Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.62K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Қорақалпоғистонда 2 та йирик лойиҳа муддатида ишга тушмаслик хавфи мавжуд

Президент Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

👉 https://kun.uz/71903320

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Тахиатошда тиббий диагностика маркази ҳамда тикувчилик цехи очилди

Тахиатош туманида «Тахиатош ИЭС» АЖга қарашли тиббий диагностика маркази ҳамда тикувчилик цехи биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов, Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ Бошқаруви раиси Фарҳод Абдурахманов ва бошқа масъуллар иштирок этди.

👉 https://kun.uz/90782307

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ўзбекистонда «Закотим» онлайн дастури ишлаб чиқилди

▪️Моли нисобга етган мусулмонларга закот миқдорини аниқ ва осон ҳисоблаб берувчи «Закотим» онлайн дастури ишлаб чиқилди.

▪️Дастур ёрдамида мусулмонлар (жисмоний шахслар, тадбиркорлар, бизнес эгалари ва сармоядорлар) ўз молиявий ибодат ҳамда мажбуриятлари бўлган закотни аниқ ва осон ҳисоблаб чиқишлари мумкин бўлади.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистондаги университетга ўқишга киритмоқчи бўлган 3 нафар фирибгар 3 минг доллар ва 20 млн сўм билан ушланди

Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

👉 https://kun.uz/40343064

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Қалб поклигига интилиш ва яхши амалларни кўпайтириш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сувратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади», дедилар».

Муслим ва Ибн Можа ривоят қилишган.
#Тайинлов

💼 Бир кунда Қўнғирот тумани ҳокимига иккита ўринбосар тайинланди

Максет Абсаттаров
— Қўнғирот тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи атрофини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Махсет Алиев — Қўнғирот тумани ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари лавозимига тайинланган.

Абсаттаров тайинловга қадар Қўнғирот тумани Агросаноат комплекси устидан назорот инспекцияси бўлими бошлиғи лавозимида, Алиев эса «Тоза ҳудуд» ДУК раҳбари лавозимида ишлаган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!

👉 https://kun.uz/47734928

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Вақф фонди Қорақалпоғистондаги мадрасага 116 млн сўмлик ўқув техникаларини хайрия қилди

👨🏻‍💻 Вақф фонди Нукусдаги «Муҳаммад ал-Беруний» мадрасасига 15 та компьютер жамланмаси, смарт доска ва бошқа 20 турдаги ўқув техникаларини хайрия қилди.

💰 Уларнинг жами қиймати 116 млн 274 минг сўмни ташкил қилади.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Элликқалъа ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Элликқалъа тумани ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига Адилжан Сеитов тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Сейтов тайинловга қадар Элликқалъа тумани ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🎓 Қорақалпоғистонда янги институт ташкил этилади

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида ташкил этилади. Ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Батафсил ўқинг:
👉 https://kun.uz/79319569

Қорақалпоғистондан тезкор ва ишончли хабарлар👇
➡️ @kunuzqoraqalpogiston
🗓 13 май:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
👉 https://kun.uz/07353737

🇹🇯🇺🇿 Тожикистон бош вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келмоқда
👉 https://kun.uz/72778213

📚 «Энди ўзбек тили ҳам чет тилидек ўқитилади» — Таълим маркази директоридан муҳокамадаги мавзу юзасидан тушунтириш
👉 https://kun.uz/67874171

💸 Уч вилоятда жами 185 млрд сўмлик нефть маҳсулотлари талон-торож қилингани аниқланди
👉 https://kun.uz/51593044

🌱 Биржада кластерлар пахта чигитининг бошланғич нархларини туширишди
👉 https://kun.uz/27140408

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
🚨🚔 Нукусда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди

Нукус шаҳри яқинида 3 та транспорт воситаси иштирокида «авария» юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фотосуратлардан транспорт воситаларининг 2 таси Хоразм вилоятига тегишли эканини, шунингдек, камида 5 кишининг ҳалок бўлганини кўриш мумкин. Ҳозирча тафсилотлар маълум эмас.

Қорақалпоғистондан тезкор ва ишончли хабарлар👇
➡️ @kunuzqoraqalpogiston
🚨🚔 Қорақалпоғистонда 3 та машина иштирокидаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодиса натижасида 6 киши ҳалок бўлди

Нукус шаҳри яқинида 3 та транспорт воситаси иштирокида «авария» юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Kun.uz мухбири вазиятга ойдинлик киритиш учун Қорақалпоғистон ЙХҲБ матбуот хизмати билан боғланди.

Kun.uz'га маълум қилинишича, воқеа 11 май куни содир бўлган. Нукус-Тўрткўл йўлининг 225 километри (Чилпиқ ёдгорлиги қаршиси)да «Cobalt», «Nexia» ва «Damas» ўзаро тўқнашиб кетган. «Aвария» натижасида жами 6 киши ҳалок бўлган.

«Cobalt»даги 1 нафар йўловчи, «Nexia»даги 4 нафар йўловчи ва «Damas» ҳайдовчиси воқеа жойида жон берган. «Nеxia» ва «Cobalt» ҳайдовчилари шифохонага ётқизилган. Уларнинг соғлиги ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистондан тезкор ва ишончли хабарлар👇
➡️ @kunuzqoraqalpogiston
📸 #Кун_сурати

Жўқарғи Кенгес ва Вазирлар Кенгаши раислари журналист билан

Ўзбекистондаги таниқли блогер, журналист Никита Макаренко ўзининг Facebook саҳифасига Қорақалпоғистон ҳукумати раҳбарлари билан тушган фотосуратини жойлади.

Унда Жўқарғи Кенгес Раиси Мурат Камалов, Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев, Жўқарғи Кенгес Раисининг биринчи ўринбосари Aтабек Давлетовни кўриш мумкин. Ҳукумат раҳбарлари Макаренкога қорақалпоқ миллий чопонини совға қилишган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қорақалпоғистондаги журналист ва блогерларнинг кучишлатар ташкилотларга тунда олиб кетилишига Жўқарғи Кенгес Раисининг биринчи ўринбосари Aтабек Давлетов кўрсатма бергани айтилганди. Бироз аввал эса Kun.uz мухбири Жўқарғи Кенгес сессиясига киритилмаганди.

Қорақалпоғистондан тезкор ва ишончли хабарлар👇
➡️
@KunuzQoraqalpogiston
Қорақалпоғистондаги «дунёнинг бошқа жойида учрамайдиган» абгор йўлда қачон қурилиш-монтаж ишлари бошланиши маълум қилинди

11 май куни Kun.uz сайтида Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани A-380 йўлининг Қорақалпоғистон посёлкаси ҳудудидан ўтувчи қисми ҳақида мақола эълон қилинганди. Унда Қорақалпоғистондаги машҳур абгор йўл дунёнинг бошқа жойида учрамаслиги, ҳайвон ҳам юрмаслиги ҳақида айтилганди.

👉 https://kun.uz/62507257

Қорақалпоғистондан тезкор ва ишончли хабарлар👇
➡️
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қазилавериб тагидан сув чиқиб кетган Қорақалпоғистондаги тоғларни биласизми?

Қорақалпоғистоннинг Aмударё туманида Жумуртов саноат шаҳарчаси бор. Унда 30га яқин тош ишлаб чиқариш заводлари фаолият олиб бормоқда. Жумуртовдан Собиқ иттифоқ давридан бери қурилиш учун тош қазиб олинади. Сифат даражаси бўйича Ўзбекистонда етакчи ўринларда турувчи Жумуртов тошига бутун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жуда талаб юқори. СССР даврида темир йўл орқали қўшни Туркманистонга ҳам тош сотилган.

👉 https://kun.uz/39384946

Қорақалпоғистондан тезкор ва ишончли хабарлар👇
➡️
@KunuzQoraqalpogiston
🗓 14 май:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿🇹🇯 Ўзбекистон президенти Тожикистон бош вазирини қабул қилди
👉 https://kun.uz/36102485

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев оққон билан касалланган болалар ҳолидан хабар олди
👉 https://kun.uz/80946729

🇰🇿🇺🇿 Нур-Султонда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси муҳокама қилинди
👉 https://kun.uz/53561506

📋 Танзила Норбоевага мурожаат қилган қирғизистондаги онахоннинг қизи Ўзбекистон фуқаролигини олди
👉 https://kun.uz/73457364

🔥 Газлида газ қувурларига хомут ўрнатиб, конденсат ўғирлаш ҳолатлари аниқланди
👉 https://kun.uz/05861096

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha