Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.44K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🏛 «Сўнгги турон йўлбарси» сақланаётган музей ҳақида биласизми?

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи Ўрта Осиёдаги қадимий музейлардан биридир.

Музей тарихи 1929 йил Тўрткўл шаҳрида Қорақалпоғистон ўлкашунослари жамияти томонидан ташкил этилган кўргазмадан бошланган.

Бугунги кунда музей Нукус шаҳрида жойлашган. У табиат, археология-этнография, замонавий тарих каби учта бўлимдан иборат бўлиб, 65 мингдан зиёд экспонатга эга. «Сўнгги турон йўлбарси» музейнинг ноёб экспонати ҳисобланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Жангари филмлардагидек: ноқонуний қурилиш қилаётган тадбиркор вазир ўринбосарига жисмоний куч ишлатган

Қурилиш қилаётган якка тартибдаги тадбиркорлар назорат инспекторларини менсимаяпти. Ҳатто Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбарига куч ишлатилган, хизмат камералари олиниб, тасвирлар ўчирилган. Воқеа Тошкентда содир бўлган. Бу ҳақда Қурилиш вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

👉 Мақолани ўқинг

📹 Видеони кўринг

«2020 йил ёзда Тошкентда ноқонуний қурилишлар бўйича ўрганишлар олиб бордик. Яккасаройдаги 10-объектга борганимизда 2–3 та участканинг жойини сотиб олган ва у ерда 7 қаватли меҳмонхона қуриб юборган. Эгасини сўрасак, қоровул келди, ортидан 10 нафар барзанги чиқди: Ким сенга буюртма берди? Буюртма эмас, рўйхат бўйича ишлаяпмиз, десак, камерамизни тортиб олиб, ўзимизни машинамизга суяб қўйиб, биттаси мени урди. Қолгани камералардаги флешкалардан тасвирларни ўчирди», дейди Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️ Қорақалпоғистондаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам 434 000 дан 1 085 000 сўмгача оширилади

🔹 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
▪️ бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм;
▪️ кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача

🔹 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

▪️битта болали оилаларга – 144 100 сўм
▪️иккита болали оилаларга – 238 700 сўм
▪️учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 400 сўм
▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам – 434 000 дан 1 085 000 сўмгача оширилиши белгиланди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 февралидан фахрий унвонга эга пенсионерлар учун тўлов миқдори қарорга асосан 1,1 баробарга оширилди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️ Чимбой ҳокими EQUINOX харид қилишни бекор қилди

Олдинроқ Чимбой тумани ҳокими лавозимига тайинланган Айбек Тажетдинов хизматда фойдаланиш учун EQUINOX автомобилини харид қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Каналимизда «Чимбойдаги ўқувчилар 8 км узоқликдаги мактабга эшакда боришмоқда» сарлаҳваси остидаги постдан кейин ижтимоий тармоқда турли баҳс-мунозаралар пайдо бўлмоқда. Жумладан, «Чимбой туманида ўқувчилар эшак миниб мактабга қатнамоқда. Шу туманга ҳоким бўлган Aйбек Тажетдинов ҳоким бўлганидан 1 ой ўтиб EQUINOX харид қилган», – деб ёзади Troll.uz.

Kun.uz мухбири Чимбой тумани матбуот котиби билан боғланиб ҳолатга аниқлик киритди. Aхборот хизмати раҳбарининг айтишича, EQUINOX хариди бекор қилинган. Ҳеч қандай пул ҳам ўтказилмаган. Ҳоким ҳозирда ўзининг аввалги Captiva'сида юрибди, дейди Толибоева Наргиза.

Эслатиб ўтамиз, Aввал Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида, ҳозир эса Чимбой тумани ҳокими бўлган Айбек Тажетдинов «UzAuto Motors» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган EQUINOX русумли машинани 349 млн сўмга сотиб олиш бўйича шартномани 2020 йилнинг 21 декабр куни имзолаганди.

Шартнома муддати 10 кун қилиб кўрсатилган. Aммо Чимбой тумани ҳокимлиги бош ҳисобчиси Жиемуратов Захаратдиннинг Kun.uz мухбирига айтишича, шартнома тўлиқ бекор қилинган. Шартномада кўрсатилган пул ҳам ўтказилмаган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

17 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 17 январ, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Тахтакўпир тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Тахтакўпир тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Байрамбай Танирбергенов тайинланди.

Танирбергенов тайинловга қадар ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси кенгашида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ерни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

«Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига қўшимчалар киритилди. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Батафсил ўқинг

Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, мансабдор шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум этилиб, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Устюртда биринчи марта 4300 метр чуқурликда табиий газ қазиб олина бошланди

Устюртдаги «Қуйи Сургил» конидаги 14-сонли қудуқда 3800 метр чуқурликда бурғилаш бошланган эди. Ушбу кондаги қудуқнинг 3700 метр ва ундан ортиқ чуқурлигидан олинган янги геологик маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида ушбу майдоннинг қуйи Юра ётқизиқларида илгари маълум бўлмаган, янги табиий газ қатламлари аниқланган.

«Қуйи Сургил» кони ҳудудида аниқланган янги қатламларнинг истиқболларини баҳолаш мақсадида қудуқни 4300 метр чуқурликкача бурғилашга қарор қилинди. Кондаги 14-қудуқ 4300 метрга самарали бурғиланди ва 3700–4300 метр оралиқда янги аниқланган истиқболли қатламларни синаш ишлари амалга оширилди.

Дастлабки маълумотларга асосан, олинган маҳсулотларнинг ҳажми суткасига 900 минг куб метрдан ортиқ табиий газ ва 20 тоннага яқин газ конденсатини ташкил қилади. Ҳозирда қудуқда геологик-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Ниначи соатига 97 км тезликда уча олади. Бу тезлик ниначини сайёрамиздаги энг тез учувчи ҳашаротга айлантиради.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 17 январ ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 45.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 56.000 – 58.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 15.000 – 17.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 15.000 – 16.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 17.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 6000 – 7.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.500 – 2.000 сўм

🥛 Сут (1 л) 5000 – 6.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 10.000 – 12.500 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 17.000 – 28.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 19.000 – 28.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 3.500 – 4.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 9.000 – 20.000 сўм
🍊 Мандарин (1кг) 20.000 – 45.000 сўм

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси 2 млн кишига яқинлашди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони қуйидагича:

▪️ Самарқанд – 3 947,4 минг киши;
▪️ Фарғона – 3 819,9 минг киши;
▪️ Қашқадарё – 3 334,5 минг киши;
▪️ Андижон – 3 188,2 минг киши;
▪️ Тошкент – 2 994,0 минг киши;
▪️ Наманган – 2 867,4 минг киши;
▪️ Сурхондарё – 2 681 минг киши;
▪️ Тошкент ш. – 2 677,2 минг киши;
▪️ Бухоро – 1 946,9 минг киши;
▪️ Қорақалпоғистон Р. – 1 923,8 минг киши;
▪️ Хоразм – 1 893,1 минг киши;
▪️ Жиззах – 1 410,6 минг киши;
▪️ Навоий – 1 013,8 минг киши;
▪️ Сирдарё – 861,1 минг киши.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун суҳбат ўтказиладиган навбатдаги саналарни эълон қилди

Жорий йил 15–31 январ кунлари Россиянинг «ПИК Индустрия» АЖ ва «Техстрой» МЧЖ қурилиш корхонаси вакиллари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган.

Суҳбатда биринчи навбатда 2020 йил 10–27 ноябр кунлари дастлабки саралашдан ўтган фуқаролар ҳамда танловларда иштирок этмаганлар ҳам қатнашиши мумкин.

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролардан мазкур танловларда хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишларини сўраймиз.

Бўш иш ўринлари:

🔹Монтажчи (монтажник-сантехник);
🔹Электр пайвандчи (электросварщик);
🔹Электр монтажчи (электромонтажник);
🔹Ғишт териш (каменщик);
🔹Арматура (арматурщик);
🔹Қолиплаш (формовщик);
🔹Бетон плиталарни жойлаш (стропалщик);
🔹Ички пардозлаш (отделочник).

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

📌 15–19 январ кунлари
– Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси 245-уй. «Ишга марҳамат» мономаркази биноси (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси учун).

📌 20–23 январ кунлари – Урганч шаҳри, Ёшлик кўчаси 24-уй. Урганч хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биноси (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун).

📌 25–31 январ кунлариСамарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси 270-уй. Самарқанд транспорт коллежи биноси (Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси учун).

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282.

☎️ Қорақалпоғистон – 61 222-53-32, 61 222-53-34;
☎️ Андижон – 95 202-33-55;
☎️ Бухоро – 99 708-49-98;
☎️ Жиззах – 72 226-91-97, 72 226-91-87;
☎️ Қашқадарё – 75 224-05-25, 99 130-07-34, 97 770-04-92;
☎️ Навоий – 79 224-11-60;
☎️ Наманган – 69 227-94-64, 69 227-97-27;
☎️ Самарқанд – 66 233-24-00, 66 233-53-00;
☎️ Сирдарё – 67 225-55-59;
☎️ Сурхондарё – 76 222-45-22;
☎️ Тошкент вил. – 55 900-33-10;
☎️ Фарғона – 73 244-56-69;
☎️ Хоразм – 62 224-12-35;
☎️ Тошкент ш. – 71 202-33-55 (ички рақам 39).

👉
Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

18 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 18 январ, душанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари