Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Қорақалпоғистонда 2020 йилнинг энг яхши масъул котиби аниқланди

Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Ўзбекистоннинг барча вояга етмаганлар ишлари бўйича минтақавий идоралараро комиссиялари томонидан йил якунлари натижалари бўйича «Йилнинг энг яхши масъул котиби» танлови ўтказилди.

Танлов комиссия томонидан 2017 йил 17 апрелда тасдиқланган Низом талаблари асосида тузилган ишчи гуруҳ томонидан баҳоланган.

Танлов натижаларига кўра, Вояга етмаганлар ишлари бўйича Хўжайли тумани идоралараро комиссия масъул котиби Гулзада Фахратдинова ғолиб деб топилди. У энди Тошкентда Ўзбекистон миқёсида ўтказиладиган «Йилнинг энг яхши масъул котиби» танловида иштирок этади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистоннинг 3 та туманида электр энергия бўйича чеклов жорий қилинади

Бугун 12 феврал соат 08:00 дан 18:00 га қадар Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманларида электр энергияси узатилиши вақтинча тўхтатилади.

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ хабар беришича, Беруний туманидаги 220 kw'лик қўшимча автотрансформатор ўрнатилиши сабабли ушбу чеклов жорий қилинган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Дунёдаги энг қиммат сув

Дунёдаги энг қиммат сув Лос-Aнжелесда сотилади. Бу сув меёрлаштирилган таъмга эга бўлиб, Swarovski бренди остидаги қимматбаҳо тошчалар билан безатилган ва ph белгиси қўйилган шиша идишларда сотилади. Бир литр сув нархи 90 AҚШ долларига тенг.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🥎 Қорақалпоғистонда 10 та спорт иншоотининг бўш турган қисмидан фойдаланилмаяпти

Адлия вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказган ўрганишлар натижасига кўра, мавжуд спорт иншоотларининг бир кунлик спорт машғулотларини ўтказиш қуввати қарийб 1,5 млн кишини ташкил этади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида жами 1 434 та спорт иншооти мавжуд бўлиб, бугунги кунда улардаги мавжуд бўш ер майдонлари ва биноларнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмасдан келинмоқда.

Қайд этилган спорт иншоотларининг бўш турган қисмидан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланиш бўйича 120 га яқин объектларнинг рўйхати ишлаб чиқилган бўлса-да, бугунги кунга қадар бирорта ДХШ битимлари имзоланмаган. Жумладан, Қорақалпоғистонда 10 та спорт муассасасининг бўш турган бино ва ер майдонлари мавжуд.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Нукусдаги Президент мактабидан хориждаги нуфузли ОТМларга ўқишга кирганлар сони 6 тага етди

#Нукус_шаҳри'даги Президент мактаби битирувчиси Кдырниязов Камалатдин Британиянинг Аберистуит университетига ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда Президент мактабининг Telegram'даги расмий канали хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қорақалпоғистонлик Дамир Мирзабаев, Мирас Досчанов, Шамсуддин Камалов, Бийбимарям Жолдасбаева ҳамда Зийнет Жийенбаева AҚШ ва Буюк Британиядаги нуфузли ОТМларга ўқишга қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

13 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 13 феврал, шанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

Президент «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрел ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрел ойларида Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️Ички ишлар ходимларининг маоши оширилади

▪️Жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 12 феврал куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилган.

«Ички ишлар ходимлари туну кун, ҳар қандай шароитда эл хизматида, – деди Президент. – Бу пандемия шароитида, Бухоро ва Сардобадаги оғир кунларда яққол кўринди. Бошқа пайт ҳам хавф-хатар доим уларнинг ёнида. Иш ҳақини белгилашда буни инобатга олиш зарур. Шунинг учун, жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади».

👉
Қорақалпоғистон хабарлари
Нукусдаги «Темир дафтар»га киритилган оилаларга 300 қоп ун бепул тарқатилди

Жўқорғи Кенгес депутати Баходиржон Сидиқов ўз ҳисобидан Нукус шаҳридаги ўзи сайланган ҳудуддаги ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга 300 қоп унни бепул тарқатди.

Ун Нукусдаги «Анасай»,«Саманбай», «Ақ жағис», «Амударё» ва «Жийдели байсин» маҳаллалари аҳлига берилган.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизматининг маълум қилишича, депутат доим ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга кўмак бериб келади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Kun.uz жамоаси «Орамиздаги қаҳрамонлар» акцияси ғолиблари қаторида тақдирланди

5 кун давомида
Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган «Фаол фуқаролар» умуммиллий фестивали 12 феврал куни якунланди. Шу куни Тошкентдаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида якуний тантанали тадбир бўлиб ўтди.

➡️ Мақолани ўқиш

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган мазкур фестивалда пандемия даврида ўзининг ташаббускорлиги, фидойилиги билан юртдошларга кўмак берган фаол фуқаролар ҳамда ташкилотлар тақдирланди. Ташкилот томонидан ўтказилган «Орамиздаги қаҳрамонлар» акциясида Kun.uz ва Daryo.uz нашрлари энг фаол онлайн нашрлар деб топилди.

📹 Тўлиқ видеони кўринг

Шунингдек, ёрдамга муҳтож талабаларнинг тўлов контрактлари учун Metsenat.uz лойиҳасини ташкил этган блогер Хушнудбек Худойбердиев ва мактабга эшакда қатнайдиган қорақалпоқ ўқувчиларига жамоат эътиборини қаратган Kun.uz мухбири Шуҳрат Саидаҳмадов ҳам фаоллар қаторида тақдирланишди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Нима учун мултфилм қаҳрамонларининг қўлида 4 та бармоқ бўлади?

▪️Бу иқтисодий сабабларга кўра пайдо бўлган. Беш бармоқли қўлни чизиш, унинг соддалаштирилган версиясидан бироз қийинроқ. Кадрлар бўйича анимация ҳақида гап кетганда, қўшимча бармоқ жуда катта ҳажмдаги аниматор ишини талаб қилган.

▪️Aйнан шу сабабли нафақат аниматор, балки таниқли тадбиркор бўлган Уолт Дисней ўз қаҳрамонлари бармоқларини камайтириб, шу билан кўп пулни тежашга муваффақ бўлди. Ғоя шунчалик яхши бўлиб чиқдики, аксарият мултфилмларда ҳали ҳам тўртта бармоқ бор.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Орол денгизида омон қолган ягона жонзот ҳақида нималарни биласиз?

Олимларнинг таъкидлашича, артемия асосан сентябр-март ойларида овланади. Аслида, артемиянинг ўзи эмас, унинг қўйган тухуми (циста) йиғиб олинади. Артемия тузлилик миқдори 10 гр дан 300 гр гача бўлган шўр сувда яшайди. Лекин, кўрсаткич 300 гр дан ортиб кетса, улар ҳам нобуд бўлади. Айни пайтда Орол денгизи сувида тузлилик 180 гр ни ташкил қилади. Бу артемия учун жуда қулай миқдор.

Тузлилик миқдори 10 гр да ҳам яшай оладиган бўлса, унда нега уни бошқа денгиз ёки кўлларда йиғиш мумкин эмас, деган савол туғилиши мумкин. Бунинг сабаби, денгизларда тузлилик миқдори 70 гр гача балиқлар яшаши мумкин. Артемия – балиқнинг озуқасидир. Орол денгизида барча балиқлар қирилиб кетгандан кейин артемиялар фаол ривожлана бошлаган.

Есимхон Қанаатовнинг ёзишича, ҳозирда Оролдан олинган артемия тухумлари Россия, Хитой, Вьетнам давлатларига экспорт қилинмоқда. Масалан, ушбу давлатларга 2018 йилда 568,6 тонна артемия тухумлари 1 млн 807 минг АҚШ долларига, 2019 йилда 662 тоннаси 2 млн 85 минг АҚШ долларига, 2020 йилда эса 2 минг 148 тоннаси 8 млн 759 минг АҚШ долларига экспорт қилинган. Бу аввалги йилларга нисбатан 4,2 баробарга кўп дегани.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қонликўлда олисдан мактабларга қатнаётган ўқувчиларга велосипедлар берилди

11 феврал куни Қонликўл туманидаги «Ёшлар маркази»да тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидаги кам таъминланган, узоқ қишлоқлардан мактабларга ўқишга қатнаётган 10 та ўқувчи ёшларга велосипедлар топширилди.

Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Қонликўл тумани ва Халқ таълими бўлимлари томонидан велосипедлар тумандаги бошқа олис ҳудуддан ўқишга бораётган ўқувчиларга ҳам бериш режалаштирилмоқда.

Велосипед олганлар ўқувчилардан бири Фарида Шарофатдинова тумандаги 7-сонли мактабда ўқийди. У ўқишга 6 км узоқликдан қатнайди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда 3 та суд бирлаштирилди

13 феврал куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 16-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сессия кун тартибида Қорақалпоғистон Республикаси судининг раисини сайлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилган.

Унга кўра, Қорақалпоғистондаги жиноят, иқтисодий ва фуқаролик судлари бирлаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси суди ташкил қилинди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистон Республикаси судига раис сайланди

Қорақалпоғистондаги жиноят, иқтисодий ва фуқаролик судлари бирлаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси суди ташкил қилингани ҳақида хабар бергандик.

Жўқорғи Кенгеснинг XVI сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси этиб Гулнара Базарбаева 5 йиллик муддатга сайланди.

Базарбаева бунгача жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

14 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 14 феврал, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари