Hamidov
2.36K members
24 photos
18 videos
23 links
Салом дўстлар мени исмим Лазизбек, «YouTube»да “Улар” лойиҳаси муаллифиман, ЎзМУ журналистика факультетини тамомлаганман. Ушбу канал орқали шахсий фикрларим билан ўртоқлашиб бораман.
Download Telegram
to view and join the conversation
Хушнудбек Худойбердиев ЎзА (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги) Бош директори ўринбосари лавозимига тайинланибди. Мени Хушнудбек ушбу ташкилотда қиладиган ишларидан кутилмаларим унчалик катта бўлмасада, лекин бор, революция қила олмаслиги аниқ, лекин кичик ўзгартиришлар киритиб, ташкилотга ўз фалсафасини сингдира олишига ишонаман. Мен ўйлайман ушбу тайинлов ҳам Хушнуд ака учун ҳам ташкилот учун фойдали.

ЎзА юридик тарафлама ҳукуматга, де факто Президент девонига бўсунади, тушунасиз, шуни ўзи кўп нарсани гапириб турибди, мен умид қиламан Хушнуд ака "катта акалар" билан ишлашда уларни ўз қарашларига ва қилаётган ишлари тўғри эканликларига ишонтира олади, гарчи бу жуда қийин бўлсада ...

Хушнуд Худойбердиевга эса янги лавозимда омад тилайман, бу ростдан яхши янгилик, янги умид... умид қилишдан эса ҳеч қачон чарчамаймиз 😎

@lazizhamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Улар»нинг 13-сон меҳмони блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев. Биз Хушнудбекдан янги иш лавозими, у ерда кутилаётган ўзгаришлар, шахсий телеграм канали, Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Тоирович билан бўлган интервьюси ва мамлакатда сўз эркинлиги келажаги ҳақида сўрадик ...

Интервьюни тўлиқ кўриш учун 👇

https://www.youtube.com/watch?v=kLM38etRu5g&t
Бир ҳафтадан буён уйдаман, бирровга ёнимиздаги кичкина магазинга чиқиб келаман, интернетда соғлиқни сақлашга доир брифингларни кузатиб турибман. Соҳа техник, жисмонан, кадр томонлама муаммоларга учраётганини кўриб, англаб турибман.

Бугун катта кўча бўйидаги бозорчага бордим, очиғи ҳайрон қолдим, кўча тўла одам, ҳамма кўчага чиқиб олган, тўда-тўда бўлиб юришибди, маскаларини жағларига туширволиб, скамейкаларда писта чақиб ўтиришибди, товба, наҳот шулар янгиликларни кузатишмаяпти, наҳот вазият қанчалик жиддий эканлигини англашмаяпти, очиғи бу вазиятга умуман хулосам йўқ ...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёзишларича, Тошкентдаги ер майдони ва объектларни “чет-эл инвестор”ларига ноль қийматда берилишини халққа тушунтириш жараёни экан :)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиза Шабатовна - топ иммунолог, уларни реакциялари фақат сиз учун, сизни соғлигингиз учун :)
Forwarded from bankiroff
Кислород концентраторлари ҳақида

Кислород таъминотини яхшилаш мақсадида вилоятдаги тиббиёт муассасалари учун ҳар бири 12 миллион сўм (1176 доллар) турувчи 50 дона тиббиёт концентратори сотиб олинган.

Шу Dynmed компаниясининг кислород концентраторлари Алибабада 320 доллардан таклиф этилмоқда, агар 100тадан ортиқ миқдорда олинса, 220 доллардан.

Ўзлаштириш даражасини тасаввур этаяпсизми: 3-5 баробаргача.

Бунақа ишлар учун нормал давлатда шу заҳотиёқ иш очилади. Буюртмачидан тортиб, ўртада турганларгача.
Агар шу рост бўлса, биз одам бўлмаймиз, бутун халқ, бутун мамлакат оғир ҳолатга тушган тақдирда ҳам давлатдан пул ўғирлашни, уни(давлатни) янада ночор ҳолатга туширишни ўйлаймиз. Тўғриси ачиниб кетасан, ҳам ўзинга, ҳам фуқароларга, ҳам давлатга...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда ғалати, "Тез ёрдам" дастурида тиббиёт фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикаси инновацион  соғлиқни сақлаш Миллий палатаси тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Ёдгорова Клара Тоҳировна билан суҳбат кетяпти.

Қуйидаги икки қисмга эътибор беринг, унда умумий қўлланиш протоколига умуман фойдаси йўқ ва бутун дунё стандартидан олиб ташланган дорилар мажбуран киритилаётгани, агар Клара опа қандайдир мажбуриятларга бўйсунмаса унга таҳдид қўнғироқлари бўлаётгани ҳақида гап кетяпти. Қанчалар кучли манфаатлар ётганини ўзингизга тасаввур этаяпсизми?

@lazizhamidov
Мен шунчаки ҳамма нарсани шаффоф бўлишини истайман, ҳар бир соҳада, ҳар бир йўналишда виждонан пок, ўз соҳасига садоқатли, фарзандларини ҳалол ишлаб топган пули орқали едириб кийдирадиган инсонлар фаолият олиб боришини хоҳлайман.

Ўз виждони олдида тик тура оладиган, мулоҳазага берила оладиган, ўзига савол бера оладиган, эртага ёлғиз бўлганида ўз-ўзига мен тўғри йўлдаман, деб айта оладиган амалдор бўлишини хоҳлайман.

Мен шунчаки ўша амалдор шоҳона уйида оиласи даврасида, ноз-нематлар билан тўлган дастурхон атрофида ўтирганида мамлакатда миллионлаб инсон битта дорига пул етказа олмай, мумкин бўлган барча жойдан - хатто фарзандлари қорнидан тежаб, тийинни-тийинга қўяётгани ҳақида сония ўйлаб кўришини хоҳлайман. Мен шунчаки уларни виждони олдида жавобгарлик ҳиссини туя олишини хоҳлайман. Бўлди. Раҳмат!

@lazizhamidov
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Азиз Абдуҳакимов «Ўзбекистон 24» телеканали орқали 26 июль куни эфирга узатилган интервьюсида ота-онаси коронавирусга чалингани, ўтган бир ҳафта ичида эса коронавирус сабаб икки яқин инсонидан айрилганини маълум қилди.

«Сўнгги икки ҳафта ичида мен жуда ҳам яқин икки инсонимни йўқотдим. Афсуски, бундай фожиа ҳар биримиз билан юз бериши мумкин. Биз жуда ҳам эҳтиёткор бўлишимиз лозим», - деди Азиз Абдуҳакимов.
Қизиқ, ушбу хабар сўнгидаги икки ўлим ҳолати ССВни умумий статистикасига киритилганми, масалан Азиз Абдуҳакимов мансабдор шахс, ёлғон маълумот бермаса керак, ҳа майли, гап бунда эмас, ўзи умуман, эсингизда бўлса аввал бошдан қурбонлар сони бўйича ССВ расмий маълумот бериб борар эди. ССВ бугун 10 нафар ўлим ҳолати кузатилди, деб айтса бунга бутун мамлакат ишонган ва барча ОАВ нашрлари шу статистикага таяниб маълумот бериб келган.

Хозир қандай, барча нашрлар ҳар куни қайсидир ташкилотни бирор ишчиси, интернет фойдаланувчилари бирор таниши вафот этгани ҳақида ёзяпти, буларни барчаси қандайдир умумий базага киритиляптими, бу ўлимлар расмий маълумотда, қандайдир ҳисоботда борми, ёки вазирлик ўлимлар бўйича назоратни қўлдан чиқарганми, балки вазирликда буни ҳисоблаш мажбурияти ҳам йўқдир, билмадим, бу шунчаки савол ...
Forwarded from bankiroff
Цинизм ҳақида

Коронавирус ва пневмониядан ўнлаб одамлар ўлаётгани, лекин тан олиниб, эълон қилинмаётгани ҳақида блогерлар, ОАВ ва ҳатто Республика миқёсидаги ташкилотлар айтса - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Махсус комиссия - жим. Реакция ноль,

Лекин иккита телеграм канали ҳоким ёки ЖК Раиси ўлди, деганига яшин тезлигида реакция: Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан ҳам, кучишлатар органлар тарафидан ҳам.

Демак вақтида муносабат билдирса ҳам бўлади, маълумотнинг тўғри ёки нотўғрилигини рад этса ҳам, тан олса ҳам бўлади. Лекин бу "ўлаётган одамнинг" кимлигига боғлиқ.

Шунақа бўп чиқаяпти.
Салом дўстлар, байрам муборак. Ўн марта нимадирлар ёзиб яна ўчирдим, ёқмади ўзимга табрикномам, ҳа майли, қандай ишончга эга бўлишимиздан қатъий назар энг муҳими шунчаки яхши инсон бўлайлик. Яхши инсон қандай бўлади, дейсизми, билмадим, назаримда ҳар кимни ўз мезони ва энг олий қадриятлар бор, шулар ўзи етарли. Ва албатта 2020 йилга ўхшаш йил бошқа қайтарилмасин ҳаётимизда, яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
Никита Макаренко ёзяпти, Маҳалла институти умуман ишламаяпти. Бу худди доимий двигателнинг ишламаслиги билан бир хил. У термодинамика қонунларига бўйсунмаяпти. У аввалдан ишламаган, ишламаяпти ва буёғига ҳам ишламайди.

Маҳалла бу - на давлат тузилмаси, на фуқаролик жамияти. У на касби, на назарияси, на методикаси бўлган ходимлар фаолият олиб борувчи ташкилот.

Ижтимоий ҳимоя билан профессионаллар шуғулланади. Шундай касб бор - ижтимоий ишчи. У алоҳида шахслар билан ишлашни билади, низоларни ҳал қилади, муҳтожларни кузатиб боради.

Агар бизда ижтимоий ҳимоя билан шуғулланадиган профессионал тизим бўлганида эди, унда аллақачон рўйхат ҳам, ечим ҳам, методлар ҳам бўлар эди.

Мен замонавий шаҳарда маҳалланинг ўрнини умуман кўрмаяпман.

Умид қиламанки, пандемиядан кейин тегишли хулосалар чиқарилади ва маҳалланинг ижтимоий ҳимоядаги ўрнини профессионал одамлардан иборат профессионал тизим эгаллайди.

Юқоридаги фикрларга 100% қўшиламан ва қўллаб қувватлайман, маҳалла институти ҳеч қачон ишламаган, ишламайди ҳам, истаган инсондан сўранг, қандайдир ижтимоий сўровнома ўтказилсин, ўзингизга савол беринг бутун бошли сўнгги 20 йил давомида Маҳалла институни ҳаётингиздаги ўрнини сезганмисиз ...

Грузия президенти Михаил Саакашвилини бир интервьюсида кўрган эдим, у президентликка келгач барча қилган реформалари билан бир қаторда давлат бюджети ҳисобига яшовчи ва иш самарадорлигини аллақачон йўқотган ташкилотларни кескин қисқартириб, тугатиб юборгани ҳақида гапирган эди.

Маҳалла институти ростдан ишламаяпти, келинг тан олайлик, раҳбарият ҳам буни ич-ичидан сезиб, билиб турибди. Ва умуман, нафақат Маҳалла институти, назаримда қолган бюджетдан пул олувчи ташкилотлар фаолиятлари - Юксалиш, Оила, Ёшлар иттифоқи, давлат ва хомийлик хисобига кун кураётган футбол жамоалари, Нуроний жамғармаси, Савдо-саноат палатаси, Деҳқон, томарқа ва фермер хўжаликлари, Қишлоқ вазирлиги қошидаги картошка, сабзи билан бошланадиган турли уюшмалар, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маданият вазирлиги (товба, XXI асрда маданият вазирлигига бало борми, дейдиган одам йўқ), Ахборот-технологияларини ривожлантириш вазирлиги (барибир ишламаяпти), каби юзлаб ташкилотлар фаолиятлари жуда кучли ички ва халқаро мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, xодимларга 4-6 ойлик компенсация пули берилиб, тугатилиши керак, нега иш самарасидан на давлатга на жамиятга фойдаси бўладиган ташкилотларга ҳар йили миллиардлаб маблағ ажратишимиз керак ...

Давлат ички фаолиятда чекланиб, бор урғуни ташқи фаолият(ички иқтисодий) билан шуғилланишга қаратиши, халқ ва давлат ўртасидаги керакмас ташкилотлар фаолиятини бутунлай тугатиши лозим ... Ва мен ҳам умид қиламан яқин келажакда бу масала албатта ўрганиб чиқилади.

_

Юқоридагилар ўта шахсий фикрларим ва ҳеч қандай асосга эга бўлмаслиги мумкин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча бир интервью кўрдим, шундан келиб чиқиб бир-икки хулосаларим, ну, хулосаям деб бўлмайди, қанақадир маълум воқеа-вазият учун қарашларим
Кеча Россия президенти Владимир Путин COVID-19 га қарши илк вакцина рўйҳатга олинганини ва Путиннинг қизларидан бири ҳам эмлаш жараёнида қатнашганлини маълум қилди. Қўшниларимиздан бири Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцинанинг барча синовлари тугамагунича сотиб олмаслигини таъкидлашмоқда. Бугун эса Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинни коронавирусга қарши вакцина рўйхатга олингани билан табриклабди. Айтишларича, августнинг иккинчи ярмида Қозоғистон ҳукумати делегацияси Россия вакцинасини харид қилиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Россияга боради.

Айнан кеча АОКАда бўлиб ўтган брифингда коронавирусга қарши вакцина бўйича олиб бораётган музокаралар юзасидан ахборот берилди ва унда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов «Айни кунларда Россия ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти» дея таъкидлади.

Шу жойда ўринли бир савол туғиляпти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу каби вакциналарга ҳали муносабат билдирмади. Биз бу борада қўшниларимиз каби йўл тутганимиз маъқулмикин, ёки ЖССТнинг бирор тавсиясини кутганимиз тўғри бўлармикин? Тағин ҳам мавжуд иқтисодий қийинчилик даврида бу ишимиз ҳам хато бўлиб, янада иқтисодий оғирроқ ҳолга олиб келмасмикин?..

Ҳа майли, яшасек кўраверамиз...

@lazizhamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Улар»нинг 14-сон меҳмони TEAM университети ректори Алишер Ҳасанов. Биз Алишердан онлайн таълим қанчалик даражада ўзини оқлаётгани, Ўзбекистонда таълим тизимининг ҳозирги аҳволи ва ўзгаришлар, реформалар ва TEAM университети ҳақида сўрадик...

Интервьюни тўлиқ кўриш учун 👇
https://youtu.be/tbzQ9wJhdBg

@lazizhamidov