6 ойдан кейин Қорақалпоғистонда театрлар яна очилмоқда
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри ўзининг 94-мавсумини 15 октябрь куни соат 17:00 да Чингиз Aйтматовнинг «Жамила» спектакли билан бошламоқда.
Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри эса бугун ўзининг 42-мавсумини П.Aйтмуратовнинг «Устоз тақдири» спектакли билан очиб берди.
Театр маъмурларининг маълум қилишича, спектакль вақтида томошабинлар оралиқ масофани сақлаган ҳолда ўтиришлари талаб қилинади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари

Қорақалпоғистонда 2020 йилда нечта оилавий корхона рўйхатдан ўтди? Уларнинг қанчаси ишлаяпти?
Рўйхатдан ўтган оилавий корхоналар сони 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 1537 тани ташкил этди. Улардан фаолият кўрсатаётганларининг сони эса 1461 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 546 тага ёки 155,1 баробар ошган.
2020 йил январь–сентябрь ойларида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 489 тани ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 172 та ёки 154,3% га ошган.

🗓 13 октябрь: асосий янгиликлар
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: Менга энг катта куч, қувонч бергани одамларнинг кайфияти бўлди
‼️«Бош вазир сўзлари нотўғри талқин қилинмоқда» — Монополияга қарши қўмита ва АОКА раҳбари муносабат билдирди
🦠 Қиш яқинлашмоқда. Коронавирусдан қандай ҳимояланиш керак?
🌏 Дунёдаги вазият: қайта касалланиш биринчисига қараганда оғирроқ, ЖССТ жамоавий иммунитет ғоясига қарши
📱Apple янги iPhone’ни тақдим этди
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

IT-паркда неча киши ишлаши маълум бўлди
#НУКУС_ШАҲРИ. Қурилаётган 16 қаватли бинодан иборат IT-парк филиалида 700 тадан ортиқ янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Умумий майдони 14 минг 792 м² бўлган мазкур бинода IТ-марказ, киберспорт, робототехника, IT-лабораториялар, конференц-заллар, ўқув хоналари, коворкинг марказлари ва офис бинолари жойлаштирилади.
16 қаватли бино Нукусдаги энг баланд бино ҳисобланади. Филиал қошида яна 16 қаватли иккита турор жой биноси ҳам қад ростламоқда.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ушбу кўп қаватли уй-жойлар ва IT-паркни бориб кўрди. 160 та хонадонга мўлжалланган иккита 16 қаватли турар жой мажмуаси 2021 йилда битказилади. Хонадонлар яшаш учун тайёр ҳолда топширилади.

Саксовул чопаётган фуқарога жарима белгиланди
#ТЎРТКЎЛ. Туман инспекцияси томонидан ўтказилган рейд табдирида фуқаро С.В томонидан ноқонуний равишда Қизилқум захира еридан саксовул ўсимлигини чопиб олаётгани аниқланган.
Қорақалпоғистон Экология қўмитаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан С.В.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан, 1 млн 115 минг сўм жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш учун даъво ҳисобланди.

«Энг улуғ, энг азиз» танловида Қорақалпоғистондан ким ғолиб бўлди?
13 октябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ғолиблар орасида қорақалпоғистонлик журналист ҳам бор.
Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси радиоканал муҳаррири Гоззал Яхудаева танловнинг радио эшиттиришлар йўналишида ғолиб бўлди. У “Янгиланиш қадамлари”, “Инсон манфаати халқ келажаги”, “Саломатлик сирлари”, “Ҳазрати деҳқон” туркум эшиттиришлари учун тақдирланди.

❓#Биласизми
📱 Instagram ҳақида нималарни биласиз?
🔹 Ҳар куни Instagram'га 100 млн фото ва видеo юкланади;
🔹 Instagram'да бир кунда 500 млн, бир ойда эса 1 млрд фойдаланувчи фаол бўлади;
🔹 Ҳар бир фойдалувчи Instagram'га кунига ўртача ҳисобда 53 дақиқа сарфлайди;
🔹 Ҳар куни 500 млн фойдаланувчи ўз аккаунтига пост жойлайди;
🔹 Instagram фойдаланувчилари ҳар куни 4,2 млрд постга лайк босади.

Нукусда 2 фуқарони ўқишга киритаман деб «ухлатган» фирибгар 3000 доллар билан қўлга тушди
#НУКУС_ШАҲРИ’да истиқомат қилувчи Г.М. иккита фуқаронинг ишончига кириб, биттасини университетга, иккинчисини институтга ўқишга киритиб бераман, деб 3000 доллар олаётган вақтда қўлга тушди.
«Истиқлол ва қонун» газетасининг маълум қилишича, фирибгарликда гумон қилинаётган Г.М. фуқаро Г.Х.ни Қорақалпоқ давлат университети кимё таълим йўналишига, яна бир фуқаро М.К.ни эса Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг стоматология таълим йўналишига 1500 доллар эвазига киритишни ваъда қилган ва иккаласидан 3000 доллар олаётган пайтда қўлга олинган.

Қорақалпоғистонда кунига 3,5 минг тоннадан ортиқ пахта териляпти
14 октябрь ҳолатига кўра, давлатга пахта тайёрлаб сотиш бўйича шартномавий режанинг бажарилиши республика бўйича 85,9 фоизга етди. Яъни режадаги 196 000 тоннадан 168 393 тоннаси терилди.
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистонда кунига 3,5 минг тоннадан ортиқ пахта терилмоқда.

🌤 #Об_ҳаво
15 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 15 октябрь куни Қорақалпоғистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +20...+25 даража иссиқ бўлади.

🗓 14 октябрь: асосий янгиликлар
🏨💰 Вазирликлардан бирининг 84 нафар ходими меҳмонхонада яшагани учун қарийб 1 миллиард сўм тўланди
📞 Солиқ қўмитаси раиси ижтимоий тармоқда тарқалган аудио бўйича муносабат билдирди
🥩🥔 Гўшт, шакар, ёғ ва картошка ҚҚСдан вақтинча озод этилади
⚽️ «Шартнома имзолаши учун уйғотишга тўғри келди»: Шомуродовнинг «Женоа»га ўтиши тарихи
🇰🇬 Қирғизистоннинг янги бош вазири президент истеъфосини талаб қилмоқда. Президент эса бунга рози эмас
☣️ Дунёдаги COVID-19 билан боғлиқ вазият: Европа давлатлари «ғамгин ҳафталар»га тайёрланмоқда

Бугундан «Жаслиқ»қа қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади
Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудидаги Жаслиқ бекатигача борадиган йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг октябрь ойида қўшимча поездлар қатнови амалга оширилади.
484 сонли ушбу йўловчи поезди 2020 йил 15, 19, 22, 25, 29 ва 30 октябрь кунлари Тошкент марказий вокзалидан соат 23:20 да жўнайди. Мазкур поезд ҳаракати давомида Самарқанд, Бухоро, Мискин, Қўнғирот вокзаллари орқали ўтиб, Жаслиқ бекатигача боради.
Йўловчилар чипталарни электрон шаклда ҳам сотиб олишлари мумкин, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

❓Қандай ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин?
✅ Агар содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликда транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазо қўллаш белгиланган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин.
Масалан, маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади. Чунки ушбу ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси белгиланган.
❌ Бошқа ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишга йўл қўйилмайди.
➡️ Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига тегишли ёзув киритилади ва талон ҳайдовчига қайтариб берилади.

Тўрткўлда янги жомеъ масжиди қурилмоқда
Тўрткўл тумани «Кўна-Тўрткўл» ОФЙда «Ғойиб ота» жомеъ масжиди қурилиши бошланиб, пандемия туфайли тўхтаб қолганди.
Тўрткўл тумани ҳокими Р.Шамуратов ушбу даргоҳнинг қурилиш ишлари қандай кетаётгани билан танишди. Туман бош имоми Д.Қличев юртдошларимизнинг саховати билан қад кўтараётган масжид имкониятлари тўғрисида гапирди. Туман ҳокимлигининг билдиришича, қурилиш қайта бошланган.
Пандемия эканлигига қарамасдан, жадаллик билан кечаётган қурилиш жараёнига туман ҳокими ижобий баҳо берди, дейилади ҳокимлик хабарида.

Пахта топшириш режаси Қорақалпоғистондаги ҳудудларда қандай кўрсатгичда бормоқда?
Статистика бошқармаси Kun.uz'га 14 октябрь ҳолатига кўра Қорақалпоғистондаги ҳудудларда пахта топшириш кўрсатгичлари маълум қилди.
Унга кўра, Тахиатош, Aмударё, Нукус тумани, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари 86 фоизлик кўрсатгичдан ошган.
Қуйи поғоналарда эса Кегейли ва Хўжайли туманлари бормоқда. Улар 75 фоизлик натижани қайт этишган.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ҳудудлар ичида фақат Тахиатош тумани режани бажарган. Aмударё тумани эса 94 фоизлик натижа билан "планни бажариш"га яқин келмоқда.

Расул Ҳамзатовга иш буюрган қорақалпоқ шоири ҳақида биласизми?
Расул Ҳамзатов ва қорақалпоқ шоири Ибройим Юсупов қалин дўст бўлган. Есимхан Қанаатов бир воқеани эслайди.
Бир куни Ибройим Юсупов Расул Ҳамзатовни қидириб унинг юртига боради. У меҳмонни яхши кутиб олади, юртини сайр қилдиради.
Шундай сафарларнинг бирида улар авар шоирининг «Волга»сида шаҳарга тушишади. Рулда Расул Ҳамзатовнинг ўзи экан. Катта «универмаг»нинг қошига келганда Ҳамзатов машинани тўхтатиб, харид қилиш учун у ерга кириб кетади. Аслида бу жойда машина тўхташи мумкин эмасди. Дарҳол ГАИ инспектори етиб келади.
— Бу жойда машина тўхтатиш мумкин эмас. Қоидани буздингиз, — дейди инспектор ичкарида ўтирган Ибройим Юсуповга. — Машинанинг эгаси ким?
— Бу Расул Ҳамзатовнинг машинаси, — дейди хотиржам ҳолда шоир.
ГАИ инспектори буюк шоирнинг исмини эшитгач, қўрқиб кетади:
— Ҳа, шундайми? Кечирасиз. Шоирнинг машинасини танимай қолибман. Аммо Сиз ким бўласиз?
— Расул — менинг шофёрим. Дўконга харидга юбордим. Менинг кимлигимни шундан била беринг, — дебди Ибройим оға.
Расул Ҳамзатов «универмаг»дан чиққанида инспектор унга қайта-қайта таъзим қилибди.
Умуман, Расул Ҳамзатов ўз элининг эркатойи бўлган. Йўл қоидасига эса ўзи қандай хоҳласа, шундай амал қилар экан. Халқи уни чексиз севган.

❓#Хабарингиз_борми
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишга тушди
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишга туширилди.
Эндиликда фуқаролар республиканинг исталган ҳудудидан ташқи меҳнат миграцияси, хусусан, хорижда ишлаш, меҳнат мигрантлари учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳамда уларни қизиқтирётган бошқа турли масалалар юзасидан ушбу қисқа рақам орқали мурожаат қилишлари ҳамда маълумот олишлари мумкин.

Шуманай делегацияси Каттақўрғонда нималар билан танишди?
Жорий йилнинг 13–14 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай тумани ҳокими Баҳодир Янгибоев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва илғор қишлоқ хўжалиги ходимлари, қурувчилар, тадбиркорлардан ташкил топган ишчи делегация Каттақўрғонда бўлди.
Биринчи куни меҳмонлар тумандаги “Каттақўрғон электро техника” корхонасидаги тарансформатор ишлаб чиқариш фаолияти ва бир нечта хусусий тадбиркорлик субъектлари билан танишган.
Шунингдек, улар “Каттақўрғон кластер” ва “Амино голд инвест” МЧЖлари ва фермер хўжаликларида бўлиб, пахта терими ва ғалла экиш мавсумида амалга оширилаётган ишларни ҳам кузатишган. Бундан ташқари, “Кумуш тола” хусусий корхонаси фаолияти ва “Самарқанд Қулупнай Импех” кластери томонидан 500 гектар очиқ майдонда ва 500 гектар аҳоли хонадонида Польша давлатидан олиб келиб экилаётган уруғ қадаш жараёни билан ҳам танишган.
Делегация вакиллари кейинги кун Самарқанднинг тарихий жойларини зиёрат қилишди.