Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.69K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🗓 23 сентябрь:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🌐 Давлат субсидияларини олиш учун электрон платформа ишга туширилди. У қандай ишлайди?
👉 https://kun.uz/31904521

🚚 Меъёрдан ортиқ юк ортган юк машиналари ва бефарқ ЙПХ ходимлари: йўлларда хавфсизликни ким таъминлайди?
👉 https://kun.uz/33373116

🛣 Ички йўллар жамоатчилик фикри асосида таъмирланади
👉 https://kun.uz/11923970

🇷🇺🛬🇺🇿 Россия Ўзбекистонга парвозлар сонини оширмоқда
👉 https://kun.uz/59535079

🔌💡 «Қолган ишга қор ёғар» — Тўрт ҳудудда электр тармоқлари модернизацияси бўйича режа 40 фоизга етмаган, пойтахтда бу кўрсаткич 30 фоиздан кам
👉 https://kun.uz/36711346

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Берунийда икки йилдан бери илма-тешиклигича қолаётган абгор кўприк ҳолатига изоҳ берилди

Кеча Беруний туманидаги абгор кўприк икки йилдан бери илма-тешиклигича қолаётгани, халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлидаги кўприкда ҳаракатланиш анчадан бери чеклангани ҳақида хабар бергандик. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси Kun.uz’га изоҳ берди.

👉 https://kun.uz/81021797

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс 83 000 доллар билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

👉 https://kun.uz/02960670

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🔵 3 та муҳим хабар

💼 Беруний туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимига Шаҳзод Исмаилов; Мўйноқ туманида ушбу лавозимга Руслан Юсупов тайинланди.

🏠 Қораўзакда 1-гуруҳ ногиронига уй қуриб берилди. “Қайшили” овулидаги Клара Бекжанова ижтимой ҳимояга муҳтож эди. Унга 3 хонали уй солиб берилди.

🗣 Президентликка талабгор Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистондаги ишончли вакили Абат Данияров 24 сентябрь куни 3 та тумандаги сайловчилар билан учрашади. У бугун соат 11:00 да Мўйноқ, 14:00 да Қўнғирот ва 17:00 да Қонликўл туманларида ташвиқот ишларини олиб боради.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
«Қолган ишга қор ёғар» — Қорақалпоғистонда электр тармоқлари модернизацияси бўйича режа 40 фоизга етмаган

Бу йил қиш мавсуми ўтган йилгидек совуқ келса, қатор вилоятларда, айниқса пойтахт электр узатиш тармоғида коллапс рўй бериши мумкин. Электр узатиш тармоғини янгилашга доир бажарилган ишлар таҳлили шундай хавотирларга сабаб бўлмоқда.

👉 https://kun.uz/36711346

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
📲 Барча хизматларни битта бот орқали топишни хоҳлайсизми?

🛍 Унда @UzMarkets_bot га аъзо бўлиб, ўзингизга керак бўлган хизматдан фойдаланинг!

👍 Хизматлар сони кундан кунга кўпаймоқда!

‼️ Ботга тезроқ аъзо бўлинг 👇
🗓 24 сентябрь:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 Ҳукумат давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартибини тасдиқлади
👉 https://kun.uz/04618182

⚖️ «Қонун бор, уни бузганлик учун жавобгарлик йўқ» — Кушербаев журналистлар ҳимояси бўйича қонундаги камчилик ҳақида
👉 https://kun.uz/84439305

📜Тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш таклиф этилмоқда. Депутатлар учар ҳайдовчиларга «яхшилик» қилмоқчими?
👉 https://kun.uz/35591717

🚫 «Кўчада ўқимасдан «права» олган юз минглаб потенциал қотиллар юрибди» – мутахассис аянчли ЙТҲлар ва Россиядан кўчирилган йўл белгилари ҳақида
👉 https://kun.uz/72860745

📖 Одинахон Муҳаммад Содиқ: «Қизларни ўқитиш жамиятдаги аёллар билан боғлиқ муаммоларга ечим бўлади»
👉 https://kun.uz/25142799

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистондаги навбатдаги абгор йўл

🚗 Нукус-Амударё йўли яроқсиз ҳолга келган. Шу сабаб ҳайдовчилар Амударё-Нукус йўналишида ҳаракатланишга мажбур бўлишмоқда.

⛔️ Аммо ушбу йўналишнинг баъзи жойларида ҳаракатланишга рухсат этилган, баъзи жойларида эса йўқ. Халқаро А-380 йўлига кирувчи трассанинг ўнг томонида ҳаракатланиб бўлмайди.

🔺У «дунёнинг бошқа жойида учрамайдиган» абгор йўлни эслатиб юборади. 40 км йўлнинг 12 та жойидан кесиб ўтиш мумкин. Бундан юк ортган машиналар кўпроқ азият чекмоқда.

🚓 Ҳайдовчиларга кўра, ЙПХ ходимлари йўлнинг яроқли қисмида туради. Амударё-Нукус йўлининг баъзи жойларида таъмирлаш ишлари бошланган. Нукус-Амударё йўли эса шу ҳолатича турибди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🔥 Нукусда бир-бирига туташ 4та уйда ёнғин содир бўлди

Кеча, 24 сентябр куни соат 15:45да Нукус шаҳар “Қумовул” МФЙ Чегинбаев кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди.

ФВВга кўра, 7та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 15:47да етиб борган. Ёнғин 16:20да қуршаб олинган ва 17:05да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида бир-бирига туташ қурилган 4та уйнинг тахминан 357 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистоннинг олис ҳудудларида яна қум бўрони кўтарилди

🌪 #Kunmobilmuxbiri'нинг хабар беришича, Қўнғиротнинг Қорақалпоғистон посёлкасида кучли қум бўрони кузатилган.

▪️Мобил мухбирнинг билдиришича, ҳолат 24 сентябр куни Қўнғирот ва Мўйноқ туманида эрталабдан кечгача давом этган.

🩺 Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва зарар миқдори ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

🔺 Эслатиб ўтамиз, олдин бундай қум бўрони Қорақалпоғистонда 2019 йилнинг июнь ойида кузатилганди. Ўшанда бир неча кўп қаватли уйларнинг том қисми учиб кетган.

🔎 Kun.uz ҳолат юзасидан расмийлардан изоҳ кутиб қолади.

‼️ 📹 Шу каби ҳодисаларга дуч келиб қолсангиз, уни мобил📱телефонингизда тасвирга тушириб, 👉 @kunuzvideo_bot боти орқали бизга жўнатинг ва пул ишланг!

🔹 Шартлар билан танишинг 👍

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Элликқалъа тумани давлат солиқ инспекциясига раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимда Нурмират Абаев иш бошлади.

У тайинловга қадар Элликқалъа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 26 сентябрь ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 50.000 – 68.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 18.000 – 20.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 6.000 – 12.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 8.500 – 10.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 7.000 – 9.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 10.000 – 12.500 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 6.000 – 8.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 4.000 – 8.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.000 – 4.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 3.000 сўм

❗️Ушбу нархлар бозор ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасидаги нархлардан фарқ қилиши мумкин.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Полицияга ҳам назорат керак. Kun.uz'да навбатдаги мультфильм

Кимгадир қанча ваколат берилса, шунча миқдорда назорат ҳам керак. Полицияга эса жамият томонидан катта ваколат берилган.

👉 https://kun.uz/32205457

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
2020 йилда 1723 нафар мансабдор шахс коррупция бўйича жиноий жавобгарликка тортилган – Акмал Бурҳонов

Шундан 9 нафар республика даражасидаги, 45 нафар вилоят даражасидаги, 1669 нафар туман ва шаҳар даражасидаги мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

2020 йил давомида Қорақалпоғистонда 78 та мансабдорлик жиноятлари қайд этилган.

👉 https://kun.uz/30443880

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Дайжест

📢 Қорақалпоғистон Республикаси ҳаётига оид ҳафта давомида эълон қилинган асосий хабар ва янгиликлар

🗓 19 сентябрь – 26 сентябрь

🇺🇿 Президентнинг Қорақалпоғистонга икки кунлик ташрифидан асосий хабарлар
👉 https://t.me/kunuzqoraqalpogiston/4268

🩺 Нукусда лойиҳа қиймати 85,681 млрд сўмлик клиника очилди
👉 https://kun.uz/43729866

💰Мўйноқ аҳолисига 5 млн сўмдан пул тарқатилди
👉 https://kun.uz/02001107

🌉 Берунийдаги абгор кўприк икки йилдан бери илма-тешиклигича қолмоқда
👉 https://t.me/kunuzqoraqalpogiston/4286

⛔️ Қорақалпоғистондаги навбатдаги абгор йўл
👉 https://t.me/kunuzqoraqalpogiston/4296

🌪 Қорақалпоғистоннинг олис ҳудудларида яна қум бўрони кўтарилди
👉 https://t.me/kunuzqoraqalpogiston/4298

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ставка ортидан кибержиноят оламига кириб қоламан деб ўйламаган эдим" — Россияда хакерлик қилган водийлик йигит

SUBYEKTIV'нинг навбатдаги сони жамиятга катта хавф солаётган кибер-ҳужум турлари билан бирга, Россияда хакерларга қўшилиб қолиб, кибержиноят оламига кириб қолган водийлик йигит ҳақида сўзлайди. Бу воқеа Ҳолливуд фильмининг сценарийсидан қолишмайди.

📹 Тўлиқ видео
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукусдаги қимирлаб турадиган 1,5 млрд сўмлик пиёдалар кўпригида ишлар қачон якунига тўлиқ етказилади?

Нукусдаги қимирлаб турадиган пиёдалар кўпригида ҳалиям ишлар тўлиқ якунига етмади. У бундан беш ой олдин фойдаланишга топширилган.

👉 https://kun.uz/63321058

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистондаги «Ипотека банк»нинг банкоматлари вақтинча ўчирилди

«Ипотека банк» Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг хабар беришича, филиал тегишли бўлган ҳудуддаги барча банкоматлари вақтинча ўчирилган.

Бунга банкоматларнинг ҳисобрақамлари текширилаётгани сабаб сифатида кўрсатилган.

Қўшимча қилинишича, филиал раҳбарияти ҳозирда банкоматлар тезроқ ишга тушиши устида ишламоқда. Қорақалпоғистондаги «Ипотека банк» банкоматлари қачон ишлай бошлашига аниқлик киритилмаган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Кун_сурати

📸 Қорақалпоғистондаги вазир ва унинг ўринбосари пахта термоқда

▪️Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Сағиндиқ Турманов ва унинг ўринбосари Марям Аҳмедова Хўжайлида пахта термоқда.

🔺Олдинроқ Чимбой тумани ҳокими Айбек Тажетдинов, Қўнғирот тумани ҳокими Каллибек Халмуратов ва Нукус тумани ҳокими Омирбай Уснатдиновлар пахта даласига чиққани ҳақида хабар бергандик.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари