LATIFA.UZ
22.7K subscribers
1.15K photos
328 videos
6 files
14.4K links
Бизда кун давомида:
😂Латифалар
😆Прикол расмлар

Сайтимиз: www.latifa.uz
https://sarlavha.com

👤 Admin: @latifauz_admin

🔥 Пуллик реклама жойлаштирилмайди.
Download Telegram
Қари отахон набираси билан овқатланиб ўтиришса, набираси гапирмоқчи бўлиб, энди оғиз очса, бобоси:⠀
— Овқат пайтида гапириб бўлмайди, - деб танбеҳ берибди.⠀
Овқатланиб бўлгач, "Энди гапир" деса, набираси:⠀
— Боя овқатингизга пашша тушиб қолганди, шуни айтмоқчи эдим, - дермиш.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Эр хотинига "Э онангни..." деса, меҳмонхонадан қайнонаси чиқиб "Ҳа куёв?! Мен келганимни қаердан билдингиз?" дебди.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Бозорда бир она боласини гўшт сотадиган амакини ёнига юбориб дебди:⠀
— Бориб айт, мана бу пулга 2 та оёқ берар экансиз дегин.⠀
Болакай бироздан кейин молни оёқларини кўтариб келиб онасига:⠀
— Ойи, шунча кутдим, амаки ўзини туёғини ечмади. , - деган экан.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Бизнинг бот.
Эр-хотин таътилга отланишибди. Хотин:⠀
— Болаларни ойимникига, кучугимизни қўшнига ташлаб кетамиз.⠀
Мушукни дугонамникига олиб бориб қўяман, - дебди.⠀
Эри ўйланиб туриб:⠀
— Хотин, уйимиз шунақа тинч бўлса, қаерга кетамиз. Уйда дам олақолайлик, - дермиш.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Иш фаолиятингни мазмунли олиб боришингда ҳамкасбларинг жуда муҳим! Ахир ҳамма айбни уларга тўнкаб қўйиш мумкин.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Йигитларни хотираси яхши эмас!⠀
Биласизми нега?⠀
Севган қизини биринчи кўрган куни, телефон рақамини олган куни, учрашувга чиқган куни, кафега борган куни, гул берган куни, ...⠀
Буларни барчасини эслаб қолишга қийналишади. Шунинг учун ҳаммасини бир кунда бажаришга ҳаракат қилишади.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Бизнинг бот.
Иккита қўй далада учрашиб қолибди:⠀
— Ба-а-а, - дебди бири.⠀
— Ма-а-а, - дебди иккинчиси.⠀
— Нега “Ма-а-а” деяпсан? – дебди биринчиси.⠀
— Чет тилини ўрганяпман, - деб жавоб берибди қўй.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Океанда сузиб келган шиша идишни ичидан хат топилибди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди:⠀
"Кимсасиз оролдаман. Бу ерда тирикчилик учун ҳамма нарса бор. Бу ерда солиқ қўмитаси йўқ, прокуратура йўқ, суд йўқ , маҳалла оқсоқоли-ку умуман йўқ. МИБ йўқ, вирус ҳам йўқ. Энди шу ерни қидиринглар. Тезроқ топиб келинглар!"

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Доктор қабулида:
— Доктор айтинг-чи, шу гап ростми? Соғлиқни ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмас экан?!
— Ким айтди сизга бу аҳмоқона гапни?

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
— Мени қўшниларим ярим тунда деворимни тақиллатаверишади. Ҳеч тинчлик беришмайди-я...⠀
Яхши-ям мен ўша вақт ухламай, барабан чалаётган бўламан!

💥 @LATIFA_UZ 💥
Бизнинг бот.
Бир йигит яхши кайфиятда севган қизи билан учрашувга кетаётса, йўл четида бир аппаратга кўзи тушибди.⠀
Аппаратга "Кайфиятнгни туширади" деб ёзилган экан. Йигит ўзича:⠀
"Ҳозир ҳеч нима мени кайфиятимни тушира олмайди!" - дебдида, тугмасини босибди.⠀
Аппарат йигитни чиройли кийимига сув сепиб юборибди. Йигит жиққа хўл бўлиб турса, атрофига кўп одамлар йиғилиб устидан масҳара қилиб кула бошлашибди.⠀
Йигит атрофга қараса, бошқа аппарат бор экан У ерга "Кайфиятингни кўтаради" деб ёзилган экан.⠀
"Нима бўлса бўлди!" дебдида, уни ҳам тугмасини босибди. Шу пайт йигитни масҳара қилиб кулаётган одамларни устига сув сепилиб кетган экан.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Янги келинчак Гитлерга ўхшайди.⠀
2-3 ой режа тузади-да, бир умр жанг қилади.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Бизнинг бот.
Бир ҳоким халқни олдига чиқиб:⠀
— Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Бундан бир йил олдин ҳам яхши яшаганмиз, ҳозир ҳам яхши яшаяпмиз, бундан кейин ҳам яхши яшаймиз! – деса, халқ орасида:⠀
— Бизлар-чи??? – деган савол бўпти.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Forwarded from LATIFA.UZ
Бугун, эртага ва кейинги ҳафта учун тўлиқ теледастурлар.

www.tvinfo.uz
Кечаси соат 23.00лар атрофида. Телефон қўнғироғи жиринглабди.⠀
Эр:⠀
— Алло?⠀
Хотин:⠀
— Лаббай?⠀
Эр:⠀
— Бугун кеч қолиб кетдим...⠀
Хотин:⠀
— Ҳечқичи йўқ.⠀
Эр:⠀
— 3-4та оғайниларим билан кафеда ўтиргандик.⠀
Хотин:⠀
— Майли, яхши!⠀
Эр:⠀
— Кечирасиз, бошқа жойга тушдим шекилли?!

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Сталинни хонасидан асабийлашиб чиққан полковник ўзига-ўзи пичирлаб "Мўйловингга ўт тушсин!" - дебди.⠀
Буни эшитиб қолган котиба югуриб кириб Сталинга "Мўйловингга ўт тушсин деб ҳақорат қилди" деб айтиб берибди.⠀
Сталин ғазаб билан дарҳол полковникни тўхтатишларини буюрибди.⠀
— Сен кимни ҳақорат қилдинг? Мўйловингга ўт тушсин деганда кимни назарда тутдинг? - дебди Сталин.⠀
— Гитлерни назарда тутгандим, ўртоқ генерал - дебди полковник.⠀
Сталин котибаси тарафга ўгириб қараб:⠀
— Сен кимни назарда тутдинг? - деган экан.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Эр ухлаб ётган хотинини тепасига келиб "Эҳ хотинжон гапирмасдан жим турсанг қандай гўзалсан!" деган экан.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Бизнинг бот.
Шу арзимаган ойлик маошни орқасидан уй-жой қилдим, машина олдим, тўйлар қилдим, ...⠀
Кўрдингизми, ёлғон гапирса ҳамма нарса қанчалик осон...?!

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Бир аёл ҳикоя қилади:⠀
— Тўрт ёшли қизим шкафни очиб, кийимларни титаверади. Бугун уни қўрқитдим,⠀
— Шкаф ичида ёмон амаки бор, очсанг сени ўғирлаб кетади, деб.⠀
Кечки пайт эрим билан овқатланиб ўтирсак қизим югуриб келиб:⠀
— Ойи, ойи! Шкаф ичидаги амаки кетдими? деб сўраса бўладими!⠀
Эримга тушунтиргунимча бўларим бўлди!...

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
— Кўзларингдан билиниб турибди, яна ичиб келибсан.⠀
— Қоматингдан билиниб турибди, яна бўкиб овқат ебсан.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Бизнинг бот.
— Ҳурматли футбол ишқибозлари, бугунги ўйин футболчиларимиз учун жуда муҳим. Биргина "Гол" ва бизнинг терма жамоамиз чемпионатга йўл олади. Қани йигитлар олға!⠀
Мана ҳужумчиларимиз рақиб жамоаси дарвозасини мўлжалга олишмоқда ва зарбаааааа! Гоооооооооооооооол уролмади!

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.