Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.48K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🕌 Нукусдаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжиди Ўзбекистондаги «Энг обод масжид» деб топилди

«Йил танлови – 2020» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, «Энг обод масжид» деб қуйидагилар аниқланди:

🔹 1-ўрин. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжиди;

🔸 2-ўрин. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжиди;

🔸 3-ўрин. Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Рамазон қори» жоме масжиди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
💼 #Тайинлов

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига иккита ўринбосар тайинланди

Қаллибек Бекбергенов ва Арисланбек Аллияров Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бекбергенов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи, Аллияров эса Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаётганди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🧑‍💻 Қорақалпоғистондан 11 нафар ўқувчи халқаро олимпиада саралашининг кейинги босқичига чиқди

Халқ таълими вазирлиги халқаро олимпиада саралашининг 1-босқич натижаларини эълон қилди.

Биология, кимё, математика, физика ва информатика фанларидан ўтказилган синовларда Қорақалпоғистон Республикасидан 11 нафар ўқувчи кейинги босқичга ўтишди. Бу республика бўйича 11-кўрсаткичдир.

Жумладан, физика фанидан 2 нафар, информатика фанидан 1 нафар, математика фанидан 4 нафар, биология фанидан 3 нафар ҳамда кимё фанидан 1 нафар ўқувчи саралашдан ўтган.

Республика бўйича энг яхши кўрсаткичга Бухоро вилояти эришди – 37 нафар ўқувчи. Кейинги ўринларни Тошкент шаҳри (27) ва Қашқадарё вилояти (24) эгаллади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрткўлда МФЙ ходими оила аъзосини «Темир дафтар»га киритгани учун ишдан олинди

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Муса Aлжановнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, Тўрткўл туманидаги МФЙ ходими ўз оила аъзоларини ижтимоий ҳимояга муҳтожлар рўйхатига киритган.

Бу ҳолат 2020 йилнинг декабр ойида қайд этилган. Вазирлик юқоридаги вазият бўйича тегишли тартибда назорат олиб бориб, маҳалла раисини ишдан олган.

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги шунга ўхшаш ҳолатларда жамоатчилик билан алоқага тайёрлигини билдирмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Икки қизни қутқараман деб сувга чўкиб вафот этган қорақалпоғистонлик журналистнинг китоб тақдимоти ўтказилди

Фурқат Юсупов
Қорақалпоғистондаги KRuz.uz сайти асосчиси эди. Таниқли марҳум журналист 3 йил олдин икки қизни қутқараман деб Нукус туманидаги катта каналда чўкиб вафот этганди.

Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида унинг «Футбол мундиали» китоби чоп этилди. Нукусдаги Ёшлар марказида китоб тақдимоти ва Фурқат Юсуповнинг хотира кечаси ўтказилди.

Фақат 250 нусхадагина чиққан китоблар Қорақалпоғистондаги кутубхоналарга бепул тарқатилмоқда. Оила аъзоларининг айтишича, китоблар сотувга чиқарилмайди. Қизиқувчилар уни кутубхоналарга бориб ўқиши мумкин.

Маълумот учун, Фурқат Юсуповга вафотидан кейин «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони берилди. Ишини эса укаси Искандар Юсупов ва шогирдлари давом эттирмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Уй-жойга муҳтож аёллар учун ҳар бир ҳудудга 10 млрд сўмдан ажратилади — Танзила Норбоева

▪️«Aйни пайтда эҳтиёжманд аёлларимиз уй олиши учун бошланғич бадал пулини тўлаб бериш тизими мавжуд. Эндиликда бу борада қўшимча чоралар кўрилади. Ҳар бир ҳудудга 10 млрд сўмдан маблағ ажратиш орқали уй-жойга муҳтож аёллар уй билан таъминланади», – деди Танзила Норбоева Сенат ялпи мажлисида.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Қорақалпоғистон Республикасида хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 069 тани ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони:⬇️

🔸Тошкент шаҳри – 7 124 та;
🔸Тошкент вилояти – 1 334 та;
🔸Самарқанд вилояти – 592 та;
🔸Фарғона вилояти – 460 та;
🔸Сурхондарё вилояти – 446 та;
🔸Андижон вилояти – 352 та;
🔸Бухоро вилояти – 303 та;
🔸Наманган вилояти – 264 та;
🔸Навоий вилояти – 239 та;
🔸Қашқадарё вилояти – 220 та;
🔸Жиззах вилояти – 209 та;
🔸Сирдарё вилояти – 184 та;
🔸Хоразм вилояти – 178 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 164 та.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹🌪 Кучли шамол тиббиёт институтининг том қисмини учириб кетди

Нукусдаги 23-кичик туманда жойлашган олдинги тиббиёт институти биносининг том қисми учиб кетди. Бунга Қорақалпоғистонда охирги икки-уч кундан бери кузатилаётган совуқ об-ҳаво ва кучли шамол сабаб бўлгани айтилмоқда.

Жабрланганлар ва етказилган зарар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларида кучли шамол бўлиб, қор ёғганди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🌦 #Об_ҳаво

14 март куни Қорақалпоғистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 14 март, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −15... −10 даража, кундузи −7… −2 даража совуқ бўлади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ДХА раҳбарияти ва ходимлари қанча ойлик олади? Ташкилотга қандай ишга кириш мумкин?

Саволга Давлат хизматлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи Казбек Артиков жавоб берди.

Унинг айтишича, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари 7-8 млн сўмга яқин, бошқармаси бошлиғи эса 10 млн сўмга яқин ойлик олади. Туманлардаги оддий ходимлар эса 2 млн 7 минг сўм ва 3 млн сўм ойлик билан иш бошлашади.

Казбек Артиков ДХА ва унинг ҳудудий бўлимларига янги ходимларни ишга қабул қилиш тартиби ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Ўтган 2020 йилда 18 та бўш иш ўрнига 500 тадан зиёд ҳужжатлар қабул қилинган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
«ТAТУда фақат бир семестр ўқидим, кейин...» – Amazon’да дастурчи-муҳандис бўлиб ишлаётган қорақалпоғистонлик йигит ҳикояси

«Мактабни битириб, ТАТУга ўқишга кирганман. Бир семестрлик ўқишдан сўнг менга кўпроқ янгилик бера оладиган атмосферада ўзимни синаб кўришни хоҳлаганман ва Жанубий Кореяга кўчиб келганман. Бу менинг глобал оламга қўйган илк қадамим бўлган», - дейди Amazon' компаниясининг қорақалпоғистонлик ходими Бекназар Абдикамолов.

➡️ Батафсил ўқинг

У ҳозир 28 ёшда, шу пайтга қадар бакалавр ва магистратурани тугатган, дастурлаш бўйича бир неча йиллик тажрибага эга кадр.

Канадада фаолият юритаётган, мигрантлар учун ҳуқуқий маслаҳатлар беришга ихтисослашган Immigration shop лойиҳаси муаллифи Раҳмат Собиров Amazon’ компаниясида дастурчи-муҳандис бўлиб ишлаётган қорақалпоғистонлик Бекназар Абдикамолов билан суҳбатлашди.

📹 Тўлиқ видео

Дастур бошловчисининг қайд этишича, дастурчи-муҳандислик Канадада талаб юқори бўлган мутахассисликлардан бири ҳисобланади. Маълумот учун, Бекназар Абдикамалов 1993 йилнинг 19 сентябрида #Нукус_шаҳри'да туғилган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 14 март ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 45.000 – 65.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 17.000 – 19.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 5.500 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.500 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 3.800 – 5.500 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 8.000 – 12.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 11.000 – 16.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 10.000 – 16.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 3.500 – 5.000 сўм

❗️Ушбу нархлар бозор ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасидаги нархлардан фарқ қилиши мумкин.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Туркияда ишлаш истагида бўлганлар учун танлов ўтказилади - Миграция агентлиги

Туркиянинг «ЕМКА» агентлиги орқали ушбу давлатда ишлаш учун бўш иш ўринлари бўйича ўтказиладиган танловга фуқаролар таклиф этилади:

▪️ Уй ишчиси, энага, ҳамшира, ошпаз, ҳайдовчи, деҳқончилик ишлари (боғбон), чорвачилик ишлари (чорва молларини парваришлаш).

➡️ Номзодларга қўйиладиган талаблар:

▪️25-50 ёш, 1 - 5 йилгача иш тажрибаси, турк ва инглиз тилида суҳбатлаша олиши ва сертификатга эга бўлиши лозим.

❗️Иш вақти: 6/1 тизимда. Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлардан тил (турк, инглиз) билиш даражасини тасдиқловчи халқаро сертификат олиш талаб этилади. Иш ҳақи: 600-1000 доллар. Номзодлар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.

☎️ Қўшимча маълумот учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61, (61) 222-53-32, (61) 222-53-34.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади

➡️ Ҳукумат қарорига кўра, маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:

🔹Моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;

🔹Мамлакатдаги ОТМларда ўқиётган, «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммаси 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;

🔹«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга.

➡️ Батафсил ўқинг

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар сони қанча?

Саволга Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Марям Aҳмедова жавоб берди. Унинг айтишича, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 24 519 нафар хотин-қиз «Aёллар дафтари»га киритилган.

Энг юқори кўрсаткич қайд этган ҳудудлар:

🔸 Нукус шаҳридан 4 904 нафар;
🔸 Элликқалъа туманидан 2 942 нафар;
🔸 Беруний туманидан 2 002 нафар;
🔸 Қўнғирот туманидан 1 500 нафар;
🔸 Тахиатош туманидан 1 087 нафар;
🔸 Кегейли туманидан 970 нафар;
🔸 Қонликўл туманидан 927 нафар;
🔸 Нукус туманидан 627 нафар аёл рўйхатга олинган.

«Aёллар дафтари»га киритилган ҳар бир хотин-қизга «фуқаробай» тарзида ёрдам берилади», — дейди вазир ўринбосари.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Қорақалпоғистондаги 27 та корхона «шубҳали» корхоналар рўйхатига киритилди

Давлат солиқ қўмитаси солиқларни тўлашдан қочишнинг турли хил схемаларидан фойдаланувчи «шубҳали» корхоналар рўйхатини янгилади.

Биринчи босқичда 396 та, иккинчи босқичда 129 та шубҳали корхона аниқланган. Учинчи босқичда яна 53 та корхона рўйхатга киритилиб, уларнинг умумий сони 578 тага етган.

Қорақалпоғистон Республикасидан 27 та корхона «шубҳали» корхоналар рўйхатига киритилган. Таъкидланишича, бугунги кунда қўмита янги аниқланган «шубҳали» корхоналарнинг контрагентлари томонидан асоссиз равишда ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммаларини таҳлил қилмоқда.

Биринчи ва иккинчи босқичда аниқланган 525 та «шубҳали» корхона контрагентларида ҳозиргача 97 фоиз ҳолатда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачёт)га олиш факти тасдиқланган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Қўнғиротда жазони ўтаётган маҳкум Колония бошлиғи ўринбосарига пора бермоқчи бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ 27-сонли колониясида олдин жиноят содир этиб, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Р.Қ. Колония бошлиғининг ўринбосари майор К.Бекмуратовга шартнома объектларига ишга жалб қилмаслик эвазига 200 минг сўмни пора тариқасида таклиф қилган. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан Колония бошлиғининг ўринбосари майор К.Бекмуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган. Мазкур билдиргига асосан, маҳкум Р.Қ. К.Бекмуратовнинг хизмат хонасида унга 200 минг сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қўнғирот тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 2 йил ичида Қорақалпоғистон ва Бухоронинг 30 та мактабида ичимлик суви таъминоти ҳамда канализация тизими яратилади

«Замин» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Бухоро вилоятида таълим ва ижтимоий соҳада фонд лойиҳалари амалга оширилаётган муассасаларга ташриф буюрди.

➡️ Батафсил ўқинг

Кейинги икки йил давомида Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг 30 та умумтаълим мактабида ичимлик суви таъминоти ҳамда санитария тизимини яратиш, шунингдек, ўқувчилар учун санитария ҳамда гигиена бўйича маърифий дарслар ўтказиш режалаштирилган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади - ХТВ

▪️2021 йил 20 март куни ўқувчилар учун баҳорги таътилнинг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 дан 28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

▪️2021 йил 20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чоракда тиғизлашган ҳолда ўтказилади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston