Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.54K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
#Тайинлов

💼 Кегейли тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

#Кегейли_тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида Генжебай Қайипов иш бошлади. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайипов тайинловга қадар «Aдолат» СДП Кегейли тумани кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Мурат Камалов Шавкат Мирзиёевни 887 млн долларлик 711 та инвестиция лойиҳалари билан таништирди

Президент 9 март куни Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

➡️ Батафсил ўқинг

«Ўтган йили Қорақалпоғистонда умумий қиймати 436 млн долларлик 712 та лойиҳа амалга оширилиб, 4 300 дан зиёд иш ўрни яратилган. Жорий йилнинг январь-февраль ойларида эса 52 та лойиҳа бажарилиб, 300 дан ортиқ кишининг бандлиги таъминланган.

Бу борадаги ишлар тизимли давом эттирилмоқда. Хусусан, умумий қиймати 887 млн доллардан зиёд бўлган 711 та лойиҳа шакллантирилган. Соҳалар кесимида айтганда, уларнинг 201 таси саноат, 280 таси хизмат кўрсатиш, 230 таси қишлоқ хўжалиги тармоқларидадир.

Барча лойиҳалар натижасида қарийб 222 млн долларлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этиш, 100 млн долларлик импорт ўрнини босиш ҳамда 41 млн долларлик экспортни таъминлаш мумкин бўлади. 22 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади», – дейилади хабарда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукусдаги ресторанда муштлашув бўлди

Нукусдаги «Лас-Вегас» ресторанида муштлашув бўлган. 9 март куни соат чамаси 23:30 лар атрофида ресторан ишчиси ва меҳмонлар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Видео-ёзувга кўра, уч киши ресторан ходимини турли хил қаттиқ жисмлар билан урган.

Kun.uz мухбирига Қорақалпоғистон Республикаси шошилинч тез тиббий ёрдам марказидан маълум бўлишича, воқеада иштирок этган Искандер Кучкаров қаттиқ жароҳатланган. Ҳозирда у шифохонада муолажа олмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан масъул органлардан расмий изоҳ кутиб қоламиз.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Қорақалпоғистонда йилига 1 трлн сўмдан зиёд қурилиш материаллари тайёрланадиган бўлди

Президент кеча Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Шу куни Шавкат Мирзиёевга Қорақалпоғистонда амалга ошириладиган 887 млн долларлик 711 та инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилган.

➡️ Батафсил ўқинг

Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда минерал ресурсларни қайта ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари тайёрлаш мақсадида 150 та лойиҳа режалаштирилган. Натижада йилига 1 трлн сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилиб, қўшимча 3 млн долларлик экспорт қилиш имконияти яратилади. Масалан, Мўйноқ туманида керамика ва қамишдан плиталар, Тўрткўл туманида ойна ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Тўқимачилик соҳасида 40 та, фармацевтика йўналишида 16 та корхона ташкил этиш мўлжалланган. Бу корхоналарда 5 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади, - дейилади хабарда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🌦 Ҳафта охирида Қорақалпоғистонда -15 даражагача совуқ бўлади

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, 11-14 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ёғингарчилик кутилмайди, 12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 13 мартда баъзи жойларда қор ёғади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат қуйидагича бўлади:⬇️

◾️11 март – кечаси -2...+3 даража, кундузи +5...+10° илиқ;
◾️12 март – кечаси 0...+5 даража, кундузи +2...+7 даража илиқ;
◾️13 март – кечаси ва кундузи -3...-8 даража совуқ;
◾️14 март – кечаси -10...-15 даража совуқ, кундузи -2...-7 даража илиқ.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Ўзбекистонга март ойи давомида 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинади

Ўзбекистонда эмланган аҳолига эмланганлик ҳақида тегишли сертификат ҳам берилади. Бу ҳақда Covid-19’га қарши вакцинация билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилган.

Маълум қилинишича, март ойининг иккинчи қисмида – 15-20 март кунларида Ўзбекистонга COVAX дастури бўйича 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилади. Кейинги босқичда Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан 1 млн доза миқдорида харид қилиш ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳозирда тақдим этилган шартнома Россия томонидан кўриб чиқиляпти. Март ойида Ўзбекистон ҳаммуаллиф бўлган ZF-UZ-VAС 2001 вакцинасидан ҳам 1 млн доза олиб келиниши режалаштирилган», - деган у.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Андижондан Мўйноққача пиёда: Яёв юрт кезаётган икки азамат билан суҳбат

Сирдарёлик икки йигит – Элдор Жўраев ва Тўлқин Усмонов Ўзбекистонда спортга, шу жумладан пиёда юришга бўлган қизиқишни оммалаштириш ниятида Андижондан Қорақалпоғистон томон йўлга чиқишган.

➡️ Батафсил ўқинг

15 февраль куни Андижон вилоятидан йўлга чиққан спортчилар 8 март кунига қадар Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг ўндан ортиқ туманларини, қолаверса пойтахтни ҳам ортда қолдиришди.

Улар 21 мартгача Қорақалпоғистон ҳудудига етиб боришни мақсад қилишган. Охирги манзил эса республиканинг Мўйноқ шаҳри бўлади.

📹 Тўлиқ видео

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ самарқандлик сайёҳ Соҳиб Ражабов Ўзбекистоннинг шарқий қисмидан ғарбий қисмигача бўлган 2200 километрлик масофани пиёда босиб ўтганди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Лас-Вегас»да ресторан ходимини дўппослаган шахслар устидан жиноят иши очилди

Нукусдаги «Лас-Вегас» ресторанида муштлашув бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, 9 март куни соат 23:30ларда Нукусдаги «Лас-Вегас» ресторанига келган Нукус шаҳрида яшовчи фуқаролар, А.А., А.С. ҳамда Қ.Г.лар ва шу ресторан ходими И.Қ. ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Натижасида, ресторан ходими И.Қ. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Қуриган Орол денгизининг тубида юз миллион долларлик лойиҳалар топилмоқда

Қуриган Орол денгизининг туби ва сув омборлари қолдиқлари кўплаб тижорат таклифларига бой.

«Дунёда литий конлари атиги бир нечта, аммо уларни ривожлантириш учун жиддий сармоялар талаб этилади»,- деди Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг Ўзбекистондаги филиали раҳбари Вадим Соколов.

Дуналиелла микроалгларини (ундан В ва С витаминлари, бета-каротин ишлаб чиқариш мумкин) тиббиёт ва озиқ-овқат саноати учун етиштириш имконияти мавжуд.

Орол денгизининг гиперсалинли сувида (дунёда бундай жойлар атиги бир нечта) камдан-кам учрайдиган Артемия микроқисқичбақаси яшайди.

Хитойлик ишбилармонлар ушбу имкониятдан манфаатдор эканлигини билдиришмоқда. Улар витаминлар ва дори-дармонларни ишлаб чиқариш учун қисқичбақасимонлар, шунингдек, балиқлар ва бройлер товуқлари учун ем ишлаб чиқаришда фойдаланадилар.

«Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда йилига минг тоннага яқин қисқичбақа қазиб олиш имконияти мавжуд. 1 кг шўр қисқичбақанинг нархи 20 долларни ташкил қилади. Маҳаллий аҳоли томонидан олиб борилаётган тартибсиз йиғим-терим ишлари бугунги кунда ресурсларнинг камайишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли уларни йиғиб олишни самарали олиб боришни йўлга қўйиш лозим», - дея таъкидлади Вадим Соколов.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтганлик тўғрисида талонларни бериш амалиёти бекор қилинади

▪️Ҳукумат қарорига кўра, 2021 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади.

Энди янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🐟 🚫 Амударёда балиқ овлаш тақиқланди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш тўғрисидаги тартиб-қоидаларга асосан, 10 март кунидан бошлаб, Амударёда балиқ овлаш ва моторли қайиқларда сузиш тақиқланди. Чеклов 31 майга қадар давом этади. Тақиқ балиқларнинг кўпайиш мавсуми кириб келгани билан боғлиқ.

