🌊 "Кегайли" магистрал каналининг Чимбой марказидан оқиб ўтувчи қисми бетонланмоқда
"Кегайли" магистрал каналининг Чимбой тумани марказидан оқиб ўтадиган 2,5 км қисмини бетонлаш 2020 йил инвестиция дастурига киритилган.
Қорақалпоғистон сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, қурилиш ишларига 30 нафар қурувчи, 3 дона экскаватор, 4 дона "МAN" русумли юк ташиш автомашинаси, 1 дона тупроқ зичловчи махсус механизм жалб этилган.
"Кегайли" магистрал каналининг Чимбой тумани марказидан оқиб ўтувчи қисми тўлиқ бетонлаштирилганидан сўнг каналда сув йўқотилиши камайди, шу билан бирга, ҳудуддаги аҳолининг ҳам бир неча муаммоси ҳал бўлади. Негаки, бу каналнинг вегетация даврида тўлиб оқиши туман марказидаги "Жипек жоли" ва "Кўкши қалъа" МФЙ ҳудудида зах сувларнинг кўтарилишига олиб келарди.
2020-2022 йилларда канални реконструкция қилиш ва қурилиш ишларини олиб боришга жами 11 млрд 130 млн сўм ажратилиши белгиланган.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари

Мурат Камалов ва Улиқбек Жалменов Олий Мажлис сенаторлари этиб сайланди
Бугун Нукусда Сенат аъзоларининг сайлови бўлиб ўтди. Сайловда ҳар бир депутат яширин овоз бериш йўли билан жараёнда иштирок этди.
Қорақалпоғистон Жўқарғи Кенгеси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳисоб-саноқ комиссиясининг аъзолари белгиланган тартибда номзодларга берилган овозларни ҳисоблаб чиқиб, натижаларни эълон қилган.
Овоз бериш натижаларига кўра, кўрсатилган номзодлар– 45-сонли «Шоманай» сайлов округининг Қорақалоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгес депутати Улиқбек Жалменов ва 63-сонли «Қаракўл» сайлов округининг Қорақалоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгес депутати Мурат Камаловлар Олий Мажлис Сенатининг аъзолари этиб сайланди.

Чимбойдаги мобил алоқа сифати нисбатан яхши баҳоланди
📡 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳудудлар кесимидаги алоқа сифати мониторинг кузатув ишларини давом эттирмоқда.
Федерация ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотда Қорақалпоғистондаги алоқа сифатига оид мониторинг хулосалари баён қилинган.
📱 Мониторинг давомида қуйидагилар аниқланди:
Чимбойликлар UCELL ва UZMOBILE алоқа операторларига ёлчиган кўринади. Барча ҳудудда яхши ишлайди.
PERFECTUM эса акси, умуман ҳеч қайси ҳудудда мавжуд эмас. BEELINE фақатгина Тангара маҳалласида яхши ишламайди.

🌤 #Об_ҳаво
10 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага — 10 октябрь куни Қорақалпоғистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шимолий шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси -3...+2 даража, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон пахта топшириш режасини қанчага бажарди?
Қорақалпоғистон Республикаси 2020 йилги пахта топшириш бўйича шартнома мажбуриятларини 74,78 фоизга бажарган. Пахта хомашёсини тайёрлаш тўғрисидаги маълумотномада келтирилишича, 9 октябрь ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон пахтакорлари давлатга 146 минг 577 тонна пахта топширишган.
Ҳудудда бир кунда 5 минг 544 тонна пахта давлатга топширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу йили Қорақалпоғистон давлатга 196 минг тонна пахта топшириш режасини бажариши керак. Бу ҳажм жиҳатидан Ўзбекистонда бешинчи кўрсаткич ҳисобланади.

🗓 9 октябрь: асосий янгиликлар
🔵 Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун контракт тўлови муддати белгиланди
🔵 Коллеж ва техникумлар учун контракт нархлари белгиланди
🔵 Ўзбекистон интернетни цензуралаш учун АҚШ компанияси технологияларидан фойдаланган — Bloomberg
🔵 Қирғизистонда Жээнбеков ҳукумат ва бош вазирни истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади
🔵 Қорабоғдаги уруш, 13-кун: тинчлик музокаралари ва фронт жанубидаги вазият
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

Қорақалпоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари
1) Аннақличева Гулистан Аҳмедовна;
2) Атаниязова Орал Аминовна;
3) Данияров Абатбай Сапарбаевич;
4) Матмуратов Батир Жолдасович;
5) Жалменов Улуғбек Абилаевич;
6) Камалов Мурат Қаллибекович.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
1) Аннақличева Гулистан Аҳмедовна;
2) Атаниязова Орал Аминовна;
3) Данияров Абатбай Сапарбаевич;
4) Матмуратов Батир Жолдасович;
5) Жалменов Улуғбек Абилаевич;
6) Камалов Мурат Қаллибекович.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоқ давлат университетида «супер контракт»да ўқиш учун онлайн ариза бериш имконияти яратилди
5 октябрдан бошлаб Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг сайтида оширилган контракт асосида ўқишни хоҳловчилар учун онлайн ариза топшириш тизими ишга тушди.
📋 Aриза бериш учун шу ерга босинг!
ОТМ раҳбарияти барча расмийлаштириш ишларини Пандемия шароитида уйда қолиб, онлайн тарзда амалга оширишни тавсия қилмоқда.

❓#Биласизми
Дунёдаги энг узун шохли буқа ҳақида биласизми?
АҚШда дунёдаги энг узун шохли буқа Гиннесс рекордлари китобига киритилган. Буқанинг шохлари узунлиги 3 метрдан зиёд.

Aмударёнинг 27 ҳудудида 4 та алоқа оператори умуман ишламайди
📡 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳудудлар кесимидаги алоқа сифати бўйича мониторинг кузатув ишларини давом эттирмоқда.
Федерациянинг ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотда Қорақалпоғистондаги алоқа сифатига оид мониторинг хулосалари баён қилинган.
📱Кузатув жараёни давомида қуйидагилар аниқланди: Амударё туманида умумий 15 та ОФЙ, 12 та МФЙ мавжуд бўлиб, 12 ҳудудда UZMOBILE ва MOBIUZ, 15 та ҳудудда эса UCELL ва BEELINE компаниялари умуман ишламайди.

11 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 11 октябрь куни Қорақалпоғистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади.

🌐 🏬 Кегейлида IT ўқув маркази очилди
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Кегейли туманида ҳам ахборот технологиялари ўқув маркази очилди. Марказда тумандаги 9 минг нафардан ортиқ 5–11 синф ўқувчилари, корхона ва ташкилот ходимларининг AКТ соҳасидаги билимини ошириш режалаштирилмоқда.
АКТ вазирлиги томонидан марказнинг ўқув хонасига 11 та, киберспорт хонасига 5 та, робототехника хонасига 3 та компютер техникалари ўрнатилиб, интернет тармоғига уланган.
Маълумот учун, Вазирлик томонидан охирги икки йилда Нукус шаҳри, Мўйноқ, Беруний, Қонликўл, Элликқаъла, Aмударё туманларида шундай ўқув марказлари ташкил этилган.

🗓 10 октябрь: асосий янгиликлар
🔵 Бош прокуратура: Бюджет пулларининг "Мендирман Жалолиддин" лойиҳасига алоқаси йўқ
🔵 «Aнгрен» кўмир конидан репортаж: Сифатли кўмир қандай қазиб олинади?
🔵 Мафкуравий баннерлар: тарғиботнинг бу шакли бюджетдан миллионлар сарфлашга арзийдими?
🔵 Бош вазир этиб тасдиқланган Садир Жапаров Қирғизистон президенти Жээнбеков яқин кунларда истеъфога чиқишини айтди
🔵 Жаҳон банки: пандемия сабаб 150 миллион одам қашшоққа айланади
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
🔵 Бош прокуратура: Бюджет пулларининг "Мендирман Жалолиддин" лойиҳасига алоқаси йўқ
🔵 «Aнгрен» кўмир конидан репортаж: Сифатли кўмир қандай қазиб олинади?
🔵 Мафкуравий баннерлар: тарғиботнинг бу шакли бюджетдан миллионлар сарфлашга арзийдими?
🔵 Бош вазир этиб тасдиқланган Садир Жапаров Қирғизистон президенти Жээнбеков яқин кунларда истеъфога чиқишини айтди
🔵 Жаҳон банки: пандемия сабаб 150 миллион одам қашшоққа айланади
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Яна бир хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган фуқароларнинг пулларини қайтариш бошланди
«Profelite IMP xususiy bandlik agentligi» томонидан фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш деган алдов билан пул маблағларини ўзлаштирганлиги ҳолати юзасидан ушбу жамият аъзоларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Кўпчиликни ушбу жамиятдан жабр кўрган фуқароларнинг пул маблағлари нима бўлади, деган савол қизиқтирмоқда.
👉 Батафсил
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқовнинг сўзларига кўра, фуқароларга етказилган зарар тўлиқ қопланади. Зарарнинг қўшимча қисми Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали тўлаб берилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏙 «Nukus city» мажмуаси қандай қурилмоқда?
🔷 Нукусдаги Татибай кўчасида 16 қаватли иккита уй, шунингдек, битта 16 қаватли IT парк ҳам қад ростламоқда.
🔷 Бу бинолар Нукусда қурилаётган энг баланд иншоотлар ҳисобланади. Қурилиш учун иккита 60 метрлик кран Туркиядан олиб келинган.
🔷 Жараёнларда 137 нафар қурувчи меҳнат қилмоқда. Кўп қаватли уйлар 160 та хонадонни ўз ичига олади.
🔷 Учала бинонинг ҳар бирида 2 тадан лифт бўлади. Уларнинг бири 600 кг, иккичиси 1 тонналик лифтлардир.
🔷 2 октябрда Нукусга сафари чоғида ушбу мажмуа билан танишган Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда нима янгилик бўлса, Нукусга ҳам келиши кераклигини айтган.
🔷 Бинолар 2021 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Халқаро оғир атлетика федерацияси қорақалпоғистонлик Рустам Джангабаевни допинг-синамаларини алиштиришда айбламоқда
IWF Халқаро оғир атлетика федерацияси номидан иш юритувчи ITA Халқаро тестлаш агентлиги маълум қилишича, ўзбекистонлик оғир атлетикачи Рустам Джангабаевдан 2018 йил май ва декабрь ойларида олинган иккита допинг-синама ҳар хил шахсларга тегишли эканлиги аниқланди. Спортчи допинг-синамани алиштиришда айбланмоқда. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Бутунжаҳон антидопинг кодексига биноан, синамаларни алиштириш энг жиддий антидопинг қоидабузарликлар қаторидан жой олган бўлиб, унинг учун 4 йиллик дисквалификация ва муайян муддатда қўлга киритган барча спорт натижаларини бекор қилиш каби максимал қаттиқ жазо белгиланади.

🚖 Нукусдан туманларга йўналишли таксилар йўл ҳақи қанча?
Kun.uz мухбири Нукусдаги автошоҳбекатларда, питакларда бўлиб, нархлар билан танишди.
11 октябрь ҳолатига кўра:
▪️Aмударё туманига — 15-20 минг сўм;
▪️Беруний туманига — 40-50 минг сўм;
▪️Тўрткўл туманига — 50-60 минг сўм;
▪️Элликқалъа туманига — 40-50 минг сўм;
▪️Хўжайли туманига — 5 минг сўм;
▪️Тахиатош туманига — 5 минг сўм;
▪️Қонликўл туманига — 15-20 минг сўм;
▪️Қўнғирот туманига — 25 минг сўм;
▪️Кегайли тумани — 5-10 минг сўм;
▪️Бўзатов тумани — 20-25 минг сўм;
▪️Чимбой тумани — 10-15 минг сўм;
▪️Қораўзак тумани — 15 минг сўм;
▪️Тахтакўпир тумани — 20-25 минг сўм;
▪️Мўйноқ тумани — 40-45 минг сўм;
▪️Шуманой тумани — 15 минг сўм;
▪️Нукус тумани — 5 минг сўм;
🔺Хоразм вилоятига — 50-60 минг сўм;
🔺Тошкент шаҳрига — 150-200 минг сўм. (1265 км)
🚕Бу нархлар такси хизмати билан шуғулланувчи ҳайдовчилар томонидан белгиланган.
Ҳайдовчи билан арзонроқ нархни келишиш ҳам мумкин.

#Нарх_наво
Нукус марказий деҳқон бозоридаги бугунги (11 октябрь) нархлар:
🥩 Мол гўшти (кг) -60000-65000 сўм;
🥩 Қўй гушти (кг) - 56 000 сўм;
🍗 Товуқ гўшти (кг) - 16000 сўм;
🍚 Ун (кг) - 5000-6000 сўм;
🌻 Ўсимлик ёғи (л) - 14 500 сўм;
🌱 Пахта ёғи (л) - 13000 сўм;
🍚 Гуруч (кг) - 5000-15000 сўм;
🍚 Шакар (кг) - 7000-8000 сўм;
🥚 Тухум (1 дона) - 1100-1300 сўм.
🥛Сут (л) - 6 000 сўм.
🍅 Помидор (кг) - 3 000-3 500 сўм;
🥒 Бодринг (кг) - 4 500-6 000 сўм;
🧅 Пиёз (кг) - 2 500 сўм;
🥔 Картошка (кг) - 3 500-4 000 сўм;
🥬 Карам (кг) -3 000-3500 сўм;
🧄 Саримсоқ (кг) - 20 000сўм;
🥕 Сабзи (кг) - 3 000-3 500 сўм;
🍇 Узум (кг) - 5 000-13 000 сўм;
🍎 Олма (кг) - 6 000-10 000 сўм;
🍌 Банан (кг) - 36 000 сўм.

«Recruit Consulting Work хусусий бандлик агентлиги» фуқароларни 6,2 млрд сўмга чув туширган
«Recruit Consulting Work хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ томонидан 2019 йилнинг январь ойидан ноябрь ойига қадар фуқароларга хорижда иш топиб бериш ва ишга жойлаштиришни ваъда қилган ҳолда уларни алдаб, жуда кўп миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан эгаллаган.
Жиноят иши бўйича 4 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 211-моддаси 3-қисми “б” банди, 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва 184-моддаси 3-қисми билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, мазкур хусусий бандлик агентлиги томонидан 1087 нафар фуқароларга жами 6,2 млрд сўм миқдорида зарар етказилган. Етказилган зарарнинг 272 млн сўми нақд пул кўринишида қопланган, 48,7 млн сўмлик товар-моддий бойликлари ҳамда 505,6 млн сўмлик пул маблағлари хатланган.