لا تحزن | La Tahzanim
1.56K subscribers
2.38K photos
1.48K videos
4 files
166 links
بسم الله الرحمن الرحيم...🍃

Kanal admini bilan bog'lanish uchun bot
@Laatahzanim_bot💫

Instagram: https://instagram.com/latahzaniim

Post olinganda kanal manbaasi ko'rsatilsin
Download Telegram
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.

“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.

@Latahzanim
Макка ёшлари ичида онасини ҳурмат қилиш билан ном чиқарган саҳобий ким эди?
Anonymous Quiz
29%
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу
35%
Аммор ибр Ёсир розияллоҳу анҳу
27%
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу
8%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида мол-дунёларини, қариндош-уруғларини, азиз ватанларини ташлаб, дину диёнат йўлида сафар қилганлар кимлар эди?
Anonymous Quiz
55%
Муҳожирлар
32%
Ансорлар
7%
Тоифликлар
5%
Энди билиб оламан
Ўлмоқ фақат жонлиларга оид эмасдир, афсуски баъзан энг гўзал ҳаёллар ҳам вафот топади...

@Latahzanim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй аёллар жамоаси бу башоратдан фойдаланиб қолинг.
Жаннатга киришнинг энг осон йўли.

@Latahzanim
Во Умароооо!!!

Жума тонгларидан бири эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўрниларидан туриб ўзларига назар солдилар. Чопонлари йиртиқ, аҳён-аҳёнда қорнилари очликдан "қуриллаб" турарди. Шунда у зот қорниларига қараб:
"Эй қорним! Ҳоҳла қурилла, ҳоҳла қуриллама, модомики мусулмонларнинг болалари тўймас экан, сени ҳам тўйғизмайман!", дедилар.


Ғаззода гўдаклар очидан ўлишни бошлади. Жумани байрамдек ўтказиш ҳам, қоринни тўйғизиш ҳам виждонларга ҳавола энди...

@Latahzanim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ONA ILMLI BO'LSA, BOLALAR HAM ILMLI BO'LADI

Ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid

@Latahzanim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исми нур, исми гул бўлган Жанобим! Барча гуллар Сизга фидо бўлсин, Жанобим!

@Latahzanim
Aллоҳ таоло ҳар он биз қулларини ичи ва ташини камолотга эриштиришни истайди.
Дона дона ҳар биримиз мукаммал бир санъат асаримиз. Гувоҳ бўлганимиз ҳар бир ҳодиса, бошимиздан ўтказган ҳар бир нохушлик, нуқсонларимизни бартараф этишимиз учун ҳозирланган. 
Буюк Роббимиз, барчамизнинг нуқсонларимиз билан алоҳида алоҳида шуғулланади. Чунки башарият номлик асар, камчиликсиз ва қусурсиз бўлмоғи даркор…

Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу

@Latahzanim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Ҳар янги кунимиз яна бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахти, солиҳ амаллар қилиш имкони насиб этганига, яхшиликлар ва неъматлар билан сийлаганига минг шукр! Илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри билан бўлсин...

КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БӮЛСИН!

🌷🍃Юрагимизни кенг, ишимизни ўнг, қадаримизни яхшиликларга йўғрилган- ҳидоятда, оқибатимизни хайрда гўзал этсин!

@Latahzanim
Азиз сингилларим! Сиз балки шифокор эмасдирсиз, муҳандис эмасдирсиз, юқори мансабингиз йўқдир эҳтимол. Аммо сиз уй бекасисиз. Қўл остингизда бир неча фарзандингиз бор. Уларнинг бари гўё пишмаган ниҳол. Уларга гўзал шакл беринг, Аллоҳники бўлишлари учун меҳнат қилинг. Эҳтимол улардан ҳофизи қуръонлар чиқар, алломалар чиқар, Байтул Мақдис фотиҳлари чиқар!
   Аллоҳ қўйган чегарада  ва У берган неъматларда туриб ҳақиқий ибодат қила билсак катта ўзгаришлар қила оламиз иншааллоҳ!

@Latahzanim
#TARQATING

"Isroillik dasturchilar ataylab Qur'on uchun juda ko'p qasddan xatolarga yo'l qo'ygan ilovani chiqardi. U to'rt yildan beri ishlamoqda. Sionistlar ishlab chiqqan ushbu ilova Tel-Avivda ro'yxatdan o'tgan va foydalanuvchilar "Al-Moida" surasining 7, 21 va 51 oyatlaridagi xatolarga e'tibor qaratishgan. Yosin surasi, At-Tavba surasining 121-oyati va hatto Fotiha surasida va boshqalar qatorida tasodifiy hisoblanmaydigan xatolar juda ko‘pdir”.

Ilova reytinggi 4.2, || 500 ming martadan ortiq yuklab olingan.

Ushbu ilovani toping va tegishli sharh va minimal baho qoldiring. Tanishlarga ulashib ogoh qiling!!!


@Latahzanim
​​#Тафаккур

Сочингиз оқарибди…

Кисро ҳасса ушлаб турган икки кишига қаради. Бирининг соқолидан олдин сочи оқарганди. Иккинчисини сочидан олдин соқоли оқарганди. Иккисидан бу ҳолат ҳақида савол қилди.

Биринчиси: «Соқолимдан олдин сочим оқарганини сабаби: сочим сақолимдан олдин чиққан. Катта кичикдан олдин қарийди», деди.

Иккинчиси: «Соқолим сочимдан олдин оқарди. Сабаби соқолим ғам, ташвиш ўрни бўлган қалбимга яқин», деди.

Ҳабиб айтади:

Кўнгил оқлигига экан аломат,

Сочдаги оқлар қилманг, маломат.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:

1-Сочни пешона томондан оқариши кароматдир-улуғлик белгисидир.

2-Икки (қулоқ) томонидан оқариши вараъ-тақвони юксак чўққисидандир.

3-Мўйловнинг (биринчи) оқариши фаҳшдандир.

4-Елкадан оқариши шумликдандир.

Ҳакимлар айтади: «Сочнинг оқариши унинг ўлимидир».

Муъаммар ибн Сулаймон: «Сочнинг оқариши ўлим босқичларидандир.

Баҳжатул мажолис. Ибн Абдул Барр. 2/223.

Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:


«Инсон бошидаги битта соч оқарса инсонга хитоб қилар экан: «Эй инсон тайёргарлигингни кўр. Чунки сенга ўлимдан хабар келди», дер экан.

Одамлар оқарган тукларни эмас, қалбдан гуноҳларни юлиб ташлаши керак!

️Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Latahzanim
БУЮК НЕЪМАТ!

“Муҳаммад ибн Тоҳҳон айтади:
“Осим ибн Алининг ҳузурида эдик. Биз билан бирга бир неча фақиҳлар ҳам бор эди. Ўша куни Аҳмад ибн Ҳанбални халифа дарраламоқчи эди. Шунда Осим деди:
-Ким мен билан бирга халифанинг ҳузурига бориб унга Аллоҳдан қўрқиши кераклигини айтади?
Ҳамма жим. Ҳеч ким жавоб бермади. Фақатгина Иброҳим ибн Лайс деди:
-Мен сен билан бораман. Аммо уйимга бориб қизларимга васият қилиб келишим лозим. Ўйлашимча халифа бизни тирик қўймайди!
Иброҳим уйига бориб келди ва бизга деди:
-Қизларим олдига бордим. Улар йиғлашди. Бир қизим Воситдан бизни кўргани келган экан. Уни ҳам кўрдим. У қизим менга деди: “Отажон! Эшитишимча халифа Аҳмад ибн Ҳанбални зиндонга солган эмиш. Қуръонни махлуқ дейиши учун уни дарралаётган эмиш. Сиз ҳам Аллоҳдан қўрқинг. Агар халифа сиздан ҳам шундай дейишингизни талаб қилса гапирманг. Аллоҳга қасамки, Қуръонни махлуқ деганингиз ҳақидаги хабар келганидан кўра, бизга отангиз ўлди деган хабар суюклироқдир!”.

Уйингизда сизни ҳаққа ундаб турадиган кишининг бўлиши буюк неъматдир.
Киши билан оиласининг фикри бир-бирига мос келмаслиги айни ғарибликдир. Агар уйингиз жанг майдони бўлса ташқарининг жаннат бўлишида сиз учун ҳеч қандай маъно йўқдир!
Уйингиздагилар сизга таянч бўлишса кўчадаги мусибатлар сизга ҳеч нарса бўлмайди. Уйингиздагилар сизнинг қадрингизга етишмаса ташқарида бутун олам сизга қарсак чалса ҳам фойда бера олмайди. Аҳбобларингиз ила қувватлансангиз ҳеч ким сизни мағлуб қила олмайди!
Кишининг ҳаққа ундаб турадиган умр йўлдоши бўлиши Аллоҳнинг буюк неъматидир. Намозда ухлаб қолсангиз уйғотади. Силайи-раҳмни узиб қўйсангиз сизни уни боғлашга ундайди. Агар садақа беришда нуқсонга йўл қўйсангиз сизни унга тарғиб қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дейдилар: “Дунё матодир. Ундаги энг яхши мато солиҳа хотиндир!”.
Азиз сингилларим! Сизда сизнинг динингизда ва дунёйингизда таянч бўладиган умр йўлдошининг борлиги Аллоҳнинг буюк неъматидир. Илмингизни мукаммал қилмоқчи бўлсангиз ёнингизда туради. Агар Қуръонни ёдламоқчи бўлсангиз сизни бунга шижоатлантиради. Агар қазо бўлган рўзаларингизни тутмоқчи бўлсангиз сиз билан бирга саҳарликка туриб рўза тутади. Агар тоатларда нуқсонга йўл қўйсангиз қўлингиздан тутади ва шундай дейди: “Ҳимматингни баланд қил. Мен сени жаннатга мен билан бирга киришингни истайман!”.
Аллоҳ таоло бандасига меҳнат ва машаққатларининг самарасини кўрсатиши буюк неъматдир. Фарзандингизнинг институт ва университетларни битирганини кўриш, Қуръон ёдлаш ва шаръий билимларни ўрганиш мажлисларида уларни кўриш қандай буюк бахт!
Аллоҳга қасамки, булар шу дунёда берилган жаннат неъматларидир!

@Latahzanim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эх, бу ҳаёт шоша-пиша бизларни то мозористонга томон олиб кетяпти...

Ҳа, кун келиб барча ишларимиз чала қолган ҳолда энг сўнги намозимизга чиқиб борамиз. Аммо бу сафарги намоздаги иштирокимиз ҳаммасидан фарқли бўлади. Унинг арконларида қоимлар биз эмас, бошқалар бўлишади ва "марҳум қандай одам эди?" деб, ҳаққимизга гувоҳлик беришади...

Аллоҳим, ўзимиз иштирок этолмайдиган у энг сўнги намозимизга қадар бизларни ва зурриётларимизни намозда қоим, собит ва бардавом қил.
Омин!

@Latahzanim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОРОМ ҚАЕРДА?

🌿Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Қуръони каримда уч нарса борасида “сукун” (ором) лафзи ишлатилган.

1)...Аёл зикр қилинган жойда:

Яъни: «Ва сизларга ором топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги У (Аллоҳ)нинг оят белгиларидандир...» дейди. (Рум сураси, 21-оят)

2)...Қаерда уй зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

Яъни: «Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди”» дейди. (Наҳл сураси, 80-оят)

3)...Қаерда тун (кеча) зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

Яъни: «У (Аллоҳ) тунни ором қилиб қўйди» дейди. (Анъом сураси, 96-оят).

Маълум бўлдики, қайси эркак ўзининг уйида, ўзининг оиласи билан тунни ўтказса, Қуръони каримнинг ҳисоби бўйича унга Аллоҳ таъоло уч баробар савоб ато қилади. Кўчада вақт ўтказишни одат қилганлар доимо оромдан маҳрум бўлаверадилар.

@Latahzanim
📝 ТОНГГИ ТАБРИК

Дўстим, бугун сенга иймон муборак,
Иймон-ла отган тонг, ҳар он муборак.
Масжидга йўл босган қадам муборак,
Қалбинг тасбиҳ айтган ҳар дам муборак.

Кунлар ўтаверар яхшими-ёмон,
Ҳар кунинг байрамдир, бўлса соф иймон.
Олқиш, табрикларинг ибодат эмас,
Иймонли кимсага бу одат эмас.

Беҳуда вақтингга берурсан жавоб,
Амалсиз сўзларга берилмас савоб.
Афзал иш–зикруллоҳ, тасбиҳ, саловот,
Аллоҳни ёд айлаб, дилни қил обод.

@Latahzanim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Allohim, bizga Oʻzingning va Oʻzing sevganlaringning sevgisini ato qilgin. Allohim, bizga Oʻzingdan boshqasini tark etishimizni nasib etgin. Allohim, bizni Oʻzing bilan mashgʻul boʻlganlardan qilgin. Amin, Allohu Akbar.

@Latahzanim
Я Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Я Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Я Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Я Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Я Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Я Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат килгин.!
Аллоҳумма Амийн!

@Latahzanim
“Мени дуо қилинг, эрим фақат мени севсин!”
Ажойиб илтимос-а?!
Аллоҳдан фалончини эри кундошини эмас, фақат уни севиб қолсин деб сўраладиган кунларга келдик.

Чунки аёлларнинг ғами-ташвиши фақат эрга севилиш, эрни бошини айлантириш, эрни ўзига бўйин эгдирволиш бўлиб қолди.

Ҳуддики хаётида эрдан бошқа неъмат йўқдек, эрдан бирор имтиҳон кўрса жонига қаст қилишга ҳам тайёр ҳолатга келиб қолди “ МЎМИНАЛАР.”
Эрга севилиш йўлида хеч бир нарсадан, ҳатто ҳаромдан, макрдан ҳам таб тортмай қўйди “МУСЛИМАЛАР.”

Эй аёллар, эрга севимли бўлиш йўлида Аллоҳни унутиб, динингизни сотиб қўйманг, ахир эрга суюкли бўлмоқ жаннатга кириш учун кифоя эмасдир. Эрингизга севиламан деб, Роббингиздан узоқлашиб кетаётган бўлсангиз демак у ишқ сизга хайрли келмабди.

Менга ишонинг, сизни эрингиз билан бўладиган суҳбатингиз ҳам Аллоҳ томонидан сизга тақсимлаб қўйилган ризқ.

Уни муҳаббати, меҳри, эътибори ҳам сизга ажратилган ризқ.
Бу ризқ борасида кимдир Аллоҳ томонидан сийланган бўлса, унга ҳасад қилиб, ўзингизни еб битирманг.

Балки Роббим эрни муҳаббатини камроқ ёзиб, бошқа тарафдан сизни сийлаб қўйгандир.

Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлинг!
Ахир сиз ризқ Аллоҳдан эканлигига иймон келтирганлардансиз-ку!
Балки шу ризққа розилингиз сабаб, Аллоҳ розилигига эришарсиз.

Эрингизни сизни севмаслиги, бефарқлиги, сиз билан кўп гаплашмаслиги хаётнинг тугаши, бахтсизлик эмас балки ризқдир.
Ризққа рози бўлмоқ эса, иймоннинг шартларидандир.

Эрингиз сизни камроқ севса ҳам, камроқ меҳр берса ҳам, сиз Аллоҳ розилиги учун унинг ҳизматини оқсатманг, сиз унга энг яхши шаклда ҳизмат қилаверинг, мана кўрасиз ҳизматларингизни мукофотини биизниллаҳ энг гўзал шаклда, энг керак вақтда оласиз!

@Latahzanim
#Зикруллоҳ

“Шайтоннинг инсонга қилган биринчи ҳамласи тилини Аллоҳнинг зикридан тўсишдир. Тил зикр қилишдан тўхтаса қолган аъзолар ҳам шайтонга таслим бўлади”.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ

@Latahzanim