Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Бўкада хонадонида марихуана сақлаган фуқаро фош этилди

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида туманнинг “Рамадон” маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро Х.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида гумонланиб, кўздан кечирилган. Натижада, унинг уйидан 11,4 грамм марихуана гиёҳванд моддаси топилган.

Ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Бўка тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
28 январдан концерт-томоша тадбирларини ўтказишга рухсат берилади

Республика махсус комиссия қарорига кўра, концертда санитария талабларига риоя этилиши, томошабинлар сарой сиғимининг 50 фоизидан кўп бўлмаслиги, ҳамма тиббий ниқобда бўлиши лозим.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар ҳам бекор қилинди.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

27 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 27 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -5... 0 даража совуқ, кундузи +7... +12 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
🔷 Тошкент туманида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш оқибатида корхонага 1 млрд сўм зарар етказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «М.Г.» МЧЖ раҳбари М.М. жамиятга қарашли иссиқхонанинг табиий газ қувури 2020 йилнинг октябр ойида газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан тузилган далолатномага асосан тамғаланган бўлсада, тамғани бузган. Газ қувурига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб, табиий газдан фойдаланганлиги натижасида газ таъминоти корхонасига 1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Юқори Чирчиқ туманида битта ҳовлидан 14 кг марихуана топилди

21 январ куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 36 ёшли Дмитрий К.нинг хонадони кўздан кечирилган. Натижада, уйнинг бостирма қисмидаги 1 дона 100 литр ва 1 дона 60 литр ҳажмдаги елим идишда, шунингдек, ўчоқда осилган қозончада марихуана гиёҳванд моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Суд кимёвий экспертизаси хулосасида ушбу марихуананинг умумий оғирлиги 13,899 грамм, қовурилгани эса 270,14 грамм эканлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида қанча қўй ва эчки бор?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига республикада 22,5 млн бош қўй ва эчкилар боқилмоқда.

Ҳудудлар кесимида қўй ва эчкилар бош сони:
🔹Қашқадарё – 4,7 млн;
🔹Самарқанд – 2,5 млн;
🔹Сурхондарё – 2,4 млн;
🔹Навоий – 2,3 млн;
🔹Бухоро – 2,2 млн;
🔹Жиззах – 2,2 млн;
🔹Андижон – 1,5 млн;
🔹Қорақалпоғистон – 1,2 млн;
🔹Тошкент – 1,1 млн;
🔹Фарғона – 871,3 минг;
🔹Наманган – 786,1 минг;
🔹Хоразм – 448,1 минг;
🔹Сирдарё – 355,1 минг.

Шунингдек, 1 январ ҳолатига республикамизда 90,1 млн бош парранда боқиляпти.

Ҳудудлар кесимида паррандалар сони:
🔹Тошкент – 17,2 млн;
🔹Самарқанд – 13,4 млн;
🔹Фарғона – 8,5 млн;
🔹Андижон – 8,4 млн;
🔹Қашқадарё – 6,2 млн;
🔹Хоразм – 6,1 млн;
🔹Бухоро – 5,8 млн;
🔹Наманган – 5,2 млн;
🔹Сурхондарё – 5,1 млн;
🔹Қорақалпоғистон – 4,8 млн;
🔹Жиззах – 3,6 млн;
🔹Навоий – 3,1 млн;
🔹Сирдарё – 2,6 млн.

👉 Тошкент хабарлари
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг XXIII сессияси бўлиб ўтди

Маълум қилинишича, вилоятда 2021 йил 1 январ ҳолатига фаолият юритаётган солиқ тўловчи юридик шахслар сони 45 минг 395 тани, якка тартибдаги тадбиркорлар 18 минг 550 тани ташкил этган.

Ўтган йил учун бюджет (контингент) даромадларига белгиланган 3 триллион 94 миллиард сўм прогноз амалда 3 триллион 288 миллиард сўмга (100 фоиздан зиёд) бажарилиб, 192 миллиард 800 миллион сўм қўшимча тушум таъминланган.

Маҳаллий бюджетга 2 триллион 161 миллиард сўм тушум тушиши таъминланиб, йиллик режа 112 фоизга бажарилган. Шу тариқа маҳаллий бюджетлар ихтиёрида жами 240 миллиард сўм қўшимча маблағ қолдирилган. Шунингдек, нолегал тарзда ишлаётган 72 минг 928 нафар фуқаронинг иш фаолияти йил давомида легаллаштирилган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

💼 Тошкент вилояти ҳокимлиги котибиятига мудир тайинланди


Насиба Кулбекова Тошкент вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у вилоят ҳокимлиги оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибият мудири сифатида фаолият юритган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Уйқу инсон мияси ҳароратини пасайтиради. Агар узоқ вақт ухламасангиз, у қизиб кетади ва ёмонроқ ишлай бошлайди.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

💼 Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибиятига мудир тайинланди

Сайёра Файзиева
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланган.

Бунга қадар у Республика Маънавият-тарғибот марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.

👉 Тошкент хабарлари
“Халқ банки”нинг Пскент филиалида 278,8 млн сўм талон-торож қилинди

Туманда имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилган. Айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пскент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда АТ “Халқ банки” Пскент филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари Д.О. ва бошқалар 37 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номидан ҳужжатларни қалбакилаштириб, 278,8 млн сўм истеъмол кредити маблағини расмийлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси билан жиноий ишлар қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Ташқи савдо айланмаси бўйича Тошкент вилояти 2-ўринда

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра:
🔹Тошкент ш. – 12,4 млрд:
экспорт–2,9 млрд;
импорт–9,5 млрд;
🔹Тошкент – 4,6 млрд:
экспорт–1,8 млрд;
импорт–2,8 млрд;
🔹Андижон–2,8 млрд:
экспорт–584,9 млн;
импорт–2,2 млрд;
🔹Самарқанд–1,5 млн:
экспорт–335,5 млн;
импорт–1,2 млрд;
🔹Фарғона–1,5 млрд:
экспорт–555,3 млн;
импорт–907,0 млн;
🔹Навоий–1,3 млрд:
экспорт–426,3 млн;
импорт–885,7 млн;
🔹Наманган – 871,4 млн:
экспорт–378,0 млн;
импорт–493,4 млн;
🔹Бухоро – 831,4 млн:
экспорт–230,9 млн;
импорт–600,5 млн;
🔹Жиззах–816,4 млн:
экспорт–124,1 млн;
импорт–692,3 млн;
🔹Сирдарё–642,3 млн:
экспорт–178,1 млн;
импорт–464,2 млн;
🔹Қашқадарё–544,2 млн:
экспорт–196,5 млн;
импорт–347,7 млн;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 539,7 млн:
экспорт–363,4 млн;
импорт–176,3 млн;
🔹Хоразм–468,5 млн:
экспорт–168,8 млн;
импорт–299,7 млн;
🔹Сурхондарё – 421,7 млн:
экспорт–218,3 млн;
импорт–203,4 млн долларлик ташқи савдо айланмасини амалга оширган.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

28 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 28 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -5... 0 даража совуқ, кундузи +7... +12 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида қанча сигир парвариш қилинмоқда?

🏢 Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига Тошкент вилоятида боқилаётган сигирлар сони 406,8 минг бошни ташкил этган.

▪️Ҳудудлар бўйича сигирларнинг умумий сони (минг бош):
🔹Самарқанд – 702,0;
🔹Қашқадарё – 534,7;
🔹Бухоро – 408,8;
🔹Тошкент – 406,8;
🔹Сурхондарё – 387,4;
🔹Андижон – 367,4;
🔹Фарғона – 366,5;
🔹Хоразм – 355,7;
🔹Қорақалпоғистон Республикаси – 332,6;
🔹Жиззах – 253,4;
🔹Наманган – 245,1;
🔹Навоий – 215,3;
🔹Сирдарё – 168,6.

👉 Тошкент хабарлари
Сенатор Дилором Тошмуҳамедова: «Тошкент вилоятида сўнгги икки йилда вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиши икки баробарга кўпайган»

Охирги икки йилда Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиш ҳолатлари икки баробарга кўпайган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова Халқ таълими вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

«Ёшларимиз, айниқса, ўспиринларимиз ўзининг саломатлиги тўғрисида билими етарли эмаслиги муайян муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бунинг натижасида бир нечта салбий ҳолатлар учрамоқда. Мисол учун, Тошкент вилоятида эрта туғиш кўрсаткичи ўсиб бораётганлиги, баъзи бир вилоятларда ўсмир қизлар орасида абортнинг кўпаяётгани жуда аянчли ҳолат», – дея таъкидлаган Дилором Тошмуҳамедова.

Сенаторнинг айтишича, Тошкент вилоятида 2019 йилда 15–16 ёш оралиғидаги қизларда эрта туғиш ҳолати икки баробарга кўпайган.

👉 Тошкент хабарлари
«Яллама» божхона постида товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Хитойдан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга импорт товарларини ташиш билан шуғулланувчи автофура ҳайдовчиларининг Тошкент вилоятида жойлашган «Яллама» чегара-божхона пости орқали ўтиши жараёнида божхона расмийлаштирувини тезлаштиришни баҳона қилиб, улардан товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

➡️ Батафсил ўқинг

Улардан 410 минг АҚШ доллари, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компютер техникалари ҳамда божхонага оид шубҳали ҳужжатлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида 2020 йилда 367,1 минг тонна картошка етиштирилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йил 1 январ ҳолатига республикада 3,1 млн тонна картошка етиштирилган. Ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 101,7 фоизга тенг.

🔹Ҳудудлар кесимида етиштирилган картошка ҳажми:
🔸Қорақалпоғистон Р. – 85,7 минг тонна;
🔸Андижон – 376,5 минг тонна;
🔸Бухоро – 222,7 минг тонна;
🔸Жиззах – 82,3 минг тонна;
🔸Қашқадарё – 176,7 минг тонна;
🔸Навоий – 80,4 минг тонна;
🔸Наманган – 289,0 минг тонна;
🔸Самарқанд – 626,3 минг тонна;
🔸Сурхондарё – 331,5 минг тонна;
🔸Сирдарё – 61,3 минг тонна;
🔸Тошкент – 367,1 минг тонна;
🔸Фарғона – 318,1 минг тонна;
🔸Хоразм – 126,2 минг тонна.

👉 Тошкент хабарлари
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги жарималар миқдори айбдорлик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади

➡️ МЖтКга киритилган ўзгартиришга кўра:

Темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоот ёки техник воситаларга шикаст етказиш, йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, автомобил йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекислик ва тўсиқлар яратиш, автомобил йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек, йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш:

🔹Фуқароларга – БҲМнинг икки баравари миқдорида;
🔹Мансабдор шахсларга ўн баравари миқдорида жарима солинади.

👉 Тошкент хабарлари