Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
2020 йилда энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январ–декабр ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳақида маълумот берди.

🚙 Маълумотга кўра, 2020 йил январ–декабр ойлари давомида автомобил саноатида энг кўп ишлаб чиқарилган машина «Кобалт» (79 908 дона), кейинги ўринларда «Нексия Т-250» (66 минг 402 дона), «Дамас» (51 минг 692 дона), «Ласетти-Жентра» (50 минг 52 дона) ва «Спарк» (23 минг 3 дона) қайд этилган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Нафасни ушлаб туриш бўйича дунё рекорди – 24 дақиқаю 11 сония. У хорватиялик Будимир Шобат томонидан 2018 йилда ўрнатилган.

Аввалги рекорд 2016 йилда испаниялик Алекс Сегура томонидан ўрнатилган бўлиб, 24 дақиқа 3 сонияга тенг бўлган.

👉 Тошкент хабарлари
Янги-Ангрен ИЭСда вафот этганларнинг оила аъзоларига 105 млн сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди – Энергетика вазирлиги

Янги-Ангрен ИЭС вафот этганларнинг оила аъзоларига 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати томонидан тарқатилган маълумотда айтилган.

Жорий йилнинг 20 январ куни Янги-Ангрен ИЭС қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этди.

Уларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январ кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилган. “Шунингдек, 22 январ куни Янги-Ангрен ИЭС томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди”, – дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

👉 Тошкент хабарлари
Ангренда кўмир ўғриси ушланди

Жорий йилнинг 20 январ куни Ангрен бекатида ХТБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида кўмир ўғирлаш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

“Ангрен-Облиқ” темир йўл бекатлари оралиғи 111-км.да, “Ангрен-Ховос” йўналиши бўйича ҳаракатланган юк поезди, усти ярим очиқ кўмир маҳсулоти ортилган вагонлар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтида, 1999 йилда туғилган, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри, Ғ.Ғулом маҳалласида яшовчи, С.Қ. вагонларга осилиб чиқиб тахминан 300-400кг кўмир маҳсулоти туширганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Бўстонлиққа олиб борувчи йўлнинг маълум қисмида машиналар учун ҳаракат вақтинча бир томонлама ташкил этилди

Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг маълум қисмида автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинча бир томонлама ташкил этилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тоғли ҳудудларда қор ёғганлиги муносабати билан кўплаб фуқаролар айни дам олиш кунларида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда ташриф буюришмоқда. Тумандаги автомобил йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида “4Р-12” “Бектемир-Чорбоғ” автомобил йўлининг 61-километридан “4Р-6” “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобил йўлининг 57-километрига ўтиш қисмидан, яъни Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳридан чиқиш жойидан то “4Р-6” автомобил йўлининг 87-километрига, яъни Бўстонлиқ тумани “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойига қадар автомобиллар ҳаракатланиши вақтинча бир томонлама ташкил этилди.

“Ушбу ҳолатда барча ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниб, ўрнатилган йўл белгиларига риоя қилишни, хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторларининг ишора ва кўрсатмаларига амал қилиб ҳаракатланишни сўраб қоламиз”, – дейилади маълумотда.

👉 Тошкент хабарлари
Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари бўлиб ишловчи ходим ўзини осди

Бугун, 23 январ куни Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари лавозимида ишлаб келган 40 ёшли С.Ш. уйида ўзини осиб, вафот этган. Марҳум ИЭСда содир бўлган портлаш иши бўйича терговга жалб қилингани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, ИЭСдаги портлаш айнан у раҳбарлик қиладиган цехда содир бўлган. Мазкур хабарни Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов тасдиқлади.

Ҳозирча марҳум С.Ш.нинг ўзини осишига нима ёки қандай воқелик сабаб бўлгани маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 20 январ куни, соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлган эди.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

24 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 24 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -10...-5 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ +3 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Жаҳонгир Обиджонов: «Бугунги электр энергияси узилишларига сабаб – тармоқларнинг 60 фоизи эскирган»

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджоновнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, республикада ҳаво совиши оқибатида электр энергиясида содир бўлаётган узилишларга сабаб – тармоқларнинг эскирганлигида.

«Ҳудудий электр тармоқлари» мутасаддиси Жаҳонгир Обиджоновнинг сўзларига кўра, юртимизда 240 минг км.дан ортиқ электр тармоқлари ва 86 мингта трансформатор мавжуд. Ҳозирги кунда буларнинг 60 фоизи эскирган, чунки йиллар давомида буларни модернизация ва қайта қуриш ишларига эътибор берилмаган. 2017 йилдан бошлаб бунга эътибор қаратилмоқда. 2016 йилда эскирганлик даражаси 80 фоиз эди. Шундан бери линияларни янгилаш ишлари бажарилиб, бу кўрсаткич 60 фоизга тушган. Ҳозирда тармоқларда модернизация ва қайта қуриш ишларини давом эттириш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти курашчилари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди

Андижон давлат тиббиёт институти спорт залида “Универсиада – 2021” спорт ўйинларининг белбоғли кураш тури бўйича республика финал босқичи мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча вилоятлари терма жамоалари таркибида 100 нафарга яқин полвонлар етти вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, бешта олтин, битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритган Тошкент вилояти курашчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Фарғона вилояти вакиллари иккинчи, наманганлик полвонлар эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

👉 Тошкент хабарлари
Вилоят ҳудудида бир кунда 27 нафар ширакайф ҳайдовчи аниқланди

Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБнинг йўл-патрул хизмати инспекторлари томонидан мунтазам равишда ўтказилаётган рейдлар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, 20 январда кун давомида транспорт воситасини спиртли ичимликдан маст бўлган ҳолда бошқариб келаётган 27 нафар ҳайдовчи аниқланган.

Масалан, Қибрай туманида хизмат олиб бораётган ходимлар “Нексия-3” русумли транспорт воситасини текшириш учун тўхтатган. Текширув вақтида ушбу автомобилни ишонч қоғози орқали бошқараётган Паркент туманида истиқомат қилувчи Ж.Қ.нинг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди анқиб турган. Шунингдек, Тошкент туманида рейд ўтказаётган ходимлар ҳам текшириш учун “Матиз” русумли транспорт воситасини тўхтатишган. Бу ҳолатда ҳам ҳайдовчи маст ҳолда машина бошқаргани маълум бўлган.

Тиббий хулосага асосан ҳар иккала ҳайдовчи ҳам маст деб топилган ва уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машинаси жарима майдонига киритилган.

👉 Тошкент хабарлари
Янги-Ангрен ИЭС бошқарув компанияси: қозон тозаловчиларнинг хавфсизлик техникасига риоя этмаганлиги портлашга олиб келди

2021 йил 20 январ куни Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясида содир бўлган фавқулодда вазият тўғрисида станция бошқарув компанияси Kun.uz’га маълумот тақдим этди.

➡️ Батафсил ўқинг

“2021 йил 20 январь куни соат 11:30 да «Энергоқозонтозалаш» масъулияти чекланган жамияти ходимлари томонидан Янги-Ангрен иссиқлик электр станцияси 5-қозон агрегатининг 12,0 метрлик белгисида кулни кимёвий тозалаш пайтида, кўмир-кукун аралашмасининг чақнаши юзага келди, натижада уч киши ҳалок бўлди, яна уч киши турли даражада куйиш жароҳати олган. Ушбу 5-қозон агрегати вақтинча тўхтатилган ва у кимёвий тозаланаётган пайтда қозон тозаловчиларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаганлиги ана шундай аянчли оқибатларга олиб келди.

👉 Тошкент хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 24 январ ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 55.000 – 60.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 60.000 – 65.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 18.000 – 25.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 16.000 – 19.000 сўм
🌱 Пахта мойи (1 л) 15.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 7.000 – 16.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.500 – 8.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 5.000 – 6.500 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.650 сўм

🥛 Сут (1 л) 5.500 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 11.000 – 12.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 5.000 – 10.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 20.000 – 28.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.500 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 1.500 – 2.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🍏 Олма (1 кг) 5.000 – 20.000 сўм

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин?

Транспорт воситаси эгасининг қуйидаги қариндошлари транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин:
• ота-онаси;
• эри (хотини);
• болалари;
• ака-укалари;
• опа-сингиллари.

Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.

👉 Тошкент хабарлари
Чирчиқ шаҳрида 900 минг сўмга марихуана сотаётган фуқаро ушланди

18 январ куни вилоят ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда Чирчиқ шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида гиёҳванд моддасининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди. Чирчиқ шаҳрида яшовчи 34 ёшли П.М. шартли мижозга бир дона гугурт қутига солинган марихуанани 900 минг сўмга сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2- қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти боқилаётган отлар сони бўйича республикада етакчи

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йил 1 январ ҳолатига республикада 254,0 минг бош от мавжуд.

Ҳудудлар кесимида отлар сони:
🔹Тошкент – 55,5 минг;
🔹Қашқадарё – 33,2 минг;
🔹Жиззах – 27,9 минг;
🔹Самарқанд – 27,2 минг;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 25,9 минг;
🔹Навоий – 19,8 минг;
🔹Сирдарё – 15,1 минг;
🔹Сурхондарё – 14,7 минг;
🔹Фарғона – 9,5 минг;
🔹Андижон – 6,8 минг;
🔹Наманган – 6,8 минг;
🔹Бухоро – 5,9 минг;
🔹Хоразм – 5,6 минг.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

25 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 25 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –10... –5 даража совуқ, кундузи 0... +5 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Вилоят ҳокими Бўка тумани аҳолиси билан учрашув ўтказди

23 январ куни Бўка туманида вилоят ҳокими Рустам Холматов, сектор раҳбарлари, бошқарма, ташкилот ва корхона бошлиқлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

👉 Тошкент хабарлари
Зангиотадаги боғча раҳбарлари салкам 1 миллиард сўмни талон-торож қилишда айбланмоқда

Айбловга кўра, боғча мудираси ва бошқалар 6 йил ичида аслида у ерда ишламайдиган 37 кишига маош ҳисоблаб юрган, шулардан 4 нафари – мудиранинг яқин қариндоши.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Зангиота туман бўлими ва Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари тумандаги 16-сонли боғчада текшириш ўтказди. Бу ҳақда ҳар икки идора матбуот хизмати хабар қилди.

➡️ Батафсил ўқинг

Текширувда аниқланишича, МТТ мудираси ва бошқалар 2014–2020 йиллар давомида аслида боғчада ишламайдиган 37 кишини ишга қабул қилиб, ҳужжатларни қалбакилаштирган ва 983,5 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилган. 37 кишидан 4 нафари мудиранинг яқин қариндоши экани айтилмоқда. Боғча мудираси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

👉 Тошкент хабарлари
Қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент ва Наманган вилояти бошқармалари томонидан Божхона ходимлари билан ҳамкорликда Наманган вилояти, Учқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.К. қалбаки валюта қимматликларини муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, таниши Б.Қ.дан сотиб бериш учун олган қалбаки 8 950 АҚШ долларини харидорга 4 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.К. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари