Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар сони маълум қилинди

2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, аҳоли орасида эркаклар сони аёлларга нисбатан кўпчиликни ташкил этган.

Жорий йил бошида Ўзбекистон доимий аҳолиси 34,6 миллион кишини ташкил этди. Шундан:

▪️эркаклар сони – 17,4 млн киши;
▪️аёллар сони – 17,2 млн кишини ташкил этган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌧 #Об_ҳаво

24 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 24 январ, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0…–5 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат бўйича изоҳ берилди

Яқинда каналимиз орқали Чимбой туманида ўқувчиларнинг мактабгача бир неча километр масофани пиёда ёки эшакда босиб ўтишаётгани ҳақидаги видеохабарни эълон қилгандик. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда бу ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аслида мактаблар аҳоли яшайдиган пунктлардан неча километр масофада қурилган бўлиши керак? Мактабга узоқ масофадан қатновчи ўқувчилар учун автобус ёки транспорт воситасини йўлга қўйиш имкони борми?

Шу саволларга АОКАда бўлиб ўтган таълим тизимидаги долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжуманида Халқ таълими вазирлиги мутасадди ходими жавоб қайтарди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси оширилади

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонун 21 январдан кучга кирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

➡️ Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади ва қуйидаги миқдорда оширилади:

▪️ишдан ва иш ҳақидан сўнгги 12 ой ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;

▪️ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;

▪️илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Беруний тумани содир этилган безорилик жинояти бўйича расмий маълумот берилди

Тармоқда Беруний туманидаги бозорда аёллар бир неча киши томонидан калтаклаб кетилгани акс этган видеолавҳалар тарқалганди.

Ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 30 декабр куни Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши 2021 йилнинг 19 январ куни Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисмидан, 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “а” бандига қайта квалификация қилиниб, ҳозирда жиноят иши бўйича процесс иштирокчилари билан боғлиқ барча тергов ва процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Жанжалда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилади.

Жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ томонидан алоҳида назоратга олинган. Жиноят ишининг натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади, деб ёзмоқда ИИВ Ахборот хизмати.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 24 январ ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 45.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 56.000 – 58.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 15.000 – 17.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 15.000 – 16.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 18.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 6000 – 7.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.500 – 2.000 сўм

🥛 Сут (1 л) 5000 – 6.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 9.000 – 12.500 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 15.000 – 28.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 14.000 – 28.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 3.000 – 4.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 3.500 – 5.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 8.000 – 20.000 сўм
🍊 Мандарин (1кг) 19.000 – 45.000 сўм

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Кўча чироқлари нури сабаб 80 фоиз одам тунги осмонни кўролмайди

Америкалик олимларнинг айтишича, кўчадаги тунги чироқлар, реклама, светофор, бинолар, автотураргоҳ, стадионлардан таралаётган нур сабаб мегаполислар аҳолисининг 80 фоизи тунги осмонни кўра олмайди. Ортиқча электр ёруғлиги боис одамларнинг уйқуси бузилади.

Электрни нотўғри йўналтириш орқали унинг 35 фоизи исроф бўлади. АҚШда тунда кўча ва биноларни ёритиш учун йилига 3 млрд доллар сарфланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📸 Нукусдаги тўлиқ ишга тушмаган осма кўприкдан одамлар ўта бошлади

Ҳозирча Нукусдаги ягона осма кўприкдан одамлар ўта бошлади. У ҳали тўлиқ фойдалишга топширилмаган. Кўприк Нукус деҳқон бозори қаршисида жойлашган.

Олдинроқ кўприкнинг қачон ишга тушиши ҳақида саволга шаҳар ҳокимлиги масъули тўхталиб ўтганди.

Ўшанда қурилишга ажратилган 1 млрд 600 млн сўмнинг 50 фоизлик ишлари якунлангани, яна 800 млн сўм етмаётгани, шу сабабли қурилиш вақтинча тўхтатилгани айтилганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

25 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 25 январ, душанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –10…–5 даража совуқ, кундузи -3…+2 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📺 Қачон қайси дарс бўлади?

25–30 январ кунлари учун Қорақалпоғистонда эфирга узатиладиган ТВ-дарслар жадвали эълон қилинди.

ТВ-дарслар ҳар куни соат 8:15 дан бошлаб «Қарақалпақстан» телеканали орқали эфирга узатилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентга чой қуйиб узатган қизнинг ҳаяжони. У кейинги пиёлани кимга узатишни билмай довдираб турганида, бувиси вазиятни ўз қўлига олди.

Давлат раҳбарининг Бухорога ташрифидан эксклюзив видеолар – Xpress.uz'да

📹 Бошқа видеолар:
https://t.me/joinchat/AAAAAFjwJTe_ROCX2GmiSQ