Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.69K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🪓 Нукусда ноқонуний равишда дарахт кесган фуқаро жаримага тортилди

🌳 Экоқўмитасининг Нукус шаҳар назорат инспекцияси томонидан ҳудудда навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилган. Жараёнда шаҳарнинг Ақмаңғит гузари бўйида яшовчи К.К дарахтларни ноқонуний кесиб ташлаганлиги аниқланди.

▪️Ҳолат юзасида фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисми билан жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🔵 3 та муҳим хабар

🤼 9-10 октябр кунлари Марказий Осиё аралаш жанг санъатлари конфедерацияси чемпионати ўтказилади. Мусобақалар Нукусдаги «Манеж» спорт мажмуасида ташкил этилади.

🔥 Бугундан Қорақалпоғистонда иситиш мавсуми бошланди. Бунга Қорақалпоғистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

🏈 Регби-7 тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги ва чемпионати Нукусда ўтказилади. Баҳслар «Турон» марказий стадионида 7-10 октябр бўлиб ўтади.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🗓 6 октябрь:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 «Ҳукумат ихчам бўлиши керак» — адлия вазири
👉 https://kun.uz/70192131

💸 Ўзбекистонда 226та қонунчилик ҳужжатининг 75тасида коррупциявий омил аниқланди
👉 https://kun.uz/84597117

🚘🚖 Йўл — машинаники, йўл четининг «эга»си бор, пиёда қаердан юрсин?
👉 https://kun.uz/45474371

⛽️ Йил бошидан бери бензин 28,2 фоизга қимматлашган: бунга сабаб нима?
👉 https://kun.uz/67445894

👨‍👩‍👦‍👦 Энг кўп ўғил фарзанд қайси туманда туғилгани маълум бўлди
👉 https://kun.uz/78342613

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Ўзига хос дербида «Хоразм» бизга имконият бермади». Темур Турдиев «Арал самали»нинг Урганчдаги мағлубияти ҳақида

⚽️ Про лига 20-тури доирасидаги «Хоразм» — «Арал самали» (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Темур Турдиев фикрлари билан ўртоқлашди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раиси сайланди

#Тайинлов

Амир Нурлипесов
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг раиси лавозимига сайланди.

Жараён кеча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 22-сессиясида бўлиб ўтган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🔥 Бугун Берунийнинг 17 та ҳудудида 5 соат газ ўчади

Беруний тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

▪️ Шу сабабли 7 октябрь куни соат 13:00дан 18:00га қадар туманнинг Амир Темур, Бирлик, Бунёдкор, Тўқимачи, Марказий, Шаббоз, Турон, Гулистон, Жайхун, Истиқлол, Бўстон, Навоий, Наврўз, Истиқлол, Пахтакор, Янгиобод МФЙ, Шоббоз ОФЙ ҳамда «Usta Bozorboy» МЧЖ, «Beruniy non» МЧЖ, «Beruniy Yog'gar» АЖ, «Shabboz Quality breek» МЧЖ, «Beruniy Astera Tekstil» улгуржи истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистоннинг икки туман ҳокимига ўринбосар тайинланди

#Тайинлов

▪️ #Хўжайли_тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжаликлари масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Айбек Қудайбергенов тайинланди.

▪️ Айдос Даулетмуратов #Чимбой_тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️ «Арал самали»нинг Про лигадаги иштироки сўроқ остида қолди

Про лига иштирокчиси «Арал самали» клуби чемпионат баҳслари якунланмасидан аввал турнирдаги иштирокини якунланиши мумкин.

👉 Батафсил

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🗓 7 октябрь:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿Шавкат Мирзиёев Сирдарёда сайловчилар билан учрашди
👉 https://kun.uz/83703414

🇺🇿Абдулазиз Комилов Кобулда «Толибон» расмийлари билан учрашди
👉 https://kun.uz/41204328

🏥 CСВ: Аҳолига 66 турдаги дори воситалари бепул берилмоқда
👉 https://kun.uz/35887918

📜 Ўзбекистонда аҳоли сони 35 миллиондан ошди
👉 https://kun.uz/03965422

🚗 Ўзбекистонда йил бошидан бери 1682 киши ЙТҲда вафот этди
👉 https://kun.uz/17587497

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
💼 Шуманой тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

#Тайинлов

Бахтияр Қидирбаев
Шуманой тумани ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозига тайинланди.

У бунгача мазкур бўлим раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Кеча шунингдек, Хўжайли ва Чимбой туманлари ҳокимларига ўринбосар тайинланганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тарихий_фото

📸 Мустақилликдан олдинги Нукус

Суратларда Нукуснинг 21-23 кичик туманлари акс этган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистон ҳаво ҳарорати 10-12 даражага пасайиши кутилмоқда

9-11 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Россия Европа қисмининг устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

👉 https://kun.uz/21376537

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🔵 3 та муҳим хабар

▪️ Жиемурат Ортиқов
Хўжайли тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

▪️ Жўқорғи Кенгес Раиси бир гуруҳ нуронийларни «Ардақлы нураный» ва «Ўатан пидайысы» кўкрак нишонлари билан тақдирлади.

▪️ Жўқорғи Кенгесда Қорақалпоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Жўқорғи Кенгес Раиси Мурат Камалов ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси Акмал Бурҳонов иштирок этишди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🗓 8 октябрь:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашди
👉 https://kun.uz/58290299

🏥 Зангиотадаги шифохонага кунига ўртача 25 бола ётқизилмоқда
👉 https://kun.uz/97113185

💻 ИИВ «Телеграм»да фуқаролар шахсий маълумотини тўплаб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётган шахслар ҳақида огоҳлантирди
👉 https://kun.uz/50107513

💴 9 ойда 78 000 000 000 сўмлик табиий газ ўғирланди - Энергетика вазирлиги
👉 https://kun.uz/38433755

Ўзбекистон ҳаво ҳарорати 10-12 даражага пасайиши кутилмоқда
👉 https://kun.uz/21376537

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
💼 Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

#Тайинлов

▪️ Дарябай Кайпов
Вазирлаш Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

▪️ У бунгача Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича котибият раҳбари лавозимида ишлаган.

🔺 Кеча Қорақалпоғистоннинг 3 та ҳокимига ўринбосар тайинланганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Бугун ММА бўйича Марказий Осиё чемпионатига старт берилади

Бугун Нукус шаҳрида аралаш жанг санъатлари бўйича ҳаваскорлар ўртасида Марказий Осиё чемпионатига старт берилади. Баҳслар икки кун давомида, 9-10 октябр кунлари Нукусдаги “Манеж” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Чемпионатда “CАММАC”га аъзо бўлган 5 та мамлакат вакиллари, яъни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбойжон давлатидан аралаш жанг санъати усталари ғолиблик учун беллашади.

Чемпионат дастурига биноан 9 октябр соат 10:00 да саралаш жанглари, 18:00 да Марказий Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими, 19:00 да яримфинал жанглари, 10 октябр соат 10:30 да эса финал жанглари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари