади, биров меҳрингиздан....
Кимдир чорасизлигингизни фурсат билади, яна кимдир ишончингизни...
Кемтилганингиз, ранжиганингиз билан бировнинг иши йўқ...
Биров орқангиздан пичоқ уради, биров қалбингиздан...
Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигингизни ва инсонлигингизни унутманг...
Бировлар дардингиздан фойдаланади, биров меҳрингиздан....
Кимдир чорасизлигингизни фурсат билади, яна кимдир ишончингизни...
Кемтилганингиз, ранжиганингиз билан бировнинг иши йўқ...
Биров орқангиздан пичоқ уради, биров қалбингиздан...
Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигингизни ва инсонлигингизни унутманг...
❤9
ТЕЛЕГРАМ.
Термулишар борган сари,
Шайдо бўлиб қолган бари,
Бош кўтармас ёшу қари,
Бебаҳо бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Севаман деб йигит ёзар,
Ой қиз эса ,,лайкни''босар,
Ҳис,туйғусиз севги -бозор,
Беҳаё бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Лайкиларни юрак дермиш,
Ёқмаса гар бирак дермиш,
Китоб нечун керак дермиш,
Зўр даҳо бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Бу бурчакда хотин ,,сет''да,
У бурчакда эри ,,нет''да,
Болалар ҳам интернетда
Не савдо бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Секрет ,,ник''да қиз,чечалар,
Ёзишмоқда тун кечалар,
Ажрашмоқда не,нечалар,
Бир бало бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Қизлар қўйиб сурат,расм,
,,Лайк''йиғишга қилар жазм
Қандоқ қилиб қилай ҳазм,
Бемаъно бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Асрагин эй ўзинг Ёра,
Бу дардингга борми чора,
Сингиб борар бора,бора,
Бедаво бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Ўзгармоқда ҳаёт- шитоб,
Дўстлар менга қилманг хитоб,
Очилмасдан хомуш ,,Китоб''
Бевафо бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Ўн саккизда энди ёшинг,
Етар бунга куч бардошинг,
Телефондан кўтар бошинг.
Бир рўё бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
✍️Xurshid Karim
Термулишар борган сари,
Шайдо бўлиб қолган бари,
Бош кўтармас ёшу қари,
Бебаҳо бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Севаман деб йигит ёзар,
Ой қиз эса ,,лайкни''босар,
Ҳис,туйғусиз севги -бозор,
Беҳаё бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Лайкиларни юрак дермиш,
Ёқмаса гар бирак дермиш,
Китоб нечун керак дермиш,
Зўр даҳо бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Бу бурчакда хотин ,,сет''да,
У бурчакда эри ,,нет''да,
Болалар ҳам интернетда
Не савдо бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Секрет ,,ник''да қиз,чечалар,
Ёзишмоқда тун кечалар,
Ажрашмоқда не,нечалар,
Бир бало бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Қизлар қўйиб сурат,расм,
,,Лайк''йиғишга қилар жазм
Қандоқ қилиб қилай ҳазм,
Бемаъно бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Асрагин эй ўзинг Ёра,
Бу дардингга борми чора,
Сингиб борар бора,бора,
Бедаво бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Ўзгармоқда ҳаёт- шитоб,
Дўстлар менга қилманг хитоб,
Очилмасдан хомуш ,,Китоб''
Бевафо бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
Ўн саккизда энди ёшинг,
Етар бунга куч бардошинг,
Телефондан кўтар бошинг.
Бир рўё бу телеграм,
Бедаво бу телеграм.
✍️Xurshid Karim
❤4💔1