❗️Ушбу талаб бузилган ҳолатда Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан, балиқ овлаш воситалари мусодара қилинади ҳамда қоидабузарларга катта миқдорда жарима қўлланилади, деб огоҳлантирмоқда Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси.

Бошқа сув ҳавзаларида бундай чекловлар 26 апрелдан 10 июнга қадар жорий қилинади.

Спорт-ҳаваскорлик мақсадида балиқ овлаш фақат Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзоларига, моторсиз қайиқларда махсус қоида талаблари асосида рухсат этилади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Нукусда 3 киши ва ресторан мусиқачиси ўртасида муштлашувга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Олдинроқ Нукусдаги «Лас-Вегас» ресторанида муштлашув натижасида 3 нафар шахсга жиноят иши очилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат бўйича ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти янги маълумотларни тақдим қилди. Маълум бўлишича, 9 март кунидан 10 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда Нукус шаҳри «Aлмазар» МФЙда жойлашган «Лас-Вегас» номли ресторанда мусиқачи бўлиб ишловчи 22 ёшли Искандар Қ.нинг ёнига 31 ёшли мижоз Aлишер A. маст ҳолатда келиб қўлидаги микрофонини сўраган.

Рад жавобини олгач, шериклари 34 ёшли Гафур Қ., 33 ёшли Султан A. лар билан мусиқачини уриб дўппослашган. Натижада Искандар Қ. олган жароҳатлари сабаб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва тергов жараёнида ҳар бир фуқаронинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади», - дейилади Тергов департаменти расмий маълумотида.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Forwarded from SUBYEKTIV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яширин камера кўрсатган реаллик. Шифокорлар нега пулга рецепт ёзади?

Фармкомпаниялар шифокорларни "сотиб олиб", келишилган дорини беморларга тавсия этгани учун пул тўлаши – янгилик эмас. Лекин бундай ҳолатлар шу пайтгача тасдиғини топмаган эди.

SUBYEKTIV'нинг янги сонида биз "медпредставитель" қиёфасига кириб, шифокорларга рецепт учун пул таклиф қилдик ва буни яширин камерага ёзиб олдик. Хўш, муаммо илдизи қаерда?

➡️📹 Тўлиқ видео
#Тайинлов

💼 Жўқорғи Кенгесдаги 6 та қўмитанинг бирига раҳбар сайланди

Жўқорғи Кенгеснинг аграр, сув хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раҳбари лавозимига Дуйсенбай Утамбетов сайланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар бермоқда.

Утамбетов тайинловга қадар Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий тажриба станцияси директори лавозимида ишлаган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🌦 Қорақалпоғистонда ҳафта охиригача кучли шамол ва совуқ об-ҳаво кузатилади

Қорақалпоғистон фавқулодда вазиятлар бошқармасининг
хабар беришича, кечадан бошлаб то 12-13 март кунларигача совуқ об-ҳаво ва кучли шамол кузатилади.

Шу сабабли бошқарма фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига амал қилишни сўрамоқда. Иситиш қозонхоналарининг (котёл) ҳаддан ташқари қизиб кетиши олдини олиш ва ис газидан эҳтиёт бўлиш сўралмоқда.

Шунингдек, қозонхоналарнинг тозалангани, қуриган дарахтлар ва мустаҳкамланмаган конструкциялар атрофида ҳаракатланганда ҳам эҳтиёт бўлиш сўралмоқа.

Олдинроқ ҳафта охирида Қорақалпоғистонда -15 даражагача совуқ бўлиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Кеча Нукусда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, кучли шамол тургани кузатилди.


⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🕌 Нукусдаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжиди Ўзбекистондаги «Энг обод масжид» деб топилди

«Йил танлови – 2020» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, «Энг обод масжид» деб қуйидагилар аниқланди:

🔹 1-ўрин. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжиди;

🔸 2-ўрин. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжиди;

🔸 3-ўрин. Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Рамазон қори» жоме масжиди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston