Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.72K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🌤 #Об_ҳаво

30 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 30 январ, шанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –5…0 даража совуқ, кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 2020 йилда Қорақалпоғистонда қанча тухум етиштирилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил давомида республикамизда 7 825 млн дона тухум етиштирилган. 2019 йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 100,7 фоизга тенг.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган тухум ҳажми:⬇️

🔸Қорақалпоғистон Р. – 338,4 млн дона;
🔸Андижон – 699,1 млн дона;
🔸Бухоро – 436,6 млн дона;
🔸Жиззах – 318,3 млн дона;
🔸Қашқадарё – 528,6 млн дона;
🔸Навоий – 347,2 млн дона;
🔸Наманган – 602,6 млн дона;
🔸Самарқанд – 1328,2 млн дона;
🔸Сурхондарё – 516,0 млн дона;
🔸Сирдарё – 174,9 млн дона;
🔸Тошкент – 1503,9 млн дона;
🔸Фарғона – 534,4 млн дона;
🔸Хоразм – 496,8 млн дона.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда 2021 йилги президентлик сайловлари 24 октябр куни бўлиб ўтади

Қонунчилик палатаси Конституция ва Сайлов кодексига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ўзгаришлардан бири сайлов санасини декабрдан октябрга кўчиришни кўзда тутади. Сенат ҳам ушбу қонун лойиҳасини маъқуллаб, президент имзоласа, 2021 йилги президентлик сайловлари 24 октябр куни бўлиб ўтади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистондаги 345 та мактабда биронта олий тоифали ўқитувчи йўқ. Педагогларнинг бор-йўғи 3 фоизи олий тоифали

27–28 январ
кунлари Таълим инспекцияси ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонда бўлди. Унда мактаблардаги педагогларнинг аттестация жараёнларида қайд этаётган натижалари, бу борадаги ютуқ ва камчиликлар ҳам танқидий муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистондаги 727 та мактабда 259 минг нафардан ортиқ ўқувчига 37 310 нафар педагог таълим-тарбия бериб келмоқда. Республикадаги жами педагогларнинг 3 фоизи олий, 12 фоизи биринчи, 33 фоизи иккинчи тоифали ва 44 фоизи тоифасиз мутахассис ўқитувчи эканлиги қайд этилган.

Ачинарлиси, Республикадаги 345 та (47 фоиз) мактабда бирорта ҳам олий, 83 та мактабда эса бирорта ҳам биринчи тоифали ўқитувчи мавжуд эмас.

Қорақалпоғистонда олий тоифали ўқитувчилар сони 754 нафардан 1 072 нафарга, биринчи тоифали ўқитувчилар сони 2 914 нафардан 4 319 нафарга ошишига эришилди, дейилади инспекция хабарида.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 2020 йилда Қорақалпоғистонда қанча балиқ овланган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил давомида республикамизда 144,1 минг тонна балиқ овланган. Бу ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 118,4 фоизга тенг.

Ҳудудлар кесимида овланган балиқ ҳажми:

🔸Қорақалпоғистон Р. – 14,3 минг тонна;
🔸Андижон – 12,8 минг тонна;
🔸Бухоро – 7,2 минг тонна;
🔸Жиззах – 10,4 минг тонна;
🔸Қашқадарё – 6,4 минг тонна;
🔸Навоий – 12,1 минг тонна;
🔸Наманган – 8,7 минг тонна;
🔸Самарқанд – 11,6 минг тонна;
🔸Сурхондарё – 4,4 минг тонна;
🔸Сирдарё – 9,0 минг тонна;
🔸Тошкент – 9,3 минг тонна;
🔸Фарғона – 12,2 минг тонна;
🔸Хоразм – 25,7 минг тонна.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Жиноят ишлари бўйича Бўзатов тумани суди раиси тайинланди

Ушбу лавозимда Зуҳра Байимбетова иш бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

У тайинловга қадар Мўйноқ тумани Маъмурий суди раиси лавозимида фаолият олиб бораётганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🇬🇧 Буюк Британияда
бир фермер жуда ғалати тарзда машҳур бўлди.

🌿 У ўсимликлардан тайёр мебеллар ўстиришни бошлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистон аҳолисининг 126 минг нафардан ортиғи хорижда ишламоқда

Бу ҳақида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ўзининг миграция жараёнларининг ҳолати ва такомиллаштириш бўйича таҳлилида маълум қилган.

Вазирлик таҳлилига кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг 1,6 млндан ошиқ фуқароси хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Уларнинг асосий қисми Россия, Қозоғистон ва Жанубий Кореяда меҳнат қилмоқда.

Қайд этилишича, республикамизда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларининг сони бўйича Самарқанд вилояти етакчи. Қорақалпоғистон Республикасида чет элда меҳнат қилаётганлар сони 126,3 минг кишини ташкил этади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

📹 Орол денгизи сунъий йўлдошдан қандай кўринади?

👉
Қорақалпоғистон хабарлари
ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида банк хизматидан фойдаланиш мумкин – МБ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори 2021 йил 26 январда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Марказий банк бошқаруви томонидан қабул қилинган 7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, унда фуқаролар паспорти билан бир қаторда идентификация ID-карта ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда банк хизматларидан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланди.

➡️ Батафсил ўқинг

Марказий банк ахборот хизматининг хабар беришича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилган тегишли ўзгартиришлар натижасида банк ва мижоз ўртасида шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини тақдим этиш билан боғлиқ масалалар ҳал қилинган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Бизнес-Омбудсман: «Damas»да йўловчи ташишга рухсат берилди

▪️Махсус комиссия қарори билан «Damas» русумли (ва бошқа барча) автотранспорт воситаларида йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берилди.

❗️Бунда ҳайдовчилардан санитария ва гигиена қоидалари, республика махсус комиссияси томонидан белгиланган санитария-эпидемиологик тартибларга қатъий риоя қилиш сўралган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

31 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 31 январ, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –5…0 даража совуқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
ССВ: Ўзбекистонда коронавируснинг «британча штамми» қайд этилди

▪️Ўзбекистонда коронавируснинг «британча штамми» илк бор қайд этилди. ССВ матбуот хизмати хабар беришича, янги штамм 2021 йилнинг 23 январ куни БААдан Тошкентга оила аъзолари билан қайтган 10 ёшли қизда аниқланган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилган ва унга касалликнинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилган.

➡️ Батафсил ўқинг

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қўнғиротда мол ва қўйларни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Қўнғиротда ўғрилик жиноятларини содир этиб келаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ 7 кишидан иборат бўлиб, ўтган йилнинг 30 декабр куни туманнинг «Мийнетабад» ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Қ.С. исмли фуқаронинг 1 бош қора молини, шунингдек, жорий йилнинг 4 январ куни «Қипчоқ» ОФЙда яшовчи Н.А.нинг 4 бош қўйини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирувда жиноятда гумон қилинган 7 нафар шахс қўлга олинди. Шунингдек, ўғирланган йирик ва майда шохли молларни ўз уйларига яшириб қўйган 3 нафар фуқаро ҳам аниқланди.

Бундан ташқари, гуруҳ аъзолари жиноят қуроли сифатида фойдаланиб келган 2 та «Damas» ва 1 та «Lacetti» машиналари Қўнғирот тумани ИИБга олиб келинган.

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукусда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ юз берди

Ижтимоий тармоқларда кеча, 30 январ куни Нукусдаги pеспублика ДЙҲХБ биноси олдида ЙТҲ юз бергани акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, ҳодисада 5 та автомобил иштирок этган. Зарар етган машиналарнинг бири ЙПХ ходимларига тегишли эканлигини кўриш мумкин.

Воқеа юзасидан Қорақалпоғистон ИИВ ҳозирча расмий маълумот бермади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 31 январ ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 45.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 56.000 – 58.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 16.000 – 17.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 15.000 – 18.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 18.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 6000 – 7.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.250 – 2.000 сўм

🥛 Сут (1 л) 5000 – 6.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 9.000 – 11.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 14.000 – 20.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 12.000 – 18.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.500 – 4.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 3.000 – 4.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.500 – 4.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 6.000 – 15.000 сўм
🍊 Мандарин (1кг) 18.000 – 45.000 сўм

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

🇮🇳 Ҳиндистонда йилига 800 тадан 1 000 тагача бадиий филм суратга олинар экан. Бу Голливудда суратга олинадиган филмлардан икки баравар кўп дегани.

2009 йил Ҳиндистонда 24 та тилда 1 288 та филм тақдим этилган. Ушбу кўрсаткич туфайли Ҳиндистон киносаноати Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистондаги педагог кадрлар аттестациясида энг юқори ва энг паст натижа кўрсатган туманлар маълум бўлди

Таълим инспекцияси ишчи гуруҳи қайд этишича, 2020 йилда ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида Қорақалпоғистон Республикасидан жами 6 459 нафар педагог иштирок этган.

Aттестация натижаларига кўра, Республикадаги умумтаълим мактаблари педагогларига 159 та олий, 575 та биринчи, 1 132 та иккинчи, жами 1 866 та малака тоифаси сертификатлари тарқатилган.

Жорий йилда педагоглар томонидан малака тест синовларида қайд этилган ўртача баллар бўйича энг юқори натижа Aмударё тумани (54,4 балл) педагоглари томонидан, энг паст натижа (45,7 балл) эса Шуманай тумани ўқитувчилари томонидан қайд этилди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

1 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 1 феврал, душанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −7…−2 даража совуқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари