Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.83K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🗓 28 апрел:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇷🇺🇺🇿 Сергей Шойгунинг Тожикистон ва Ўзбекистонга ташрифига изоҳ берилди
👉 https://kun.uz/41650208

📉📈 «Инфляция секинлашади, ЯИМ ўсади» — ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозларини эълон қилди
👉 https://kun.uz/93132237

🧮 «Cудда ютқазгани ҳақидаги хабардан жамоатчиликни чалғитишми?» — депутатни судга берган ДСҚ танқид нишонига айланди
👉 https://kun.uz/11660755

💉 ССВ Ўзбекистонда хусусий секторни вакцинация жараёнига жалб қилиш масаласи бўйича муносабат билдирди
👉 https://kun.uz/65887533

🦠 Ўзбекистонда ковиддан ўлим кўрсаткичи «манаман деган давлатлар»га қараганда каррасига пастроқ — Нурмат Отабеков
👉 https://kun.uz/55416487

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
#Футбол

⚽️ Ўзбекистон кубогида «Арал самали» ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди


Бугун Ўзбекистон кубоги ўйинларининг 3-тури доирасида Нукуснинг «Арал самали» клуби ўз майдонида «Локомотив» билан баҳс олиб борди. Ўйинда 1:5 ҳисоби қайд этилди.

🏆 Ўзбекистон кубоги, 3-тур
🗓 28 апрель, чоршанба
⚔️ «Арал самали» – «Локомотив» - 1:5
⚽️ Голлар: Дамир Низанов 13 (Арал самали), Жалоллиддин Жумабоев 18. Азизбек Аманов 20, 70. Игор Чикризов 56. Иброхим Ганихонов 73 (Локомотив).
⛳️ Ҳакамлар: Шуҳрат Ражапов, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов, Ерлан Нуржанов.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Осмон ва ер мўмин учунгина аза тутади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati» кўрсатувининг ушбу сонида мўмин киши учун осмону ерлар ҳам аза тутишини англатувчи оят мазмуни билан танишар экансиз, Фиръавн ва унинг тарафдорлари оқибати қандай бўлгани хусусида ҳам маълумотга эга бўласиз. Духон сурасининг 29-оятида бу ҳақда сўз боради.

Бас, улар (яъни, Фиръавн ва унинг тарафдорлари)га осмон ҳам, Ер ҳам (аза тутиб) «йиғлагани» йўқ ва уларга (тавба қилиш учун) муҳлат ҳам берилмади.

(Духон сураси, 29-оят)
☀️ ЙҲХБ ҳайдовчилардан автомобилларни соя ва салқин жойларда қолдиришни сўради

Қуёшда қолдирилган автомобиль салонидаги ҳаво ҳарорати 55-60 даражагача кўтарилиб, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХБ) қуёшнинг таъсири натижасида автомобил ичидаги ва ташқаридаги ҳаво ҳароратини ҳам таққослаб чиқди.

Қуёш нурларидан ҳосил бўлган иссиқлик автомобил ичида жуда тез тўпланиши айтилган.

«Айни кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабабли транспорт воситасини соя ва салқин жойларда қолдиришни сўраб қоламиз», дейилади маълумотда.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистоннинг қайси ҳудудларида тиббиёт ходимларига талаб юқори?

Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, сенатор Орал Aтаниязованинг айтишича, охирги 5 йил ичида Элликқалъалик 120 нафар врач тайёрланган. Aммо ҳалиям Қорақалпоғистоннинг жанубий туманларида врачлар етишмайди.

Сенаторга кўра аслида чекка туманлар учун тайёрланган мутахассисларнинг аксарияти Нукусда фаолиятини олиб боряпти.

«Ҳудудларга борган тиббиёт ходимлари йўлланмаларини ўзгартириб, марказий шаҳарларга келиб олишган. Ўз ўрнида маҳаллий ҳокимликлар ҳам ходимни ўз ҳудудида ушлаб қолишнинг, унга муносиб шароит яратиб беришнинг ҳаракатини қилмайди. Ходимни ушлаб қолиш учун ҳоким ҳам, тиббиёт бирлашмаси раҳбари ҳам ҳаракат қилиши керак дейди», — дейди тиббиёт фанлари доктори, гинеколог Орал Aтаниязова.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Тўрткўлда ноёб ўсимлик хитойликлар томонидан ноқонуний терилаётгани юзасидан маълумот берилди

Тўрткўл туманида ноёб ўсимлик хитойликлар томонидан ноқонуний терилаётгани бўйича ўрганиш ишлари бошлангани хабар қилинганди. Экология қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари якунланганини маълум қилди.

Хабарга кўра, 26 апрель куни ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Экология назорат қилиш инспекцияси томонидан Тўрткўл туманида ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар натижасида, Тўрткўл туман «Анҳорли» МФЙдаги Боғёп канали ишчиси, Хитой фуқароси Жаннинг канални қазиш ишларини олиб бориши давомида канал бўйидан тахминан 1-2 килограмм цистанхе ўсимлигини топиб олиб, қуритиб қўйгани маълум бўлди.

Қайд этилишича, суриштирув натижасида цистанхе ўсимлиги илдизларини чойга, овқатга солиш мақсадида олгани аниқланади. Хитойлик фуқарога «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун талаблари тушунтирилди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
«Келтирилган важлар ўз исботини топмади» – МИБ Қорақалпоғистондаги раҳбарлар устидан тушган ариза бўйича маълумот берди

Аввалроқ МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари бошқармада таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик, коррупция ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари кўпайганидан норозилик билдириб, Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камалов ва бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга ариза ёзгани хабар қилинганди.

Батафсил ўқинг:
👉https://kun.uz/38905498

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Ота-она фарзандига одоб беришга масъул!

Саъид ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Ҳеч бир) ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал ато бера олмайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.
🗓 29 апрел:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🏢 Коммунал соҳа янги тизимга ўтмоқда. Кўп қаватли уйда яшовчиларни нималар кутяпти?
👉 https://kun.uz/29446619

🔳 «Тоқатли бўла олмаган жамиятда фикр ривожланмайди» — ҳуқуқ фаоли демократик ислоҳотлар ривожига тўсиқлар ҳақида
👉 https://kun.uz/86453758

🇰🇬🇹🇯 Чегарадаги можаро. Қирғиз ва тожик ҳарбийлари ўртасида отишма рўй берди, аёллар ва болалар эвакуация қилинган
👉 https://kun.uz/09841338

🧮 Бизнес-омбудсман «обнал иши»да тадбиркорларга ёрдам бера олдими?
👉 https://kun.uz/19084624

👅 ХДП вакили тил қонуни масаласида партия позициясига қарши чиққанларни «онгсиз оломон» деб атади
👉 https://kun.uz/57119956

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Энг гўзал қиссалар!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati» туркум кўрсатувларининг бугунги сонида Аллоҳ энг гўзал қисса дея таъриф берган Юсуф сурасидаги оятлардан бирининг тиловати ҳамда унинг маънолари таржимаси, шунингдек, тафсири билан танишасиз. Аллоҳ риёзат билан тутаётган рўзаларимизни даргоҳида ҳусни мақбул айласин!

Биз сенга ушбу Қуръонда ваҳий қилган нарсамиз ила энг гўзал қиссани ҳикоя қилурмиз. Агарчи ундан олдин сен бундан бехабарлардан бўлсанг ҳам.

(Юсуф сураси, 3-оят)
Қорақалпоғистоннинг 12 трлн 300 млрд сўмлик «ўсиш нуқталари»ни комплекс ривожлантириш таклиф қилинди

Қорақалпоғистонда барча соҳаларни жадал ривожлантиришга оид келгуси 3 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Унда ҳар бир туманда 2 тадан фаолият тури ўзига хос «ўсиш нуқта»си сифатида белгиланган, дейди Қорақалпоқ давлат университети ректори Ахмет Реймов.

▪️Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантиришга оид келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта асосий йўналиш таклиф қилинди.

1️⃣ - туман ва маҳаллаларни жадал ривожлантириш,
2️⃣ - аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни камайтириш,
3️⃣ - инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш,
4️⃣ - Орол муаммосининг салбий таъсирини юмшатиш,
5️⃣ - хизмат кўрсатиш соҳасини тўла ишга тушириш,
6️⃣ - қишлоқ хўжалигини ривожлантириш,
7️⃣ - аҳолини турар-жой билан таъминлаш,
8️⃣ - ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш,
9️⃣ - ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш,
🔟 - жиноятчиликнинг олдини олиш.

▪️17 туман ва шаҳарнинг ўзига хос «ўсиш нуқта»ларидан келиб чиқиб, 2020-2022 йилларда умумий баҳоси 12 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 359 та инвестицион лойиҳа шакллантирилган.

▪️523 миллион долларлик бевосита хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, деярли 20 минг янги иш ўринларини яратиш мўлжалланган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Ёлғон гапириш, ваъдабоз бўлиш ва хиёнат қилиш мўминларга хос ишлар эмас

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, устидан чиқмайди ва омонат унга ишонилса, хиёнат қилади», деганлар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар
🗓 30 апрел:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 Президент ҳудудлар раҳбарларини маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланиш ҳақида ўйламаётгани учун танқид қилди
👉 https://kun.uz/49291603

🇺🇿🇰🇬 Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан мулоқотда «қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш муҳим»лигини қайд этди
👉 https://kun.uz/16274158

🆖 Лотин ёзуви бўйича қонун лойиҳаси муҳокамаси муддати узайтирилади. Бунга олимлар ўртасидаги зиддият сабабми?
👉 https://kun.uz/86536386

⛳️ Қаршида муҳокамага сабаб бўлган флагшток ўрнига ётоқхона таъмирлаб бериладиган бўлди
👉 https://kun.uz/34961190

⭕️ Транспортда тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди
👉 https://kun.uz/67680702

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
⚡️ Қонликўлда маст эркак танишини уриб ўлдирди

#Қонликўл_тумани'да 27 апрель куни маст эркак танишини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Қонликўл маҳалласида яшовчи 32 ёшли А.О. уйининг олдида қамиш пресслар устида танишлари 32 ёшли К.Б, У.К. ва 26 ёшли Б.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Б.К. билан жанжаллашиб қолган. Таъкидланишича, А.О. таниши Б.К.нинг юз қисмига ва танасининг турли жойларига урган. Оқибатда у ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Амударёда аёл эрига жаҳл қилиб, пичоқ билан 5 ёшли қизининг бош ва бармоқларига шикаст етказгани, Нукусда муштлашув бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Динда асло танглик йўқ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati»нинг бугунги лавҳасида Аллоҳ мусулмон миллатини танлаб олгани, Ислом динида ҳеч танглик қилмаганидан сўз юритувчи оят тиловати ва мазмун-моҳияти, тафсиридан хабардор бўласиз. Ҳаж сураси, 78-ояти маъноси таржимасига кўра, Аллоҳ ўзига иймон келтирганларни одамларга гувоҳ бўлишлари учун мусулмонлар, деб номлагани хабарини беради.

... У сизларни танлаб олди. Ва сизга бу динда ҳеч танглик қилмади. Бу, отангиз Иброҳимнинг миллати. У (сизларни) бундан олдин ва бу (Қуръон)да (Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса, одамларга гувоҳлар бўлишингиз учун) «мусулмонлар» деб номлади.

(Ҳаж сураси, 78-оят)
Қорақалпоқ давлат университетининг яна бир факультетида ўқиш масофавий шаклга ўтказилди

Қорақалпоқ давлат университетининг География ва табиий ресурслар факультети талабалари орасида коронавирус аниқланган. Буни университет раҳбарияти ҳам тасдиқлаган. Олийгоҳнинг 28 апрелдаги буйруғига асосан, ушбу факультетда ўқиш 29 апрелдан 12 майгача онлайн шаклга ўтказилган. Чеклов факультетдаги 38 та гуруҳда амалга оширилиши белгиланган.

Маълумот учун, бундан олдин Қорақалпоқ давлат университетининг Юридик факультети ва Санъатшунослик факультетида ҳам ўқиш масофавий шаклга ўтказилганди. Шундай қилиб, ОТМда онлайн шаклга ўтган факультетлар сони 3 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистондаги 4 та мактабда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукусда 2020 йилнинг охирида ишга тушиши керак бўлган 85 миллиард сўмлик клиника қачон очилади?

Олдинроқ Нукусда Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникаси очилиши ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда клиника «Нукус шаҳрида Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали клиникасини қуриш» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётгани ҳақида айтилганди.

Батафсил ўқинг:
👉 https://kun.uz/82877621

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Салом ва ўзаро ҳурматнинг аҳамияти

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча иймон келтирмайсиз. Сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар уни қилсангиз, ўзаро муҳаббатли бўласиз: ораларингизда саломни ёйинглар!»

Имом Муслим ривоят қилган.
🗓 1 май:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 Мирзиеёвнинг Тошкент вилоятига чиқиши:
«Истиқлол» мажмуаси Қибрай туманида барпо этилади
👉 https://kun.uz/28418929

🟢 Ёшлар учун имтиёзлар ва бошқалар — 1 майдан солиқ тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?
👉 https://kun.uz/94206537

🧱 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади
👉 https://kun.uz/65003706

🇺🇸 Тўрт сценарий. АҚШ Афғонистонни тарк этса нималар бўлиши мумкин?
👉 https://kun.uz/15062213

🇰🇬🇹🇯 Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва қўшинларни чегарадан узоқлаштиришга келишиб олди
👉 https://kun.uz/85792659

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукусда машиналар пиёдалар йўлагидан юришни бошлади

Ижтимой тармоқларда Нукусдаги «Дўстлик» канали бўйида ҳаракатланаётган такси акс этган видео тарқалди. Kun.uz мухбирига маълум бўлишича, ушбу ҳолат кеча, 30 апрелда содир бўлган.

Кўринишидан такси эканлиги маълум бўлган «Маtiz» машинаси канал бўйидаги пиёдалар йўлагида ҳаракатланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, «Matiz» жума намози ўқиб бўлинган масжид томон борган. ЙҲХБ юқоридаги ҳолат юзасидан ҳозирча изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, халқ тилида Қизкетген деб аталувчи каналнинг ҳар икки соҳилидаги йўлаклар фақат пиёдалар учун мўлжалланган. Йўлакда транспорт воситаси ҳаракатланиши мумкин эмас.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари